1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 60 бараваригача бўлган миқдорда |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот; Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета). |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили бир марта ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни ўтказиш вақти, кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир йилда бир маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам: жисмоний шахсларга ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади; нодавлат ташкилотларга иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) кўламини кенгайтириш, хомашё харид қилиш, лойиҳа доирасида ишга қабул қилинган шахсларнинг билими ва малакасини ошириш мақсадида ўқитиш харажатларини қоплаш учун уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. |
8. | Изоҳ: | «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади: ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили январь ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи ижтимоий ходимга тақдим этилади; жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда ижтимоий ходим томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили февраль ойи якунига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади; туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 25 мартга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг камида 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади. Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади: Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларини доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларни ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилганлиги; лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш; лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги; жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги; ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги; иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги. |
2-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача; Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида. |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Ижтимоий ёрдам олувчининг қуйидаги тоифалардан бирига тааллуқлилиги: а) Ижтимоий реестрда рўйхатда турган оила аъзоси; б) ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оила аъзоси. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир йилда бир маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказилганидан сўнг, Давлат тиббий суғурта жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказилади; Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади; Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. |
9. | Изоҳ: | Мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ: Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхатига мувофиқ йўлланмалар асосида; Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Аёллар дафтари» жамғармаси, «Ёшлар дафтари» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади. Ёрдам олувчиларнинг ҳисоби алоҳида юритилади. Мазкур паспортга мувофиқ жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш учун тўловларни амалга ошириш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан тасдиқланади. |
3-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш | ||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Озиқ-овқат маҳсулотлари учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорда; Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорда. | ||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. | ||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - | ||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши. | ||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Озиқ-овқат маҳсулотлари учун — ҳар чоракда бир маротаба; Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — ҳар ярим йилда бир маротаба. | ||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам қуйидаги шакллардан бири орқали кўрсатилади: озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун белгиланган қийматдаги ваучер ажратилади; 2025 йил 15 августга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни харид қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. | ||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар рўйхати:* | Озиқ-овқат маҳсулотлари РЎЙХАТИ
Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар РЎЙХАТИ
|
4-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Турар жой ижараси учун компенсация |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент шаҳрида БҲМнинг 4 бараваригача, Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ижара шартномаси нусхаси ва ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома. |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Олти ой давомида ҳар ойда |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ёрдам олувчининг ижтимоий картаси ёки банк пластик картасига ўтказиб берилади. |
8. | Изоҳ: | Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг мурожаати асосида ижтимоий ёрдамни кўрсатиш қўшимча олти ойга узайтирилиши мумкин. Мазкур ижтимоий ёрдам тури бўйича компенсация яқин қариндошлар ўртасида тузилган ижара шартномаси учун тўлаб берилмайди. |
5-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 50 бараваригача бўлган миқдорда | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | а) уй-жойни таъмирлаш учун — Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар; б) яшаш шароитини мослаштириш учун — Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган шахслар. Бунда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар Ижтимоий реестрда туриши ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши лозим. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) уй-жойни таъмирлаш учун: оила аъзоларининг Ижтимоий реестрда туриши; ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади. Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим. б) яшаш шароитини мослаштириш учун Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган оила аъзоларининг Ижтимоий реестрда туриши ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши лозим. Бунда: оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланди; оиланинг бир ойлик жами ўртача даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваригача бўлган пенсия ва бошқа даромадлари ҳисобга олинмайди; даромадни расмий маълумотлар орқали тасдиқлаш имкони бўлмаганда шартли равишда норматив даромад қўлланилмайди. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Икки йилда бир маротаба | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | 1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари хариди ва таъмирлаш ёки мослаштириш учун маблағлар: а) туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари, ёки «Маҳалла сервис компанияси»га шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда: туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш материаллари тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинади; туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини бажариш имкони бўлмаганда, мазкур ишлар ушбу банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган тартибда ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши мумкин. таъмирлаш ёки мослаштириш ишларини бошлаш учун туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 50 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади; б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, ёрдам олувчига кўпи билан мазкур паспортнинг 2-позициясида назарда тутилган ижтимоий ёрдам миқдорининг 85 фоизигача бўлган қийматдаги ваучер тақдим этилади. Бунда қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилинади. 2. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» таъмирлаш ишларини якунлаш «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда таъмирлаш учун қолган маблағлар ўтказиб берилади. Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинмайди. 3. 2025 йил 15 августга қадар қурилиш материалларини харид қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш учун қурилиш маҳсулотлари рўйхати:* | Уй-жойини таъмирлаш ёки мослаштириш учун қурилиш маҳсулотлари РЎЙХАТИ
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Изоҳ: | а) Уй-жойни жорий таъмирлаш бўйича маблағлар фуқароларга қуйидаги ҳолларда ажратилади: уй-жойининг том қисмини таъмирлаш учун; уй-жойининг яшаш хоналарини пол ва девор қисмларини таъмирлаш учун; уй-жойининг яшаш хоналари ва ошхонасининг эшик ва деразаси йўқ ёки яроқсиз ҳолатда бўлса янгилаш ёки таъмирлаш учун; уй-жойининг ҳаммом ёки ҳожатхонаси мавжуд бўлмаса ёки таъмирталаб бўлса, янгитдан қуриш ёки таъмирлаш мақсадида ажратилади. Шунингдек, фақат Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун уй-жойини иссиқлик сақловчи махсус қопламалар билан қоплаш ҳамда иситиш тизими учун харажатлар қоплаб берилади. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фото суръатлари илова қилинади; б) Ушбу ёрдам турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино иншоотлар кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган шахсларга ҳам кўрсатилади; в) Мазкур ёрдам ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш ёрдамини олган оила (шахс)ларга кўрсатилмайди. |
6-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Коммунал харажатларни қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 1 бараваригача бўлган миқдорда |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба (1 октябрдан 15 мартга қадар) |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам бўйича маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади. |
7-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдорда |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Коммунал тўловлар бўйича қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (ариза берувчи коммунал хизмат бўйича ҳисоб рақамини кўрсатилади). |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба (1 октябрдан 15 мартга қадар) |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Ушбу ёрдам бўйича тегишли маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади. |
8. | Изоҳ: | Ушбу паспортга мувофиқ ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин. |
8-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш | ||||||||||
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 3 бараваригача | ||||||||||
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. | ||||||||||
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ёрдам олувчи яшаётган маҳалла табиий газ таъминоти билан таъминланмаганлиги тўғрисидаги асословчи ҳужжат. | ||||||||||
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оиланинг Ижтимоий реестрда туриши | ||||||||||
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба | ||||||||||
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Ушбу ёрдам бўйича ёрдам олувчи кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари: электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали; 2025 йил 15 августга қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида харид қилинади. | ||||||||||
8. | Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари:* | Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари РЎЙХАТИ
| ||||||||||
9. | Изоҳ: | Мазкур паспортга мувофиқ ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин. |
9-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Ижтимоий реестрга киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Содир бўлган ёнғин тўғрисида давлат хизматлари маркази томонидан тақдим қилинган маълумотнома ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ томонидан табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тузилган далолатнома. |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) оила Ижтимоий реестрда туриши; б) ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади. Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Заруратга кўра, чекланмаган маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | 1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар: а) туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда: туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинади; тиклаш ва таъмирлаш ишларини бошлаш учун туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 50 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади; б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ёки мослаштириш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, ёрдам олувчига кўпи билан мазкур паспортнинг 2-позициясида назарда тутилган ижтимоий ёрдам миқдорининг 85 фоизигача бўлган қийматдаги ваучер тақдим этилади. Бунда қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилинади. 2. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» таъмирлаш ишларини якунлаш «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда тиклаш ва таъмирлаш ишлари учун қолган маблағлар ўтказиб берилади. Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинмайди. |
8. | Изоҳ: | а) Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фото суръатлари илова қилинади; б) Ушбу ёрдам турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино иншоотлар кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган шахсларга ҳам кўрсатилади. |
