1-ИЛОВА
« | |||||
14. | Турар жой ижараси учун компенсация тўлаш. | турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача | Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Хотин-қизлар фаоли |
»; |
1-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваригача |
2. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар |
3. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот; ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета). |
4. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланади; «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танлови якуни бўйича ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили 8 март — «Хотин-қизлар куни»да эълон қилинади. |
5. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир йилда бир марта |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам: жисмоний шахсларга ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади; нодавлат ташкилотларга иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) кўламини кенгайтириш, хомашё харид қилиш, лойиҳа доирасида ишга қабул қилинган шахсларнинг билими ва малакасини ошириш мақсадида ўқитиш харажатларини қоплаш учун уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. |
7. | Изоҳ: | «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади: ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили январь ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи хотин-қизлар фаолига тақдим этилади; жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда хотин-қизлар фаоли томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили февраль ойининг 20-санасига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади; туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 8 мартга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг камида 3 нафар хотин-қизларининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади. Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг хотин-қизларини** доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларни ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилганлиги; лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш; лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги; жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги; ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги; иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги. |
2-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда |
2. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ва уларнинг фарзандлари |
3. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ёки уларнинг фарзандларининг олий таълим ташкилотига ўқишга кирганлиги ҳақидаги олий таълим ташкилоти буйруғи; тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги шартнома. |
4. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Мазкур ёрдам қуйидагиларга тақдим этилади: Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг хотин-қизлари олий таълим ташкилотининг бакалавриат ёки магистратура йўналишнинг кундузги шаклида таълим олаётганда бевосита ушбу шахсларга; Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг хотин-қизларнинг икки ёки ундан ортиқ фарзандлари олий таълим ташкилотининг бакалавриат ёки магистратура йўналишнинг кундузги шаклида таълим олаётганда мазкур фарзандларнинг бир нафарига. |
5. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Олий таълим ташкилотини тугатгунга қадар бир маротаба |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Олий таълим ташкилотига тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги шартнома мувофиқ ўтказилади. |
3-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача; жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида. |
2. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари; ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари. |
3. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма. |
4. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) оила Камбағал оилалар реестрида турганда ёки солиқ органларининг маълумотига кўра оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаганда; б) ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма)га кўра, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича навбат камида икки ой ва ундан ортиқ бўлганда. Бунда навбат муддати аввалги бир ойда навбати келган беморлар сонидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳисобланади. |
5. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир йилда бир марта |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатилган тиббий ёрдам харажатларини қоплаш бўйича шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан йўлланма асосида амалга оширилади; ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун кўзда тутилган маблағларни ҳар ойга алоҳида режалаштиради; Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳар ойнинг 5 санасига қадар мазкур ойда «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ажратилган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига тақдим этади; ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади, бунда режалаштирилган маблағлар миқдори ёрдам кўрсатиладиган шахс жарроҳлик амалиётисиз даволанадиган ҳолатда БҲМнинг 50 бараваридан кам бўлса, жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган ҳолатда ушбу амалиётни ўтказиш билан боғлиқ бўлган Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархдан кам бўлса, йўлланмани тасдиқлаш рад этилади ва бемор даволаниш учун навбатдаги ойда мурожаат қилади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади. |
7. | Изоҳ: | а) мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Ёшлар дафтари» жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади. б) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. в) ёрдам олувчиларнинг ҳисоби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида алоҳида юритилади. |
4-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача) |
2. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан ошган хотин-қизлар |
3. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартнома |
4. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | - |
5. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Чекланмаган муддатга |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Турар жой ижараси тўғрисидаги уч томонлама шартномага мувофиқ тўлаб берилади. |
5-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача |
2. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан ошган хотин-қизлар; ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизлар. |
3. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - |
4. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | - |
5. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир марта |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарларни (хизматлар ва ишлар)ни етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ тўланади. |
7. | Изоҳ: | а) мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, далолатнома тузилади. Бунда, мазкур далолатномада ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилади; б) ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирлаш учун харид қилинадиган товарлар, шу жумладан қурилиш моллари харидини амалга оширишда товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларни махсус ахборот порталида эълон жойлаштирмасдан ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали аниқланади. |
6-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача |
2. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | «Аёллар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар учун берилади: боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар; ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар; қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар. |
3. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлардан — боқувчисини йўқотганлигини ёки боқувчиси суд томонидан бедарак йўқолган деб эълон қилинган ёхуд вафот этган деб топилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўлим ҳақидаги гувоҳнома, суд ҳал қилув қарори ёки бошқа ҳужжатлар); б) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлардан: I ва II гуруҳ ногиронлик белгиланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; тезкор тиббий муолажага муҳтожликни тасдиқловчи ҳужжат ёки маълумотнома; в) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлардан — фарзанди ногиронлиги бўлган бола эканлиги ёки фарзандига I ва II гуруҳ ногиронлик белгиланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | - |
5. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир марта |
6. | Изоҳ: | а) мазкур ёрдам «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ёрдам кўрсатиш учун белгиланган тартиб-таомиллар асосида тақдим этилади; б) мазкур паспортнинг 3-позициясида назарда тутилган ҳужжатлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади. Агарда тегишли ҳужжатларни идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш имконияти бўлмаганда, улар мазкур паспортнинг 2-позициясига мувофиқ тегишли тоифадаги хотин қизлардан сўраб олинади. |
7-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда. Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. |
2. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан ошган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар. |
3. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - |
4. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги. б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши; в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши. |
5. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Фақат бир маротаба |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади. |
7. | Изоҳ: | Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, Камбағал оилалар реестрига киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади. |
». |
1-ИЛОВА
1. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Васийлик кенгаши раиси |
2. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари |
3. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари (келишув асосида) |
4. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари |
5. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари бошлиқлари |
6. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари |
7. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари бошлиқлари |
8. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси, вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари |
9. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари |
10. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари |
11. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаси бошлиқлари, Васийлик кенгаши котиби |
1-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваригача |
2. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар |
3. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот; Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета). |
4. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили июнь ойида ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланади; «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танлови якуни бўйича ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили 30 июнь — «Ёшлар куни»да эълон қилинади. |
5. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир йилда бир марта |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам: жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади; нодавлат ташкилотларнинг ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. |
7. | Изоҳ: | «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади: ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили апрель ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи ёшлар етакчисига тақдим этилади; жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда ёшлар етакчиси томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили май ойи якунига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади; туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 25 июнга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг камида 3 нафар ёшларини бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади. Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ёшларини** доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларни ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилганлиги; лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш; лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги; жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги; ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги; иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги. |
2-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплаш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 1 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда. |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома. |
5. | Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: | 14 — 30 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Ҳар ойда |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | 1. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган аъзолари ҳақиқатда параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади. 2. Мазкур ёрдам маблағлари йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига шартнома асосида ҳар ойда кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўтказиб берилади. |
3-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда. |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Камбағал оилалар ёшларининг 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётганлиги тўғрисида тўгарак раҳбари маълумотномаси. Бунда маълумотноманинг ишончлилиги ўша ҳудуддаги ёшлар етакчиси томонидан ўрганилади. Махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларининг аниқ номи, тури ва бошқа зарурий параметрлари кўрсатилган талабнома. |
5. | Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: | 14 — 20 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир маротаба |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам доирасида тегишли буюм ёки инструмент Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг 14 — 20 ёшдаги аъзосининг талабномаларига мувофиқ маблағ ажратувчи томонидан харид қилиб берилади. |
4-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача; Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида. |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | 1. Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. 2. Ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оила аъзоларининг мурожаати. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | |
5. | Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: | 14 — 30 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) оила Камбағал оилалар реестрида туриши; б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун солиқ органларининг маълумотига кўра оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаганда; |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир йилда бир маротаба |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади; ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказилганидан сўнг, Давлат тиббий суғурта жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказилади; Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади. |
9. | Изоҳ: | 1. Мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Аёллар дафтари» жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади. 2. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. 3. Ёрдам олувчиларнинг ҳисоби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида алоҳида юритилади. |
