19.05.2025 йилдаги ПФ-88-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш тизимини энг илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, соҳага янги бошқарув тамойилларини жорий қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илғор хорижий тажриба асосида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) халқаро тажрибага асосланган аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги моделини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, хусусан, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, маҳалла тиббиёт пунктлари фаолиятини ягона ёндашув асосида ташкил қилиш орқали аҳолига тиббиётни янада яқинлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда оилавий шифокор улушини 70 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ҳамда тиббиётда қоғозбозликни камайтириш орқали тиббиёт ходимлари иш юкламасини 30 фоизгача камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) аҳолининг бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан розилиги даражасини 85 фоиздан ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) тиббиёт ходимларини самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари асосида моддий рағбатлантириш тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) тиббиёт бригадалари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тажриба-синов лойиҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2025 йил 1 июлдан бошлаб 1-иловага мувофиқ белгиланган туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан бошлаб Самарқанд вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели (кейинги ўринларда — тажриба-синов лойиҳаси) жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, тажриба-синов лойиҳаси доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади ҳамда оилавий поликлиникалар зарур тиббий ускуналар билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(III) аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(IV) тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи битим тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(V) хусусий оилавий шифокорлик фаолияти билан шуғулланишга, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш бўйича аҳоли ва хусусий оилавий шифокорлар ўртасида битим тузишга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(VI) аҳолига тиббий хизматлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари (кейинги ўринларда — кафолатланган пакет) доирасида оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасининг йўлланмаси асосида бепул кўрсатилади (шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно). Кафолатланган пакетга киритилмаган қўшимча тиббий ёрдам ҳамда оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмаси мавжуд бўлмасдан тўғридан-тўғри мурожаат қилган фуқароларга тиббий ёрдам пуллик асосда кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(VII) тиббиёт бригадасига 3 минг нафар, зарур ҳолларда, белгиланган меъёрларга қўшимча аҳоли бириктирилиши мумкин. Бунда 2030 йилга қадар бир тиббиёт бригадасига кўпи билан 1,7 минг нафар аҳоли бириктирилиши стратегик мақсад этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(VIII) олис ва чекка ҳудудлар тиббиёт ходимларининг штат меъёрларини белгилашда бириктирилган аҳоли сонидан қатъи назар аҳоли 3 минг нафардан кам бўлган ҳолларда ҳам тиббиёт ходимларининг штатлари бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда киритилади ҳамда улар асосий иш жойига тўлиқ ставкада ишга қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(IX) оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(X) оилавий поликлиникалар, хусусий оилавий шифокорлар билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартнома тузилади ва улар ўзларига бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, аҳоли жон бошига кўра молиялаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(XI) тиббиёт бригадаси ходимлари ва оилавий поликлиникаларнинг катта ҳамширалари илғор тажрибага мувофиқ ишлаб чиқилган тўрт босқичдан иборат оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ўқитилади ҳамда синовлардан муваффақиятли ўтган тиббиёт ходимларига сертификат берилади;
(3-банд «б» кичик бандининг «XI» хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(XII) оилавий поликлиникадан 10 километрдан узоқ масофада жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли учун тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизмати йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) туман (шаҳар)ларда ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари тегишли марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантирилади, уларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш учун аҳоли бириктирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) шифохоналарда аҳолига режали стационар тиббий хизматлар шифокор йўлланмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарорида белгиланган тартибда навбат асосида бепул кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(III) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва шифохоналар ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартнома тузилади ҳамда ҳар бир даволанган ҳолат ва бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(IV) шифохоналар таркибидаги бўлимлар ва оилавий поликлиникаларга хизмат кўрсатувчи ҳудудлараро марказий лаборатория хизмати ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(V) шифохоналарда тиббий хизматлар тасдиқланган ташхислаш ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколлар асосида кўрсатилиши устидан назорат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилади. Бунда тиббий хизмат кўрсатишда белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолларда харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан молиялаштирилмайди ва хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларининг малака тоифалари, иш стажи ва бошқа устамалар бирлаштирилган ҳолда тиббиёт ходимлари иш ҳақини 2-иловага мувофиқ тасдиқланган миқдорларда базавий тариф ставкаларида ҳисоблаш тартиби жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда қўшимча устамалар тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) сайёр тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маоши ёки базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) тиббиёт бригадасига белгиланган меъёрлардан 10 фоиз ортиқча қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бир