31.10.2026 йилдаги 602-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашнинг бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашнинг барқарор тизимини шакллантириш, соҳада рақобат муҳитини ривожлантириш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг самарадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2026 йил 12 сентябрдаги ПҚ-326-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суюлтирилган газ таъминоти тизимида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш белгилангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш соҳасидаги функцияларни ихтисослаштириш, ушбу фаолиятнинг молиявий шаффофлигини таъминлаш ва бозор муносабатларини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъсисчилигида «LPG-Trade» масъулияти чекланган жамиятини (кейинги ўринларда — «LPG-Trade» МЧЖ) ташкил қилиш белгилангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳадаги ислоҳотларнинг ижтимоий оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини давлат томонидан моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2026 йил 15 ноябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана сотиш нархи ҳар бир килограмм учун қўшилган қиймат солиғи билан 5 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«LPG-Trade» МЧЖ томонидан аҳолига суюлтирилган газни етказиб бериш хизмати учун чекланган нарх ҳар бир килограмм учун қўшилган қиймат солиғи билан 1 300 сўм этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳолига белгиланган чакана нархларда суюлтирилган газ етказиб бериш билан боғлиқ иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатларни қоплаш учун «LPG-Trade» МЧЖга республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2027 йил 1 майга қадар суюлтирилган газ бозорини ривожланиш даражаси, лойиҳа натижалари ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш заруратини ҳисобга олган ҳолда суюлтирилган газнинг давлат томонидан тартибга солинадиган нархларини эркинлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газ сотиб олган Ижтимоий реестрга киритилган, шунингдек, ушбу реестрга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича реестрдаги оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан ошмайдиган оилалар, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга (кейинги ўринларда — компенсация олувчилар) 2030 йил 1 январга қадар харажатларининг бир қисмини қоплаш учун харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограммига 3 000 сўм ҳисобидан, бироқ бир ойда 20 килограмдан ошмаган миқдор учун компенсация тўловлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суюлтирилган газ сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу қарорнинг 5-бандига мувофиқ амалга ошириладиган компенсация тўловларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зарур маблағларни ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда компенсация олувчиларнинг суюлтирилган газ сотиб олингани тасдиқлангандан сўнг ажратилаётган маблағлар компенсация олувчи оилаларнинг ижтимоий картасига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 ноябрга қадар компенсация тўловларини тайинлаш ва тўлашни ташкил этиш мақсадида «E-gaz Billing» ахборот тизими ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси республикадаги товар-хом ашё биржалари савдо майдончаларида суюлтирилган газ нархлари сунъий равишда оширилишининг олдини олиш бўйича доимий назорат қилиш тизимини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, битта турар жой хонадонида икки ва ундан ортиқ оила яшайдиган ҳолларда, агар хонадонда техник талабларга мос бўлган алоҳида-алоҳида (ёки умумий) газ плитаси ҳамда ошхона мавжуд бўлганда, битта кадастр рақамига эга бўлган ҳолатда ҳам, истисно тариқасида, ҳар бир оилага алоҳида биттадан маиший газ баллон ажратилишига «Маҳалла еттилиги» ва газ таъминоти ходимлари томонидан жойида чиққан ҳолда ўрганиш далолатномасини расмийлаштириш орқали рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда аҳолига етказиб бериладиган суюлтирилган газ таъминоти тизими ислоҳ қилинаётганлиги, эҳтиёжманд оилаларга тўланадиган компенсация юзасидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу қарорга 3-илова 2026 йил 15 ноябрдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ш.Х. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
602-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 602-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига белгиланган чакана нархларда суюлтирилган газ етказиб бериш билан боғлиқ иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатларни қоплаш учун «LPG-Trade» МЧЖга республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом аҳолига белгиланган чакана нархларда суюлтирилган газ етказиб бериш хизматини амалга оширувчи «LPG-Trade» МЧЖга республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор — «LPG-Trade» МЧЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор устамаси — аҳолига суюлтирилган газни етказиб беришда ҳар бир килограмм учун белгиланган нарх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — суюлтирилган газни биржадан сотиб олиш ва белгиланган чакана нархларда сотиш натижасида юзага келадиган салбий тафовут ҳамда аҳолига суюлтирилган газни етказиб бериш хизмати учун мазкур қарорга мувофиқ белгиланган чекланган нарх бўйича харажатларни қоплаш учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Операторнинг суюлтирилган газни харид қилиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш хизматини амалга ошириш натижасида харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемага асосан операторга субсидия ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Субсидия маблағлари шаффофлик, манзиллилик, тенглик, иқтисодий асосланганлик ва ҳисобдорлик каби асосий тамойилларга қатъий риоя қилинган ҳолда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Субсидияни ҳисоблаш ва ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Операторга ажратиладиган субсидия қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S = (P + U – A) * Q
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу ерда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S — суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб бериш харажати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
P — оператор томонидан суюлтирилган газни биржадан сотиб олиш нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
U — суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб беришда оператор устамаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«LPG-Trade» МЧЖнинг устамаси ҳар бир килограмм суюлтирилган газ учун — 1 300 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
A — суюлтирилган газни истеъмолчиларга сотиш нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Q — аҳолига етказиб берилган суюлтирилган газ миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Субсидия маблағлари ҳар ой якуни бўйича оператор томонидан аҳолига амалда етказиб берилган суюлтирилган газ ҳажмлари асосида ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Субсидия миқдори операторнинг биржадан суюлтирилган газни сотиб олиш нархи ва оператор устамасининг йиғиндиси ҳамда аҳолига белгиланган чакана нархларда суюлтирилган газни сотиш нархи ўртасидаги ўзаро фарқдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда операторнинг барча даромадлари ва харажатлари қўшилган қиймат солиғисиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оператор томонидан фаолият олиб бориш учун уларга тақдим этилган ҳудуддаги аҳолига суюлтирилган газнинг бир қисмини импорт қилинган ҳажмлари ҳисобидан сотишда операторга ажратиладиган субсидия миқдорини ҳисоблаш импорт қилинган суюлтирилган газнинг нархи ҳисобот ойидан аввалги ойда товар-хом ашё биржасида суюлтирилган газнинг шаклланган ўртача нархларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оператор ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар субсидия олиш учун ҳисоб-китобларни Энергетика вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор субсидия олиш учун тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тақдим этилган ҳисоб-китоблар Энергетика вазирлиги томонидан уч иш кунида текширилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этилган ҳисоб-китобларни беш иш куни давомида кўриб чиқади ва белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан операторнинг тижорат банкдаги ҳисобварағига белгиланган (ҳисобланган) субсидия маблағларини ўтказиб берилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Энергетика вазирлиги операторлар томонидан аҳолига етказиб берилган суюлтирилган газ ҳажмлари ҳамда давлат томонидан белгиланган чакана нархларга риоя қилиниши устидан мониторинг олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Субсидия олиш учун нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги ёки субсидия маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланган тақдирда, оператор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади ҳамда ноқонуний олинган маблағлар республика бюджетига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига белгиланган чакана нархларда суюлтирилган газ етказиб бериш билан боғлиқ иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатларни қоплаш учун «LPG-Trade» МЧЖга республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операторнинг истеъмолчиларга суюлтирилган газни харид қилиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш хизматини амалга ошириш натижасида кўрилган зарарларини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Оператор