10-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Тўланиши лозим бўлган экспертиза харажатлари доирасида |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Ижтимоий реестрга киритилган оилалар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) фуқаролик ишлари бўйича суднинг одам ДНКси суд-биологик экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги ажрими нусхаси; б) одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги шартнома. |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Оиланинг Ижтимоий реестрда рўйхатда туриши. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Фақат бир маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам тегишли маблағлар ваколатли органнинг қарорига мувофиқ шахснинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирларни амалга оширувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади. |
11-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда. Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Ижтимоий реестрга киритилган ногиронлиги бўлган шахслар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | - |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги. б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши; в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган бўлиши. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Фақат бир маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади. |
8. | Изоҳ: | Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, Ижтимоий реестрга киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади. |
12-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Кўп хонадонли турар-жойларда пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш харажатларини қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | БҲМнинг 120 бараваригача бўлган миқдорда |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Қуйидаги тоифадаги кўп хонадонли турар-жойларда яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслари ёки болалари (бундан, вақтинча аравачада ҳаракатланувчилар мустасно) мавжуд оилалар: а) Ижтимоий реестрга киритилган оила; б) Ижтимоий реестрга киритилмаган бироқ ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оила. Бунда, оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш жараёнида баҳолашдан ўтказиш тартибига мувофиқ аниқланади. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) тадбиркорлик субъекти ва таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) ўртасида тузилган шартнома нусхаси; б) пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш тўғрисида Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган хулоса. |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Ушбу ёрдам мурожаатчи кўп хонадонли турар-жойларда лифти мавжуд кўп хонадонли турар-жойларда лифтгача бўлган биринчи қаватгача қисмига, шунингдек, лифти бўлмаган кўп хонадонли турар-жойларнинг биринчи қаватгача қисмигача (таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) турар-жойнинг биринчи қаватида яшовчи бўлган тақдирда) яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) бўлганда тақдим этилади. а) фуқаро яшовчи кўп қаватли хонадоннинг кириш қисмига пандус қилиш харажатлари қоплаб берилади; б) пандус қилиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда лифти мавжуд кўп хонадонли турар-жойларда лифтгача бўлган биринчи қаватгача қисмига, шунингдек, лифти бўлмаган кўп хонадонли турар-жойларнинг биринчи қаватгача қисмигача (таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) турар-жойнинг биринчи қаватида яшовчи бўлган тақдирда) кўтариш мосламасини ўрнатиш. в) кўтариш мосламасини ўрнатиш бўйича хулоса Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилади. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Фақат бир маротаба |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ёрдам шартномага мувофиқ амалга оширилади. Махсус кўтариш мосламасини ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг, «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади. Кўтариш мосламасининг техник хавфсизлиги бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилот техник назоратчиси хулосаси ҳамда кўтариш мосламаси ҳақиқатда ўрнатилганлиги юзасидан Ижтимоий инспекция ҳудудий бошқармаларининг ижобий хулосасига асосан, бошқарув сервис компанияси (бошқарув сервис компанияси бўлмаган тақдирда маҳалла фуқаролар йиғини) балансига ўтказилгандан сўнг, тегишли маблағлар тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. |
8. | Изоҳ: | Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойга пандус ёки кўтариш мосламаси ўрнатиш зарурлиги аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойга кириш қисмининг фото суръатлари илова қилинади. |
13-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларидан чиқарилган хотин-қизларнинг турар жой ижараси учун компенсация |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Ижара тўловининг 100 фоизи, бироқ БҲМнинг 4 бараваригача (Тошкент шаҳрида БҲМнинг 8 бараваригача, Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 6 бараваригача) |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: | Уч ой давомида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида бўлган ҳамда ушбу муассасалардан чиқарилганига бир ойдан ошмаган хотин-қизлар. |
4. | Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ижара шартномаси нусхаси ва ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома. |
5. | Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: | Уч ой давомида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида бўлган хотин-қизларнинг ушбу муассасалардан чиқарилганига бир ойдан ошмаганлиги ҳамда ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши. Бунда: а) оиланинг ойлик ўртача жами даромади Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланди; б) оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим; в) оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади аниқланишида қуйидагилар: тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахс оила таркибига киритилмайди ҳамда унинг мол-мулклари ва даромади инобатга олинмайди; тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар даромадини расмий маълумотлар орқали тасдиқлаш имкони бўлмаганда шартли равишда норматив даромад қўлланилмайди. |
6. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Ўн икки ой давомида ҳар ойда |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ёрдам олувчининг ижтимоий картаси ёки банк пластик картасига ўтказиб берилади. |
8. | Изоҳ: | 1. Мазкур ижтимоий ёрдам тури бўйича компенсация яқин қариндошлар ўртасида тузилган ижара шартномаси учун тўлаб берилмайди. 2. Мазкур ижтимоий ёрдам ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилган туман (шаҳар) бўйича «Саховат ва кўмак» жамғармасининг ушбу туман (шаҳар)га тақсимланган маблағлари доирасида молиялаштирилади. 3. Мазкур ижтимоий ёрдам турини тақдим этиш қуйидагича амалга оширилади: биринчи босқичда — Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказлари томонидан хотин-қизларнинг ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича ишлаб чиқилган якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастурига «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш бўйича тавсия киритилади; иккинчи босқичда — хотин-қизларнинг компенсация тўлаш мезонларига мослиги ўрганилиб, «Ижтимоий ҳимоя» АТда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор шакллантирилади; учинчи босқичда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали шакллантирилган қарор асосида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармасининг туман (шаҳар)га тақсимланган тушумлари ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилади. |
2-ИЛОВА
ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Бажариш муддати | |||
|
1-босқич |
Фуқаро |
Ариза берувчи онлайн шаклда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади. |
Хоҳишига кўра | |||
|
2-босқич |
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази |
1. Ариза берувчиларнинг ижтимоий ҳолати ва муаммоларини кейс-менежмент усулидан фойдаланган ҳолда аниқлайди. |
1. Уч иш кунида | |||
|
2. Кейс-менежмент натижасида оилани «Темир дафтар»га киритиш бўйича хулоса қилинганда, тавсиянома шакллантирилади ва кўриб чиқиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади. |
2. Бир иш кунида | |||||
|
3-босқич |
«Маҳалла еттилиги» |
1. Кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. |
1. Уч иш кунида | |||
|
2. Қабул қилинган қарор тўғрисида фуқарони хабардор қилади. |
2. Бир иш кунида |
3-ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Механизм |
Муддатлар | |||
|
1-босқич |
Уқув-тарбия муассасалари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойга муҳтож сифатида «онлайн-навбат» ахборот тизимига киритиб боради. |
Болани муқобил жойлаштириш шаклларида бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал | |||
|
2-босқич |
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари |
1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой топади ва баҳоланишини ташкил этади. |
1. Йил давомида | |||
|
2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун белгиланган тартибда уй-жой сотиб олади. |
2. Уй-жой баҳолангандан кейин беш кун ичида | |||||
|
3. Уй-жой бериш тўғрисида қарор (буйруқ) қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади. |
3. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола 18 ёшга тўлган йилда | |||||
|
3-босқич |
Туман (шаҳар) ҳокимлиги |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага берилган уй-жойга кириб яшаши учун ордер берилади. |
Қарор (буйруқ)келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида | |||
|
4-босқич |
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари |
Туман (шаҳар) ҳокимликлари уй-жойни бериш бўйича ордерда кўрсатилган уйни етим бола номига белгиланган тартибда расмийлаштириб беради. |
Ордер олинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида | |||
2-ИЛОВА
|
Ўзбекистон Республикаси ___________________ вилояти ҳокимлиги |
|||||
|
(ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши) |
|||||
|
___________ тумани (шаҳар) ҳокимлиги |
|||||
|
Уй-жой ажратилганлиги тўғрисида |
|||||
|
ОРДЕР |
|||||
|
Мазкур ордер «______» _________________ ________ йилда туғилган |
|||||
|
_______________________(кун)___________(ой)____________(йил) |
|||||
|
____________________________________________________________________________________________ га |
|||||
|
(Ф.И.О.) |
|||||
|
________________ кишидан иборат оиласи (ўзи) учун умумий майдони ________ кв.м |
|||||
|
бўлган ________ хонали уй-жойни ________________________________________________________________ |
|||||
|
мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштириш / қуриш (реконструкция қилиш) |
|||||
|
мақсадида ______________________________________________________________________ асосида берилди. |
|||||
|
(буйруқни қабул қилган орган, буйруқ рақами ва санаси) |
|||||
|
Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари: ________________________________________. |
|||||
|
(серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган) |
|||||
|
Ажратилган уй-жой манзили: _______________________________________________________________. |
|||||
|
(туман (шаҳар), уй, хонадон рақами) |
|||||
|
Уй-жойнинг қиймати: _____________________________________________________________________. |
|||||
|
(сумма сўз билан ёзилади) |
|||||
|
Ордер эгаси билан бир қаторда уй-жойга унинг қуйидаги оила аъзолари ҳам биргаликда яшаши ҳисобга олинган. |
|||||
|
Т/р |
Қариндошлик даражаси |
Ф.И.О. |
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (серияси, рақами) |
Туғилган санаси |
|
|
1. |
турмуш ўртоғи |
||||
|
2. |
фарзандлар |
||||
|
______________ тумани (шаҳри) ҳокими |
______________________ |
||||
|
QR-код |
(Ф.И.О.) |
||||
|
______________________ тумани (шаҳри) ҳокими____________________20____ йил. |
|||||
|
« |
|||||
|
5. |
Зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида, бир марталик моддий ёрдам бериш. |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида |
«Аёллар дафтари» жамғармаси |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
Хотин-қизлар фаоли |
|
»; |
|
« |
|||||
|
10. |
Бир марталик моддий ёрдам бериш. |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида |
«Аёллар дафтари» жамғармаси |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
Хотин-қизлар фаоли |
|
|
»; |
|
« |
|||||
|
12. |
Бир марталик моддий ёрдам бериш. |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида |
«Аёллар дафтари» жамғармаси |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
Хотин-қизлар фаоли |
|
|
»; |
|
« |
|||||
|
17. |
Сектор раҳбари хулосаси асосида, бир марталик моддий ёрдам бериш. |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида |
«Аёллар дафтари» жамғармаси |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
Хотин-қизлар фаоли |
|
»; |
|
« |
|||||
|
18. |
Бир марталик моддий ёрдам бериш. |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида |
«Аёллар дафтари» жамғармаси |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
Хотин-қизлар фаоли |
|
|
»; |
|
« |
|||||
|
41. |
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг саёҳатларини ташкил этиш. |
Ҳисоб-китобга кўра |
«Аёллар дафтари» жамғармаси |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
Хотин-қизлар фаоли |
|
». |
4-ИЛОВА