04.04.2023 йилдаги ПҚ-108-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар ижросини самарали амалга оширишда илмий ёндашувлар ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтини (кейинги ўринларда — Институт);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини (кейинги ўринларда — Олий мактаб) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятининг устувор йўналишлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби раҳбарларини тайинлаш, ходимларига тиббий хизмат кўрсатиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва устама белгилаш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Институт ва Олий мактаб фаолиятининг устувор йўналишлари самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт таркибида ҳудудларда ер ресурсларидан унумли фойдаланиш ва уларни оптимал тақсимлаш орқали бандликни таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш юзасидан муаммоларни ўрганиш ва амалий таклифлар тайёрлашга йўналтирилган юридик шахс бўлмаган «Ер ислоҳотлари маркази»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб тузилмасида юридик шахс бўлмаган «Яшил иқтисодиётни илгари суриш ва жорий этиш» лойиҳа офиси ва Бизнес инкубатор ва стартап лойиҳалар билан ишлаш маркази ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт ва Олий мактабнинг бошқарув ҳамда илмий педагогик ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда замонавий талабларга мос юқори малакали кадрлар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт ва Олий мактабнинг Васийлик кенгаши орқали уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳудудлар ва соҳалар кесимидаги муаммоларни жойларга чиқиб ўрганиш, аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида сўровномалар олиб бориш, мунтазам равишда Ўзбекистон иқтисодчилар форумини ташкил этиш, хорижий экспертларни жалб қилиш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида Институт қошида юридик шахс бўлмаган Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилсин ва унинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетидан ҳар йили Институтнинг бир йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 40 фоизи миқдорида ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Институт ва Олий мактаб фаолиятининг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида Институт ва Олий мактаб фаолият кўрсатиши учун назарда тутилган маблағлар, 2024 йилдан бошлаб белгиланган тартибда Давлат бюджети параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Олий мактабга ижтимоий солиқнинг 12 фоиз миқдордаги ставкаси қўлланилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Институт ва Олий мактаб фаолиятини самарали йўлга қўйиш, уларнинг низомларини тасдиқлаш, моддий-техника базасини яхшилаш ва бошқа ташкилий-техник масалаларни назарда тутувчи қарорни қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-108-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-108-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти фаолиятининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида тегишли йилларга мўлжалланган давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳудудларда ер ресурсларидан унумли фойдаланиш ва уларни оптимал тақсимлаш орқали бандликни таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш юзасидан муаммоларни ўрганиш ва амалий таклифлар тайёрлаш, шунингдек, ер ислоҳотларига оид замонавий бозор механизмларини жорий этишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жойларда мавжуд муаммоларни бевосита ўрганган ҳолда иқтисодий ўсиш нуқталари ва ривожланиш драйверларини аниқлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мамлакатда иқтисодий кўрсаткичларни доимий равишда ҳудудлар кесимида таҳлил қилиб бориш, эришилаётган натижалар асосида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш борасида илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда шулар асосида соҳадаги устувор йўналишларни белгилаш ва самараси юқори бўлган молиявий механизмларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиётда бозор механизмларини ва рақобатни ривожлантириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда халқаро рейтинг ва индексларда мамлакат мавқеини ошириш бўйича тавсиялар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини комплекс баҳолаган ҳолда асослантирилган экспертлик хулосаларини тайёрлаш ва натижаларини даврий чоп этиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳудудлар ва соҳаларни ривожлантиришга таъсир қилувчи ташқи хавфларни ўрганиш ва уларнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиётда меҳнат унумдорлиги, капитал қиймати самарадорлиги, энергия, сув ва бошқа ресурслар тежамкорлигини баҳолаш ҳамда барқарор ривожланишга қаратилган миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳудудлар кесимида асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини таҳлил қилиб бориш, уларга талаб ва таклиф ҳажмини аниқлаш, нархларнинг ўсишига таъсир этувчи бевосита ва билвосита омилларни таҳлил қилиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолати тўғрисида маълумотларни тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Урбанизация жараёнларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш, турар жойларни муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма билан биргаликда қуришни инобатга олган ҳолда урбанизация жараёнларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда ислоҳотлар натижадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-108-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Бизнесни бошқариш» (MBA) ҳамда иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш, шунингдек олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Замонавий иқтисодий билимлар бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият вакиллари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари малакаси ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган тренинг, семинар ва мастер-класслар ташкил этиш, уларга аҳоли билан самарали ишлашни ўргатиш, бир маҳаллада юқори самара кўрсатаётган тажрибаларни бошқа маҳаллаларга қўллаш амалиётини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Яшил» технологияларни жорий этишнинг институционал асосларини ривожлантириш, илмий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда мазкур соҳада кадрлар малакасини оширишда етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кичик инновацион бизнес ва стартап ғояларни лойиҳа даражасига етказишда консалтинг хизматларини кўрсатиш, шу жумладан бизнес экотизимини шакллантириш, менежмент, маркетинг, бухгалтерия, ҳуқуқий масалалар ҳамда бошқа профессионал мутахассисларнинг менторлик хизматларини кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қўшма икки диплом (dual degree) дастурлари бўйича Quacquarelli Symonds (QS) ва Times Нigher Education (TНE) ҳамда бошқа халқаро рейтингларда етакчи бўлган ривожланган мамлакатларнинг олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тадбиркорлик экотизими, кадрлар салоҳияти ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича таҳлилий маълумотлар ҳамда экспертлик хулосаларини тайёрлаш ва натижаларини даврий чоп этиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-108-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби раҳбарларини тайинлаш, ходимларига тиббий хизмат кўрсатиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва устама белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Йўналиш

Лавозим

Тартиб

1.

Директорлар ва уларнинг ўринбосарларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш

Директорлар

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Директор ўринбосарлари

Бош вазир ўринбосари билан келишилган ҳолда Институт ва Олий мактаб директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

2.

Тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари

Директорлар

Бош вазир ўринбосари котибияти мудирига тенглаштирилади.

Директор ўринбосарлари

Бош вазир ўринбосари котибияти мудири ўринбосарига тенглаштирилади.

Директор маслаҳатчилари, лойиҳа раҳбарлари, марказ ва бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар

Бош вазир ўринбосари котибиятининг бош мутахассисига тенглаштирилади.

3.

Ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш

Ходимлар

Вазирликлар учун белгиланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тариф коэффициентини 2 бараварга оширилган ҳолда қўллаш орқали амалга оширилади. Бунда:

Директорлар

Вазир ўринбосари;

Директорларнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари

вазирликларнинг мос равишда департамент бошлиғи ва департамент бошлиғи ўринбосари;

Директор маслаҳатчилари, лойиҳа ва марказ раҳбарлари, кафедра мудирлари

вазирликларнинг бошқарма бошлиғи;

Бўлим бошлиқлари

вазирликларнинг бўлим бошлиғи;

Профессор-ўқитувчилар

вазирликларнинг бўлим бошлиғи ўринбосари;

Бош ва етакчи мутахассислар

вазирликларнинг мос равишда бош ва етакчи мутахассиси учун назарда тутилган разрядларга нисбатан қўлланилади.

4.

Кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган

ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда)

Барча ходимлар

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда:

1 йилдан 3 йилгача — 0,3;

3 йилдан 5 йилгача — 0,6;

5 йилдан 10 йилгача — 0,8;

10 йилдан 15 йилгача — 1,0;

15 йилдан 20 йилгача — 1,2;

20 йилдан юқори — 1,5.

Кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Институт ва Олий мактаб томонидан белгиланган тартибда аниқланади.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 07/23/108/0192-сон; 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон)