27.12.2024 йилдаги ПФ-229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 декабрь куни етакчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқоти доирасида билдирилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бозорда тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш, шунингдек, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январга қадар оширилмаслиги белгилаб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ставкаси 2 фоиз ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда ўртача иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот даврида тўқув (трикотаж мато, ип-газлама ва пайпоқ маҳсулотлари), тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 70 фоизини ташкил этганда.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш учун барча шартларнинг бир вақтда бажарилганлиги солиқ органлари томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда ҳисобот чораги якунлари бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур шартлар тегишли чоракнинг ҳар бир ойида бажарилганда, солиқ имтиёзи ушбу чорак учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу бандда белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланилгандан сўнг солиқ ҳисоботларини қайта тақдим этиш орқали белгиланган шартларга риоя этмаганлик ҳолати аниқланганда, солиқ имтиёзи бекор қилиниб, солиқлар пеня ҳисобланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва бюджетга ундирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 январдаги ПФ-6-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2025 й., 06/25/6/0058-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Солиқ кодексига мазкур Фармоннинг 2 ва 3-бандларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг Савдо-саноат палатаси қошида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ тадбиркорлик субъектларига халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларидан давлат кафолатисиз маблағлар жалб қилиш бўйича консалтинг хизматлар кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда ҳар йили камида 100 нафар тадбиркорлик субъектига хизмат кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни жойлаштириш, сақлаш, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш ва Марказ фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатлар Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк Марказ фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун яқиндан амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2025 йилда айланма маблағларини тўлдиришга ажратиладиган кредитлар учун «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга (кейинги ўринларда — Компания) унинг талабномасига асосан 5 йил муддатга 2028 йил 1 январдан қайтариш шарти билан 2 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, Компания томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги, саноат ва савдо корхоналарининг айланма маблағларини тўлдириш учун ажратиладиган кредитларни молиялаштиришга тижорат банкларига молиявий ресурслар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг айланма маблағларини тўлдиришга ажратиладиган кредитлар учун кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ 10 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этиладиган кафиллик бўйича юзага келадиган мажбуриятларни бажариш учун Компания маблағлари ҳисобидан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида депозит маблағлари шакллантирилади. Бунда Компания томонидан тақдим этиладиган кафилликларнинг максимал миқдори шаклланган депозит маблағлари миқдоридан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Савдо-саноат палатаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг тадбиркорлик субъектларига 2025 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини калибровка қилиш ва махсус идишларда қадоқлаш лойиҳалари ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун Компания ресурслари ҳисобидан миллий валютада револьвер кредитларни тижорат банклари орқали ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси таклифларига кўра бир ой муддатда Компания томонидан тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредитлари учун кафиллик тақдим этиш тартибини, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш шартларини тасдиқласин. Бунда Компания томонидан молиявий ресурслар ажратиш тартиботларини соддалаштириш назарда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб борсин. Бунда Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан йиллик 2 фоиз ставкада Компанияга айланма маблағни тўлдиришга кредитлар учун ресурслар бериш мақсадларига ҳар бешинчи йилда қайтариш шарти билан бюджет ссудаси ажратиш тизими йўлга қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сонли Фармонига асосан 10-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг (кейинги ўринларда — Жамоатчилик кенгаши) қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Жамоатчилик кенгашини 1-иловага мувофиқ янгилаган таркибда ташкил қилиш;
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳлар йиғилишларини ойига камида бир маротаба:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар, жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси раҳбарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосарлари (Ж.А. Қўчқоров, Ж.А. Ходжаев) иштирокида ўтказиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Жамоатчилик кенгаши йиғилишларида кўтарилган масалалар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тадбиркорлик масалалари билан ишлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Бош вазир ўринбосарлари, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банклари раҳбарлари ҳар ой график асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларга чиққан ҳолда ҳамда тематик ёндашув асосида тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил қилади, тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган масалалар юзасидан «йўл хариталари»ни тасдиқлайди ва муаммолар тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган, 5 мингдан ортиқ иш ўринларини яратган ҳамда камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган етакчи («чемпион») тадбиркорлик субъектлари рўйхатини шакллантирган ҳолда улар масалалари билан манзилли ишлашни ташкил қилади ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектларини ушбу тоифага олиб чиқиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал этилган муаммолар бўйича йиғма маълумот ҳамда тизимли масалалар ечими юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Жамоатчилик кенгашига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳар чоракда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарлар, ҳудудлар ва йўналишлар кесимида тадбиркорлик субъектлари билан учрашиш графигини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот шаклида учрашувлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари масалаларини кўриб чиқиш натижалари, шунингдек, мурожаатларда кўтарилган тизимли муаммоларнинг ечимига қаратилган таклиф ва ташаббуслар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Савдо-саноат палатаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот» электрон платформасини (кейинги ўринларда — платформа) доимий равишда ишлаш режимига ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармоннинг 12-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари билан учрашувларда кўтарилган мурожаатлар платформага киритилади, ваколатли органлар томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес-омбудсман платформага киритилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатига риоя этиш устидан назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тадбиркорлик субъектлари ташаббусларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳисоб палатаси тегишли вазирлик ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда Компания маблағлари ҳисобидан бериладиган молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажмининг ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг ошиши, иш ўринларининг яратилиши, солиқ тушумлари ва банк айланмасининг кўпайиши нуқтаи назаридан самарадорлигини таҳлил қилиб, ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 27 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-229-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф.И.Ш.

Лавозими

1.

Д.А. Вахабов

Савдо-саноат палатаси раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси

2.

А.А. Буриев

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

3.

А.А. Аббосхўжаев

«Grand Pharm Trade» МЧЖ таъсисчиси

4.

Ш.Ш. Эргашев

«Orient-Confection» МЧЖ таъсисчиси

5.

З.К. Хашимов

«Anglesey Food» МЧЖ ХК кузатув кенгаши раиси

6.

К.Т. Абдуллоев

«Sam Antep Gilam» МЧЖ таъсисчиси

7.

Ж.А. Артикходжаев

«Akfa group» корхонаси таъсисчиси

8.

Ф.Ф. Маматджонов

«Uztex Group» МЧЖ ҚК таъсисчиси

9.

М.Т. Назаров

«Murad Buildings» МЧЖ таъсисчиси

10.

Н.К. Комилов

«Stdhealthmed» МЧЖ таъсисчиси

11.

Т.М. Шарипов

«Procаb» МЧЖ таъсисчиси

12.

И.Т. Абдурахманов

«Paxtakor teks» МЧЖ раҳбари

13.

П.Р. Мирзаев

«Manar Group» МЧЖ таъсисчиси

14.

Ж.А. Шакиров

«Uzbekistan Hydrogen Peroxide» МЧЖ таъсисчиси

15.

Ж.Х. Исматуллаев

«Chust Textile» МЧЖ таъсисчиси

16.

Ш.Ш. Илҳомов

«Navroʻz-PTK» МЧЖ таъсисчиси

17.

Ш.А. Жалолов

«Agromir Buildings» МЧЖ таъсисчиси

18.

Ф.Ф. Илясов

«Mezon Business» МЧЖ таъсисчиси

19.

С.З. Абасханов

«Global Export Company» МЧЖ таъсисчиси

20.

У.Ш. Рустамов

«Click» АЖ директори

21.

Р.А. Абдуллаев

«Almerro Group» МЧЖ таъсисчи

22.

Ш.Ш. Джумаев

«Navbahor Tekstil» МЧЖ таъсисчиси

23.

Х.Х. Насруллаев

«Realsoft» МЧЖ таъсисчиси

24.

А.Д. Ҳасанов

«Veritas Inter Lex» адвокатлик фирмаси раҳбари

25.

Д.Ж. Ахматов

«Prae Legal» адвокатлик фирмаси раҳбари

26.

А.Ж. Қурбонов

«International Business audit and consulting» МЧЖ таъсисчиси

27.

У.Т. Рахимов

«Kids Plate Distrubition» МЧЖ таъсисчиси

28.

С.С. Насретдинов

«Uniagri Group» МЧЖ таъсисчиси

29.

У.А. Сафаров

«United Tax Advisors» МЧЖ таъсисчиси

30.

З.Б. Мустафаев

«Uzbek Leasing International» АЖ бош директори

31.

О.О. Бакиров

Иқтисодчи, жамоатчилик фаоли

32.

А.А. Шамсиев

«Ako Shams Consulting» МЧЖ таъсисчиси

33.

Л.Ё. Хамидов

«Tasnif Group» МЧЖ таъсисчиси

34.

