22.12.2003 йилдаги ПФ-3366-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 22.12.2003 йилдаги ПФ-3366-сон
Date of entry into force
22.12.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор ислоҳотларининг ҳозирги босқичи талабларига мувофиқ иқтисодиётни бошқаришни янада эркинлаштириш, маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш, корпоратив бошқаруви меъёр ва тамойилларини кенг жорий этиш, хўжалик бирлашмаларини унификациялаш ва улар фаолиятини ташкил қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки, қуйидаги асосий ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этиладиган хўжалик бирлашмалари хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибига кирувчи корхоналарнинг хўжалик бирлашмасига тегишли бўлган акция пакетлари орқали ана шу корхоналарнинг хўжалик бошқарувини амалга оширувчи акциядорлик компаниялари, шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассис-корхоналар томонидан улар фаолиятига кўмаклашиш учун муассис-корхоналарнинг акциялари пакетларини бошқариш ҳуқуқисиз айрим умумий вазифаларни уларга топшириш йўли билан ихтиёрийлик асосида ташкил қилинадиган уюшмалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хўжалик бирлашмаларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ ва иқтисодиёт соҳаларини барқарор ривожлантиришнинг истиқболли стратегиясини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни (ишлар, хизматларни) ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш, ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишда ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларга ахборот хизматлари кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, давлат бошқаруви, шу жумладан тақсимлаш вазифалари, шунингдек уларнинг таркибига кирувчи корхоналар фаолиятига маъмурий аралашув хўжалик бошқаруви органларининг ваколатига кирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф–1791-сон фармойиши билан тузилган маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси «Ўзмашсаноат»ни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекқоғозсаноат» уюшмасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси «Ўзбектрансқурилиш»ни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қизилқум нодир металлар ва олтин давлат концерни «Қизилқумнодирметаллолтин»ни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Махсусқотишма» республика ташкилотини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шойи» акциядорлик компаниясини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пилла холдинг» компаниясини тугатиш;
(4-банднинг «а» кичик банди олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 июндаги ПФ-3885-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 258-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ёғ-мой ва тамаки саноати корхоналари «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси ҳамда қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимлик саноати корхоналари «Озиқовқатсаноат» уюшмаси негизида ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясини «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмасини «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагромашсервис» уюшмасини «Ўзагромашсервис» акциядорлик компанияси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дори-дармон» давлат-акциядорлик уюшмасини «Дори-дармон» акциядорлик компанияси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концернини «Ўзфармсаноат» уюшмаси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акциядорлик уюшмасини «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясини «Ўзқишлоқхўжаликкимё» уюшмаси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясини «Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси этиб қайта ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (Азимов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда мазкур Фармонда кўзда тутилган хўжалик бирлашмаларини тугатиш бўйича ташкилий тадбирларни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Фармонга мувофиқ қайта ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг ташкилий тузилмалари ва функциялари тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун график ишлаб чиқсин ҳамда босқичма-босқич тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Акциядорлик компаниялари, уюшмалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига, ушбу Фармон қоидаларига мувофиқ уч ой муддатда ўзларининг бошқарув ташкилий тузилмаларини қайта кўриб чиқсинлар ҳамда уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар, шунингдек ўз Низомларига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда хўжалик бирлашмаларининг устав жамғармаларидаги давлат улушини қисқартириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда уларни акциядорлик компаниялари ва уюшмаларининг бошқаруви ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳалари билан бир вақтда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартиришлар тайёрланиши ҳамда белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. А. Худойбергенов зиммаларига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 22 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-3366-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 11-12-сон, 185-модда; 2007 й., 25-26-сон, 258-модда)