1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номланиши | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро учун масъуллар |
I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга қаратилган вазифалар ижросини тизимли йўлга қўйиш | |||||
1. | Қуйидагиларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш: 1. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ҳамда улар учун сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларининг харажатларини Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия сифатида қоплаб бериш тартиби. 2. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни белгиланган шартларга бир вақтда жавоб берадиган меҳнат шароитлари асосида ишга қабул қилган ёки шундай ишга жойлашишига кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобида субсидия ажратиш тартиби. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил июнь | Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги |
2. | 1. Иш берувчиларга «Инклюзив иш берувчи» мукофотини бериш мақсадида улар томонидан бандлиги таъминланган ногиронлиги бўлган шахслар маълумотларини (иш стажи, ойлик иш ҳақи ва ҳоказо) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар
| 2025 йил майдан бошлаб ҳар йили | –
| Солиқ қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси
|
2. «Инклюзив иш берувчи» мукофотига муносиб иш берувчиларни аниқлаш ва махсус совғалар билан тақдирлаш тадбирларини амалга ошириб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Савдо-саноат палатаси | ||
3. | Ногиронлиги бўлган шахсларга қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзларини проактив шаклда қўллаш чораларини кўриш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш: барча иш берувчиларнинг солиқ органлари ахборот тизимлари билан ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш; солиқ органлари томонидан шахсга ногиронлик белгиланган вақтдан бошлаб мазкур тоифадаги шахсларга берилган солиқ имтиёзларини проактив шаклда ҳисоблаш бўйича ахборот тизимларини такомиллаштириш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2025 йил июнь | Ижрочиларнинг маблағлари | Солиқ қўмитаси, Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча иш берувчилар |
4. | «Инсон учун» шиори остида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказиб борилишини ташкил этиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2025 йил майдан бошлаб ҳар йили бир маротаба | Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси, маҳаллий бюджет маблағлари | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
5. | 1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларни янги йўналишдаги касбларга жалб қилиш бўйича лойиҳаларни (кейинги ўринларда — лойиҳалар) амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил майдан бошлаб доимий
| Ижрочиларга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, (белгиланган вазифаларга ҳар бир вазирлик ва идора алоҳида масъул ҳисобланади), Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш (назорат) |
2. Лойиҳалар доирасида бандлиги таъминланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик тоифасини ва касбларни белгилаб, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш. | 2025 йил май
| ||||
3. Ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий касбларга жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларни йўлга қўйиш. Лойиҳалар доирасида бевосита ўзи ёки аутсорсинг усулида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш жойини мослаштириш, зарур асбоб-ускуналар ва воситаларни харид қилиш, ёрдамчи ходимларни ёллаш, ногиронлиги бўлган ходимларни қўшимча рағбатлантириш, зарур ўқув ва психологик тренингларни ташкил этиш. | 2025 йил июнь — декабрь
| ||||
4. Лойиҳаларни амалга ошириш натижаларидан келиб чиқиб, уларни оммалаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь | ||||
6. | Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: ногиронлиги бўлган ходимларига беғараз мақсадларда бепул озиқ-овқат, гигиена маҳсулотлари ва кийим-кечаклар беришга йўналтирилган маблағларни фойда солиғи базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритиш; 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар ҳисобот йили якунига кўра ўртача ходимлари умумий сонининг камида 25 фоизи, бироқ камида 4 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этган ҳамда уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ойлик иш ҳақи тўлайдиган юридик шахсларга (бундан йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар мустасно) ҳисобланган мол-мулк солиғи суммасини тўлиқ ҳамда ер солиғи суммасининг 90 фоиз қисмини ногиронлиги бўлган ходимларига ҳисобланган иш ҳақига тенг миқдорда камайтирилган ҳолда тўлаш ҳуқуқини бериш. Бунда ушбу солиқ имтиёзлари болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилганда ҳамда мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган умумий солиқ суммасидан ошмаган миқдорда қўлланади; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сон Фармонига мувофиқ тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган солиқ имтиёзларини унда кўрсатилган шартлар асосида Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганда ҳам қўллаш; I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ҳамда уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлайдиган нодавлат юридик шахсларга ушбу шахслар учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида ҳисоблаш, якка тартибдаги тадбиркорларга эса ижтимоий солиқ ҳисобламаслик; ногиронлиги бўлган шахсларга қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзларини уларнинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда проактив шаклда қўллаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил июль | – | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
7. | Электрон кооперация порталида ногиронлиги бўлган шахслар фаолият юритувчи юридик шахслар ва ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун электрон савдо майдончасини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-390-сон қарорига мувофиқ юритилаётган Ягона реестр электрон кооперация порталига тўлиқ интеграция қилиш ва ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил май-июнь | Ижрочиларнинг маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
8. | «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестрини ишга тушириш. Бунда: электрон реестрни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш; ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумоти, меҳнат фаолияти ва иш тажрибаси тўғрисидаги қисқача маълумотлар (резюме) жамланмасини шакллантириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июнь | Масъул вазирлик ва идораларнинг маблағлари | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
9. | «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-390-сон қарорига мувофиқ юритилаётган Ягона реестр тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи алоҳида саҳифа яратиш. Бунда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ўзаро маълумотлар алмашинуви бўйича ахборот тизимлари интеграция қилинади. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июль | Ижрочиларнинг маблағлари | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
10. | Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига меҳнатда майиб бўлиш натижасида ногиронлик белгиланган шахсларни иш берувчилар ҳисобидан меҳнат реабилитацияси дастури бўйича бошқа турдаги касб билан шуғулланиши учун имконият яратиш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил июль | – | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
11. | «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида («ЯММТ» ИДАК) ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизимини жорий этиш чораларини кўриш. Бунда «ЯММТ» ИДАКга киритилган захираланган лавозимлар бўйича маълумотларни Миллий вакансиялар базасида эълон қилиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил август | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
12. | Хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш тизимини такомиллаштириш, хусусан тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ўринларини ихтиёрий равишда захирага қўйишни рағбатлантириш ҳамда ушбу тоифадаги шахсларни ишга қабул қилмаган иш берувчиларга тегишли миқдордаги тўловларни амалга ошириш орқали бошқа тоифадаги шахсларни қабул қилиш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи таклифларни Ҳукуматга киритиш. | Таҳлилий маълумот ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил август | – | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