5-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 8 бараваригача |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсини ташкил қилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома. |
5. | Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: | 18 — 30 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир марта |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | 1. Мазкур субсидиянинг 50 фоизи ўқув курси бошланишида, қолган қисми миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганидан сўнг тўлаб берилади. 2. Субсидия тўловларининг 50 фоизи автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсини ташкил қилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига шартнома асосида, қолган 50 фоизи шартнома шартларига кўра таълим ташкилотига ўтказиб берилади ёки фуқарога тўлаб берилади. |
6-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда. |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Профессионал ва олий таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома. |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | - |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талаба аъзоларига берилади. |
7-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача). |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Солиқ органлари томонидан бериладиган электрон ижара шартномаси. |
5. | Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: | Оила аъзолари 30 ёшдан ошмаган шахслар. |
6. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга. |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | 1. Мазкур компенсация Камбағал оилалар реестрига киритилган ёш оилаларга ажратилади. 2. Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ажратилади. |
8-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 4 бараваригача бўлган миқдорда. |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома. |
5. | Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: | 14 — 30 ёш. |
6. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Ҳар ойда, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга. |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади. |
9-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 1 бараваригача бўлган миқдорда. |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома. |
5. | Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: | 14 — 30 ёш. |
6. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Ҳар ойда, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади. |
10-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия бериш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Маҳаллий босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 4 бараваригача; Халқаро босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 40 бараваригача. |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Олимпиада, танлов ёки мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. |
5. | Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: | 14 — 30 ёш. |
6. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир йилда бир марта |
11-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 50 бараваригача. |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | - |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ижара шартномаси ёки зарур жиҳозлар харид қилинганлиги тўғрисидаги шартнома. |
5. | Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: | 18 — 30 ёш. |
6. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | - |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир марта. |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | 1. Мазкур ёрдам чекка ва олис ҳудудлардаги қишлоқ жойларда ташкил этилган ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотларига татбиқ этилади. 2. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотида ўқитиладиган ўқувчиларининг камида 20 фоизини Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандлари ташкил этиши лозим. |
12-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия бериш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалининг тўлиқ қисми. |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тўғрисидаги шартнома. |
5. | Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: | 18 — 27 ёш. |
6. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир марта. |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Субсидия ёрдам кўрсатиладиган ёшлар ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ўртасида тузилган «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. |
13-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш. |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда. Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. |
3. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: | - |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - |
5. | Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: | 14 — 30 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги. б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши; в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши. |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Фақат бир маротаба |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади. |
9. | Изоҳ: | Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, Камбағал оилалар реестрига киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади. |
14-ИЛОВА
Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | ||||
1-босқич | Маҳалладаги ёшлар етакчиси | Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига календарь режага мувофиқ чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва туридан келиб чиқиб, товар моддий бойликлар ажратиш бўйича мурожаат юборади. | Ҳар чоракдан аввалги ойнинг 25-кунига қадар | |||
Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими | Маҳаллалар бўйича чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотларни календарь режага мувофиқлигини текширади ва ажратиладиган товар моддий бойликлар тури ва сони тўғрисидаги маълумотларни тадбир ташкил этиш режалаштирилган «маҳалла еттилиги»га юборади. | 5 иш куни ичида | ||||
2-босқич | «Маҳалла еттилиги» | Маҳаллалар бўйича режадаги товар моддий бойликлар харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. | Қонунчиликда белгиланган муддатларда | |||
Туман (шаҳар) ҳокимлиги | Товар моддий бойликларни «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади ҳамда уларни туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига етказилишини таъминлайди. | 3 иш куни ичида | ||||
3-босқич | Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими | Товар моддий бойликларни маҳаллалар бўйича тақсимлаб, маҳалладаги ёшлар етакчиларига тарқатади. | 2 иш куни ичида | |||
Маҳалладаги ёшлар етакчиси | Товар моддий бойликларни ёшларга тарқатиш бўйича, топшириш, қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради ва қонунчиликда белгиланган тартибда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига ҳисобот топширади. | 3 иш куни ичида | ||||
». |
1-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 60 бараваригача бўлган миқдорда |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот; Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета). |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили бир марта ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни ўтказиш вақти, кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир йилда бир маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам: жисмоний шахсларга ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади; нодавлат ташкилотларга иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) кўламини кенгайтириш, хомашё харид қилиш, лойиҳа доирасида ишга қабул қилинган шахсларнинг билими ва малакасини ошириш мақсадида ўқитиш харажатларини қоплаш учун уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. |
8. | Изоҳ: | «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади: ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили январь ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи ижтимоий ходимга тақдим этилади; жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда ижтимоий ходим томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили февраль ойи якунига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади; туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 25 мартга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг камида 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади. Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларини доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларни ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилганлиги; лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш; лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги; жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги; ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги; иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги. |
2-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача; Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида. |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) оила Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши; б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартларига тўғри келганда. Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим; в) ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма)га кўра, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича навбат камида икки ой ва ундан ортиқ бўлганда. Бунда навбат муддати аввалги бир ойда навбати келган беморлар сонидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳисобланади. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир йилда бир маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади; ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказилганидан сўнг, Давлат тиббий суғурта жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказилади; Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади; Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. |
9. | Изоҳ: | Мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Аёллар дафтари» жамғармаси, «Ёшлар дафтари» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади. Ёрдам олувчиларнинг ҳисоби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида алоҳида юритилади. |
3-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш | ||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Озиқ-овқат маҳсулотлари учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорда; Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорда. | ||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. | ||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - | ||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши. | ||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Озиқ-овқат маҳсулотлари учун — ҳар чоракда бир маротаба; Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — бир йилда икки маротаба. | ||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам қуйидаги шакллардан бири орқали кўрсатилади: озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун белгиланган қийматдаги ваучер ажратилади; 2025 йил 15 августга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни харид қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. | ||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар рўйхати:* | Озиқ-овқат маҳсулотлари РЎЙХАТИ
Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар РЎЙХАТИ
|
4-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Турар жой ижараси учун компенсация |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ижара шартномаси нусхаси ва ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома. |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Олти ой давомида ҳар ойда |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади. |
5-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 50 бараваригача бўлган миқдорда | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Уй-жойини таъмирлаш бўйича шартнома нусхаси (ёрдам олувчи уй-жойни таъмирлаш ишларини ўзи зиммасига олган тақдирда шартнома талаб этилмайди). | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) оила Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри ёки Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши; б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартларига тўғри келганда. Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Фақат бир маротаба | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | 1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар: а) шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда: «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 15 фоизигача бўлган қисми иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун сарфланади; шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан уй-жойни таъмирлаш имкони бўлмаган тақдирда мазкур банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган тартибда ёрдам олувчи «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида назарда тутилган маблағнинг 85 фоизи миқдорида қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилади. Таъмирлаш ишларини бошлаш учун шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 30 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади; б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, ёрдам олувчи «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида назарда тутилган маблағнинг 85 фоизи миқдорида қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилиши мумкин. 2. Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» таъмирлаш ишларини якунлаш «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда таъмирлаш учун қолган маблағлар ўтказиб берилади. Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинмайди. 3. 2025 йил 15 августга қадар қурилиш материалларини харид қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар рўйхати:* | Уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш маҳсулотлари РЎЙХАТИ
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Изоҳ: | а) Уй-жойни жорий таъмирлаш бўйича маблағлар фуқароларга қуйидаги ҳолларда ажратилади: уй-жойининг том қисмини таъмирлаш учун; уй-жойининг яшаш хоналарини пол қисмини таъмирлаш учун; уй-жойининг яшаш хоналари ва ошхонасининг эшик ва деразаси йўқ ёки яроқсиз ҳолатда бўлса янгилаш ёки таъмирлаш учун; уй-жойининг ҳаммом ёки ҳожатхонаси мавжуд бўлмаса ёки таъмирталаб бўлса, янгитдан қуриш ёки таъмирлаш мақсадида ажратилади. Шунингдек, фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун уй-жойини иссиқлик сақловчи махсус қопламалар билан қоплаш ҳамда иситиш тизими учун харажатлар қоплаб берилади. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фото суръатлари илова қилинади; б) Ушбу ёрдам турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино иншоотлар кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган шахсларга ҳам кўрсатилади; в) Мазкур ёрдам ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш ёрдамини олган оила (шахс)ларга кўрсатилмайди. |
6-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Коммунал харажатларни қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 1 бараваригача бўлган миқдорда |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир йилда кўпи билан икки маротаба куз-қиш мавсумида (1 октябрдан 15 мартга қадар) |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам бўйича маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига тўғридан-тўғри шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. |
