08.09.2025 йилдаги 570-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 28 декабрдаги ПҚ-415-сон қарорига мувофиқ соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш, беморларнинг хавфсизлигини таъминлаш, дори воситалари айланмасини бошқаришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги ПҚ-415-сон қарорига мувофиқ Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси ишлаб чиқилиши, «Электрон рецепт» тизимига давлат ва хусусий дорихоналарда «Электрон рецепт» тизимини жорий этиш белгилангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш доирасида «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими ва «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона», «Электрон тиббий карта», «Электрон рецепт» модуллари яратилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман (шаҳар)ларда, 2026 йилнинг якунига қадар эса республиканинг барча ҳудудларида қуйидагиларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига, ушбу платформа амалиётга жорий этилгунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция асосида уланишини ҳамда «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона», «Электрон тиббий карта», «Электрон рецепт» модуллари билан белгиланган маълумотлар реал вақт режимида алмашилишини лицензия талаблари ва шартларидан бири сифатида белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рецепт билан бериладиган дори воситаларини тайинлаш ва чакана реализация қилишда зарур маълумотларни интеграция асосида мажбурий тарзда «Электрон рецепт» модулига узатиш тартибини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рецепт билан бериладиган дори воситаларини беморга электрон рецепт асосида тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рецепт орқали тайинланган дори воситаларини расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рецепт шакли ва ундаги маълумотларни «Электрон рецепт» модулига узатиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман (шаҳар)лардаги барча тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича (агар мавжуд бўлса) электрон рецепт расмийлаштирилади (алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсация дастури билан боғлиқ жараёнлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот (халқаро патентланмаган ёки оригинал дори номи, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) электрон рецептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарнинг мавжуд ахборот тизимларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига ва ахборот тизимига улаш ёки уларнинг сўровига асосан уларда вазирликнинг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими модуллари бепул ўрнатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига уланиш учун зарур моддий-техник базага, барқарор Интернет ва электр тармоғига эга бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш мезонларини қайта кўриб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатига киритилган тартибга солувчи органлар (WНO Listed Authorities) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал таққослаш воситаси (Global Benchmarking Tool) бўйича 4-даражали етукликка эга бўлган тартибга солувчи органлар тажрибаси асосида тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан маълумотлар алмашинувини тартибга солувчи технологик йўриқномани ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида яратилган «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона», «Электрон тиббий карта», «Электрон рецепт» модулларидан фойдаланиш ҳамда ушбу модулларга тегишли маълумотларни узатиш йўриқномаларини белгиланган тартибда тасдиқласин ва амалиётга жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2027 йил 1 январга қадар рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш натижаларидан келиб чиқиб, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақловчи дори воситаларини ҳам электрон рецепт асосида бериш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дори воситалари айланмасини бошқаришнинг самарали тизимини яратиш учун «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция асосида узатиладиган маълумотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларида электрон рецептни жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рақамли технологиялар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда электрон рецептни жорий этиш доирасида шахсга доир ва тиббий сирни ташкил этадиган маълумотлар ошкор этилишининг олдини олиш, шунингдек, ахборот тизимлари ва ресурсларнинг киберхавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 4-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 8 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