13. | Иш ўринларини захиралаш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: тегишли ахборот тизимларида иш ўринлари захираланадиган ташкилотларнинг электрон рўйхатини шакллантириш ҳамда иш ўринларини захиралаш тартиб-таомилларини тўлиқ электрон шаклда юритиш имкониятларини яратиш; иш ўринларини захиралаш тартиб-таомилларини «ЯММТ» ИДАК орқали электрон шаклда амалга ошириш; «ЯММТ» ИДАКга ташкилотлар томонидан киритилган захираланган иш ўринлари бўйича вакансияларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Миллий вакансиялар базасида эълон қилиб бориш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил сентябрь-октябрь | – | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, |
14. | 1. Тажриба-синов тариқасида Андижон ва Бухоро вилоятларидаги биттадан техникум (кейинги ўринларда— техникум)ларда инклюзив таълим гуруҳларининг фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этиладиган техникумларнинг ўқув биноларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан инклюзив таълим шароитларини ҳисобга олган ҳолда жиҳозлаш ишлари амалга оширилади. | Амалий чора-тадбирлар
| 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб
| Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
|
2. Техникумларда ташкил этиладиган инклюзив таълим гуруҳларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар билан таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ишларни олиб бораётган техникум педагогларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига қўшимча ҳақ тўлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Таҳлилий маълумот ва таклифлар | 2025 йил июль | – | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
15. | Имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумлар негизида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган шахслар ва камбағал оила аъзоларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, замонавий касб-ҳунарга ўқитиш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича Фаоллаштириш ва ресурс марказларини ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | – | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
16. | 1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги касбий кўникмалар марказларида ногиронлиги бўлган шахслар касб-ҳунар ўрганиши учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш ҳамда ҳар бир касбий кўникмалар марказини у жойлашган ҳудудда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли мутахассис-ўқитувчилар билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар
| 2025-2026 йиллар
| Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, маҳаллий бюджет маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнатга жалб қилишда уларни меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган ҳамда уй шароитида фаолият юритиш мумкин бўлган замонавий касб турларига (онлайн оператор, копирайтер, ижтимоий тармоқ маркетинги (СММ), веб-дизайнер, фрилансер, график дизайнер) ўқитиш. Бунда: тадбиркорлик субъектларининг талаби ҳамда эҳтиёжига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини жорий қилиш; битирувчи ногиронлиги бўлган шахсларни йўналиши бўйича ишга жойлаштириш чораларини кўриш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2025 йил июнь |
| Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | |
17. | Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ёки уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш бўйича ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июлдан бошлаб ҳар йилда камида бир марта | Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
18. | ЮНИСЕФ халқаро ташкилотининг «UPSHIFT» лойиҳасини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил май | ЮНИСЕФ грантлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
|
II. Ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятнинг ва меҳнат бозорининг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритишга қаратилган медиарежа | |||||
19. | Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий онг ва маданиятини оширишга қаратилган қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувлар суратга олиш ва телерадиодастурлар тайёрлаш ҳамда уларни тегишлилигига кўра оммавий ахборот воситаларида намойиш қилиб бориш ва телерадиоканаллар орқали узатиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Ижрочиларнинг маблағлари | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
20. | Жамиятни ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш ҳамда уларнинг инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида доимий равишда ахборот ва кўнгилочар дастурларда бошловчи сифатида ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этишини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | – | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
21. | Ногиронлиги бўлган иқтидорли шахслар билан интервьюлар тайёрлаш ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | – | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
22. | Ногиронлиги бўлган шахсларга яратиб берилган имтиёзлар, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши юзасидан ҳар чоракда | Амалий чора-тадбирлар | Ҳар чоракда | Ижрочиларнинг маблағлари | Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
23. | Ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида уларнинг бандлигини таъминлашга ҳамда ушбу тоифадаги шахсларнинг меҳнат фаолиятини олиб боришига тўсқинлик қилувчи салбий омилларни аниқлаш бўйича ижтимоий тадқиқот ўтказиш. | Ижтимоий тадқиқот | 2025-2026 йиллар давомида | Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
24. | Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган имтиёзлар, ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларга ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларидан фойдаланишлари учун яратилган қулай шароитлар ҳақида тушунтириш ишларини амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | – | Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, |
25. | Ногиронлиги бўлган шахсларни ёшликдан касб-ҳунарга қизиқтириш, уларни ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ҳамда имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари орасида тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказиш. | Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар | Доимий | Ижрочиларнинг маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
26. | Ижтимоий тармоқларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини юзага чиқариш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда бандлиги бўйича тайёрланган материаллар, давра суҳбатлари ва бошқа материалларни жойлаштириб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025-2026 йиллар давомида | Ижрочиларнинг маблағлари | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Кинематография агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
27. | Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолишига қарамай, ўзида куч топиб юқори натижаларга эришган, инклюзив жамият ривожи йўлида ва янги лойиҳалар устида иш олиб бораётган инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Ziyolilar 4: Inson» альманахини яратиш ва чоп этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
2-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | 2024 йил 1 декабрь ҳолатига расмий иш билан банд қилинган ногиронлиги бўлган шахслар сони | 2025 йил якунига қадар расмий бандлиги таъминланадиган ногиронлиги бўлган шахслар сони | 2025 йил якуни билан |
Жами | 117 997 | 80 000 | 197 997 | |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 6 273 | 5 610 | 11 883 |
1. | Нукус шаҳри | 1 108 | 923 | 2 031 |
2. | Амударё тумани | 508 | 532 | 1 040 |
3. | Беруний тумани | 656 | 587 | 1 243 |
4. | Бўзатов тумани | 55 | 57 | 112 |
5. | Кегейли тумани | 196 | 228 | 424 |
6. | Қонликўл тумани | 163 | 174 | 337 |
7. | Қораўзак тумани | 123 | 152 | 275 |
8. | Қўнғирот тумани | 333 | 464 | 797 |
9. | Мўйноқ тумани | 79 | 77 | 156 |
10. | Нукус тумани | 172 | 168 | 340 |
11. | Тахиатош тумани | 149 | 225 | 374 |
12. | Тахтакўпир тумани | 82 | 121 | 203 |
13. | Тўрткўл тумани | 1 382 | 607 | 1 989 |
14. | Хўжайли тумани | 199 | 341 | 540 |
15. | Чимбой тумани | 205 | 345 | 550 |
16. | Шуманай тумани | 123 | 133 | 256 |
17. | Элликқалъа тумани | 740 | 476 | 1 216 |
2. | Андижон вилояти | 7 468 | 6 674 | 14 142 |
1. | Андижон шаҳри | 1 137 | 1 040 | 2 177 |
2. | Хонобод шаҳри | 112 | 66 | 178 |