7-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдорда |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Коммунал тўловлар бўйича қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (ариза берувчи коммунал хизмат бўйича ҳисоб рақамини кўрсатилади). |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир йилда кўпи билан икки маротаба куз-қиш мавсумида (1 октябрдан 15 мартга қадар) |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Ушбу ёрдам бўйича тегишли маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилади. |
8. | Изоҳ: | Ушбу паспортга мувофиқ ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин. |
8-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш | ||||||||||
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 2 бараваригача (табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда БҲМнинг 3 бараваригача) | ||||||||||
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. | ||||||||||
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ёрдам олувчи яшаётган маҳалла табиий газ таъминоти билан таъминланмаганлиги тўғрисидаги асословчи ҳужжат. | ||||||||||
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши; б) ёрдам олувчи яшаётган маҳалла табиий газ таъминоти билан таъминланмаганлиги | ||||||||||
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Куз-қиш мавсумида | ||||||||||
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Ушбу ёрдам бўйича ёрдам олувчи кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари: электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали; 2025 йил 15 августга қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида харид қилинади. | ||||||||||
8. | Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари:* | Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари РЎЙХАТИ
| ||||||||||
9. | Изоҳ: | Мазкур паспортга мувофиқ ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин. |
9-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) Содир бўлган ёнғин тўғрисида давлат хизматлари маркази томонидан тақдим қилинган маълумотнома ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ томонидан табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тузилган далолатнома; б) Қурилиш маҳсулоти етказиб берувчи тадбиркорлик субъекти ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси. |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) оила Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши; б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартларига тўғри келганда. Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Заруратга кўра, чекланмаган маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | 1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар: а) шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 15 фоизигача бўлган қисми иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун сарфланади; Тиклаш ва таъмирлаш ишларини бошлаш учун шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 30 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади; б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида назарда тутилган маблағнинг 85 фоизи қурилиш материаллари етказиб берувчи тадбиркорлик субъектларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. 2. Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» таъмирлаш ишларини якунлаш «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда тиклаш ва таъмирлаш ишлари учун қолган маблағлар ўтказиб берилади. Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинмайди. |
8. | Изоҳ: | а) Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фото суръатлари илова қилинади; б) Ушбу ёрдам турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино иншоотлар кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган шахсларга ҳам кўрсатилади. |
10-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Тўланиши лозим бўлган экспертиза харажатлари доирасида |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) фуқаролик ишлари бўйича суднинг одам ДНКси суд-биологик экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги ажрими нусхаси; б) одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги шартнома. |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Фақат бир маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам тегишли маблағлар ваколатли органнинг қарорига мувофиқ шахснинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирларни амалга оширувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади. |
11-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда. Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган ногиронлиги бўлган шахслар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги. б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши; в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Фақат бир маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади. |
8. | Изоҳ: | Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, Камбағал оилалар реестрига киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади. |
12-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Кўп хонадонли турар-жойларда пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш харажатларини қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 120 бараваригача бўлган миқдорда |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган кўп хонадонли турар-жойларда яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (бундан, вақтинча аравачада ҳаракатланувчилар мустасно). |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) тадбиркорлик субъекти ва таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) ўртасида тузилган шартнома нусхаси; б) пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш тўғрисида Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган хулоса. |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Ушбу ёрдам мурожаатчи кўп хонадонли турар-жойларда лифти мавжуд кўп хонадонли турар-жойларда лифтгача бўлган биринчи қаватгача қисмига, шунингдек, лифти бўлмаган кўп хонадонли турар-жойларнинг биринчи қаватгача қисмигача (таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) турар-жойнинг биринчи қаватида яшовчи бўлган тақдирда) яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) бўлганда тақдим этилади. а) фуқаро яшовчи кўп қаватли хонадоннинг кириш қисмига пандус қилиш харажатлари қоплаб берилади; б) пандус қилиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда лифти мавжуд кўп хонадонли турар-жойларда лифтгача бўлган биринчи қаватгача қисмига, шунингдек, лифти бўлмаган кўп хонадонли турар-жойларнинг биринчи қаватгача қисмигача (таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) турар-жойнинг биринчи қаватида яшовчи бўлган тақдирда) кўтариш мосламасини ўрнатиш. в) кўтариш мосламасини ўрнатиш бўйича хулоса Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилади. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Фақат бир маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам шартномага мувофиқ амалга оширилади. Махсус кўтариш мосламасини ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг, «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади. Кўтариш мосламасининг техник хавфсизлиги бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилот техник назоратчиси хулосаси ҳамда кўтариш мосламаси ҳақиқатда ўрнатилганлиги юзасидан Ижтимоий инспекция ҳудудий бошқармаларининг ижобий хулосасига асосан, бошқарув сервис компанияси (бошқарув сервис компанияси бўлмаган тақдирда маҳалла фуқаролар йиғини) балансига ўтказилгандан сўнг, тегишли маблағлар тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. |
8. | Изоҳ: | Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойга пандус ёки кўтариш мосламаси ўрнатиш зарурлиги аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойга кириш қисмининг фото суръатлари илова қилинади. |
». |
2-ИЛОВА