1-ИЛОВА
Т/р | Ишлаб чиқиладиган лойиҳа | Лойиҳанинг мазмуни | Муддати | Масъул ижрочилар |
«Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. | Лойиҳада декларация субъектлари, объектлари ва унда акс эттириладиган маълумотлар, декларацияни тақдим қилиш шакли ва тартиби, уни текшириш тартиби назарда тутилади. | 2025 йил май | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Бош прокуратура (Йўлдошев) | |
Жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни халқаро стандартларга мослаштириш бўйича қонун лойиҳаси. | Лойиҳада: жиноий даромадларни легаллаштириш жинояти учун белгиланган жазо чораларини қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб равишда қайта тақсимлаш; инсайдер ахборотдан фойдаланиш ёки қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш билан боғлиқ ҳолатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш; экстремизмни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик киритиш масалалари назарда тутилади. | 2025 йил май | Бош прокуратура (Йўлдошев), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) | |
Вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилиниши тўғрисида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қонун лойиҳаси. | Лойиҳада вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартиб назарда тутилади. | 2025 йил май | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) | |
Фуқароларга сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаси. | Лойиҳада адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган механизмлар назарда тутилади. | 2025 йил июнь | Адлия вазирлиги (Ташкулов), Адвокатлар палатаси (Садиков), Олий суд (Исламов), Давлат хавфсизлик хизмати (Курбанов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов) | |
Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида қарор лойиҳаси. | Лойиҳада: Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган давлат дастури; коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш бўйича устувор вазифалар назарда тутилади. | 2025 йил июнь | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Давлат хавфсизлик хизмати (Курбанов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов) | |
Давлат фуқаролик хизматида ишга қабул қилиш жараёнлари очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, давлат фуқаролик хизматчилари реестрини белгилаш, кадрларни коррупцияга мойиллик даражасини ўрганиш бўйича фармон лойиҳаси. | Лойиҳада: давлат хизматчилари реестри; кадрларнинг коррупцияга мойиллик даражасини ўрганиш тартиби; давлат хизматчиларини ишга қабул қилиш жараёнини очиқ ва шаффоф ўтказиш механизмлари; давлат хизматчисининг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини IT технологиялар асосида баҳолаш, номзодларни лавозимга тайинлашда уларнинг билими, тажрибаси ва эришган натижаларини асосий мезон сифатида белгилаш; вазирлик ва идоралар марказий аппаратидаги раҳбарлик лавозимларига устувор равишда қуйи бўғинларда ишлаган, туман (шаҳар) даражасида раҳбарлик лавозимларига эса вилоят, республика идораларида ишлаган кадрларни тайинлаш бўйича янги тизимни жорий этиш назарда тутилади. | 2025 йил июнь | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Мусаев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) | |
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янги тартибда ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси. | Лойиҳада секторлар фаолияти билан шуғулланишга прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари ўрнига Бош вазир ўринбосарлари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва уларнинг тизими масъул этиб белгиланиши назарда тутилади. | 2025 йил июнь | Вазирлар Маҳкамаси (Арипов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Солиқ қўмитаси (Қудбиев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қуранбоев) | |
Коррупция жиноятларининг аниқ рўйхати ҳамда бу борада жазо чораларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси. | «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қайта кўриб чиқилиб, унда: коррупция жиноятларнинг аниқ рўйхати ва бу борада жазо чораларини кучайтириш; коррупциянинг олдини олиш, аҳолини, айниқса, ёшларни бунга тоқатсизлик руҳида тарбиялаш, профилактика механизмларини яратиш; коррупция ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тартиби назарда тутилади. | 2025 йил июнь | Олий Мажлис палаталари (Эшмуратов, Ширинов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Давлат хавфсизлик хизмати (Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) | |
