30.08.2017 йилдаги ПҚ-3250-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.08.2017 йилдаги ПҚ-3250-сон
Date of entry into force
11.09.2017
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонини ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, шунингдек, судлов ишларини юргизиш самарадорлиги ва аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини судлар фаолиятида кенг қўллашни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан — судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлаш, судлов ишларини юргизиш сифати ва аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини ошириш, суд ходимлари томонидан сансалорлик, бюрократизм ва суиистеъмолчилик фактларига барҳам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан — судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилишини назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш, судлов ишларини юргизишдаги муаммолар ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида судлар ишларини автоматлаштириш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тизимлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан — одил судловни амалга ошириш ҳамда судлар қарорларининг ижросини таъминлашда судларнинг суриштирув, дастлабки тергов ва мажбурий ижро органлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан — судларда иш юритиш самарадорлиги оширилишини, судлар фаолияти тўғрисидаги ахборот очиқлигини, шунингдек, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив хизматлар рўйхати кенгайтирилиши ҳамда сифати яхшиланишини таъминлайдиган ахборот тизимлари ва ресурсларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан — судьялар ва судлар ходимларининг ишда замонавий компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда уларнинг компьютер саводхонлиги, амалий кўникмалари даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчидан — судлар тизимида ахборот хавфсизлигини ва электрон ҳужжатларнинг хавфсиз айланишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2017 — 2020 йилларда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш Дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Дастур тадбирларини амалга оширишни молиялаштириш Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек, халқаро молия институтларининг техник кўмаклашиш маблағлари ва грантлари ҳамда донор ташкилотларнинг маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий суд ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишни, жумладан, замонавий ускуналар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган, фуқаролар эркин келишлари ва республика бўйича очиқ суд мажлисларини реал вақт режимида кузатиб боришлари учун «Одил судлов саройи» комплексида махсус зал ташкил этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судлар фаолиятига жорий этиладиган ягона корпоратив тармоғининг, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва маълумотлар базасининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судлов ишларини юргизиш Ягона ахборот тизимининг ахборот тизимлари комплекслари ва «Электрон ҳукумат» тизимининг марказий маълумотлар базалари билан интеграциясини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбектелеком» АК билан биргаликда тола-оптик алоқа линияларини лойиҳалаш ва қуришда уларнинг барча суд биноларига ўтказилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментига, истисно тариқасида, танлов савдолари ўтказмасдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбектелеком» АК билан — судларда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини қуриш ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг корпоратив тармоғини яратиш, маҳаллий тармоқларни корпоратив тармоққа бирлаштириш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«UNICON.UZ» ДУК билан — судлар фаолиятига жорий этиладиган дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳақида шартнома тузишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Дастурни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарларнинг божхона тўловларидан озод этилишини (божхона йиғимлари бундан мустасно) назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини зарурат бўлганда белгиланган тартибда киритсин ва шундай товарлар рўйхатини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Олий суд билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотларнинг техник кўмаклашиш маблағлари ва грантларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 30 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3250-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3250-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2020 йилларда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Баҳолаш қиймати*

(млн сўм.)

Молиялаштириш манбаи**

Масъул идоралар

I. Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш

1.

Янги ташкил этилаётган иқтисодий ва маъмурий судларнинг судьялари ва ходимларини зарур миқдордаги замонавий компьютер ва офис техникаси билан таъминлаш.

1. Компьютер ва офис техникасига бўлган эҳтиёжни белгилаш.

2017 йил
1 октябрь

6 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

2. Компьютер ва офис техникасини белгиланган тартибда харид қилиш

2018 йил
1 июль

2.

Туманлараро (туман, шаҳар) судлари даражасидаги судлар ўртасида маълумот айирбошлашга мўлжалланган ягона корпоратив тармоқни ташкил этиш учун толали оптик алоқа линияси (ТОАЛ) қурилиши.

Оптик толали алоқа линияси (ТОАЛ) қурилиши

2018 йил
1 октябрь

12 500,0

«Ўзбектелеком» АК маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ж. Махсудов), «Ўзбектелеком» АК
(Ш. Қодиров) Олий суд
(Б. Исаков)

Оптик толали алоқа линиясидан фойдаланиш (абонент тўлови)

Доимий

Шартнома асосида

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

3.