нафари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,3 фоизи миқдорида — шаҳарларда, 0,5 фоизи миқдорида — туманларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(III) оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ташкил этиладиган курсларнинг барча босқичларини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари учун курс якуни бўйича бериладиган сертификатга мувофиқ базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида. Бунда курснинг ҳар бир босқичи якуни бўйича синовлардан ижобий натижага эришган ходимларга 25 фоиз миқдорида устама қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) туман (шаҳар) марказий шифохоналарида шифокорларнинг ойлик лавозим маошлари — 20 фоиз, ўрта тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари — 10 фоиз миқдорида оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) асосида ойлик лавозим маоши (базавий тариф ставкаси)нинг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ва тиббиёт муассасаларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) раҳбар ходимлар учун тиббиётни бошқариш (менежерлик) бўйича ўқув дастури йўлга қўйилади ҳамда ўқув дастури якуни бўйича сертификатга эга бўлган раҳбарларга ойлик лавозим маоши (базавий тариф ставкаси)нинг 100 фоизи, раҳбар ўринбосарига — 80 фоизи ҳамда бош ҳамширага — 50 фоизи миқдорида устама тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) раҳбар ходимлар учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) белгиланади ҳамда Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ва тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик лавозим маоши (базавий тариф ставкаси)нинг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(III) бир йил давомида фаолият самарадорлиги кўрсаткичларида (KPI) ижобий (56 фоиздан юқори) натижаларга эришмаган раҳбар ходимлар лавозимидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ ташкилий, бошқарув ва молиявий жиҳатдан бирлаштирилиб кўп тармоқли шифохоналарга айлантирилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) амалдаги шифохоналар кўп тармоқли шифохонанинг йўналишлар бўйича бўлимларига айлантирилади ҳамда уларга республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан тегишли йўналишлар бўйича услубий раҳбарлик амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бўлимлар фаолияти амалда мавжуд бино-иншоотларда ташкил қилиниб, улар ўртасида беморлар ҳаракати учун транспорт хизмати йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) бўлимларнинг айрим ташхислаш ва ёрдамчи (овқатланиш, кир ювиш, стерилизация ва бошқа) хизматлари бирлаштирилади ҳамда аутсорсинг асосида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) кўп тармоқли шифохона унга бирлаштирилган бошқа тиббиёт муассасаларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) тиббиёт олий таълим муассасалари мавжуд бўлган ҳудудларда кўп тармоқли шифохона олий таълим муассасасининг клиник базаси сифатида фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, туман (шаҳар) марказий шифохоналари ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида тиббиётнинг иккиламчи даражасидаги ихтисослашган тиббий хизматлар кўрсатилади. Бунда ушбу тиббиёт муассасаларида тиббиётнинг учламчи даражасидаги тиббий хизматларни ҳам кўрсатиш ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Молиявий ресурслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур Фармонда назарда тутилган чора-тадбирлар 2025 йилда тажриба-синов лойиҳаси доирасида бўшайдиган маблағлар, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ республика бюджетидан ажратиладиган қўшимча маблағлар ҳамда Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетидан қўшимча ажратиладиган 20 миллиард сўм ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 йилда мазкур Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси жорий этиладиган ҳудудларда ушбу лойиҳа доирасида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун тегишли маҳаллий бюджетлардан (Самарқанд вилояти бундан мустасно) камида 10 миллиард сўмдан маблағ ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2026 йилдан бошлаб Самарқанд вилояти ва мазкур Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ белгиланган туман (шаҳар)лар тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда тажриба-синов лойиҳасини жорий қилиш билан боғлиқ зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, тажриба-синов лойиҳаси доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мақбуллаштириладиган маблағлар олиб қўйилмайди ҳамда тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этиш, ходимлар ойлик маошларини ошириш ҳамда уларга қўшимча устама тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларини бирлаштириш натижасида иқтисод қилинадиган маблағлар янги ташкил этиладиган кўп тармоқли шифохоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ҳамда беморлар ҳаракати учун транспорт хизматини йўлга қўйишга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасалари учун Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тўлиқ ҳамда ойлар кесимида тенг миқдорларда ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасалари ходимларига устамалар иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар билан бир вақтда тўлаб берилади. Бунда жамғарма маблағларини унинг ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилмаган тадбирларга йўналтириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, тиббиёт бригадаси ходимларини ва оилавий поликлиникаларнинг катта ҳамшираларини оила саломатлиги ҳамда раҳбар ходимларни менежерлик бўйича ўқитиш юзасидан махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитиш тиббиёт таълим муассасалари томонидан амалга оширилади. Бунда:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт ходимларини ўқитиш билан боғлиқ тадбирлар тиббий таълим муассасалари базасида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастурининг кейинги босқичларини аввалги босқич бўйича ўқув курслари якунлангандан сўнг бир йил давомида муваффақиятли тугатмаган тиббиёт ходимлари учун аввалги босқичлар якуни билан белгиланган устамалар бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тиббиёт ходимларини ўқитиш ва ўқитиш якунлари бўйича билимларини баҳолашда шаффофликни таъминлаш мақсадида уларни ўқитиш ва баҳолаш бир-биридан мустақил тизимларда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) тиббиёт ходимларини ўқитиш, ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ходимлар