Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2018 13.07.2017 йилдаги 494-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.07.2017 йилдаги 494-сон
Date of entry into force
19.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган Низомни тасдиқлаш ва геология соҳаси ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ходимлари узлуксиз иш стажлари учун (узоқ муддат ишлаганлик) ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) амалга оширишда бевосита иштирок этаётган Давлат геология қўмитаси ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун устамаларни тўлашга мўлжалланган бюджет маблағлари ҳамда «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖнинг ажратмалари миқдорлари Давлат геология қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган Давлат геология қўмитаси ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддатли ишлаганлик) учун устамаларни тўлаш ҳар йилги дастурларда назарда тутилган тоғ-кон бурғулаш ишларининг физик ҳажмларини бажариш ва фойдали қазилмалар захираларини ўстириш чорак прогноз параметрларининг бажарилишига кўра ҳар ойда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигида минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган Давлат геология қўмитаси ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддатли ишлаганлик) учун устамалар тўлашни молиялаштириш 2017 йилги минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурида тасдиқланган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узлуксиз иш стажи (узоқ муддатли ишлаганлик) учун ҳар ойлик устамаларни тўлаш эҳтиёжининг 15 фоиз улуши — бюджет маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эҳтиёжнинг 67 фоизи ва 18 фоизини ташкил этган улушлар — тегишли равишда «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖ маблағлари ҳисобига амалга оширилади, ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Харажатлар таркиби (ишлар, хизматлар) ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.4-бандига мувофиқ ишлаб чиқаришга оид моддий харажатлар таркибига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 13 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
494-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 июлдаги 494-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат геология қўмитаси ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кон муносабатларини бошқариш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати ва унга идоравий мансуб ташкилотлар Давлат геология қўмитасининг ягона тизимини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятини бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат геология қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат геология қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, ғазначилик шахсий ҳисобварақларига, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган банк ҳисоб рақамларига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат геология қўмитаси марказий аппаратини сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, идоравий мансуб ташкилотларнинг ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Т.Шевченко кўчаси, 11-уй манзили бўйича жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат геология қўмитасининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар Давлат геология қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш борасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг минерал-хом ашё базасини, биринчи навбатда ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, нодир, камёб металлар ва ураннинг минерал хом ашё базасини жадал ривожлантириш, минерал хом ашёнинг янги турларини ва уларнинг конларини тезкор излаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, фойдали қазилмалар захирасини ўсишини таъминлаш ва жойларда саноатнинг янги қувватлари яратилишини инобатга олиб иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базасини қайта тўлдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар конлари саноат йўли билан ўзлаштириш учун берилишини тезлаштириш ҳисобига фаол инвестиция сиёсатини юритиш, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда улардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун биринчи навбатда республика ҳудудларида саноатда фаолият кўрсатаётган тармоқларининг хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурлари мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини таъминлаш, ер қаърини геологик ўрганиш методикасини ўрганиш натижалари ҳажми, сифати ва ишончлилигини холисона баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий юқори самарали геология-қидирув ва лаборатория асбоб-ускуналарини жадал жорий этиш ҳисобига геология тармоғини модернизация қилиш чораларини самарали амалга ошириш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларнинг касб маҳоратини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш, меҳнатни рағбатлантиришнинг самарали механизмини жорий қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Юкланган вазифаларга мувофиқ Давлат геология қўмитаси қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш борасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларининг геологик ўрганилганлиги ва иқтисодиёт тармоқларининг фойдали қазилмалар билан таъминланганлигини таҳлил қилади ва унинг асосида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда минерал-хом ашё базасидан фойдаланиш стратегияси, қайта тўлдириш суръатлари, уларни янада кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш, оқилона ва комплекс тарзда фойдаланиш ҳамда бунинг учун зарур бўлган давлат инвестициялари ва бошқа инвестициялар ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш прогнозларини, ер қаърини геологик ўрганиш ва муҳофаза қилиш бўйича халқаро дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат ҳисобига олишни, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилишини ва ер қаърини геологик ўрганиш ишларининг давлат ҳисоби юритилишини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулк эгасининг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга ошириш доирасида олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотларга ҳуқуқи ва мажбуриятларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобига ўтказилган геология-қидирув ишлари натижасида аниқланган фойдали қазилмаларнинг барча турлари бўйича ер қаъри ҳақидаги барча геологик ва бошқа маълумотларни ҳисобга олади, сақлайди ва тизимлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш ишларини бажаришга лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини ташкил этади ва таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотларнинг давлат фондини, тошларга оид геологик материалларнинг давлат фондини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конлар ва фойдали қазилмалар конларини аниқлаш