Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2023 17.10.2017 йилдаги 838-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.10.2017 йилдаги 838-сон
Date of entry into force
18.10.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-318-сонли ««Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот ва жамоат хавфсизлиги, шунингдек ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш, «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот хавфсизлигига ҳозирги вақтдаги таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тўплаш, давлат органлари ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларига ноқонуний кириб олиш ҳолатларининг олдини олишни таъминлайдиган самарали ташкилий ва дастурий-техник ечимларни оператив қабул қилиш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун бузувчиларни таҳлил қилиш, идентификациялашда, ахборотлар маконидаги рухсатсиз ёхуд бузувчи ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланиладиган методлар ва воситаларни таҳлил қилишда телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларига ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг, шунингдек Интернет тармоғи миллий сегментининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернетнинг миллий фойдаланувчиларини Интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлигига пайдо бўлаётган таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек ахборотларни муҳофаза қилиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш тизимини тўлақонли ташкил этиш мақсадида «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплексини ички ишлар органлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимларига интеграция қилиниши шарти билан яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш ва кейинчалик уни бутун республика ҳудуди бўйича жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида фаолиятнинг самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш учун ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати ва маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда янги технологиялардан фойдаланган ҳолда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида тегишли қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат стандартлари ҳамда қоидаларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган вазифаларга мувофиқ ахборот хавфсизлиги ва жамоат ҳуқуқ-тартиботини профилактика қилиш ва таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ ходимларининг чекланган умумий сони 256 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 49 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Марказ тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятини молиялаштириш, ходимларининг иш ҳақи ва қўшимча рағбатлантириш фонди ҳамда моддий-техник таъминоти «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплекс орқали аниқланган тартиббузарликлар учун жарималарни тўлашдан тушадиган маблағларнинг ўн фоизи миқдорида бўлган маблағлар ҳисобига, етмаган қисми бўйича эса — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Марказ уставининг ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни малакали мутахассислар билан бутлаш ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказга «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг ишчи органи функциялари юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 17 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
838-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони — 256 нафар,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу жумладан: бошқарув ходимлари — 49 нафар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ходимлари — 203 нафар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёрдамчи ходимлар — 4 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 254-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2019 й., 09/19/254/2839-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом 8-бандининг учинчи хатбошидаги «Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази» сўзлари «Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2018 й., 09/18/318/1108-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тадбирлар режасининг 10, 12, 14-бандлари «Масъул ижрочилар» устунидаги «Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон, 01.05.2018 й., 09/18/318/1108-сон; 27.03.2019 й., 09/19/254/2839-сон)