Субсидия олиш учун ҳисоб-китобларни Энергетика вазирлигига тақдим этади

Кейинги ойнинг 5-санасига қадар

2-босқич

Энергетика вазирлиги

Тақдим этилган ҳисоб-китобларни текшириб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади

3 иш кунида

3-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Тақдим этилган ҳисоб-китобларни кўриб чиқиб, белгиланган маблағларни республика бюджети ҳисобидан операторнинг тижорат банкдаги ҳисобварағига белгиланган субсидия маблағларини ўтказиб беради

5 иш кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 602-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюлтирилган газ сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1. Ушбу Регламент Ижтимоий реестрга киритилган (кейинги ўринларда — реестр), шунингдек реестрга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича реестрдаги оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки баробаридан ошмайдиган оилалар, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар (кейинги ўринларда — компенсация олувчилар) томонидан суюлтирилган газ сотиб олинганида, уларнинг харажатларини бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация — сотиб олинган ҳар бир килограмм суюлтирилган газ учун 3 000 (уч минг) сўмдан, бироқ бир ойда 20 килограммдан ошмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериладиган пул маблағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий агент — компенсацияни уни олувчиларнинг ижтимоий карталарига ўтказишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суюлтирилган газ — аҳоли эҳтиёжлари учун реализация қилинадиган ва асосий компонентлари пропан ва бутан бўлган суюлтирилган углеводород гази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Компенсацияни тайинлаш ва тўлаш тартиби ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ Суюлтирилган газ сотиб олган компенсация олувчи оилаларга компенсация тўлаш тартиби схемаси асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи компенсация тайинлаш учун қуйидаги тартибда мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилган ҳолда ёки оила яшайдиган маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали мустақил равишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Компенсация тайинлаш тўғрисида мурожаат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат хизматлари маркази орқали берилганда, мазкур марказнинг ходими ариза берувчининг номидан ушбу Регламентга 2-иловада назарда тутилган компенсация тайинлаш бўйича сўровномани (кейинги ўринларда — сўровнома) тўлдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали берилганда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг масъул ходими ёки маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) ариза берувчининг номидан сўровномани тўлдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ЯИДХП ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали берилганда, ариза берувчи сўровномани мустақил равишда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандга мувофиқ тўлдирилган сўровномалар ариза берувчи томонидан имзони идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (дактилоскопия, «Face-ID», «Mobile-ID» ва бошқалар) тасдиқланади. Бунда ариза берувчи томонидан сўровноманинг тасдиқланиши унга тегишли шахсга доир маълумотларни олиш ва ишлов беришга розиликни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Регламентнинг 6-бандида белгиланган талабларга мувофиқ келиб тушган сўровномалар автоматик равишда «ЯМИҲ» АТ юборилади ва компенсация тайинлаш билан боғлиқ тартиб-таомиллар «ЯМИҲ» АТда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Компенсация тайинлаш тўғрисидаги сўровнома асосида «ЯМИҲ» АТда автоматик равишда ариза берувчига доир қуйидаги маълумотлар ўрганилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг оиласи компенсация олувчи оилалар тоифасига мансублиги тўғрисидаги маълумотлар — «ЯМИҲ» АТ орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оиланинг суюлтирилган газ харид қилинганлиги, харид қилинган даври, миқдори ва қиймати ҳақидаги маълумотлар — «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг «E-gaz Billing» ахборот тизимидан идоралараро электрон маълумотларни алмашинуви орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўтказилган ўрганиш якуни бўйича ариза берувчининг оиласи компенсация олувчи оилалар тоифасига мансублиги ва суюлтирилган газ харид қилинганлиги аниқланганда, «ЯМИҲ» АТда ариза берилган ойдан компенсация тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик тарзда шакллантирилади ва ариза берувчининг оиласи компенсация олувчи оилалар бўйича кейинги ой тўлов рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза берувчи компенсация олувчи оилалар тоифасига мувофиқлиги аниқланмаганда