570-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги 570-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом барча тиббиёт ташкилотларида беморга рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақловчи дори воситалари муомаласига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реимбурсация дастури билан боғлиқ жараёнлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 619-сон қарори талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморнинг қонуний вакили — беморнинг оила аъзоси ёки беморга васийлик ёки ҳомийлик қилишга тайинланган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дорихона — дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек, уларни тайёрлаш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилган дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаларининг савдо номи — «Ўзбекистон Республикасида тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестри»га киритилган дори воситаларининг савдо номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи (кейинги ўринларда — ХПН) — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дори воситаси таркибидаги фаол дори моддасининг (субстанциясининг) қисқартирилган номини бериш орқали дори воситасини идентификация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рецепт — шифокорнинг фармацевт маълумотига эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланиш усули тўғрисидаги ёзма кўрсатмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рецепт — шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори воситаси тўғрисидаги маълумотларни (халқаро патентланмаган ёки оригинал номи, тайёрлаш, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) электрон шаклда қайд этилган ва тасдиқланган кўрсатмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон рецепт» модули — электрон рецепт билан боғлиқ барча жараёнлар (ҳаракатлар)ни жамлаш, маълумот алмашиш, тегишли ҳисоботларни шакллантириш каби функцияларни амалга оширувчи ахборот дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро касалликлар таснифи (кейинги ўринларда — ХКТ) — касалликлар ва соғлиқ билан боғлиқ бошқа муаммоларнинг халқаро статистик таснифи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Электрон рецепт асосида тайинланадиган дори воситалари Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарнинг мавжуд ахборот тизимлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига ва ахборот тизимига улаш ёки уларнинг сўровига асосан уларда вазирликнинг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими модулларини ўрнатиш ишлари бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимидан фойдаланишда кўрсатилган техник хизматлар харажатлари Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тарифлар асосида тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат тиббиёт ташкилотлари «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига белгиланган тартибда уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарнинг мавжуд ахборот тизимлари «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига, кейинчалик Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига уларнинг электрон аризаларига асосан бир иш куни муддатда интеграция калити ва технологик йўриқномасини электрон шаклда автоматик тақдим этиш орқали интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимининг мобил иловасини ҳамма учун фойдаланишга очиқ қилиб, бепул юклаб олиш имкониятини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шифокор томонидан амалдаги ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари ҳамда миллий клиник протоколларга мувофиқ бир ёки бир неча турдаги касалликларни даволаш (профилактикаси) ёки оқибатларининг олдини олиш мақсадида муайян бир беморга буюриладиган дори воситаларига (дори воситасининг халқаро патентланмаган номига) электрон рецепт расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дори воситалари бевосита бемор ёки беморнинг қонуний вакилига «Электрон рецепт» модули билан ўрнатилган тартибда зарур маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган дорихоналар орқали берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Электрон рецепт асосида бериладиган дори воситалари учун тўловлар бемор ёки беморнинг қонуний вакили томонидан тўланади (реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тиббиёт ходимлари томонидан бемор маълумотлари тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимига киритилади ҳамда ушбу маълумотлар автоматик тарзда «Электрон тиббий карта» модулига узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Беморга дори воситалари тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимида электрон рецепт расмийлаштириш орқали тайинланади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан электрон тасдиқлаш усулларида тасдиқланиб, QR код автоматик тарзда қўйилади. Бунда электрон рецептга оид зарур маълумотлар автоматик тартибда «Электрон рецепт» модулига узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тиббиёт ташкилотида стационар даволанган беморларга касаллик тарихи ва унинг кўчирмасида тавсия қилинган дори воситалари учун шифокор томонидан белгиланган муддатларга электрон рецепт расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Электрон рецептни расмийлаштириш орқали рецепт билан бериладиган дори воситаларини тайинлаш ва чакана реализация қилиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тиббиёт ташкилотининг шифокори ўзининг қабулида бўлган ёки стационар шароитда даволанаётган беморларга электрон рецепт расмийлаштиради ва электрон тасдиқлаш усулларида тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Шифокорларга ўзлари томонидан беморга электрон рецепт асосида тайинланган ва чакана реализация қилинган дори воситалари ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимлари орқали кузатиб бориш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Электрон рецептларда рецепт билан бериладиган дори воситаларини тайинлаш ва чакана реализация қилишга оид маълумотлар белгиланган муддат давомида «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида, кейинчалик Рақамли соғлиқни сақлаш