29.08.2017 йилдаги ПҚ-3245-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.08.2017 йилдаги ПҚ-3245-сон
Date of entry into force
04.09.2017
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган «Электрон Ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларида ахборот тизимларини татбиқ этиш ва жамоат тартибини таъминлаш вазифаларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сонли қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази «Узинфоком» негизида Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ташкил этилсин (кейинги ўринларда — Ягона интегратор деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ягона интеграторнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизимида ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларни ҳамда иқтисодиёт тармоқларида ахборот технологияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграциялашни, аппарат-дастурий комплексларни ўрнатишни, шунингдек, тегишли лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизими лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда иқтисодиёт тармоқларида ахборот технологияларини жорий этишга мамлакат корхоналари ва ташкилотларини тизимли жалб этиш ҳисобига ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларининг маҳаллий бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмасининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва бошқа ташкилотлар деб юритилади) ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларининг технологик хавфсизлигини таъминлаш чораларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими фаолияти доирасида ахборот тизимларини ҳамда идоралараро электрон ҳамкорлик ва ахборот айирбошлаш тармоқларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро стандартларга мувофиқ, юқори технологияли хизматлар ва маҳсулотлар турини кенгайтириш ҳисобига ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотлар маҳаллий бозорининг экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ягона интеграторга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, телекоммуникациялар соҳасида фаолият юритиш ҳамда қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларга риоя этилган ҳолда, тегишли лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни олмасдан ўқув курсларини ташкил этишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясида резидентлик талабларини истисно қилган ҳолда ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг эҳтиёжлари учун аппарат-дастурий комплексларни, автоматлаштирилган ахборот тизимларини, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаларини ҳамда ушбу мақсадлар учун асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, узеллар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотларни жорий этишга, шу жумладан, етказиб беришга;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан таълим, соғлиқни сақлаш, мудофаа, геология ва суд соҳаларига технологик ускуналар, дастурий маҳсулот, ахборот тизимлари, шунингдек, дастурий аппарат комплекслари ва уларнинг эҳтиёт қисмларини харид қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш, бунда кўрсатилган фаолиятга Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари учун белгиланган ажратмалар талаблари қўлланилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларидан маълумотларни ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда олиш ва қайта ишлашга;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 07/25/286/0832-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлаш, ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича пудрат ва ёрдамчи пудрат ишларини бажариш юзасидан хўжалик юритувчи субъектлар билан шартномалар тузишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлаш, ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича Ягона интегратор билан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбийлаштирилган тузилмаларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аппарат-дастурий комплекслар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмалари лойиҳаларини амалга ошириш доирасида асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, узеллар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш учун Ягона интегратор билан тузилган шартномалар бўйича 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан лойиҳа-техник ҳужжатларни тайёрлаш, аппарат-дастурий комплексларни, автоматлаштирилган ахборот тизимларини, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу мақсадлар учун асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, узеллар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотларни етказиб бериш бўйича Ягона интегратор билан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармонига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек, бошқа вазирликлар, идораларнинг раҳбарлари — Дастур ижрочилари унда назарда тутилган тадбирларнинг тўлиқ миқёсда, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг буюртманомалари бўйича «Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари, консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буюртманомалари бўйича «Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг кўп марталик визалари давлат божи ундирилмасдан расмийлаштирилиши, топширилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг ташкилий штат тузилмаларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази» давлат муассасасининг фаолиятини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини молиялаштириш ҳамда унинг ходимларини қўшимча рағбатлантириш, шунингдек, моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш «Хавфсиз шаҳар» комплексидан фойдаланган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар тўлашдан тушадиган сумманинг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар ҳисобидан, етишмай қолган қисми эса Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона интегратор дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва ресурсларини татбиқ этиш ҳамда интеграциялаш бўйича жами ишларнинг камида 30 фоизини ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш соҳасидаги маҳаллий корхоналар ва ташкилотларга тизимли асосда топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йилнинг 15 декабрига қадар муддатда амалдаги қонунчиликни ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилишни, шунингдек, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда 2018 — 2021 йилларда «Электрон ҳукумат» тизимини янада такомиллаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш комплекс дастурини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 29 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3245-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ХАВФСИЗ ШАҲАР» ЯГОНА АППАРАТ-ДАСТУРИЙ КОМПЛЕКСИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. «ХАВФСИЗ ШАҲАР» ЯГОНА АППАРАТ-ДАСТУРИЙ КОМПЛЕКСИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Автоматлаштириш объектлари, бинолар ва иншоотларнинг мавжуд ахборот-коммуникация инфратузилмасини лойиҳаолди ўрганиш, шошилинч-оператив хизматлар, чақирувларни қайта ишлаш ягона навбатчи-диспетчерлик марказлари, фойдаланилаётган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базалари фаолиятини таҳлил қилиш.

Таҳлилий маълумот

2017 йил

20 октябрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов)

2.

«Хавфсиз шаҳар» комплекси концепциясини яратиш учун ҳуқуқбузарлик ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мониторинги тизимларида фойдаланиладиган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.