3. | Андижон тумани | 536 | 558 | 1 094 |
4. | Асака тумани | 944 | 651 | 1 595 |
5. | Балиқчи тумани | 466 | 465 | 931 |
6. | Булоқбоши тумани | 361 | 328 | 689 |
7. | Бўстон тумани | 261 | 154 | 415 |
8. | Жалақудуқ тумани | 268 | 368 | 636 |
9. | Избоскан тумани | 457 | 492 | 949 |
10. | Қўрғонтепа тумани | 321 | 366 | 687 |
11. | Марҳамат тумани | 386 | 402 | 788 |
12. | Олтинкўл тумани | 475 | 377 | 852 |
13. | Пахтаобод тумани | 335 | 368 | 703 |
14. | Улуғнор тумани | 237 | 114 | 351 |
15. | Хўжаобод тумани | 297 | 236 | 533 |
16. | Шаҳрихон тумани | 875 | 689 | 1 564 |
3. | Бухоро вилояти | 8 341 | 4 986 | 13 327 |
1. | Бухоро шаҳри | 1 532 | 703 | 2 235 |
2. | Когон шаҳри | 279 | 153 | 432 |
3. | Бухоро тумани | 641 | 339 | 980 |
4. | Вобкент тумани | 406 | 302 | 708 |
5. | Ғиждувон тумани | 940 | 795 | 1 735 |
6. | Жондор тумани | 600 | 409 | 1 009 |
7. | Когон тумани | 253 | 169 | 422 |
8. | Қоракўл тумани | 769 | 476 | 1 245 |
9. | Қоровулбозор тумани | 118 | 32 | 150 |
10. | Олот тумани | 470 | 292 | 762 |
11. | Пешку тумани | 558 | 326 | 884 |
12. | Ромитан тумани | 647 | 331 | 978 |
13. | Шофиркон тумани | 1 128 | 659 | 1 787 |
4. | Жиззах вилояти | 6 428 | 3 057 | 9 485 |
1. | Жиззах шаҳри | 888 | 580 | 1 468 |
2. | Арнасой тумани | 255 | 73 | 328 |
3. | Бахмал тумани | 508 | 210 | 718 |
4. | Ғаллаорол тумани | 609 | 278 | 887 |
5. | Дўстлик тумани | 317 | 145 | 462 |
6. | Зарбдор тумани | 343 | 174 | 517 |
7. | Зафаробод тумани | 234 | 96 | 330 |
8. | Зомин тумани | 578 | 309 | 887 |
9. | Мирзачўл тумани | 405 | 127 | 532 |
10. | Пахтакор тумани | 334 | 213 | 547 |
11. | Фориш тумани | 532 | 248 | 780 |
12. | Шароф Рашидов тумани | 1 242 | 526 | 1 768 |
13. | Янгиобод тумани | 183 | 78 | 261 |
5. | Қашқадарё вилояти | 11 313 | 8 649 | 19 962 |
1. | Қарши шаҳри | 1 249 | 680 | 1 929 |
2. | Шаҳрисабз шаҳри | 348 | 335 | 683 |
3. | Ғузор тумани | 1 048 | 662 | 1 710 |
4. | Деҳқонобод тумани | 604 | 634 | 1.238 |
5. | Касби тумани | 611 | 465 | 1 076 |
6. | Китоб тумани | 609 | 617 | 1 226 |
7. | Косон тумани | 1 472 | 950 | 2 422 |
8. | Кўкдала тумани | 213 | 355 | 568 |
9. | Қамаши тумани | 940 | 764 | 1 704 |
10. | Қарши тумани | 1 026 | 737 | 1 763 |
11. | Миришкор тумани | 522 | 284 | 806 |
12. | Муборак тумани | 546 | 213 | 759 |
13. | Нишон тумани | 412 | 326 | 738 |
14. | Чироқчи тумани | 590 | 536 | 1 126 |
15. | Шаҳрисабз тумани | 486 | 510 | 996 |
16. | Яккабоғ тумани | 637 | 581 | 1 218 |
6. | Навоий вилояти | 9 252 | 3 409 | 12 661 |
1. | Навоий шаҳри | 1 213 | 557 | 1 770 |
2. | Зарафшон шаҳри | 356 | 136 | 492 |
3. | Ғозғон шаҳри | 85 | 29 | 114 |
4. | Кармана тумани | 1 539 | 533 | 2 072 |
5. | Конимех тумани | 188 | 86 | 274 |
6. | Қизилтепа тумани | 1 729 | 589 | 2 318 |
7. | Навбаҳор тумани | 1 447 | 353 | 1 800 |
8. | Нурота тумани | 591 | 268 | 859 |
9. | Томди тумани | 64 | 26 | 90 |
10. | Учқудуқ тумани | 192 | 63 | 255 |
11. | Хатирчи тумани | 1 848 | 769 | 2 617 |
7. | Наманган вилояти | 6 997 | 6 959 | 13 956 |
1. | Наманган шаҳри | 637 | 760 | 1 397 |
2. | Давлатобод тумани | 320 | 280 | 600 |
3. | Янги Наманган тумани | 227 | 270 | 497 |
4. | Косонсой тумани | 572 | 543 | 1 115 |
5. | Мингбулоқ тумани | 302 | 360 | 662 |
6. | Наманган тумани | 436 | 450 | 886 |
7. | Норин тумани | 383 | 455 | 838 |
8. | Поп тумани | 718 | 595 | 1 313 |
9. | Тўрақўрғон тумани | 626 | 590 | 1 216 |
10. | Уйчи тумани | 579 | 504 | 1 083 |
11. | Учқўрғон тумани | 434 | 450 | 884 |
12. | Чортоқ тумани | 449 | 502 | 951 |
13. | Чуст тумани | 785 | 605 | 1 390 |
14. | Янгиқўрғон тумани | 529 | 595 | 1 124 |
8. | Самарқанд вилояти | 9 922 | 8 550 | 18 472 |
1. | Самарқанд шаҳри | 1 344 | 1 045 | 2 389 |
2. | Каттақўрғон шаҳри | 241 | 215 | 456 |
3. | Булунғур тумани | 368 | 359 | 727 |
4. | Жомбой тумани | 417 | 339 | 756 |
5. | Иштихон тумани | 589 | 527 | 1 116 |
6. | Каттақўрғон тумани | 806 | 689 | 1 495 |
7. | Қўшработ тумани | 417 | 334 | 751 |
8. | Нарпай тумани | 642 | 486 | 1 128 |
9. | Нуробoд тумани | 412 | 312 | 724 |
10. | Оқдарё тумани | 706 | 344 | 1 050 |
11. | Пайариқ тумани | 1 067 | 622 | 1 689 |
12. | Пастдарғом тумани | 648 | 811 | 1 459 |
13. | Пахтачи тумани | 474 | 495 | 969 |