билимини баҳолаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш учун ажратилган маблағлар ҳамда Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Соҳани рақамлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидагиларни устувор равишда дастлаб Самарқанд вилоятидаги ҳамда мазкур Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги тиббиёт муассасаларига ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарори доирасида харид қилинадиган ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмаларининг тақсимлашдан ортган қисмини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси ва «KfW» банки (Германия Федератив Республикаси) ўртасида тузилган битимлар асосида амалга оширилаётган «Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида харид қилинадиган ахборот-коммуникация жиҳозларини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Рақамли технологиялар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тиббиётни ислоҳ қилиш учун жалб қилинган туркиялик мутахассислар тавсиялари асосида «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимини тажриба-синов лойиҳаси талабларига мослаштирсин. Бунда мазкур ахборот тизимида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) аҳолини тиббиёт бригадалари, оилавий шифокорга бириктириш, онлайн қабулга ёзиш, қабулларни амалга ошириш журналларини юритишни электрон шаклга ўтказиш, оилавий шифокордан тор доирадаги мутахассисга ва шифохоналарга электрон йўлланмалар бериш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) тиббиёт бригадасига бириктирилган аҳоли рўйхати шакллантирилади, уларнинг касаллик тарихи, сурункали касалликлар турлари бўйича диспансер ҳисобида турадиган беморларнинг реестри юритилади ҳамда статистик маълумотларнинг электрон базаси яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(III) тиббиёт бригадаси, шу жумладан, хусусий оилавий шифокор ва унга бириктирилган аҳоли ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи электрон битим тузиш жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(IV) стационар муассасаларда беморларни ётқизиш, тиббий статистик шаклларни электрон юритиш ҳамда маълумотларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига узатиш имкониятлари яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(V) тиббиёт ташкилотлари ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида электрон шаклда шартнома тузиш жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(VI) тиббиёт муассасаси ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини (KPI) баҳолаш рақамлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(VII) тиббиёт муассасаларида дори ва сарфлов воситалари ҳаракати, тиббий жиҳозлар ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари, ташхислаш ва даволаш хизматлари кўрсатишнинг электрон ҳисоби юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(VIII) барча турдаги тиббий ҳисоботларни, шунингдек, статистик маълумотлар таҳлилини электрон шаклда юритиш бўйича модуллар яратилади ҳамда қоғоз шаклидаги барча тиббий ҳисоботлар бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларини локал тармоқлар, муҳандислик инфратузилмаси воситалари, ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларидаги жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш орқали қоғоз шаклидаги барча тиббий ҳужжатлар ҳамда ҳисоботларни бекор қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини тажриба-синов тариқасида жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини тажриба-синов тариқасида жорий қилиш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда — Ишчи комиссия) 4-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидагилар Ишчи комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги тизимини жорий этиш ҳамда масъулларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тажриба-синов лойиҳаси жорий этиладиган ҳар бир ҳудуд учун вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тажриба-синов лойиҳасида назарда тутилган тадбирларнинг амалиётга татбиқ этилишини ҳар ойда камида бир марта муҳокама қилиш орқали назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) тажриба-синов лойиҳаси доирасида рақамлаштириш бўйича дастурий таъминотлар ва модуллар ўз вақтида ишлаб чиқилиши ҳамда амалиётга жорий этилишини, тиббиёт муассасаларининг зарур алоқа ва техника воситалари, жумладан, компьютер техникаси билан таъминланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ҳудудий даражадаги ихтисослашган тиббиёт муассасалари негизида кўп тармоқли тиббиёт муассасаси фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) тажриба-синов лойиҳаси якунлари бўйича эришилган ижобий натижалар асосида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ишчи комиссия билан келишилган ҳолда тажриба-синов лойиҳаси доирасида, зарур ҳолларда, жалб қилинган хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ушбу Фармонда белгиланган қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олий Мажлис палаталарига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қуйидагилар бўйича парламент назоратини йўлга қўйиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати ҳамда оммабоплигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, уларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган барча турдаги ишларга жалб қилиш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган ривожлантириш дастурларида белгиланган топшириқларни амалга ошириш ҳамда эришилган натижалар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмунини аҳолига тўғри етказиш ҳамда ушбу Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишида Ҳукуматга кўмаклашиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Белгилаб қўйилсинки, аҳоли ўртасида профилактик тиббий кўриклар ва барча скрининг тадбирлари фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ва белгиланган муддатларда ташкил этилади. Бунда бошқа ташкилотларнинг ушбу жараёнга аралашуви тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ жараёнларда юзага келадиган муаммолар ва камчиликларни тезкор бартараф этишда Соғлиқни сақлаш вазирлигига мунтазам кўмаклашиб бориш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-88-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели тажриба-синов тариқасида жорий қилинадиган туман (шаҳар)лар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар) номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Чимбой тумани