платформасида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Электрон рецепт орқали тайинланган дори воситаларини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Электрон рецепт шакли ва унинг амал қилиш муддати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тиббиёт ташкилоти шифокори ХКТ асосида белгиланган ташхисга мувофиқ тасдиқланган ХПН рўйхати бўйича керакли дори воситаларини тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимида электрон рецептни расмийлаштириш орқали тайинлайди ва расмийлаштирилган электрон рецепт маълумотлари «Электрон рецепт» модулига автоматик тарзда узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заруратга кўра (беморнинг талабига кўра) шифокор расмийлаштирилган электрон рецептни босмадан чиқариб, беморга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг шифокорлари ҳамда уй шароитида кўрилган беморларга шифокор томонидан электрон рецепт тегишли тиббий ахборот тизимининг мобил иловаси орқали расмийлаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Дорихонанинг фармацевт маълумотига эга ходими беморга ёки беморнинг қонуний вакилига электрон рецептда кўрсатилган дори воситаларини қабул қилиш вақтини дори воситасининг қадоғига белгилаган ҳолда беради ва электрон рецептнинг дорихонага тааллуқли бўлган қисмини тўлдиради (дори воситасининг номи, яроқлилик муддати ва серияси, партия рақами берилган дори воситасига мос бўлиши керак).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Электрон рецептдаги дори воситаси берилиши тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, фармацевтнинг фамилияси, исми, отасининг исми электрон рақамли имзоси ва QR код қўйилиб, электрон шаклда дорихонада мавжуд ахборот тизимлари орқали «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига автоматик юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Электрон рецептга оид бўлган барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасида автоматик тарзда қайд этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Электрон рецептда бир ёки бир нечта ташхис асосида 5 тагача ХПН кўрсатилиши мумкин. Агар электрон рецептда 5 тадан ортиқ ХПН белгиланиши лозим бўлса, шифокор томонидан қолганлари амалдаги ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ қўшимча асослантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Электрон рецептда дори воситасининг ХПН ёки оригинал номи, тайёрлаш, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, даволаниш курси давомийлиги, тайинлаган шифокор маълумотлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қуйидаги ҳолларда шифокор томонидан дори воситаларига электрон рецепт расмийлаштирилиши тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморнинг амалдаги ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари ва клиник протоколларга мувофиқ тиббий кўрсатмаси бўлмаган ҳолатларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларига (орфан дори воситалари, давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори воситаларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. «Электрон рецепт» модулига электрон рецепт маълумотларини узатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Электрон рецепт тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимида шифокор томонидан тегишли қайдлари мавжуд бўлган бемор учун расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Электрон рецептда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилотининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ташкилоти лицензиясининг тартиб рақами, берилган санаси, амал қилиш муддати, СТИР рақами (нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рецепт рақами ва берилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморнинг ЖШШИР, фамилияси, исми ва отасининг исми, тугилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХКТга мувофиқ қўйилган ташхис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситасининг ХПН ёки оригинал номи, тайёрлаш, кунлик дозаси, қабул қилиш вақти (муддати), қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, даволаниш курси давомийлиги, дори воситасининг рақами (электрон рецепт рақамига боғланган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда телефон рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Шифокор томонидан электрон рецепт расмийлаштирилгандан сўнг ушбу рецепт маълумотлари «Электрон рецепт» модулига узатилади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилинган дорихоналарда электрон шаклда кўринади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Электрон рецептнинг тиббиёт ташкилотларида тўғри юритилиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, унинг дорихоналарда қўлланилиши Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон рецепт асосида дори воситаларини тайинлашда юзага келадиган муаммоларни ҳамда ушбу Низомда тартибга солинмаган масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар раҳбарлари электрон рецептни расмийлаштиришда маълумотларнинг тўғри киритилиши, тегишли тиббий ахборот тизимларидан тўғри ва мақсадли фойдаланишга, шунингдек, ўз ходимлари томонидан йўл қўйиладиган хатолик учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ушбу Низом талаблари бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рецепт расмийлаштириш орқали рецепт билан бериладиган дори воситаларини тайинлаш ва чакана реализация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Бемор