ёки ариза берган ойда суюлтирилган газ харид қилинмаганда компенсация тайинлаш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация тайинлашни ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) «ЯМИҲ» АТ орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатлари сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар шакллантириб молиявий агентга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловини тўлаб бериш учун зарур маблағларни ҳар ойнинг 5-25-санасига қадар молиявий агентнинг махсус ҳисобварағига молиялаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Зарур маблағлар молиявий агентнинг махсус ҳисобварағига молиялаштириб берилгандан сўнг, молиявий агент томонидан бир иш куни давомида тақдим этилган тўлов рўйхатларига асосан компенсация олувчиларнинг ижтимоий картасига компенсация тўловлари ўтказилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Регламентнинг 8-9-бандларида келтирилган компенсация олувчи оилалар тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойда «ЯМИҲ» АТда автоматик равишда ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, реестрга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича реестрдаги оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки баробаридан ошмайдиган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ариза берилган санадан бошлаб уч ойда, кейинчалик ҳар олти ойда «маҳалла еттилиги» томонидан Ижтимоий реестрга киритиладиган оилаларни аниқлаш бўйича саволномага асосан ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижалари бўйича ушбу Регламентнинг 10-бандида назарда тутилган компенсация тайинлашни рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, кейинги ойлар учун алоҳида мурожаатни талаб этмаган ҳолда компенсация тўловини амалга ошириш давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қуйидаги ҳолларда компенсация тўлаш тўхтатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижасига кўра ушбу Регламентнинг 10-бандида назарда тутилган компенсация тайинлашни рад этиш асослари аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан компенсация тўлашни тўхтатиш тўғрисида мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЯМИҲ» АТдаги ёки манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро алмашинуви тизимида юзага келадиган техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмагани сабабли, шунингдек, 6-бандда белгиланган тартибга кўра аризани расмийлаштиришда техник хатолар оқибатида нотўғри тайинлангани аниқланган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация тўлаш муддати тугаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Регламентнинг 14-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида белгиланган тартибда Компенсация тўлаш тўхтатилган ойдан бошлаб «ЯМИҲ» АТда ўрганиш ўтказилмайди, ариза берувчи унинг оиласига компенсация тайинлашни сўраб қайта мурожаат қилганда унинг аризаси умумий асосларда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, «Маҳалла еттилиги» томонидан охирги уч ой ичида ариза берувчи оиласининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати бўйича саволнома тасдиқланган бўлса, дастлабки баҳолаш мазкур саволнома ҳамда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинадиган маълумотларга асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Компенсация тайинлангани ёки компенсация тайинлаш рад этилгани ҳақида ариза берувчининг мобил телефон рақамига СМС-хабар ҳамда «ЯМИҲ» АТ ва ЯИДХПдаги шахсий кабинетига хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида ўз хоҳишига кўра тўхтатиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишни тўхтатганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ариза берувчи тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимояланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЯМИҲ» АТда ишлашга рухсат берилган ташкилот ва идоралар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Регламентда белгиланган талабларга риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан назорат қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ариза берувчи мазкур Регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюлтирилган газ сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюлтирилган газ сотиб олган компенсация олувчи оилаларга компенсация тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Компенсация тайинлаш учун қуйидаги вариантлардан бири орқали мурожаат қилади:

а) бевосита давлат хизматлари маркази ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходимга;

Хоҳишига кўра

б) Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради;

в) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки тегишли ижтимоий ходим

«ЯМИҲ» АТда ариза берувчи номидан сўровнома тўлдиради.