М.И. Акрамов

«Technologies of Real Time» МЧЖ таъсисчиси

35.

Л.Ш. Мирзаева

«Khiva Plaza» МЧЖ директори

36.

Д.У. Исламова

«Dodo Pizza Tashkent» МЧЖ таъсисчиси

37.

М.М. Ниязмухамедов

Ўзбекистон қурувчилар ассоциацияси раиси

38.

Ш.М. Боқиев

«Turon-Himoyasi» адвокатлик фирмаси таъсисчиси

39.

С.С. Жуманиязов

«American Hospital» МЧЖ ҚК раҳбари

40.

С.А. Ниязов

Савдо-саноат палатаси раис маслаҳатчиси, Жамоатчилик кенгаши котиби

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари ташаббусларини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар ва ташаббуслар

Мазмуни

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ресурсларни кўпайтириш

1.

Тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш

2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ставкасини 2 фоиз ва ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгилаш:

1 000 тагача иш ўрнига эга корхоналарда жами ходимлар сонининг камида 15 фоизи, 1 000 тадан ортиқ иш ўрнига эга корхоналарда жами ходимлар сонининг камида 10 фоизи, бироқ камида 150 нафари Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоларидан иборат бўлганда. Бунда ходим тегишли реестрдан белгиланган тартибда чиқарилганидан кейин имтиёзнинг қўлланиши 6 ой давомида амал қилади;

ҳар ойда ўртача иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;

ҳисобот даврида тўқув (трикотаж мато, ип-газлама ва пайпоқ маҳсулотлари), тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этганда.

Ушбу бандда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш учун барча шартларнинг бир вақтда бажарилганлиги солиқ органлари томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда ҳисобот чораги якунлари бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар аниқланади.

Бунда мазкур шартлар тегишли чоракнинг ҳар бир ойида бажарилганда, солиқ имтиёзи ушбу чорак учун қўлланилади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу бандда белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланилгандан сўнг солиқ ҳисоботларини қайта тақдим этиш орқали белгиланган шартларга риоя этмаганлик ҳолати аниқланганда, солиқ имтиёзи бекор қилиниб, солиқлар пеня ҳисобланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва бюджетга ундирилади.

Қонун лойиҳаси

2025 йил февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Абдуллаев),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

2.

Савдони молиялаштиришни кенгайтириш

1. «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга (кейинги ўринларда — Компания) унинг талабномасига асосан 5 йил муддатга 2028 йил 1 январдан бошлаб қайтариш шарти билан 2 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

(Вафаев)

2. Қишлоқ хўжалиги, саноат ва савдо корхоналарининг айланма маблағларини тўлдириш учун ажратиладиган кредитларни молиялаштиришга қўшимча 100 миллион АҚШ доллари ажратиш юзасидан таклиф киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил август

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров)

3. Компания томонидан тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредитлари учун кафиллик тақдим этиш тартибини, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш шартларини тасдиқлаш учун киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил январь

3.

Тадбиркорлик фаолиятини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мос қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш

1. Компания ресурслари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини калибровка қилиш ва махсус идишларда қадоқлаш лойиҳаларига ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун миллий валютада револьвер кредитларни тижорат банклари орқали ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

2. Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаш. Бунда Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун ажратилган бюджет маблағларининг бир қисмини 2 фоиз ставкада Компанияга айланма маблағни тўлдиришга кредитлар учун ресурслар бериш мақсадларига ҳар бешинчи йилда қайтариш шарти билан бюджет ссудаси ажратиш тизимини йўлга қўйиш.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров)

4.

Пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни айланма маблағлар билан таъминлашни такомиллаштириш

Пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш ва ишлаб чиқариш жараёни узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ички бозордан хомашё сотиб олиш учун 3 ойгача бўлган муддатга банк кафолатини тақдим этиш тизимини жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил январь

АТ «Халқ банки»

(Атабаев),

«Ўзчармсаноат» уюшмаси

(Султанов)

II. Бизнесни инфратузилма, ер ва энергия ресурслари билан таъминлаш

5.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни саноатлаштириш

1. Пахта-ғалладан қисқарадиган ерларни 50 гектаргача йирик лотларда саноатлашган плантация ташкил қилиш учун аукцион савдоларига чиқариш.

2. Ер участкасининг бир қисмида музлаткичли омборхоналар, саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш ҳовуз объектларини қуришга рухсат этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси

2025 йил февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

6.

Ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни аукцион савдолари орқали ижарага беришда аукцион ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатда бўлиб тўлашга рухсат бериш.

2. Такрорий савдоларга қўйилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни аукционга чиқаришда бошланғич нархни ер майдонига қараб 2 баравардан 5 бараваргача камайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси

2025 йил февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

7.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

1. Ҳудудларда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ишларини жадаллаштириш.

2. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида онлайн электрон савдоларида реализация қилинган ер участкаларида қурилиш ишларини бошлаб, фойдаланишга топшириш билан боғлиқ бўлган жараёнларнинг барча босқичларини кузатиш тизимини жорий қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2025 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Тошкент вилоятидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бўш ер участкаларидан Фарғона вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ер участкаларини ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Мирзаев),

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Бозаров)

8.

Табиий газ корпоратив истеъмолчилар тўловларини объектларнинг жойлашувидан қатъи назар ягона шахсий варақда юритиш

Республика бўйича корпоратив истеъмолчилар тўловларини ягона шахсий варақда юритиш бўйича тизим жорий қилиш юзасидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ички буйруқ қабул қилиш ва ҳудудий филиалларда амалиётга жорий қилишни таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил январь

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Ходжаев)

9.

Табиий газ кўрсаткичларининг маълумотлари асосида электрон ҳисобварақ-фактураларни истеъмолчиларга автоматик юбориш амалиётига ўтиш

1. Табиий газ истеъмолини онлайн назорат қилиш юзасидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан «Ҳудудгаз корпоратив» дастурини ва Солиқ қўмитасининг «My.soliq.uz» дастури билан интеграция қилиш ишларини якунлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил февраль

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Ходжаев),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев)

2. ЭҲФлар ҳисобот ойи давомида хатоликларсиз улгуржи истеъмолчиларга тўлиқ юборилишини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

10.

Табиий газдан узиш тўғрисида огоҳлантириш амалиётини жорий этиш

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига тегишли ўзгартириш киритиш юзасидан қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

Бунда:

истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаган тақдирда, истеъмолчини табиий газ учун тўловни амалга ошириш зарурлиги ҳақида автоматик тарзда (овозли қўнғироқ ёки СМС хабар ёрдамида) хабардор қилиш;

бир иш куни давомида тўлов амалга оширилмаган тақдирда газ таъминотини тўхтатишни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2025 йил март

Энергетика вазирлиги

(Мирзамаҳмудов),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Ходжаев)

11.

Тадбиркорларга электр энергияси ва табиий газга тўлов қилишда қулайликлар яратиш

Юридик шахсларга корпоратив картадан мобиль иловалар орқали электр энергиясига тўловларни амалга ошириш тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил февраль

Марказий банк

(Ишметов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

«Ҳудудий электр тармоқлари»,

(Аскаров),

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

(Ходжаев)

12.

Электр энергиясидан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишда жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш

Электр энергиясини беҳуда сарфлаш, жумладан, ундан биноларни ёритиш учун хўжасизларча фойдаланиш тушунчаси ва тадбиркорлик субъектлари фаолият турларининг хусусиятини инобатга олиб, белгиланган молиявий ва маъмурий жарима миқдорларини қайта кўриб чиқиш, жаримадан қарздорлиги ҳисобига тармоқдан узиш ўрнига бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини назарда тутиш.

Қонун лойиҳаси

2025 йил март

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

(Ниматуллаев),

Бизнес-омбудсман

(Касимов),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

III. Ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш

13.

Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш

Савдо-саноат палатаси қошида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш марказини ташкил қилиш. Бунда:

Марказнинг асосий фаолияти тадбиркорлик субъектларига халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларидан давлат кафолатисиз маблағлар жалб қилиш бўйича консалтинг хизматлар кўрсатиш ҳисобланади;

Марказда ҳар йили камида 100 нафар тадбиркорга хизмат кўрсатилади;

Марказни жойлаштириш, сақлаш, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш ва Марказ фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил январь — март

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов)

14.

Божхона қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш

Божхона кодекси лойиҳасини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослиги юзасидан кўриб чиқиш учун Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда — Жамоатчилик кенгаши) ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан биргаликда муҳокама қилиш, тақдим этилган таклифлар асосида лойиҳани такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида)

15.

Экспортда чекловларни бекор қилиш

Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ, экспорт божларини жорий қилиш орқали айрим турдаги товарларни экспорт қилишга чекловларни бекор қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси

2025 йил февраль

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев, Қўчқоров),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

16.

Юқори технологик ишлаб чиқаришни кенгайтириш

Ҳар бир хомашё кесимида чуқур қайта ишлаш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2025 йил февраль

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов)

17.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш

1. Даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ва тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахсларни қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этиш.

2. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланадиган импорт полиэтилен хомашёси учун белгиланган акциз солиғини бекор қилиш.

Қонун лойиҳаси

2025 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(Азизов)

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

18.

Инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш

Инвестицион платформалар орқали инвестиция (жумладан, хорижий) киритиш ва жалб этишга қаратилган тизимнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

Бунда инвесторларнинг инвестиция киритиш ва инвестиция жалб этувчи шахсларнинг маблағларни жалб этиш шартларини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси, заруратга кўра қонун лойиҳаси

2025 йил февраль

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(Пак),

Марказий банк

(Ишметов),

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида)

19.

Транспорт-логистика инфратузилмасини яхшилаш

Тошкент вилоятида озиқ-овқат ва тўқимачилик логистика марказларини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил март

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Мирзаев),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

«Ўзмиллийбанк» АЖ

(Мирсоатов)

20.

Тадбиркорларга фаолиятини қонуний юритишга кўмаклашиш

Жамоатчилик кенгаши ва етакчи тадбиркорлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари орасида қонунчиликка риоя қилган ҳолда фаолият юритишнинг афзалликлари, хуфиёна иқтисодиётнинг олдини олиш масалалари бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

Бизнес-омбудсман

(Касимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев)

21.

Қурилиш стандартларини такомиллаштириш

Қурилишда энергия самарадор ва энергия тежамкор қурилиш материаллари (газобетон, пенобетон, полистиролбетон, базальт асосида иссиқлик сақловчи материаллар, полистирол билан тўлдирилган сэндвич панеллар ва бошқалар) бўйича мавжуд стандартларни кўриб чиқиб, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янгилаш.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат

2025 йил декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Хидоятов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Кулдашев),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

(Юсупалиев)

22.

Маҳсулотларни сертификатлашда қулайликлар яратиш

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида фойдаланилаётган техник қурилмаларни сертификатлашда «Саноат хавфсизлиги» ДМ томонидан жойларда сертификат беришни йўлга қўйиш. Бунда қуйидаги ҳудудий филиалларни ташкил қилиш:

Амалий чора-тадбирлар

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

(Рафиков)

«Саноат хавфсизлиги» ДМ Фарғона вилояти филиали;

2025 йил февраль,

«Саноат хавфсизлиги» ДМ Самарқанд вилояти филиали;

июнь,

«Саноат хавфсизлиги» ДМ Қорақалпоғистон Республикаси филиали.

сентябрь

23.

Юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш

«Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган мис катодини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархига бериладиган чегирмани мисдан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қўллаш бўйича таклиф киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2025 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Мустафаев),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

(Юнусов)

24.

Ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш

Қува туманидаги «Баҳор» МФЙ ҳудуди ва Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти ўртасида назорат-ўтказиш пунктини қайта тиклаш масаласини ўрганиш, зарурат бўлганда таклиф киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил август

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Бозаров),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

Чегара қўшинлари,

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов)

25.

Паррандачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш

Наслчилик корхоналаридан хўжаликларга жўжаларни етказиб беришда юкларни ташиш учун мўлжалланган моторли транспорт воситалари учун импорт божхона божини пасайтириш юзасидан таклиф киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2025 йил февраль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

(Норқоболилов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

26.

Чорвачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш

Сут етиштирувчи чорва корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2025 йил февраль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

(Норқобилов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев)

27.

Чарм саноати соҳасида илғор хорижий тажрибани жорий этиш

Хорижий тажрибани амалиётга жорий этиш мақсадида соҳа корхоналари вакиллари иштирокида Туркия, Вьетнам, Ҳиндистон, Италия, Португалия, Испания каби хорижий давлатларга ташрифларни ташкил этиш.