2.

Андижон вилояти

Асака тумани

3.

Бухоро вилояти

Ғиждувон тумани

4.

Жиззах вилояти

Ғаллаорол тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Китоб тумани

6.

Навоий вилояти

Хатирчи тумани

7.

Наманган вилояти

Чортоқ тумани

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

9.

Булунғур тумани

10.

Иштихон тумани

11.

Сурхондарё вилояти

Денов тумани

12.

Сирдарё вилояти

Сирдарё тумани

13.

Тошкент вилояти

Янгийўл шаҳри

14.

Фарғона вилояти

Қува тумани

15.

Хоразм вилояти

Шовот тумани

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лавозимлар номи

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар

1.

Оилавий поликлиника мудири

6,49

2.

Оилавий шифокор

5,63

3.

Тор соҳа мутахассислари (умумий амалиёт педиатри, акушер-гинеколог, УТТ шифокори, шифокор рентгенолог (флюорограф)

5,63

4.

Катта ҳамшира

3,81

5.

Тиббиёт бригадалари ўрта тиббиёт ходимлари

3,46

6.

Ўрта тиббиёт ходимлари

3,46

7.

Хўжалик бекаси

2,60

8.

Кичик тиббиёт ходимлари

2,16

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) амалдаги қонунчилик ҳужжатларида зарарли меҳнат шароитлари учун уларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига) қўлланиладиган устамалар базавий лавозим маош миқдорларига нисбатан қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-215-сон қарорига мувофиқ олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорларнинг ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-136-сон Фармонига мувофиқ фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари учун лавозим маошига тегишли фоизлар (30 — 60 фоиз) миқдорида қўшимча устамалар тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 743-сон қарорига мувофиқ қатнов ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ туман ва тармоқ коэффициентлари, устамалар тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 276-сон қарорига мувофиқ олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамширалари тариф ставкасига (лавозим маошига) қўлланиладиган устамалар базавий лавозим маош миқдорларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини тажриба-синов тариқасида жорий қилиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини тажриба-синов тариқасида жорий қилиш (кейинги ўринларда  —  тажриба-синов лойиҳаси) доирасида тиббиёт муассасаларини белгиланган талаблар асосида қайта ташкил қилиш.

1. Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудлари тиббиёт муассасаларини хатловдан ўтказиш.

Бунда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига (кейинги ўринларда  —  БТСЁМ) бириктирилган аҳоли сони, уларнинг географик жойлашуви, бино-иншоотларининг ҳолати, муассасанинг қуввати, тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар ҳолати, ажратилган штат бирликлари ҳамда улардаги мавжуд ходимлар сони ва бошқалар аниқланади.

2025 йил

май

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Хатлов натижалари асосида ҳар бир БТСЁМ негизида тажриба-синов лойиҳаси асосида оилавий поликлиникаларни (кейинги ўринларда  —  ОП) ташкил қилиш.

2025 йил

июнь

3. Самарқанд вилоятининг барча туман (шаҳар)ларидаги тиббиёт муассасаларини хатловдан ўтказиш ва тажриба-синов лойиҳаси доирасида белгиланган талаблар асосида қайта ташкил этиш.

2025 йил

якунига қадар

Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудлари ОП
ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг штат меъёрларини тасдиқлаш.

1. Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудлари ОП ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг штат меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил

июнь

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида мақбуллаштириладиган лавозимларда фаолият юритаётган ходимларга амалдаги қонунчилик асосида огоҳлантириш бериш, меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш ҳамда уларни бошқа бўш иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш.

2025 йил

Июнь-июль

3. ОП ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг штат меъёрлари асосида муассасаларнинг штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва ходимлар билан тўлдириш чораларини кўриш.

БТСЁМларини қайта ташкил этиш.

1. Амалда мавжуд БТСЁМларга бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, қуйидаги типдаги ОПларни ташкил этиш:

(а) 3 000 нафаргача  —  ОП филиали;

(б) 3 001 — 12 000 нафаргача  —  1-типдаги ОП;

(в) 12 001 — 51 000 нафаргача  —  2-типдаги ОП.

Бунда 2-типдаги ОПларга ҳудуднинг географик жойлашувига кўра қўшимча 3 000 нафаргача аҳоли бириктирилиши мумкин.

2025 йил

июнь

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Ходимларни штат меъёрларига мувофиқ лавозимларга ишга қабул қилиш, хизмат вазифалари ва компетенциялари бўйича ўқитишни ташкил қилиш.

2025 йил

июль

3. Тиббиёт ходимларини қайта ўқитиш учун тиббий таълим муассасаларини бириктириш.

4. Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларининг раҳбар ходимлари, иқтисодчи
ва молиячиларини молиялаштиришнинг янги механизмлари бўйича ўқитиш.

Аҳолига кўрсатиладиган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг вертикал тизимини яратиш.

1. Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш тизимини ташкил қилиш.

Бунда ОП филиаллари ва 1-типдаги ОПларни ҳудуднинг географик ҳолати, инфратузилмаси ҳамда аҳоли таклифларини инобатга олган ҳолда
2-типдаги ОПларга боғлаш ҳамда улардаги мавжуд тор соҳа мутахассисларига беморни оилавий шифокор томонидан инструментал
ва лаборатория текширувлари учун оилавий шифокор томонидан беморларни йўналтириш тизимини жорий қилиш.

2. Аҳолининг БТСЁМларидаги маршрутларини амалиётга жорий қилиш.

3. Бириктирилган аҳолиси 3 000 нафаргача бўлган ҳамда мавжуд ОПгача узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда ОП филиалларини ташкил қилиш.

2025 йил
июнь

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Туман (шаҳар) марказий шифохоналарини тегишли кўп тармоқли марказий поликлиникалар билан ўзаро бирлаштириб, тегишли туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантириш.