Таҳлилий маълумот

2017 йил

20 октябрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов)

ТИФ (А. Комилов)

3.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази фаолиятини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил

20 сентябрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов),

Молия вазирлиги (Б. Ходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

«Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексини яратиш ва янада ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш, бунда қуйидагилар орқали лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш назарда тутилади:

биринчи босқич (2017 — 2019 йиллар) синов асосида — Тошкент шаҳри бўйича жиноятлар ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисида хабарларни қабул қилиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш автоматлаштирилган ахборот тизимининг видео таҳлил қилиш ва видео кузатиш тизимлари билан «Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш;

иккинчи босқич (2019 — 2021 йиллар) — «Хавфсиз шаҳар» комплексини вилоят марказлари ва республиканинг йирик шаҳарларида жорий этиш;

учинчи босқич (2021 — 2023 йиллар) — «Хавфсиз шаҳар» комплексини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида жорий этиш.

Комиссия қарори

2017 йил

1 октябрга қадар

Комиссия (А. Арипов)

5.

«Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш ва ривожлантириш бўйича техник топшириқларни қўшимча равишда ишлаб чиқиш.

Техник топшириқ

2017 йил

15 ноябрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов),

вазирликлар ва идоралар

6.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг ички ишлар органлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича регламентларни ишлаб чиқиш.

Комиссия қарори

2017 йил

1 декабрга қадар

Комиссия (А. Арипов), вазирликлар ва идоралар

7.

Жамоат транспортида йўловчилар оқимини кузатиш ва профилактика ишларини олиб бориш учун интеллектуал-таҳлилий видеокузатув тизимини жорий этишни назарда тутган ҳолда жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашни автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Хавфсиз шаҳар» комплексидан фойдаланган ҳолда Тошкент шаҳридаги жамоат транспортида хавфсизликни бошқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифати бўйича лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш.

Комиссия қарори

2017 йил

1 декабрга қадар

Комиссия (А. Арипов), вазирликлар ва идоралар

8.

«Хавфсиз шаҳар» комплексини яратишга техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

1 декабрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов),

ФВВ (Р. Жўраев), ССВ (А. Шодмонов), ХТВ (У. Иноятов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

вазирликлар ва идоралар

9.

Хорижий мамлакатларнинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда «Хавфсиз шаҳар» комплексининг техник воситалари ва бошқа элементларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан зарур техник воситалар ва аппарат-дастурий комплекси бошқа элементларнинг муайян рўйхатини тақдим этиш.

Таҳлилий маълумот

2017 йил

1 октябрга қадар

«Ўзэлтехсаноат» АК (Ф. Бакиев), ИИВ (А. Азизов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Ғуломов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедходжаев), вазирликлар ва идоралар

10.

«Хавфсиз шаҳар» комплексини яратиш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун етказиб берувчиларни белгилаш ва контрактлар тузиш.

Тендер савдолари ўтказиш

2018 йил

1 мартга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), вазирликлар ва идоралар

11.

Видеокузатув камералари, шошилинч чақириш мосламалари ўрнатиш, маълумотларни қайта ишлаш марказлари ва вазиятни ўрганиш марказларини ташкил этиш учун объектлар жойлаштириладиган жойларни тайёрлаш.

Қурилиш-монтаж ишлари

жадвалга мувофиқ

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усмонов), ИИВ (А. Азизов),

«Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

13.

Зарур объектларни аниқлашнинг илғор технологияларини қўллаган ҳолда автотранспорт учун жамоат интеллектуал автомобиль тураргоҳларида аппарат-дастурий ечимларини жорий этиш ҳамда «Хавфсиз шаҳар» комплексини янада ривожлантириш доирасида онлайн тўловларни ташкил этиш.

Жадвал

2017 йил

1 ноябрга қадар тасдиқлаш

2018-2019 йилларда амалга ошириш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усмонов), Марказий банк (М. Нурмуратов)

II. КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

15.

Жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш соҳасида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганишни ташкил этиш.

Таҳлилий маълумот

2017 йил

15 сентябрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ТИВ (А. Камилов), ИИВ (А. Азизов), ФВВ (Р. Жўраев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усмонов), вазирликлар ва идоралар

16.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти ва ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш учун ўқув курслари ва махсус таълим дастурларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

тасдиқланиши — 2017 йил

1 ноябрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), ИИВ (А. Азизов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

17.

Компьютер ва ахборот технологиялари соҳасида самарадорликни ошириш ва таълим олишни такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг ўқув режалари ва дастурларини қайта кўриб чиқиш.

Комиссия қарори

2017 йил

1 декабрга қадар

Комиссия (А. Арипов), вазирликлар ва идоралар

III. АҲОЛИ ЎРТАСИДА «ХАВФСИЗ ШАҲАР» КОМПЛЕКСИ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ИЛГАРИ СУРИШ ВА ТАРҒИБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР

18.

Аҳоли орасида «Хавфсиз шаҳар» комплекси концепциясини қуйидагилар орқали тарғиб қилишни ташкил этиш:

телерадио кўрсатувлар, ижтимоий видеороликлар;

босма нашрларда, Интернет тармоғи ва бошқа оммавий ахборот воситаларида

таҳлилий мақолалар тайёрлаш;

тегишли материалларни кўча баннерларида, оммавий ижтимоий тармоқларда жойлаштириш.

Комиссия қарори

2017 йил

1 декабрга қадар

Комиссия (А. Арипов), вазирликлар ва идоралар

19.

Жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг туристик ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида республиканинг «Worldʼs Safest Countries»да рейтингини қўллаб-қувватлаш ва ошириш учун тадбирлар ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2017-2018 йиллар

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Абдуҳакимов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедходжаев), ТИВ (А. Камилов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), ИИВ (А. Азизов), МТРК (Б. Алиханов), ЎзА (А. Кўчимов), вазирликлар ва идоралар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича комиссияси ушбу Дастурга, зарур ҳолларда, ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга ҳақли.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)