Ушбу давлатларнинг йирик компаниялари ва бизнес вакиллари билан инвестиция ва экспорт келишувларини тузиш учун музокаралар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

АТ «Халқ банки»

(Атабаев),

«Ўзчармсаноат» уюшмаси

(Султанов)

IV. Хизматлар соҳасига янги туртки бериш

28.

Транспорт-экспедиторлик хизматларини ривожлантириш

Юкларни халқаро ташишни амалга ошириш билан боғлиқ қуйидаги хизматларга қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллаш бўйича таклиф киритиш:

транспорт-экспедиторлик шартномаси асосида кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизматларига, шу жумладан, юкларни қабул қилиш ва бериш, ортиш-тушириш ва сақлаш, юкларни суғурталашни ташкил этиш, товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар, шунингдек, етказиб бериш муддатлари тугагандан сўнг юкларни қидириш, юкларни экспедиторнинг омборхоналарида ва очиқ жойларида сақлаш хизматлари;

темир йўл вагонларини (контейнер) фойдаланишга тақдим этиш хизматлари.

Қонун лойиҳаси

2025 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Транспорт вазирлиги

(Махкамов)

29.

«Электрон ҳукумат» тизимида Маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш» лойиҳасини амалга ошириш

1. Замонавий тақсимлаш технологияларидан фойдаланган ҳолда сервер қурилмаларига юкламани мақбуллаштириш орқали «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини йўлга қўйиш.

2. Маълумотларни ҳимоя қилиш воситаларини жорий қилган ҳолда ахборот хавфсизлиги ҳамда тизим самарадорлик кўрсаткичларини ошириш.

Амалий-чора-тадбирлар

2025 якунига қадар

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

30.

Электрон веб-сервисларнинг узлуксиз равишда тақдим этилиши бўйича кўрилаётган чораларни кучайтириш

Давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида сақланадиган ҳамда банк ва бошқа хизматлар кўрсатишда фойдаланиладиган маълумотларнинг сифати ва долзарблигини ошириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритиш:

хизмат кўрсатиш даражаси тўғрисидаги битимни (SLA) тузиш ва веб-сервисларнинг мавжудлиги ва сифатини баҳолаш механизмларини жорий этиш;

энг оммабоп веб-сервисларнинг тегишли маълумотлар базаларидаги маълумотларнинг нусхасини яратиш (репликация) орқали босқичма-босқич «Электрон ҳукумат» тизимининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Киберхавфсизлик маркази

(Мирзаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш

Ходимларни ишга қабул қилишни соддалаштириш, рақамлаштириш ҳисобига ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш.

Қонун лойиҳаси

2025 йил февраль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Захидов)

32.

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини қўллаб-қувватлаш

Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида маҳсулот таннархини камайтириш мақсадида соҳада хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш бўйича таклифларни Жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиш ва натижалари бўйича таклиф киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2025 йил январь

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

33.

Туризм соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш

Хостел ва кичик меҳмонхоналарга туристик (меҳмонхона) йиғимини қўллаш тартибини аниқ ҳисоб-китоблар асосида қайта кўриб чиқиб, таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил февраль

Туризм қўмитаси

(Шадиев),

Бизнес-омбудсман

(Касимов),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

34.

Юқори қаватли қурилиш лойиҳаларига талабларни белгилаш

Баландлиги 16 қаватдан юқори бўлган бинолар, савдо мажмуалари ва автотураргоҳлар (паркинглар)ни лойиҳалаш ва қуриш қоидаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, шаҳарларда автотураргоҳларни режалаштириш нормаларини қайта кўриб чиқиш (зоналарга бўлган ҳолда).

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари

2025 йил декабрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Хидоятов)

35.

«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини такомиллаштириш

«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида тадбиркорларнинг лизингга олинган техникасини ҳам инобатга олишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2025 йил август

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов)

V. Бизнес учун тўсиқ ва ғовларни янада қисқартириш

36.

Тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш

«Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот» электрон платформасини доимий равишда ишлаш режимига ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил январь

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Бизнес-омбудсман

(Касимов)

37.

Молиялаштириш соҳасида рақамлаштиришни кенгайтириш

Шахсга доир ҳамда махфий маълумотларни ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаган ҳолда булутли (Cloud) технология асосида ишловчи маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Марказий банк

(Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Киберхавфсизлик маркази

(Мирзаев)

38.