учун истиқболли бўлган ер қаъри участкалари давлат реестрини (ўз ваколати доирасида), фойдали қазилмалар захиралари давлат балансини, конлар, фойдали қазилмалар намоён бўлиши ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрини, давлат сув кадастрини (ер ости сувлари), табиий хавф юқори бўлган зоналар (хавфли геологик жараёнлар намоён бўлган зоналар) давлат кадастрини юритади, шунингдек қўриқланаётган табиий ҳудудларнинг давлат кадастри бўйича чучук ер ости сувлари конларининг шаклланиши зоналари бўйича маълумотларни тузади ва тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда ер ости сувлари мониторингини ҳам ўз ичига олган ер қаъри давлат мониторингини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш зарур тарзда назорат қилинишини ва ҳисобга олинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшни давлатларнинг геологик хизматлари билан биргаликда трансчегаравий ҳудудлар доирасида радиоактив ва заҳарли элементлар билан ифлосланиш ўчоқларини аниқлаш ва ўрганишни амалга оширади, қўшни ҳудудларнинг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўта хавфли зоналарни ва участкаларни акс эттирган ҳолда геологик харита ва атласлар тузади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сув ресурсларидан (ер ости сувларидан) фойдаланиш ва ҳудудларни техноген ва хавфли геологик жараёнлар таъсири тарқалишидан ҳимоя қилиш схемасини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда геологик ва минералогик объектлар муҳофазаси юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат ва хўжалик қурилишлари объектларини истиқболли жойлаштириш учун муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва экологик-геологик асосларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида қурилаётган ва реконструкция қилинаётган йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ишларида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган бино ва иншоотлар остида фойдали қазилмалар мавжуд эмаслиги ҳақида хулосалар берилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат йўли билан ўзлаштиришга жалб қилинмаган конлар (кенг тарқалган фойдали қазилма конларидан ташқари) жойлашган майдонларда иморатлар қуриш, шунингдек улар жойлашган ерларда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштириш имкониятларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш стратегияси ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика минерал-хом ашё базасининг ҳолати ҳақидаги ахборот тизими мавжуд бўлиши ва унинг ривожланишини таъминлайди, ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) республика минерал-хом ашё базасини, биринчи навбатда ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, нодир, камёб металлар ва ураннинг минерал-хом ашё базасини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашёнинг янги турларини ва уларнинг конларини жадал излаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ билан келишган ҳолда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ даврга) ва ўртача муддатли (5 йилгача даврга) давлат дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли ва ўртача муддатли давлат дастурларини амалга ошириш доирасида минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш йиллик давлат дастурларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ билан келишган ҳолда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар ва манфаатдор ташкилотлар билан келишган ҳолда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдали қазилмалар захиралари ўсиши бўйича (углеводородлардан ташқари) давлат буюртмаси лойиҳалари шакллантирилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар ўртасида минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик дастури доирасида геология-қидирув, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш учун давлат буюртмаларини жойлаштиради, уларнинг бажарилишини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖнинг маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик дастури доирасида ер қаърини геологик ўрганиш ишларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбурий бўлган ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларни лойиҳалаш ва олиб бориш соҳасида ўз ваколатлари доирасида меъёрлар ва қоидаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик дастури доирасида идоравий мансуб ташкилотларнинг геологик ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқининг юзага келишига асос бўлиб ҳисобланувчи ер қаърини геологик ўрганишга оид лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли геологик жараёнлар (кўчкилар, қулашлар, чўкишлар, суффозия, карст)ни ўрганиш, шунингдек уларнинг тоғли туманларда ҳосил бўлиши ва ривожланишини кузатиш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларининг шўрланишига ва чўлланишига таъсир кўрсатувчи минтақавий экзоген геологик жараёнларни ўрганиш ишларини ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) геология-қидирув ишларининг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш, фойдали қазилмалар захираси ўсишни таъминлаш ва жойларда янги саноат қувватлари яратилишини инобатга олиб иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базасини қайта тўлдириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, ноёб, камёб металлар ва уран конларини, шунингдек бошқа турдаги фойдали қазилма конларини аниқлашга истиқболли бўлган ҳудудларни белгилайди ва жойларда саноатни ривожлантириш учун ушбу ҳудудларда геология-қидирув ишларининг устувор ривожланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавзули ва тажриба-конструкторлик ишларини, маъдан ва тоғ жинсларини технологик тадқиқ қилиш, шунингдек ер қаърини геологик ўрганиш соҳасидаги бошқа ишларнинг устувор йўналишларини ҳамда фундаментал ва амалий фанларнинг илғор ютуқлари асосида минерал-хом ашёдан фойдаланишни асослаб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) фойдали қазилмалар конлари саноат йўли билан ўзлаштириш учун берилишини тезлаштириш ҳисобига фаол инвестиция сиёсатини юритиш, улардан шу жумладан хорижий сармояларни жалб этган ҳолда самарали фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини олиб боради, хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боради ва уларга ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича (ўз ваколатлари доирасида) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳамкорликни амалга оширади, конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар ўтказади, Давлат геология қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг геологик хизматлари билан муносабатларни қўллаб-қувватлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотларда аъзолигидан келиб чиқувчи мажбуриятлари бажарилишини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш ва фойдаланиш, кончилик муносабатларини бошқариш, минерал-хом ашё салоҳиятини ривожлантириш ва қайта тўлдириш соҳасидаги халқаро шартномаларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда геология-қидирув ишларига (минерал-хом ашё базасини қайта тўлдириш) харажатлар ўрнини тўлдириш ставкалари миқдорларини, геология-қидирув ишларини молиялаштириш ва кредитлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш (номаъдан фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар, шунингдек чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадидаги ер ости иншоотларидан фойдаланиш бундан мустасно), қўриқланадиган геологик объектларни барпо қилиш ва ярқираматош хом ашё намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб гидрогеологик ташкилотлар томонидан ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун гидрогеологик хулосалар ўз вақтида берилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома беради ва сувдан (ер ости сувлари) махсус фойдаланиши учун рухсатнома идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз вақтида келишилиши назорат қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофазаси қилиш давлат қўмитаси ва «Саноатгеоконтехназорат» ДИ билан биргаликда кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхатини белгилайди ва уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда материалларни тайёрлайди, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш юзасидан оммавий савдоларни ташкил қилиш ва ўтказишда қатнашади, ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ердан фойдаланувчилар томонидан ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензияларда белгиланган шартларга, ер қаърини геологик ўрганишларга доир ишларни лойиҳалаштириш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун биринчи навбатда республика ҳудудларида саноатда фаолият кўрсатаётган тармоқларининг хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимли асосда минерал-хом ашёдан фойдаланишнинг умумжаҳон тенденцияларини ва улар асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар номенклатурасини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг қайта ишлаб чиқариш қувватлари узоқ муддатли истиқболда фойдали қазилмалар захиралари ва ресурслари билан таъминланганлигини таҳлил қилади ва янги турдаги минерал-хом ашёларни ўзлаштириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хорижий мамлакатларда янги турдаги минерал-хом ашёдан фойдаланишнинг истиқболли йўналишларини аниқлайди ва уларни республикада маҳаллий хом ашё негизида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг қайта ишловчи тармоқлари хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлайди ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурлари мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини таъминлаш, ер қаърини геологик ўрганиш методикасини ўрганиш натижалари ҳажми, сифати ва ишончлилигини холисона баҳолаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ ер қаърини геологик ўрганишга доир ишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан асосий турдаги фойдали қазилмалар захиралари ўсиши бўйича давлат буюртмалари ва республика минерал-хом ашё базасини (углеводородлардан ташқари) шакллантириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир геологик вазифалар ва республика ҳудудини геологик ўрганиш соҳасидаги бошқа ишлар ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг давлат дастурлари амалга оширилиши, фойдали қазилмалар захиралари ўсиши бўйича давлат буюртмаси бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради ва назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида геология-экология ва гидрогеология-мелиоратив тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ер қаърини геологик ўрганишга доир олиб бориладиган ишларга ажратиладиган молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) замонавий юқори самарали геология-қидирув ва лаборатория асбоб-ускуналарини жадал жорий этиш ҳисобига геология тармоғини модернизация қилиш чораларини самарали амалга ошириш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишларига замонавий усуллар, илмталаб технологиялар ва ускуналар татбиқ этилишини тизимли асосда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитасига идоравий мансуб ташкилотларни асосий воситаларни, уларнинг балансига топшириш йўли билан модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича амалий чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий кон-бурғулаш, геологик-геофизик ва лаборатория-таҳлилий ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилади ва уларни самарали қўллаш бўйича идоравий мансуб ташкилотларга методик ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) кадрларнинг касб маҳоратини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш, меҳнатни рағбатлантиришнинг самарали механизмини жорий қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экстремал шароитларда (сувсизлик, юқори тоғли, ер ости ва бошқалар) иш олиб бориш учун қўшимча тўловлар миқдорининг белгиланишини асослаб беради ва таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология тармоғи учун кадрлар тайёрлашни ва уларнинг малакасини ошириш ишларини тизимли равишда олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг меҳнатини рағбатлантиришнинг самарали механизмини жорий қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат геология қўмитаси унга юкланган вазифаларни ҳал этади ва ўзининг функцияларини бевосита ва идоравий мансуб ташкилотлар орқали бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат геология қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат геология қўмитаси унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун белгиланган тартибда рухсатнома бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлар билан келишган ҳолда уларнинг мутахассисларини геологик материалларни экспертизадан ўтказиш учун жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа ташкилотларга ва фуқароларга ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш доирасидаги қоида бузилишларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар йўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини чегаралаш, тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ҳақида қарор чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари бажарилмаганлиги ёки етарлича бажарилмаганлиги учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш масалалари бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда имзолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлар мутахассисларини тажриба орттириш, малака ошириш, халқаро конференцияларда қатнашиш, бизнес-форумлар ва бошқаларда иштирок этиш учун белгиланган тартибда хорижий мамлакатларга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида чет эллик етакчи мутахассисларни Давлат геология қўмитаси марказий аппаратида ва идоравий мансуб ташкилотларда ишлаш учун шартнома асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ваколатига тегишли масалалар бўйича хорижий давлатларнинг вазирликлари (идоралари), халқаро молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, чет эл фирмалари ва компаниялари билан, шунингдек хорижий давлатларнинг элчихоналари ва миссиялари, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган халқаро ва хорижий ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқа бўйича кенгашлар ва видеоконференциялар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда халқаро даражада ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида ҳукуматлараро қўмиталар, хорижий давлатлар билан иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича кенгашлар ва комиссиялар ишида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун геология соҳаси олимлари ва мутахассисларидан иборат вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш, бошқа вазирликлар ва идоралардан мутахассислар ва экспертларни ушбу ишга шартномалар асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотларни шартномалар асосида белгиланган тартибда реализация қилиш (бериш, айирбошлаш, сотиш).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат геология қўмитаси ўз ваколати доирасида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат геология қўмитаси ва унинг мансабдор шахслари уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат геология қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат геология қўмитасига Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарларга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси раиси моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, унинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат геология қўмитаси раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси фаолиятига раҳбарлик қилади ва қўмитага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг ва идоравий мансуб ташкилотларнинг мансабдор шахслари ваколатларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлар учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат геология қўмитаси марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппарати штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни, Давлат геология қўмитаси тизимига кирувчи ташкилотларнинг уставларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитасига идоравий мансуб ташкилотларни қайта ташкил қилиш ёки тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилади, тармоқ ходимларини белгиланган тартибда кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлар билан мукофотлайди, Давлат геология қўмитаси тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари ва давлат мукофотлари билан мукофотлашга тавсия қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг ташаббускор ва юқори малакали ходимларининг лавозим маошларига (тариф сеткаси бўйича) белгиланган тартибда шахсий устамалар тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади ва идоравий мансуб ташкилотларда устамаларни тайинлаш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ходимларини, Давлат геология қўмитаси тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ва идоравий мансуб ташкилотларнинг мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппаратида ва идоравий мансуб ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлашга доир ишларни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро қилиш, электрон ҳужжат айланиши тизимини кенг жорий қилиш ва самарали фойдаланиш, юридик ва жисмоний шахслардан тушувчи мурожаатлар бўйича уларни кўриб чиқиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда маълумотлар базасини шакллантиришга оид ишларни назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат геология қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек Давлат геология қўмитасининг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи ҳайъат ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Давлат геология қўмитаси раиси тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низом билан белгиланган Давлат геология қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш, ер қаърини геологик ўрганиш ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш, минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришни бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, кончилик муносабатлари соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш, фойдали қазилмалар конларини излаш ва қидириш ишлари самарадорлиги оширилишини таъминловчи геология-қидирув ишларини, шунингдек прогнозлаштиришнинг илғор усулларидан фойдаланган ҳолда ер қаъри тўғрисида геологик ва бошқа ахборотларни чуқур илмий таҳлил қилиш асосида минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш, тайинлаш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш, улар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Давлат геология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Давлат геология қўмитаси ваколатига тегишли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳайъат йиғилишларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам таклиф қилинишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат йиғилишида ҳайъат аъзолари таркибининг ярмидан ортиғи иштирок этган тақдирда ҳайъат ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарор оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари Давлат геология қўмитасининг қарорлари ва раиснинг буйруғи билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда раис мустақил равишда қарор қабул қилади ва юзага келган келишмовчилик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини маълум қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Энг муҳим йўналишларни, иш натижаларини ва ер қаърини геологик ўрганиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитаси ҳузурида илмий-техник кенгаш тузилади. Илмий-техник кенгаш таркиби ва у тўғрисидаги низом ҳайъат томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Давлат геология қўмитаси ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Давлат геология қўмитаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, устамалар, қўшимча ҳақлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Давлат геология қўмитаси ходимларига қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган ва республиканинг тегишли тармоқ касаба уюшмаси билан келишиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ходимларига узлуксиз иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳар ойда узлуксиз иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун устама тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Узлуксиз иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун тўланадиган устамалар фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Иш стажи бўйича гуруҳ