14. | Самарқанд тумани | 396 | 544 | 940 |
15. | Тойлоқ тумани | 422 | 396 | 818 |
16. | Ургут тумани | 973 | 1.032 | 2 005 |
9. | Сурхондарё вилояти | 9 845 | 7 165 | 17 010 |
1. | Термиз шаҳри | 635 | 389 | 1 024 |
2. | Aнгор тумани | 1 337 | 356 | 1 693 |
3. | Бандихон тумани | 334 | 151 | 485 |
4. | Бойсун тумани | 568 | 384 | 952 |
5. | Денов тумани | 741 | 959 | 1 700 |
6. | Жарқўрғон тумани | 585 | 502 | 1 087 |
7. | Қизириқ тумани | 357 | 273 | 630 |
8. | Қумқўрғон тумани | 687 | 537 | 1 224 |
9. | Музработ тумани | 609 | 346 | 955 |
10. | Олтинсой тумани | 509 | 468 | 977 |
11. | Сариосиё тумани | 960 | 817 | 1 777 |
12. | Термиз тумани | 337 | 236 | 573 |
13. | Узун тумани | 854 | 686 | 1 540 |
14. | Шеробод тумани | 708 | 534 | 1 242 |
15. | Шўрчи тумани | 624 | 527 | 1 151 |
10. | Сирдарё вилояти | 6 434 | 2 774 | 9 208 |
1. | Гулистон шаҳри | 957 | 337 | 1 294 |
2. | Ширин шаҳри | 125 | 46 | 171 |
3. | Янгиер шаҳри | 297 | 146 | 443 |
4. | Боёвут тумани | 745 | 386 | 1 131 |
5. | Гулистон тумани | 791 | 265 | 1.056 |
6. | Мирзаобод тумани | 595 | 233 | 828 |
7. | Оқолтин тумани | 408 | 155 | 563 |
8. | Сайхунобод тумани | 914 | 326 | 1 240 |
9. | Сардоба тумани | 318 | 157 | 475 |
10. | Сирдарё тумани | 861 | 453 | 1 314 |
11. | Ховос тумани | 423 | 270 | 693 |
11. | Тошкент вилояти | 10 271 | 5 667 | 15 938 |
1. | Нурафшон шаҳри | 193 | 101 | 294 |
2. | Олмалиқ шаҳри | 626 | 228 | 854 |
3. | Ангрен шаҳри | 841 | 344 | 1 185 |
4. | Бекобод шаҳри | 350 | 202 | 552 |
5. | Оҳангарон шаҳри | 118 | 77 | 195 |
6. | Чирчиқ шаҳри | 547 | 299 | 846 |
7. | Янгийўл шаҳри | 272 | 185 | 457 |
8. | Бекобод тумани | 373 | 318 | 691 |
9. | Бўка тумани | 429 | 266 | 695 |
10. | Бўстонлиқ тумани | 542 | 340 | 882 |
11. | Зангиота тумани | 606 | 326 | 932 |
12. | Қибрай тумани | 739 | 330 | 1 069 |
13. | Қуйи Чирчиқ тумани | 267 | 206 | 473 |
14. | Оққўрғон тумани | 522 | 220 | 742 |
15. | Оҳангарон тумани | 401 | 166 | 567 |
16. | Паркент тумани | 623 | 356 | 979 |
17. | Пискент тумани | 467 | 162 | 629 |
18. | Тошкент тумани | 518 | 348 | 866 |
19. | Ўрта Чирчиқ тумани | 452 | 287 | 739 |
20. | Чиноз тумани | 472 | 275 | 747 |
21. | Юқори Чирчиқ тумани | 343 | 247 | 590 |
22. | Янгийўл тумани | 570 | 384 | 954 |
12. | Фарғона вилояти | 9 797 | 7 766 | 17 563 |
1. | Фарғона шаҳри | 804 | 572 | 1 376 |
2. | Марғилон шаҳри | 424 | 467 | 891 |
3. | Қувасой шаҳри | 237 | 158 | 395 |
4. | Қўқон шаҳри | 538 | 628 | 1 166 |
5. | Бағдод тумани | 439 | 478 | 917 |
6. | Бешариқ тумани | 553 | 507 | 1 060 |
7. | Бувайда тумани | 555 | 440 | 995 |
8. | Данғара тумани | 639 | 452 | 1 091 |
9. | Ёзёвон тумани | 323 | 208 | 531 |
10. | Олтиариқ тумани | 482 | 454 | 936 |
11. | Қўштепа тумани | 438 | 355 | 793 |
12. | Риштон тумани | 488 | 424 | 912 |
13. | Сўх тумани | 419 | 161 | 580 |
14. | Тошлоқ тумани | 931 | 365 | 1 296 |
15. | Учкўприк тумани | 494 | 412 | 906 |
16. | Фарғона тумани | 475 | 389 | 864 |
17. | Фурқат тумани | 305 | 279 | 584 |
18. | Ўзбекистон тумани | 607 | 479 | 1 086 |
19. | Қува тумани | 646 | 538 | 1 184 |
13. | Хоразм вилояти | 6 914 | 4 858 | 11 772 |
1. | Урганч шаҳри | 791 | 535 | 1 326 |
2. | Хива шаҳри | 465 | 329 | 794 |
3. | Боғот тумани | 467 | 417 | 884 |
4. | Гурлан тумани | 320 | 391 | 711 |
5. | Қўшкўпир тумани | 534 | 398 | 932 |
6. | Тупроққалъа тумани | 201 | 185 | 386 |
7. | Урганч тумани | 731 | 427 | 1 158 |
8. | Ҳазорасп тумани | 761 | 409 | 1 170 |
9. | Хива тумани | 615 | 332 | 947 |
10. | Хонқа тумани | 637 | 400 | 1 037 |
11. | Шовот тумани | 492 | 382 | 874 |
12. | Янгиариқ тумани | 511 | 320 | 831 |
13. | Янгибозор тумани | 389 | 333 | 722 |
14. | Тошкент шаҳри | 8 742 | 3 876 | 12 618 |
1. | Бектемир тумани | 191 | 91 | 282 |
2. | Мирзо Улуғбек тумани | 1 071 | 393 | 1 464 |
3. | Миробод тумани | 487 | 171 | 658 |
4. | Олмазор тумани | 1 099 | 523 | 1 622 |
5. | Сергели тумани | 634 | 312 | 946 |
6. | Учтепа тумани | 773 | 409 | 1 182 |
7. | Чилонзор тумани | 764 | 346 | 1 110 |
8. | Шайхонтоҳур тумани | 872 | 422 | 1 294 |
9. | Юнусобод тумани | 1 158 | 449 | 1 607 |
10. | Яккасарой тумани | 313 | 102 | 415 |
11. | Янгиҳаёт тумани | 407 | 208 | 615 |
12. | Яшнобод тумани | 973 | 450 | 1 423 |