Тадбиркорларга божхона тўловларини тўлашда қулайликлар яратиш

«AAА» рейтингдаги тадбиркорларга импорт қилишда божхона тўловларини кечиктириш ёки бўлиб тўлаш имкониятини беришда таъминлаш чораси сифатида божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига пул тўлаш талабини чиқариб ташлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

39.

Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш жараёнларини қайта кўриб чиқиш

1. Солиқ қўмитаси, Алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси, ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари ва «CRPT TURON» МЧЖ вакилларидан иборат ишчи гуруҳни тузиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил январь

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

Бизнес-омбудсман

(Касимов)

2. Соҳа вакилларининг таклифлари инобатга олинган ҳолда уларнинг бевосита иштирокида агрегациялаш тизимига ўтишнинг аниқ муддатлари белгиланган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ҳамда соҳада мавжуд муаммолар юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил февраль

40.

Кичик саноат зоналарида лойиҳалар амалга оширилишини жадаллаштириш

Қуйидаги тартибларни ишлаб чиқиш:

кичик саноат зоналарида якунига етказилмаган лойиҳаларни амалга оширишга киритилган инвестицияларни баҳолаш;

кичик саноат зоналарида қурилиши якунланмаган бино-иншоотларни инвестиция киритиш ва қурилиш ишларини амалга оширган тадбиркор томонидан сарфланган маблағларни қоплаб бериш шарти билан янги иштирокчиларга бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2025 йил май

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Вахабов),

Бизнес-омбудсман

(Касимов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 январдаги ПФ-6-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2025 й., 06/25/6/0058-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5989-сон Фармони 8-бандининг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6260-сон Фармонининг 8-банди иккинчи хатбошисидаги «100 миллион АҚШ доллари» сўзлари «70 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-145-сон Фармонининг 1 ва 4-бандларидаги ҳамда 1-илованинг номланишидаги «2025 йил 1 январга қадар» сўзлари «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 мартдаги «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонининг 1-бандидаги ва илованинг номланишидаги «2025 йил 1 январга қадар» сўзлари «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-93-сон Фармонининг 5-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. 2023 — 2026 йилларда Дастурни амалга ошириш учун жами 500 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учинчи хатбошидаги «100 миллион АҚШ доллари» сўзлари «85 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги «Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-217-сон Фармонида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармонига асосан 6-банд «а» кичик бандининг чиқарилиш санаси 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Белгилансинки, 2026 йил 1 январга қадар кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини (ТИФТН коди 1512) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3386-сон қарорига илованинг 13-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3693-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошисидаги «ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари» сўзлари «ТИФ ТН бўйича 4104 коди» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4453-сон қарорининг 2-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари» сўзлари «ТИФ ТН бўйича 4104 коди» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» ва «в» кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4742-сон қарорига илова қуйидаги мазмундаги 103-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«103. Артемия цисталарини йиғиш ва топшириш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-104-сон қарори 3-бандининг «а» кичик банди ва 2-илованинг номланишидаги «2025 йил 1 январга қадар» сўзлари «2030 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги «Гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хабини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-288-сон қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентларининг Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдам сифатида юборилаётган товарлари божхона чегараси орқали олиб ўтишда, заруратга кўра Ташқи ишлар вазирлигининг тасдиғи асосида, божхона йиғимларини тўлашдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуманитар юкларнинг хусусияти божхона органлари томонидан товар йўл юк ҳужжатлари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан тақдим этилган хат асосида тасдиқланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-292-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-позиция чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-позициянинг «мазмуни» устунидаги 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 октябрдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-331-сон қарори 4-бандининг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 февралдаги «Хоразм вилоятида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-89-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошисидаги «100 миллион АҚШ доллари» сўзлари «60 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 августдаги «Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-286-сон қарорига 3-илованинг 19-позициясида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Амалга ошириш механизми» устуни 1-бандидаги «25 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ» сўзлари «маблағлар» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Амалга ошириш муддати» устунидаги «2024 йил сентябрь — декабрь» сўзлари «2024 йил 1 сентябрдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ушбу илованинг 1, 7 — 9 ва 14-бандлари 2025 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/229/1090-сон; 22.01.2025 й., 06/25/6/0058-сон; 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон; 30.12.2025 й., 06/25/269/1253-сон; 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)