Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
23.08.2025 01
08.11.2023
18.01.2023
21.01.2021
01.01.2021
24.07.2020
20.07.2018
29.09.2017
22.02.2017
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Суд тузилиши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири суд тизимини изчил демократлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган йиллар давомида судни ҳокимиятнинг мустақил ва алоҳида тармоғи сифатида ташкил этиш, уни ўтмишдаги жазолаш органидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилувчи ҳамда ишончли ҳимоя қилувчи давлатнинг чинакам мустақил институтига айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш зарур. Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси аниқ ҳуқуқий мақомга эга эмас, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва чекланган ваколатларга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, суд ҳокимиятининг икки олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг мавжудлиги суд тизимини бошқариш вазифаларининг такрорланишига, ягона суд амалиёти таъминланмаслигига олиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий суд судьяларининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига киритилганлиги, адлия органлари томонидан умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тартиби суд ҳокимиятининг мустақиллиги тамойилига мувофиқ келмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар тизимининг амалдаги тузилмаси ва штат бирлиги хизмат вазифаларини оқилона тақсимлаш имконини бермаяпти, бу эса уларни замон талабларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш ва мақбуллаштиришни талаб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларининг ишончли суд ҳимоясини таъминлаш, маъмурий суд иш юритувини амалга ошириш бўйича конституциявий нормани, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш зарурати маъмурий судлар тизимини ташкил этишни тақозо этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва нуфузини ошириш, судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьялар олий кенгаши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьялар олий кенгаши;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.14.00 Судьялар малака ҳайъатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тугатилиб, унинг 21 нафар бўшаётган ижро аппарати штат бирлиги Кенгашга ўтказилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.04.00 Маъмурий жавобгарликнинг умумий шартлари;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик;
5.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.12.00 Судьяларнинг мақоми. Судьяларнинг сайланиш ва тайинланиш тартиби. Ваколатларни тугатиш. Судьяларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти;
6.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьялар олий кенгаши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаш, малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан судьяларни тайинлаш, шунингдек раҳбар судьялик лавозимларига кўрсатиш учун тавсия бериш йўли билан судьялар корпусини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни касбий тайёрлаш, малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шунингдек судьяларни рағбатлантириш бўйича ташаббус кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек уларни жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортишга хулоса бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.01 Олий Мажлис Сенати ваколати;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьялар олий кенгаши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий судининг раислари, раис ўринбосарлари, судьялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сайланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарлари Кенгашнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туман (шаҳар), туманлараро судлари судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Кенгаш томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини бошқарув ходимлари чекланган сони 21 нафар бўлган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази сифатида ўзгартириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.01 Олий Мажлис Сенати ваколати;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, Кенгаш раиси, раис ўринбосари, Кенгаш аъзолари ва котиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сайланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Доимий асосда ишловчи Кенгаш аъзоларига судьялар учун белгиланган кафолатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва имтиёзлар татбиқ этилсин.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар;
4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.11.00 Ҳарбий судлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ва Мудофаа вазирлигининг 2017 йил 1 июндан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судини бирлаштириш, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини, туман (шаҳар) маъмурий судларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг 159 та штат бирлигини қисқартириш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг қўриқлаш взводини тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар штат бирликларини судьялар ва ҳарбий судлар ходимларидаги ҳарбий хизматчилар ҳуқуқий мақоми, шу жумладан ҳарбий хизматчилар учун белгиланган ҳуқуқ, имтиёз ва афзалликлар сақланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимига ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъатини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари этиб ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган 71 та туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги суд мажлиси котиби лавозимини тугатиб, белгиланган умумий штат бирлиги доирасида судларнинг тузилмаларига судья катта ёрдамчиси, ёрдамчиси лавозимларини киритиш, уларга тегишли равишда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10 — 12 ва 8 разрядларини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, хўжалик судларининг амалдаги судьялари ваколат муддати тугагунига қадар Олий суд ва тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларининг судьялари сифатида ўз фаолиятини амалга оширишни давом эттирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар;
4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари;
5.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.11.00 Ҳарбий судлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Янгидан ташкил этилаётган судларни тўлдириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг қўшимча 560 та штат бирлиги, шу жумладан 318 та судьялик штат бирлиги ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди учун 208 та бирлик, шундан судьялар — 73 та бирлик;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги ПФ-12-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2023 й., 06/23/12/0034-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари учун 207 та бирлик, шундан судьялар — 73 та бирлик;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги ПФ-12-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2023 й., 06/23/12/0034-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари учун 680 та бирлик, шундан судьялар — 267 та бирлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлараро маъмурий судлари учун 168 та бирлик, шундан судьялар — 70 та бирлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари учун 972 та бирлик, шундан судьялар — 351 та бирлик;
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 январдаги ПФ-6143-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.01.2021 й., 06/21/6143/0052-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, ҳудудий ҳарбий судлар учун 32 та бирлик, шундан судьялар — 12 та бирлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари учун 395 та бирлик, шундан судьялар — 141 та бирлик.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Олий суд ҳузуридаги Департамент):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўлинмаларининг 51 та бошқарув ходими штат бирлигини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари судьялари ҳарбий хизматчи мақомини йўқотганлиги муносабати билан давлат бюджети маблағлари тежалиши ҳисобига 17 та бошқарув ходими штат бирлигини киритиш йўли билан ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг чекланган сони 68 та бирлик, шу жумладан марказий аппаратда — 12 та бирлик, ҳудудий бўлимларда — 56 та бирлик миқдорида белгилансин.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.12.00 Судьяларнинг мақоми. Судьяларнинг сайланиш ва тайинланиш тартиби. Ваколатларни тугатиш. Судьяларнинг моддий ва ижтимоий таъминоти]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш бўйича ишни ташкил этиш, шунингдек уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьялар олий кенгаши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тузилмаси, штат жадвали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари ва ижро аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 1 — 3-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти марказий аппаратининг тузилмаси, унинг ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмаси 5-6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.11.00 Ҳарбий судлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий судлар тузилмалари қайта кўриб чиқилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судларининг барча шахсий таркибини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш масаласи бўйича қарор қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар томонидан фойдаланилаётган бинолар, хизмат турар жойлари, транспорт воситалари, мебеллар, компьютер техникалари ва бошқа мулкларни Ўзбекистон Республикаси Олий судига белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази ҳақидаги низом, унинг тузилмаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда илғор хорижий тажрибани чуқур ўрганиш асосида суд ва бошқа юридик кадрларни касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг ягона тизимини яратиш бўйича таклиф киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий судини, янгидан ташкил этилаётган судларни юқори малакали кадрлар билан, биринчи навбатда, мазкур Фармонга мувофиқ лавозими қисқартирилаётган судьялар ва суд ходимлари ҳисобидан тўлдирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ташкил этилаётган судлар, шунингдек Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари жойлаштирилишини, мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан жиҳозланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар, шу жумладан маъмурий судлар ташкил этилиши муносабати билан фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, янгидан ташкил этилаётган иқтисодий судлар ваколатларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек судларнинг апелляция ва кассация инстанциялари қуйи турувчи суднинг қарорини ўзгартирган ёки бекор қилган тақдирда ишни янгидан кўриб чиқишга юбормасдан туриб, якуний қарор чиқариш бўйича ваколатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ва киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда бир ой муддатда янгидан ташкил этилаётган судларнинг жойлаштирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.02.00 Ўзбекистон Республикасининг Олий суди. Ваколати. Таркиби;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.11.00 Ҳарбий судлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Адлия вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тегишли судларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларининг тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилишини, шунингдек ҳарбий судларни таъминлаш учун ажратиладиган пул маблағларининг қисқаришини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг харажатлар сметасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг кузатув кенгаши билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган судлар, шунингдек Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари жойлаштирилиши, мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан жиҳозланиши ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларини таъминлаш учун зарур бўлган молиявий маблағларнинг Жамғарма ҳисобидан ажратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар 2017 йилда ажратилсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида молиялаштириш учун зарур бўлган бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий судини ушбу Фармон вазифалари ва талабларига мос келадиган маъмурий бинога жойлаштириш бўйича таклифлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий суд билан биргаликда уч ой муддатда судлар фаолиятида замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳолатини танқидий ўргансин ҳамда суд тизими фаолияти самарадорлигини ва аҳолининг одил судловга эришиш даражасини оширишга қаратилган ахборот тизимлари ва ресурсларини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар Дастурини тасдиқлаш ҳақидаги тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур Фармонда назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва ўз вақтида бажарилишини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони билан ташкил этилган Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 22 февралдаги 38 (6732)-сонида эълон қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 21 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-4966-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

* судьялик мақомида — 11
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг янги тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7декабрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
штат жадвали
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш раиси (доимий асосда)
1
Кенгаш раисининг ўринбосари — Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази директори (Кенгаш аъзоси — жамоатчилик асосида)
1
Кенгаш аъзолари (доимий асосда)
12
Кенгаш аъзолари (жамоатчилик асосида)
7
Жами Кенгаш аъзолари
21
Доимий асосда ишловчилар
I. Кенгаш раиси
1
II. Кенгаш котиби
1
III. Судьялар корпусини шакллантириш шуъбаси
3
шуъба раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси
1
Судьялар олий кенгаши судьяси
2
IV. Судьялар касбий тайёргарлигини ташкиллаштириш шуъбаси
2
шуъба раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси
1
Судьялар олий кенгаши судьяси
1
V. Судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси
4
инспекция раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси
1
Судьялар олий кенгаши судьяси
3
VI. Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шуъбаси
2
шуъба раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси
1
Судьялар олий кенгаши судьяси
1
VII. Ижро аппарати
8
етакчи инспектор
5
биринчи бўлим мудири
1
архив мудири
1
девонхона мудири
1
VIII. Молия-хўжалик бўлими
6
бош ҳисобчи
1
бинога жорий хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ишчи
1
ҳудудни тозаловчи ишчи
1
қозонхона мутахассиси
1
фаррош
2
Жами ижро аппарати бўйича
27
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари ва ижро аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РАЗРЯДЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лавозим номи
Меҳнатга ҳақ
тўлаш разрядлари
Кенгаш раиси
21
Кенгаш котиби
19
шуъба (инспекция) раҳбари, Судьялар олий кенгаши судьяси
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти марказий аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор
Директор ўринбосари
Юрисконсульт
1
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари
Молия-иқтисод бўлими
3
Ички аудит хизмати
1
Капитал қурилиш ва асосий фондлардан фойдаланиш бўлими
3
Кадрлар бўлими
1
Марказий бухгалтерия
3
Лойиҳа ишлари бўлими
2
Харидларни таъминлаш бўлими
3
Девонхона
1
Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис
1
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жами бошқарув ходимларининг чекланган сони — 91 бирликни, шундан марказий аппаратда — 21 тани, ҳудудий бўлимларда — 70 тани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 06/25/140/0771-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига 6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий бўлим бошлиғи
Бухгалтерия
2
Қурилиш ва асосий фондлардан фойдаланиш бўйича бош муҳандис
1
Моддий-техник таъминлаш бўйича бош мутахассис
1
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимлари сони 5 бирликни ташкил этади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 06/25/140/0771-сон)
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
(10 ва 101-иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
(12-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
(13-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
(14-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
(15-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
(16-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
(17-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6034/1103-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШАРҲ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд тизимининг босқичма-босқич демократлаштирилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий тамойилга қатъий риоя этилиши мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар орасида марказий ўринни эгаллайди.
Жумладан, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари сифатида мустаҳкамланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг қабул қилиниши қайд этилган вазифаларни амалга оширишдаги муҳим қадам бўлиб, мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.
Фармонга мувофиқ, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, судьяларнинг мазкур жараёндаги иштирокини кенгайтириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш учун масъул бўлган органнинг мақоми ҳамда ваколатларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди.
Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамияти органи сифатида суд ҳокимиятининг мустақиллиги ҳақидаги конституциявий принципга риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади. Судьялар олий кенгаши унинг таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига биноан Сенат томонидан тасдиқланадиган Кенгаш раиси ва кўпчиликни ташкил этувчи судьялар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ҳуқуқ соҳасидаги малакали мутахассислар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган 20 нафар аъзодан иборат бўлади. Судьялар олий кенгашининг 13 нафар аъзоси доимий, 8 нафар аъзоси эса жамоатчилик асосида ўз фаолиятини амалга оширади.
Судьялар олий кенгашига судьялик лавозимларига малакали мутахассислар орасидан очиқ ва шаффоф танлов асосида судьялар корпусини шакллантириш, судьялар дахлсизлиги бузилишини ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, номзодлар ва судьяларнинг касбий тайёргарлигини ташкил этиш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш вазифалари юклатилган.
Судьялар олий кенгашига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раисларидан ташқари барча судьяларни Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга тайинлаш ва лавозимлардан озод этиш бўйича ваколатлар ўтказилмоқда.
Суд амалиётини тизимли таҳлил қилиб бориш, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази сифатида ўзгартирилмоқда.
Фармондаги яна бир аҳамиятли жиҳат — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилиши бўлди. Ушбу ислоҳот суд тизимини бошқаришдаги бир-бирини такрорловчи функцияларни бартараф этишга ҳамда ягона суд амалиётини шакллантиришга олиб келади.
Суд ҳокимияти икки олий органининг параллел фаолият юритиши қонун ҳужжатлари талабларини бир хилда қўлланишини таъминлай олмади, бир-бирига ўхшаш масалалар юзасидан турлича қарорлар қабул қилинишига олиб келди.
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган янги суд тизимининг шакллантирилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Илк маротаба давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқароларнинг судга шикоят қилиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини амалга оширишни таъминлашга хизмат қиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судлари ташкил этилди.
Ҳозирги кунга қадар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни кўриб чиқиш Фуқаролик ва Хўжалик процессуал кодексларига мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича судлар ва хўжалик судлари томонидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ жиноят ишлари бўйича судлар томонидан амалга оширилаётган эди.
Эндиликда ушбу тоифадаги ишлар янги ташкил этилаётган маъмурий судлар томонидан кўрилади. Шу билан бирга, маъмурий ишларни кўриб чиқишнинг процессуал тартибини белгилаш, давлат органлари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий тартиб-таомилларини жорий этишга қаратилган «Маъмурий суд иши юритуви тўғрисида»ги ва «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Замонавий талаблардан келиб чиқиб, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар этиб ўзгартирилди. Бунда, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти ва тадбиркорлик субъектларининг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилмоқда.
Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларини ташкил этиш зарурати хўжалик судларининг фақат вилоят даражасида фаолият кўрсатганлиги билан боғлиқдир. Айрим туманлар суд биносидан узоқ масофада жойлашганлиги сабабли тадбиркорлар даъво аризасини берган пайтдан низо судда кўриб чиқилгунига қадар вилоят марказига бир неча маротаба қатнашга мажбур бўлаётган эди. Бу эса уларнинг моддий харажат ва ортиқча вақт сарфлашларига сабаб бўлаётган эди.
Умуман олганда, ташкил этиладиган маъмурий ва иқтисодий судлар жойлашуви узоқ ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорларнинг суд ҳимоясига эришиш даражасини оширади.
Суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига риоя қилиш, судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш масалаларини мустақил ҳал этиш мақсадида Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ташкил этилди ва унга судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш, судлар фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, судьялар ва суд аппарати ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлашни ташкил этиш вазифаси юклатилди.
Ҳарбий судларнинг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимига ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ваҳоланки, ҳарбий судьяларнинг Мудофаа вазирлиги штатига киритилганлиги ушбу вазирлик ижро ҳокимияти органи ҳисобланиши туфайли суд ҳокимияти мустақиллигининг, унинг фаолиятини ташкил этишнинг асосий тамойилларига мувофиқ келмайди.
Фармонда судлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва суд кадрлари захирасини тайёрлаш учун судлар тузилмасига судья ёрдамчиси, судья катта ёрдамчиси лавозимларини киритиш назарда тутилди.
Судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, суд тизими самарадорлиги ва фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ҳукумат томонидан ушбу йўналишдаги амалий чора-тадбирлар Дастури тасдиқланиши зарурлиги белгиланади.
Умуман олганда, Фармонда одил судлов соҳасидаги замонавий талаблар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш ва мақбуллаштириш бўйича тарихий ўзгаришлар назарда тутилган.