Мурожаат қилинган вақтда

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани мустақил равишда тўлдириб  «ЯМИҲ» АТга юборади.

Автоматик тарзда

«Ижтимоий карта» мобил илова

Сўровномани мустақил равишда тўлдириб  «ЯМИҲ» АТга юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

«ЯМИҲ» АТ

1. Сўровномада кўрсатилган маълумотлардан ташқари қуйидаги маълумотларни ўрганилади:

а) компенсация олувчи оилалар тоифасига мансублиги;

б) ариза берувчи «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг «E-GAZ Billing» ахборот тизимидан суюлтирилган газ харид қилганлиги.

2. Агар ариза берувчи оиласи компенсация олувчи оилалар тоифасига мансублиги аниқланганда суюлтирилган газ харид қилганлигини ўрганиш учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг «E-GAZ Billing» ахборот тизимига сўров юборади.

Сўровнома келиб тушгандан сўнг автоматик равишда

4-босқич

«Ҳудудгаз-таъминот» АЖнинг
«E-GAZ Billing» ахборот тизими

Суюлтирилган газ сотиб олган оилалар, сотиб олинган газ ҳажми ва сотиб олинган муддати тўғрисидаги маълумотларни «ЯМИҲ» АТ га тақдим этади.

Автоматик равишда

5-босқич

«ЯМИҲ» АТ

1. «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг «E-GAZ Billing» платформаси ва Ижтимоий реестрдан келиб тушган маълумотлар асосида компенсация тайинланади ёки рад этилади.

2. Компенсация тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига ва компенсация олувчининг сўровномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабарнома юборилади.

Сўровнома келиб тушгандан сўнг автоматик равишда

6-босқич

Давлат хизматлари маркази

Компенсация тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

7-босқич

«ЯМИҲ» АТ

1. Компенсация олувчи оилалар бўйича тўлов рўйхатларини шакллантириб, Молиявий агентга юборади.

Сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 15-санасига қадар

2. Компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловини тўлаб бериш учун зарур маблағлар Молиявий агентнинг махсус ҳисоб варағига ўтказилади.

Сўровнома тўлдирилган ойдан кейинги ойнинг 5 — 25-санаси давомида

8-босқич

Молиявий агент

Зарур маблағлар Молиявий агентнинг махсус ҳисоб варағига ўтказилгандан сўнг, Молиявий агент бир иш куни давомида тақдим этилган тўлов рўйхатларига асосан компенсация олувчиларнинг ижтимоий картасига компенсация тўловларини ўтказилишини таъминлайди.

Бир иш куни давомида

9-босқич

«ЯМИҲ» АТ

1. Компенсация олувчи оилалар тўғрисидаги маълумотларни «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг «E-GAZ Billing» платформаси орқали автоматик равишда ўрганиб боради.

2. Ўрганиш натижаси бўйича оила суюлтирилган газ харид қилганлиги аниқланган тақдирда, кейинги ой учун алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда компенсация тўлови давом эттирилади.

Бунда, оила компенсация олувчи оилалар тоифасидан чиқарилганида компенсация тўлови ҳам автоматик равишда тўхтатилади.

Агар оила компенсация олувчи оилалар тоифасига қайта киритилганда компенсация умумий белгиланган тартибда тайинланди.

Ҳар ойда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюлтирилган газ сотиб олган компенсация олувчи оилаларга харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

______________

______________

(сана)

(рақам)

Компенсация тайинлаш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Хизмат тури

Суюлтирилган газ хариди учун компенсация олиш

2. Фамилияси

3. Исми

4. Отасининг исми (мавжуд бўлса)

5. Туғилган санаси

6. Суюлтирилган газ бўйича абонент рақами

7. Маҳалла фуқаролар йиғини

7.1. Кўча (мавзе)

7.2. Уй

7.3. Хонадон

8. Телефон рақами

9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномада розилик бериладиган оферталар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказини оила таркиби (бола туғилгани, вафот этгани ёки бошқа ҳолатлар), яшаш жойим ўзгаргани ва компенсация тўлашга таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар ёки ўзгаришлар содир бўлганда, ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлигини кафолатлайман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация тайинлаш ва тўлаш учун зарур бўлган менинг ва оила аъзоларимга тегишли барча маълумотларни «ЯМИҲ» АТ орқали текширилишига ҳамда компенсация тўловини ижтимоий карта орқали амалга оширилишига розилик бераман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий картаси очилмаган бўлса, ижтимоий картани очишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги 602-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2026 й., 09/26/602/1092-сон)