Ҳарбий, маъмурий ва иқтисодий судларда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини яратиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2017 йил
31 декабрь

10 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2018 йил
1 июль

3. Маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини яратишга шартнома тузиш.

2018 йил
1 октябрь

4.

Олий судда Суд органлар учун жорий этилаётган ахборот тизимлари ва ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва электрон реестрлар маълумотларини ишлаб чиқиш ва сақлаш маркази (ЦОД) ташкил этиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2018 йил
1 апрель

3 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Исаков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2018 йил
1 август

3. Танлов савдоларини ўтказиш ва шартнома тузиш.

2018 йил
1 ноябрь

4. Сервер ускуналари харид қилиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш.

2018 йил
31 декабрь

II. Судлар фаолиятини автоматлаштириш учун ахборот тизимлари ва ресурсларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига суд ҳокимияти органлари билан электрон ҳамкорлик қилиш имконини бериш

5.

Суд ишларини юритишда, шу жумладан ахборот тизимлари Олий суднинг «Е-SUD» ахборот тизимида мавжуд ахборот тизимларини ҳисобга олган ҳолда «Е-XSUD» ахборот тизими негизида қуйидаги йўллар орқали ягона ахборот тизимини яратиш:

биринчи инстанция судларида фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноий ишларни кўриб чиқиш имкониятини жорий қилиш;

судларда фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноий ишларни апелляция ва касация тартибида кўриб чиқиш имкониятини жорий қилиш;

фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноий ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш имкониятини жорий этиш;

суд ҳужжатларини ижрога электрон шаклда бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялаш орқали юбориш имкониятини жорий этиш;

суд ҳужжатларининг банки (депозитарийси)ни ташкил этиш ва юритиш;

судга мурожаат қилинганда давлат божи ва йиғимлари суммасини ҳисобга олиш учун ягона биллинг тизимини яратиш;

электрон ҳукуматдан жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базасидан идоралараро интеграция платформасидан фойдаланувчиларнинг ягона идентификация тизими билан интеграциялашув;

биринчи инстанция судларида ишларни автоматлаштирилган тарзда тақсимлаш имкониятини жорий этиш;

электрон ҳужжатлар айланишининг ягона тизимини жорий этиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2017 йил
31 декабрь

1 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Х. Ёдгоров, Б. Исаков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров), Марказий банк (Т. Ишметов), Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (Б. Қудратхўжаев)

2. Суд ишларини юритиш тизимида, шу жумладан «Е-SUD» ахборот тизимидаги мавжуд ахборот тизимларини ҳисобга олган ҳолда «Е-XSUD» ахборот тизимини пухта ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.


2020 йил
1 июль

6.

«Одил судлов саройи» комплексида замонавий ускуналар ва республика бўйича очиқ суд мажлисларини фуқаролар реал вақт режимида эркин келиб кузата олишлари учун ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган махсус зал барпо этиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2018 йил
31 декабрь

500,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Х. Ёдгоров, Б. Исаков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 март

3. Танлов савдоларини ўтказиш ва шартнома тузиш.

2019 йил
1 август

4. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш

2019 йил
31 декабрь

5. Ускуналарни харид қилиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш

2020 йил
1 июль

7.

Суд мажлисларини аудио ва видеода қайд этиш мақсадида аппаратларни босқичма-босқич сотиб олиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2017 йил
31 декабрь

1 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Х. Ёдгоров, Б. Исаков),
Молия вазирлиги
(А. Каримов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

2. Танлов савдоларини ўтказиш ва шартнома тузиш.

2018 йил
1 апрель

3. Ускуналарни харид қилиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш

2019 йил
31 декабрь

8.

Электрон стенография қилиш функцияси билан суд мажлисларини аудио-видеода қайд этишнинг миллий дастурий таъминотини ишлаб чиқиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2017 йил
31 декабрь

1 500,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Х. Ёдгоров, Б. Исаков),
Молия вазирлиги
(А. Каримов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш

2019 йил
1 июль

9.

Фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий судларда видеоконференц-алоқа тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2018 йил
1 апрель

12 000,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Х. Ёдгоров, Б. Исаков),
Молия вазирлиги
(А. Каримов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

2. Танлов савдоларини ўтказиш ва шартнома тузиш.

2018 йил
1 август

3. Ускуналарни харид қилиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш

2019 йил
1 апрель

10.

Шахсий ҳаёт сири, тижорат сири сақланишини таъминлаш ва суд мажлислари қатнашчиларининг розилигини инобатга олган ҳолда суд қарорлари (ёпиқ суд мажлисларида чиқарилган суд қарорлари бундан мустасно) Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида эълон қилиниши бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2017 йил
31 декабрь

150,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Исаков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш

2018 йил
1 апрель

11.

Иқтисодий судларда ишларни электрон шаклда расмийлаштириш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2017 йил
31 декабрь

150,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Исаков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш

2018 йил
1 апрель

12.

Судлардаги ишларни электрон архивлаштириш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2019 йил
31 декабрь

200,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Х. Ёдгоров, Б. Исаков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 июль

13.

Судьялар фаолиятига тааллуқли мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, шунингдек, камчиликлар ва хатоларни тезкор бартараф этиш мақсадида Судьялар олий кенгашининг Вертуал қабулхонасини ва кечаю кундуз ишлайдиган «ишонч телефони»ни ташкил этиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2017 йил
1 октябрь

200,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий судьялар кенгаши
(М. Усманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2017 йил
31 декабрь

III. Суд органлари фаолиятида ахборот хавфсизлигини, ҳужжатлар айланиши хавфсизлигини ва ахборот-коммуникация технологияларининг тегишли даражада фаолият юритишини таъминлаш

14.

Ахборот технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича идоравий ҳужжатларни тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил
31 декабрь

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Х. Ёдгоров, Б. Исаков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

15.

Суд ишларини юритиш тизимининг ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил
31 декабрь

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Х. Ёдгоров, Б. Исаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Б. Олматов)

16.

Суд органларининг ахборот тизимларида хизматга оид маълумотлар ва фуқароларнинг шахсига оид маълумотларни ҳимоя қилиш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини бузиш билан боғлиқ эҳтимол тутилган ҳодисаларга тезкорлик билан чора кўриш тадбирларини амалга ошириш.

Ташкилий-техник чоралар кўриш.

Доимий

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Х. Ёдгоров, Б. Исаков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Б. Олматов)

17.

Ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг тегишли даражада ишлашини таъминлаш.

АКТни, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни техник жиҳатдан қувватлаш бўйича зарур чоралар кўриш.

Доимий

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Х. Ёдгоров, Б. Исаков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

18.

Барча судьяларни ва суд ходимларини белгиланган тартибда электрон рақамли имзо билан таъминлаш.

1. Судьялар ва суд ходимларидаги мавжуд электрон рақамли имзолар инвентаризациясини ўтказиш.

2. Электрон рақамли имзоларни олиш бўйича зарур чораларни кўриш.

Ҳар йили

40,0

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси

Олий суд (Б. Деҳқонов,
Х. Ёдгоров, Б. Исаков),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров)

IV. Суд органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш борасидаги амалий кўникмаларини такомиллаштириш

19.

Судьялар ҳамда суд ходимларининг малакаси ва компьютер саводхонлигини ошириш, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлигига ўқитиш.

Тренинглар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

Доимий

Тошкент ахборот технологиялари университети (Т. Тешабаев), Олий суд (Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров, Б. Исаков)

20.

Судьялар ва суд ходимларининг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан ишда фойдаланишлари бўйича билимларини текшириш.

Режа-жадвални тасдиқлаш.

2017 йил
31 декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(О. Умаров), Олий суд
(Б. Деҳқонов, Х. Ёдгоров,
Б. Исаков)

Жами

48 240,0

шу жумладан,

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига

35 740,0

«Ўзбектелеком» АК маблағлари ҳисобига

12 500,0

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Лойиҳаларни амалга оширишнинг узил-кесил қиймати лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тасдиқлангандан кейин, тендер (танлов) савдолари ўтказилгандан сўнг, шунингдек, амалда таркиб топаётган нархлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Тадбирларни молиялаштириш халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг техникавий кўмаги маблағлари, грантлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин.