06.08.2004 йилдаги 376-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 06.08.2004 йилдаги 376-сон
Date of entry into force
06.08.2004
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎЗДОНМАҲСУЛОТ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОРПОРАЦИЯСИНИ «ЎЗДОНМАҲСУЛОТ» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Донни харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида бошқарувни тубдан такомиллаштириш, ортиқча оралиқ тузилмаларни тугатиш, тармоқда бозор муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, хусусийлаштириш ва инвестицияларни жалб этиш жараёнларини фаоллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармони талабларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясига айлантирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирадиган 44 корхона, шу жумладан ҳаммаси бўлиб 34 филиалга эга бўлган 25 корхона рўйхати, шунингдек, компаниянинг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун дон ва уруғлик харид қилиш, жойлаштириш ва сақлашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори сифатли ун навлари, ёрма, омихта ем, шунингдек нон-булка, макарон ва қандалотчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини улар билан таъминлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дон маҳсулотлари тармоғи корхоналарининг дон етиштирувчилар — ширкат ва фермер хўжаликлари билан ўзаро муносабатлари механизмларини, шу жумладан донни қабул қилиш, сифатини баҳолаш ва ҳисобга олиш масалаларини такомиллаштириш, дон сифатини таъсирчан назорат қилиш ва уни холисона баҳолаш тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дон маҳсулотлари тармоғи корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дон маҳсулотлари тармоғи корхоналари ва ташкилотларига ахборот хизматлари кўрсатиш, уларнинг кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар дон маҳсулотлари етиштирувчилар акциядорлик уюшмаларининг уларни тугатиш тўғрисидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирадиган хўжалик жамиятлари умумий йиғилишларининг 34 корхонани 1-иловага мувофиқ филиалларга айлантириш тўғрисидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг ижро этувчи аппарати тузилмасида 9 штат бирлигидан иборат Назорат-тафтиш бошқармаси ташкил этилсин ва унга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дон маҳсулотлари корхоналари томонидан харид қилинадиган, сақланадиган ва қайта ишланадиган давлат дон ресурслари миқдори ва сифатига доир маълумотларнинг ишончлилигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёр маҳсулот чиқишининг белгиланган нормативларига риоя қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дон экинлари уруғлари тайёрланишини ва дон етиштирувчи хўжаликларнинг улар билан таъминланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрланадиган ва қайта ишланадиган дон учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини назорат ва тафтиш қилиш функциялари юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» компанияси таркибига кирадиган 44 дон маҳсулотлари корхоналари ва уларнинг 1-иловага мувофиқ филиаллари Ўзбекистонда етиштириладиган буғдойни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни таъминловчи бошланғич бўғин ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирадиган дон маҳсулотлари корхоналари қишлоқ хўжалиги корхоналари билан буғдой ва уруғлик харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузиш, шунингдек давлат захирасидаги озиқ-овқат буғдойини сақлаш ҳуқуқига эгадирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиб ўтилган 44 дон маҳсулотлари корхоналаридаги давлатга тегишли акциялар (пайлар) улуши 25-26 фоизни ташкил қилади, улар «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг устав фондига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, қайта ташкил этилаётган «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси балансида бўлган мол-мулк ҳам «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси устав фондига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг устав фонди белгиланган тартибда шакллантирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-иловада кўрсатилган хўжалик жамиятларига уларни қайта ташкил этишни амалга оширишда кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳамда қайта ташкил этиладиган 1-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятларининг акциялари чиқарилишини эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирмасдан давлат рўйхатидан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси икки ой муддатда компания уставини тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев аттестация комиссияси тузсин ва икки ой муддатда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирадиган корхоналар ва уларнинг филиаллари раҳбарларини аттестациядан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 6 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
376-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 6 августдаги 376-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг таркибига кирувчи дон маҳсулотлари корхоналари ва уларнинг филиаллари рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р‎

«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи дон маҳсулотлари корхоналари‎

Дон маҳсулотлари корхоналарининг
‎филиаллари‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎

1.‎

«Қорақалпоқдонмаҳсулотлари» АЖ‎ «Нокис-ун заводи» АЖ
‎«Бўстон дон маҳсулот» АЖ ‎

2.‎

«Чимбой дон маҳсулотлари» АЖ‎ «Қараозек дан» МЧЖ
‎«Тахтакўпир дан» АЖ ‎

3.‎

«Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖ‎ «Қарабайли гуриш» АЖ
‎«Хожейли гуриш» АЖ
‎«Манғит дон маҳсулот» АЖ ‎

4.‎

«Конират ун заводи» АЖ‎ «Қанликўл гуриш заводи» АЖ‎

5.‎

«Тўрткўл дон маҳсулоти» МЧЖ‎ «Беруний дон» МЧЖ‎


‎Андижон вилояти‎‎‎

6.‎

«Андижондонмаҳсулотлари» АЖ‎

7.‎

«Асака дон маҳсулотлари» АЖ‎

8.‎

«Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» АЖ‎

‎‎
‎Бухоро вилояти‎

9.‎

«Бухородонмаҳсулотлари» АЖ‎

10.‎

«Қоракўлдонмаҳсулотлари» АЖ‎

11.‎

«Когондонмаҳсулотлари» АЖ‎

‎‎
‎Жиззах вилояти‎

12.‎

«Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖ‎ «Бахмал ДКК» АЖ‎

13.‎

«Зарбдор элеватори» АЖ‎

14.‎

«Дўстлик дон маҳсулотлари» АЖ‎

‎‎
Қашқадарё вилояти‎

15.‎

«Қашқадарёдонмаҳсулотлари» АЖ‎ «Ғузор ДМККК» МЧЖ
‎«Айритом ДМКК» АЖ ‎

16.‎

«Косон ДМКК» МЧЖ‎ «Муборак дон» МЧЖ‎

17.‎

«Дон халқ ризқи» АЖ‎ «Китоб дон» МЧЖ‎

18.‎

«Дунё М» АЖ‎ «Шаҳрисабз дон» МЧЖ
‎«Баҳористон дон» МЧЖ ‎

19.‎

«Қамаши ДКК» АЖ‎


‎Навоий вилояти‎‎‎

20.‎

«Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ‎ «Навоий ДМККК» МЧЖ‎

21.‎

«Қизилтепа ун заводи» АЖ‎

‎‎
‎Наманган вилояти‎

22.‎

«Намангандонмаҳсулотлари» АЖ‎ «Чортоқ дон маҳсулотлари» АЖ‎

23.‎

«Учқўрғон дон маҳсулотлари» АЖ‎ «Ҳаққулобод ДМККК» АЖ‎

24.‎

«Попдонмаҳсулотлари» АЖ‎ «Чуст ДМКК» АЖ‎

‎‎
‎Самарқанд вилояти‎

25.‎

«Самарқанддонмаҳсулотлари» АЖ‎ «Нуробод дон» АЖ
‎«Осиё-Афросиёб» АЖ ‎

26.‎

«Оқтош дон» АЖ‎ «Каттақўрғон дон» АЖ‎

27.‎

«Жума элеватори» АЖ‎

28.‎

«Жомбой дон маҳсулотлари» АЖ‎

‎‎
‎Сурхондарё вилояти‎

29.‎

«Сурхондарёдонмаҳсулотлари» АЖ‎

30.‎

«Сариосиё дон» МЧЖ‎ «Табаррук» МЧЖ‎

31.‎

«Шўрчи дон маҳсулотлари» АЖ‎

‎‎
‎Сирдарё вилояти‎

32.‎

«Ховос дон маҳсулотлари» АЖ‎ «Гулистон дон» МЧЖ
‎«Шуҳрат» АЖ ‎

33.‎

«Оқолтин дон маҳсулотлари» АЖ‎

‎‎
‎Тошкент вилояти‎

34.‎

«Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖ‎ «Тошкент гуруч» АЖ
‎«Чиноз дон» АЖ ‎

35.‎

«Оҳангарон дон» АЖ‎ «Бекобод ун» АЖ‎

36.‎

«Ғалла-Алтег» АЖ‎ «Тошкент шаҳар ДККК» АЖ‎

‎‎
‎Фарғона вилояти‎

37.‎

«Фарғонадонмаҳсулотлари» АЖ‎ «Марғилон дон» АЖ‎

38.‎

«Бағдод дон маҳсулотлари» АЖ‎ «Олтиариқ ДМККК» МЧЖ‎

39.‎

«Қува дон маҳсулотлари» АЖ‎ «Қува ун» АЖ‎

40.‎

«Қўқон дон маҳсулотлари» АЖ‎ «Қўқон ДМКК» АЖ‎

‎‎
‎Хоразм вилояти‎

41.‎

«Хоразмдонмаҳсулотлари» АЖ‎

42.‎

«Шовот дон маҳсулотлари» АЖ‎

43.‎

«Боғот дон» АЖ‎

44.‎

«Хонқа дон маҳсулотлари» АЖ‎
‎‎

‎________________‎

*‎

‎‎Филиалларга айлантирилаётган хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари) уларнинг мол-мулки устав жамғармаларига берилаётган хўжалик жамиятларининг акцияларига (улушларига) конвертация қилинади.‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 6 августдаги 376-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартиришлар киритилаётган ва ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари бошқарув ходимлар сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг IV. «Агросаноат комплекси» бўлимида 6-устунда 41-банддаги «2704» рақами «2811» рақами билан, «66» рақами «75» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида дон маҳсулотларини сотишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 2 ноябрдаги 532-сон қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 майдаги 226-36-сон қарорига 1-илова.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 358-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)