1. Туман (шаҳар) шифохоналарини хатловдан ўтказиш.

Бунда тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг йўналиш тури, географик жойлашуви, бино-иншоотларининг ҳолати, муассасанинг қуввати, тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар ҳолати, уларга ажратилган штат бирликлари ҳамда улардаги мавжуд ходимлар сони ва бошқаларни аниқлаш.

2025 йил
июнь

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Хатлов натижалари асосида туман (шаҳар) марказий шифохоналарини тегишли кўп тармоқли марказий поликлиникалар билан босқичма-босқич ўзаро бирлаштириш чораларини кўриш.

2025 йил
июнь

3. Туман (шаҳар) шифохонаси билан бир ҳудудда жойлашган тегишли туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларини маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантириш.

2025 йил
июль

БТСЁМлари фаолиятини тартибга солиш.

БТСЁМлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда БТСЁМдаги барча жараёнларни, муассаса фаолияти, тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш
ва улардан самарали фойдаланиш ҳамда бошқа жараёнларни тартибга солишни назарда тутиш.

2025 йил

июнь

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида ОПларда аутсорсинг асосида стоматология хизматини йўлга қўйиш.

1. Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудлари ОПларида стоматолог иш жойларини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда БТСЁМда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига киритилган стоматолог хизматлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланишини инобатга олиш.

2025 йил
июнь

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. ОПларда стоматолог иш жойларини аутсорсинг асосида хусусий секторга босқичма-босқич бериш.

2025 йил июлдан бошлаб

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида амалда кўп тармоқли марказий поликлиникаларга (кейинги ўринларда  —  КТМП) бириктирилган аҳоли учун аҳоли сонидан келиб чиқиб ОПлар (ОП филиали)ни ташкил қилиш.

1. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида КТМПларга бириктирилган аҳоли сони, бино-иншоотларининг қуввати, зарур тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг сони ҳамда ҳолати, тиббиёт бригадалари сони, КТМПга яқин жойлашган БТСЁМлари, уларга бириктирилган аҳолининг сони, қувватларини аниқлаш.

2025 йил

июнь

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Ташкил қилиниши лозим бўлган БТСЁМларини зарур бино-иншоотлар ҳамда инфратузилма билан таъминлаш, зарур ҳолларда таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш бўйича ҳокимликларга таклифлар киритиш.

2025 йил

август

3. КТМПларга бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, ОПларни ташкил қилиш.

2025 йил

июнь

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларини янги бино-иншоотлар билан таъминлаш ва мавжудларини капитал (жорий) таъмирлаш.

1. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида барча тиббиёт муассасаларини хатловдан ўтказиш.

2025 йил
июнь

Ҳисоб-китоблар асосида

Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Янги ташкил қилиниши лозим бўлган тиббиёт муассасалари учун янги бино-иншоотлар қуриш ҳамда мавжуд тиббиёт муассасаларининг
капитал (жорий) таъмирга муҳтож бино-иншоотларини капитал (жорий) таъмирлаш учун 2025-2026 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини таъминлаш.

2025-2026 йиллар

Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудлари олис ва чекка ҳудудларида жойлашган БТСЁМларини автотранспорт воситаси билан таъминлаш.

1. Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудлари олис
ва чекка ҳудудларида жойлашган БТСЁМларида профилактика ва патронаж ҳамда бириктирилган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш мақсадида автотранспорт воситасига бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2025 йил

июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ОПларга тез тиббий ёрдам хизматидан бўшаган автотранспорт воситаларини бириктириш, уларда ҳайдовчи штат бирликларини жорий қилиш.

Бунда автотранспорт воситаларини сақлаш
ва зарур ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари учун маблағлар ажратилишини таъминлаш.

2025 йилдан июлдан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларидаги барча иш жараёнларини тўлиқ электрон дастурлар орқали юритилишини таъминлаш.

Бунда тиббиёт муассасалари фаолиятида қоғоз кўринишидаги ҳужжатлар айланиши бекор қилинишини таъминлаш.

2025 йил

июль

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Туман (шаҳар) тиббиёт муассасаларини тегишли ҳудуднинг хусусиятларидан келиб чиқиб таснифлаш ҳамда шу асосда штат меъёрларини белгилаш амалиётини жорий қилиш.

1. Барча туман (шаҳар)ларнинг географик жойлашуви, аҳоли сони ва ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб гуруҳларга ажратиш.

2. Туман (шаҳар)ларни таснифлаш ҳамда уларнинг рўйхатини тасдиқлаш.

3. Ушбу таснифлаш асосида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари тасарруфидаги стационар тиббиёт муассасаларининг тузилмаси, уларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар йўналиши
ва штат меъёрларини ишлаб чиқиш.

2025 йил якунига қадар

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудларидаги туман (шаҳар) марказий шифохоналарини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўриш.

1. Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудларидаги туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг тиббий асбоб-ускуналарини хатловдан ўтказиш.

2025 йил
июль

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудларидаги БТСЁМларини жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш.

2025 йил
якунига қадар

3. Туман (шаҳар)лар гуруҳлари бўйича туман (шаҳар) марказий шифохоналарини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

4. Туман (шаҳар)лар гуруҳлари бўйича туман (шаҳар) марказий шифохоналарини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш стандартлари асосида жиҳозлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Мураккаб амалиётларни амалга оширадиган шифокорларнинг ойлик маошларига устама тўлаш тизимини жорий қилиш.

Касалликнинг оғирлик даражаси ва даволашнинг мураккаблигидан келиб чиқиб, махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чоралари ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётлар рўйхатини ҳамда ушбу асосда шифокорлар ойлик маошларига устама тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил
июль

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

БТСЁМларида тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизмат кўрсатишини йўлга қўйиш.

ОПдан 10 километрдан узоқ масофада жойлашган маҳалла фуқаролик йиғинларида яшовчи аҳоли учун тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизматини йўлга қўйиш тартиби ҳамда сайёр тиббий хизматга жалб қилинган оилавий шифокорларнинг ойлик маошларига қўшимча 50 фоиз миқдорда устама тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил
июль

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Тиббиёт бригадаларига аҳолини бириктириш ҳамда қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бир нафари учун ойлик маошларига қўшимча устама тўлаш амалиётини жорий қилиш.

1. Тиббиёт бригадасига аҳолини қўшимча бириктириш ҳамда қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бир нафари учун ойлик маошларига устама тўлаш тартибларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда тиббиёт бригадасига қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бир нафари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг шаҳарларда 0,3 фоизи, туманларда 0,5 фоизи миқдорида белгиланишини инобатга олиш.

2. Тиббиёт бригадасига аҳолини қўшимча бириктириш ҳамда қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бир нафари учун тиббиёт бригадалари ходимларининг ойлик маошларига устама тўлашни амалиётга жорий қилиш.

2025 йил
июль

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Тиббиёт бригадаси ходимларининг малакасини ошириш.

1. Тиббиёт бригадаси ходимлари учун халқаро стандартлар асосида оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2025 йил
июль

 —

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Тиббиёт бригадаси ходимлари учун махсус ўқув дастури асосида малака ошириш тизимини ҳамда уларга малака ошириш босқичлари бўйича сертификат беришни ташкил қилиш.

2025 йил
сентябрь

3. Оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида сертификатларга эга бўлган тиббиёт бригадаси ходимлари ойлик маошига қўшимча устама тўлаш тартибини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш
.

Тажриба-синов лойиҳаси жорий қилинадиган барча туман (шаҳар)лар тиббиёт муассасаларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириш тартибини жорий қилиш.

1. Тажриба-синов лойиҳаси жорий қилинадиган туман (шаҳар)лар тиббиёт муассасаларини молиялаштириш учун ажратиладиган бюджет маблағларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиш. Бунда маҳаллий бюджетлардан Жамғармага ўтказиладиган маблағлар Жамғарманинг ягона шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ҳамда ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари ўртасида қайта тақсимланади.