Узлуксиз стаж учун устама миқдори

3 йилдан 5 йилгача

20%

5 йилдан 10 йилгача

35%

10 йилдан 15 йилгача

50%

15 йил ва ундан ортиқ

60%

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган Давлат геология қўмитаси ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун устамаларни тўлаш (ишлаб чиқаришда қатнашувчи ходимлар) бюджет маблағлари, «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган Давлат геология қўмитаси ходимлари тоифаларининг (ишлаб чиқаришда қатнашувчи ходимлар) рўйхати ушбу Низомга иловада келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этмайдиган Давлат геология қўмитаси (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар), шу жумладан унинг марказий аппарати ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддат ишлаганлик) учун устамаларни тўлаш Давлат геология қўмитаси олган фойда ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган Давлат геология қўмитаси ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддатли ишлаганлик) учун устамаларни тўлашга мўлжалланган бюджет маблағлари ҳамда «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖнинг ажратмалари Давлат геология қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йилги дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган Давлат геология қўмитаси ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддатли ишлаганлик) учун устамаларни тўлаш йиллик дастурларда назарда тутилган кон бурғулаш ишларининг физик ҳажмларини бажариш ва фойдали қазилмалар захиралари ўсиши чораклик прогноз параметрларининг бажарилишига кўра ҳар ойда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Давлат геология қўмитаси тизими бўйича геология-қидирув, гидрогеология, илмий-тадқиқот ишларини ва минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг ҳар йилги давлат дастурлари доирасидаги бошқа ишларни бажарувчи ходимларга узлуксиз иш стажи учун устамаларни тўлашга доир сарф-харажатлар ишлар таннархига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Давлат геология қўмитасини қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитасининг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган ходимлари тоифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида тегишли лойиҳалар (ёки уларнинг бир қисми)ни амалга ошираётган идоравий мансуб ташкилотлар директорлари ва директорлар ўринбосарлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бош геологлар, бош геолог ўринбосарлари, барча тоифадаги геологлар, техник-геологлар, геология мутахассислигининг барча техниклари, гидрогеологлар, геодезистлар, геофизиклар, маркшейдерлар, топографлар, палеонтологлар, геокимёгарлар ва барча тоифадаги кимёгарлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Партиялар, бўлимлар, шуъбалар, отрядлар, участкалар ва гуруҳлар бошлиқлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бош муҳандислар, бош муҳандислар ўринбосарлари, барча тоифадаги муҳандислар, бош технологлар ва барча тоифадаги технологлар, бош геофизиклар ва барча тоифадаги геофизиклар, бош маркшейдерлар ва барча тоифадаги маркшейдерлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бош мутахассислар ва барча тоифадаги илмий ходимлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иқтисодиёт ва бухгалтерия хизматлари мутахассислари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бурғулаш усталари, бурғулаш қурилмаси машинистлари, машинист ёрдамчилари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кон ишлари усталари, шахта бошлиқлари, кон ишчилари, ер ости ишлари ишчилари ва геология-қидирув ишларининг бошқа хизматчилари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Геология-қидирув ишларида қатнашувчи ишчилар ва транспорт воситалари ҳайдовчилари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Геология-қидирув ишларида бевосита қатнашувчи бошқа мутахассислар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 июлдаги 494-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 8 июндаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 6-сон, 46- модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)» 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 34-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори) 2013 йил 8 октябрдаги 276-сон қарорига илованинг 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 10-сон, 72-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонунининг 6-моддаси)» 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 11-сон, 101-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 664-модда)