Шифокор томонидан қабул қилинади ҳамда амалдаги ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколларга мувофиқ тиббий хизмат кўрсатилади.

Бемор хоҳишига кўра ҳамда белгиланган муддатларда

2-босқич

Шифокор

1. Маълумотларни беморнинг электрон тиббий картасида шакллантириш учун тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимига киритади.

Уй шароитида ўтказилган кўрик натижасида дорини тегишли тиббий ахборот тизимининг мобил иловасида тайинлайди.

2. Бемор ва тайинланадиган дори воситалари тўғрисидаги маълумотларни (халқаро патентланмаган ёки оригинал номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) асосида электрон рецепт расмийлаштирилади ҳамда «Электрон рецепт» модулига узатилади. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган ҳолларда ва тартибда стационар шароитда даволанаётган бемор учун ҳам дори воситаларини электрон рецепт орқали тайинлаши мумкин.

Реал вақт режимида

3-босқич

Бемор ёки унинг қонуний вакили

Дорихонанинг фармацевт маълумотига эга ходимига мурожаат қилади ва дори воситасини олиш учун беморнинг маълумотларини тақдим этади.

Электрон рецептнинг амал қилиш муддатида

4-босқич

Дорихонанинг фармацевт маълумотига эга ходими

Бемор ёки унинг қонуний вакили томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида электрон рецептда кўрсатилган дори воситаларини беради ҳамда тегишли маълумотларни дорихонада жорий этилган ахборот тизимига киритади.

Бемор ёки унинг қонуний вакили мурожаат қилганда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги 570-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дори воситалари айланмасини бошқаришнинг самарали тизимини яратиш учун «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция асосида узатиладиган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумот бериш учун масъул ваколатли орган

Талаб этиладиган маълумотлар

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

Дори воситалари импорти тўғрисидаги маълумотлар

2.

Солиқ қўмитаси

Дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизимидаги маълумотлар

3.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ягона миллий меҳнат тизимидаги маълумотлар

4.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Мувофиқлик сертификатлари давлат реестридаги маълумотлар

5.

Ички ишлар вазирлиги

Шахсга доир маълумотлар

6.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Дори воситаларининг референт нархларидан юқори бўлган нархлар тўғрисидаги маълумотлар

7.

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси

Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари тўғрисидаги маълумотлар

8.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Ишлаб чиқарилган ва хорижий давлатларга реализация (экспорт) қилинган дори воситалари тўғрисидаги маълумотлар

9.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

Реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари учун расмийлаштирилган электрон рецептлар, мазкур электрон рецептлар асосида берилган дори воситалари ва бошқа жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар

10.

Адлия вазирлиги

Қариндошлик даражасини белгилаш тўғрисидаги маълумотлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, заруратга кўра бошқа давлат ташкилотларининг ахборот тизимларини «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимга интеграция қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги 570-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларида электрон рецептни жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

3.

Ж.Ж. Хатамов

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи (келишув асосида)

4.

О.А. Пекось

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари

5.

О.М. Омонов

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

6.

О.Р. Фазилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

7.

Ш.М. Рабиев

адлия вазири ўринбосари

8.

М.М. Мирзаев

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

9.

А.А. Азизов

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори

10.

А.С. Темиров

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси директори

11.

Э.И. Гимранов

«Uzinfocom» МЧЖ директори

12.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ушбу ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги 570-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга киритилаётган қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 27-илованинг 9-позицияси учинчи устунининг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Рақамли соғлиқни сақлаш» платформасига ушбу платформа амалиётга жорий этилгунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция асосида уланишни ҳамда «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона», «Электрон тиббий карта», «Электрон рецепт» модуллари билан белгиланган маълумотларни реал вақт режимида алмашилишини таъминлаш*».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 29-илованинг 9-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирдаги «о» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«о) «Рақамли соғлиқни сақлаш» платформасига ушбу платформа амалиётга жорий этилгунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига интеграция асосида уланишни ҳамда «Электрон рецепт» модули билан белгиланган маълумотларни реал вақт режимида алмашилишини таъминлаш*».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур иловада белгиланган тартиб Тошкент шаҳри ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига кўра тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман (шаҳар)ларда 2025 йил 10 декабрдан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларида эса 2027 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 09/25/570/0822-сон)