2025 йил июнь

 —

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

2. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тиббиёт муассасалари ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартномалар имзолаш.

3. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан тиббиёт муассасаларини шартнома асосида молиялаштириб бориш.

2025 йил 1 июлдан бошлаб

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини тажриба-синов тариқасида жорий қилиш бўйича ишчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи комиссия раиси

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

Э.Э. Адилов

«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси директори

О.Р. Фазилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

Э.И. Баситханова

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

Ф.М. Ташпулатов

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

А.М. Бобоев

Самарқанд вилояти ҳокими в.б.

З.Ш. Эрматов

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори

Б.Т. Одилова

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходими, Ишчи комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишчи комиссия раисига мазкур рўйхатга хорижий экспертлар ва тиббиёт муассасаларининг соҳа бўйича мутахассисларини ҳамда жамоатчилик вакилларини киритиш ваколати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3214-сон Фармонига 2-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар, шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш маркази тизимидаги ташкилотларда хизмат даври бўйича пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган ва ядро полигонида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) қуйидаги мазмундаги 19-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича гематология касалликларига чалинган шахслар6»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) изоҳ қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) 1-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика перинатал марказида кўрсатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) қуйидаги мазмундаги 6-кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги «Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4007-сон қарори 5-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «миқдорининг 2 фоизи» сўзларидан кейин «соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий қилинган ҳудудларда ташкил этилган туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари тасарруфидаги тиббиёт муассасалари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 1-банднинг «г» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) иккинчи хатбошидаги «2-иловасида» сўзлари «2-иловаси I бўлимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур қарорнинг 2-иловаси II бўлимида назарда тутилган давлат тиббиёт муассасаларининг шошилинч тиббий ёрдам ва гемодиализ бўлинмаларини сақлаш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали бажарилган иш ҳажмига боғланмаган ҳолда бир сатрда молиялаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) I бўлимнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номланишидаги «2025 йил 1 апрелдан» сўзлари «2025 йил 1 июлдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 13-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпитали»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази 2027 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) 1-позиция «Талаб этиладиган маълумотлар» устуни қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича гематология касалликлари тўғрисида маълумот»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) 5-позиция «Талаб этиладиган маълумотлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзолари тўғрисидаги маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш маркази тизимидаги ташкилотларда хизмат даври бўйича пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар тўғрисида маълумот».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 6-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда Олий мактабга ижтимоий солиқнинг 12 фоиз миқдордаги ставкаси қўлланилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. »Бизнесни бошқариш» (MBA) ҳамда иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш, шунингдек олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «2025 йил 1 июлдан» сўзлари «2026 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 6-банд қуйидаги мазмундаги «д1»кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д1) аҳолига зарур тиббий хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш мақсадида Давлат бюджетидан тиббий хизматлар хариди учун ажратилган маблағлар Жамғарма томонидан ягона ёндашув асосида ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари ўртасида қайта тақсимланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 8-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «1 апрелга қадар» сўзлари «1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тиббиёт муассасаларини молиялаштиришда янги тўлов усулларини (аҳоли жон бошига, даволанган ҳолатлар бўйича ва бошқалар) жорий қилиш учун маҳаллий бюджетлардан Жамғармага ўтказиладиган маблағлар Жамғарманинг ягона шахсий ғазна ҳисобварағида жамланишини ҳамда ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари ўртасида қайта тақсимланишини»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 7-илованинг 9-банди ўн биринчи хатбошисидан «Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини ҳамда давлат тиббий суғуртаси дастури доирасида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-408-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оригинал дори воситалари ҳамда ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва мунтазам янгилаб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур миқдорда ва ҳажмда харид қилиниши бўйича масъулият ва шахсий жавобгарлик тиббиёт муассасаси раҳбари зиммасига юклатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 1-илованинг 3-позициясида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Амалга ошириш механизми» устунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Дори воситалари ва тиббий буюмлар харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда оригинал дори воситалари ҳамда ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади ва расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижро муддати» устунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2024 йил декабрь» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2025 йил март» сўзлари «2025 йил июль» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон; 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)