Маҳалла ва корхонабай ишлаш тизимида яширин иқтисодиётнинг олдини олиш борасида солиқ назорати тадбирларини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси. | Лойиҳада: солиқ органлари томонидан корхона ёки тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш; солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда тадбиркорлик субъектларини дастлаб огоҳлантириш; ҳуқуқбузарлик уч кун муддатда бартараф этилмаса ёки такроран аниқланса, шундан кейин солиқ текширувини ўтказиш тартибини жорий этиш назарда тутилади. | 2025 йил июнь | Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов) | |
Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат тизими («комплаенс-назорат») самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси. | Лойиҳада: коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг мустақиллигини таъминлаш; коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг вазифа, функция, ваколат ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, штатлар сонини белгилаш мезонларини ишлаб чиқиш; мажбурий тартибда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш; ушбу бўлинмаларнинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги олдида ҳисобдорлигини таъминлаш; тажриба тариқасида коррупция хавфи юқори бўлган айрим соҳаларда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бўйсунувига ўтказиш назарда тутилади. | 2025 йил июнь | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) | |
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига аъзо давлатлар конференциясини 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказиш бўйича дастурни тасдиқлаш юзасидан Ҳукумат ҳужжати лойиҳаси. | Лойиҳада: 2027 йилда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига аъзо давлатлар конференциясини Ўзбекистонда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий ва моддий-техник масалаларни ҳал қилиш назарда тутилади. | 2025 йил июнь | Вазирлар Маҳкамаси (Арипов, Кўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) | |
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатларни тартибга солиш механизмини жорий қилиш. | Лойиҳада: 2025 йилда бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хизмат автомобиллари (махсус автотранспорт воситалари бундан мустасно), қимматбаҳо юмшоқ мебеллар ва офис жиҳозларини фақатгина Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда харид қилиш; республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини тартибга солиш назарда тутилади. | 2025 йил июль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Қўчқоров) | |
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор лойиҳаси. | Лойиҳада: БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси талабларига риоя қилинишини мониторинг қилишга нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб қилиш; нодавлат нотижорат ташкилотлари коррупцияга қарши лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили 10 миллиард сўм ажратиш; Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот марказини ташкил этиш назарда тутилади. | 2025 йил июль | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамиятлари институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (Хусанов) | |
Йирик инвестиция лойиҳаларида коррупцияга қарши халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда йирик аукцион шартларини рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш бўйича қарор лойиҳаси. | Лойиҳада: йирик инвестиция лойиҳаларида коррупцияга қарши халқаро стандартларни жорий этиш; йирик аукцион шартларини рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш тартиби ва механизмлари назарда тутилади. | 2025 йил июль | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Рақобат қўмитаси (Турахўжаев) | |
Республика ва маҳаллий даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгиловчи қарор лойиҳаси. | Лойиҳада: ички назорат бўлинмалари ходимларини стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартиби; коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этишни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишиш тартиби; коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари учун касбий стандартлар ва улар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари назарда тутилади. | 2025 йил июль | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Бош прокуратура (Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит ажратиш фаолиятида коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада тижорат банклари фаолиятида коррупцияга йўл қўймаслик, айниқса молиявий хизматларни кўрсатишда инсон омилини чеклаш ҳамда бу борада рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш чораларини кўриш назарда тутилади. | 2025 йил июль | Марказий банк (Ишметов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) | |
Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва бу борада коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. | Лойиҳаларда: давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатини қайта кўриб чиқиб, товарлар (ишлар, хизматлар) турларини икки карра қисқартириш; ҳокимлар захира жамғармасидан тўғридан-тўғри харидларни амалга ошириш, сув объектларини лойиҳалаш, давлат мулкини баҳолашни тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишни чеклаш; бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талабларни кучайтириш; давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган аниқ чегарасини белгилаш ва унга риоя этмаганлик учун мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини киритиш; сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида коррупциявий ҳолатлар, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа қонунга зид ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича аниқ чораларни белгилаш назарда тутилади. | 2025 йил июль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Қўчқоров), Олий Мажлис палаталарининг масъул қўмиталари (Гадоев, Назаров), Ҳисоб палатаси (Абдуллаев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Сохибназаров) | |
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси. | Лойиҳада тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш бўйича янги механизмлар назарда тутилади. | 2025 йил август | Олий Мажлис палаталари (Нарбаева, Исмоилов), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (Нурматова), Дин ишлари бўйича қўмита (Тошбоев) | |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича прокуратура органлари масъулиятини оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари. | Лойиҳаларда прокуратура органларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ваколатини белгилаш назарда тутилади. | 2025 йил сентябрь | Бош прокуратура (Йўлдошев) | |
Айрим турдаги рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатлар, шу жумладан, сертификатлар рўйхатини мақбуллаштириш, уларни расмийлаштиришдаги харажатларни шаффоф тарзда эълон қилиб бориш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари. | Лойиҳаларда: мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатини оптималлаштириш; Ўзбекистон ҳудудида назорат қилинадиган чиқиндилар, айрим турдаги хавфли маҳсулот ва кимёвий моддалар рўйхатини мақбуллаштириш; карантин, ветеринария, мувофиқлик бўйича рухсатномалар олиш тартибини фақат хавф даражаси юқори бўлган товарларга нисбатан қўллаш; ветеринария назорати остидаги товарлар рўйхатини ягона норматив ҳужжатга бирлаштириш; бир ташқи савдо шартномаси доирасида бир хил турдаги товарларга расмийлаштириладиган айрим турдаги рухсатнома хусусиятига эга ҳужжатларни бир маротаба, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бериш; давлат назорати идоралари, уларнинг лабораториялари, илмий институтлар ўзларининг расмий веб-сайтларида маҳсулот тури бўйича ўтказиладиган тадқиқотлар, уларни ўтказиш нархи, усули, ўрганишнинг энг узоқ муддати ва талаб этиладиган маҳсулотнинг энг кам миқдорини очиқ эълон қилиш тартибини жорий этиш назарда тутилади. | 2025 йил октябрь | Божхона қўмитаси (Мавлонов), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Юсупалиев), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Норқобилов), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (Эргашев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (Абдухакимов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров) | |
«Шаффоф қурилиш» тизимини халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларга босқичма-босқич жорий қилиш бўйича қарор лойиҳаси. | Лойиҳада халқаро молия ташкилотлари билан биргаликда халқаро тендер объектлари бўйича субпудратчиларни «Шаффоф қурилиш» тизими орқали жалб қилиш, қиймати 2 млн АҚШ долларигача бўлган халқаро молия ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган маҳаллий тендерларни «Шаффоф қурилиш» тизимида ўтказиш, халқаро тендерлар бўйича жалб қилинган чет эл пудрат ташкилотлари шартнома қийматининг камида 60 фоизини ўз кучи билан бажариш тартибини жорий этиш назарда тутилади. | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Бош прокуратура (Йўлдошев) |
2-ИЛОВА
Т/р | Вазифа | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Соҳалар кесимида коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Соғлиқни сақлаш, қурилиш, кадастр, солиқ, миграция, давлат активлари, санитария-эпидемиологик осойишталик, давлат ёнғин хавфсизлиги хизматини кўрсатиш тизимида, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида коррупциявий омилларнинг олдини олиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ҳамда таклифлар тайёрлаш. | 2025 йил апрель — декабрь | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари (келишув асосида) |
2. Ишлаб чиқилган таклифларни Президент Администрацияси ва Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашига киритиш. | Ҳар ойда | |||
2. | Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича янги тизимни йўлга қўйишда парламентнинг ролини ошириш. | 1. Маҳаллаларда жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш юзасидан Олий Мажлис палаталари, масъул идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳларни шакллантириб, ҳудудларга чиқиш режасини тасдиқлаш. | 2025 йил апрель | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов) |
2. «Жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталиги» давомида жиноятчилик ошган, «қизил» тоифадаги маҳаллаларда жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни ўрганиш. | Ҳар ойнинг 1 — 5 саналари | |||
3. Ўрганиш якунларини Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг сайёр мажлисларида муҳокама қилиш, камчиликларни бартараф этиш юзасидан прокурорлар ва ички ишлар органлари, тегишли ташкилотларга тавсиялар бериш. 4. Ҳудудлардан келиб тушган таклифлар асосида қонунларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш чораларини кўриш. | Доимий | |||
3. | Сунъий интеллект асосида аҳолининг саволларига мобил телефон орқали содда ва қулай шаклда жавоб олиш имкониятини берадиган онлайн платформани ишга тушириш. | Платформа ишлаб чиқиш, унинг ишлаши ва хавфсизлигини таъминлаш, савол ва жавоблар механизмини яратиш ҳамда платформани ишга тушириш. | 2025 йил май | Адлия вазирлиги (Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) |
4. | Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириш. | 1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар аъзолари зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириши учун махсус ўқув курслари ва ўқув контентларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил май | Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (Самадов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар |
2. «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» платформасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар аъзоларининг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириб бориш. | 2025 йил июнь ойидан бошлаб мунтазам | |||
5. | Коррупция хавф-хатарлари юқори бўлган соҳаларда коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш. | 1. Камида учта соҳада коррупциявий омилларни аниқлаш, уларни бартараф этишга қаратилган ўрганишлар ўтказиш. 2. Аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ижросини Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашида муҳокама қилиб бориш. | 2025-2026 йиллар ҳар чоракда | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Ҳисоб палатаси (Абдуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
6. | Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши курашишга оид халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини йўлга қўйиш. | 1. Инвестиция лойиҳаларига коррупцияга қарши курашишга оид халқаро стандартларни (Жаҳон савдо ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти) жорий этиш. 2. Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши курашишга оид халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Йирик аукцион шартларини рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. | 2025 йил июнь | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Турахужаев) |
7. | Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш. | Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларини «Шаффоф қурилиш» тизимида амалга оширишни босқичма-босқич жорий қилиш. | 2025 йил май | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Турахужаев) |
8. | Коррупциянинг олдини олиш, коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва ташкилий-ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш. | 1. Прокуратура органлари томонидан коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган таҳлилий фаолиятга алоҳида эътибор қаратиш. 2. Бош прокуратуранинг Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси таркибида мавжуд штат бирликлари доирасида 3 та штат бирлигидан иборат коррупциявий омилларни таҳлил қилиш бўлими фаолиятини йўлга қўйиш, мазкур бошқарманинг ҳудудий прокуратуралардаги бўлинмаларини жойларда коррупциявий омилларни таҳлил қилишга масъул этиб белгилаш. | 2025 йил май | Бош прокуратура (Йўлдошев) |
9. | Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашларнинг маиший ва тизимли коррупциявий омилларга қарши курашиш борасидаги ишлари самарадорлигини ошириш. | 1. Ҳар чоракда камида битта соҳада коррупциявий ҳолатларни ўрганиб, таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижалари юзасидан коррупциявий омилларни бартараф этиш, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга таклиф киритиш. | Ҳар чоракда | Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари |
10. | Давлат бюджети маблағлари мақсадсиз ишлатилишининг олдини олиш, бу борада коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирликда мақсадсиз харажат, тўғридан-тўғри шартнома тузиш, қиммат нархда товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини ўрганиш. | Ҳар йили | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Қўчқоров), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Турахужаев) |
2. Аниқланган коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш. 3. Таклифларни Президент Администрацияси ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга киритиш. | Ҳар чоракда | |||
11. | Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиялари томонидан коррупциявий омилларни бартараф этиш фаолиятини кучайтириш. | 1. Ҳар ойда битта йўналишда коррупциявий омилларни аниқлаб, маҳаллий кенгашлар сессияларига масала киритиш. 2. Сессия муҳокамаларидан кейин Олий Мажлис палаталарининг коррупцияга қарши курашишга масъул қўмиталарига таклиф киритиб бориш. | Ҳар ойда | Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиялари, Сенат (Нарбаева) (келишув асосида) |
12. | Солиқ тўловчиларга кейинчалик соддалаштирилган тартибда қўшилган қиймат солиғини қоплашда «яшил» йўлак тартибида хизмат кўрсатиш мақсадида солиқ таваккалчиликларини баҳолаш ва инсофлилик мезонлари асосида сегментлаш тизимини янада такомиллаштириш. | Соддалаштирилган тартибда қўшилган қиймат солиғини қоплашда «яшил» йўлак тартибида хизмат кўрсатиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | 2025 йил июнь | Солиқ қўмитаси (Қудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) |
13. | Маҳаллий бюджетлар шаклланиши ва сарфланиши борасидаги маҳаллий кенгашлар томонидан олиб борилаётган депутатлик назорати натижадорлиги ва ташаббусли бюджет жараёнларидаги ҳолатларни таҳлил қилиш. | 1. Танлов асосида вилоят ва туман (шаҳар)ларда маҳаллий бюджетларнинг шаклланиши ва маблағлари сарфланишини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижаларини тегишли вазирликлар иштирокида парламент палаталари қўмиталарида муҳокама қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш. | 2025 йил сентябрь | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) |
14. | Ҳуқуқ-тартибот идораларининг илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ёндашувлар асосида ўтказилган ўрганишлар самарадорлигини ошириш. | Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш томонидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Миллий гвардия таркибидаги олий таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарорига асосан юклатилган вазифалар ижросини эшитиб, аниқ чора-тадбирлар белгилаб бориш. | Ҳар чоракда | Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш (Нарбаева) |
15. | Ҳар бир профилактика инспекторини бодикамера билан таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш бўйича янги платформани ишга тушириш. | 1. Маҳаллаларда хизмат қилувчи профилактика инспекторларини бодикамера билан таъминлаш бўйича техник тадбирларни амалга ошириш. | 2025 йил май | Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Бош прокуратура (Валиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Маҳаллаларда хизмат олиб борувчи профилактика инспекторларини бодикамера билан босқичма-босқич таъминлаш. 3. Барча маҳаллалар ҳудудига ўрнатилган камераларни дастлабки босқичда профилактика инспекторининг хизмат хонасига, кейинги босқичда туман (шаҳар), вилоят вазиятлар марказига интеграция қилиш. 4. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тизимида мавжуд бўлган барча жиноят ва ҳодисаларни рўйхатга олишга мўлжалланган электрон платформаларни ягона платформага бирлаштириш. 5. Ягона платформада экстерриториаллик тамойили асосида мурожаатларни қабул қилиш ва уларни тегишлилиги бўйича юбориш имкониятини яратиш. 6. Ягона платформада аризалар рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ўзига хос рақам (QR код) бериш ва у орқали мурожаатнинг ҳаракатланиши (кўриб чиқилиши бўйича амалга оширилаётган процессуал ҳаракатлар)ни кузатиб бориш имкониятини яратиш. | 2025 йил сентябрь — декабрь | |||
16. | Туман ва маҳаллалардаги маиший ва тизимли коррупцияга чек қўйиш, давлат хизматларини кўрсатишда инсон иштироки билан боғлиқ коррупциявий омилларни, шу жумладан, қоғозбозликни камайтириш ва ортиқча бюрократик юкни бартараф этиш. | 1. Аҳоли ва бизнес учун инсон омили орқали амалга ошириладиган давлат хизматларининг ҳар бир бўғин ҳамда соҳа кесимида реестрини шакллантириш. | 2025 йил май | Адлия вазирлиги (Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Бош прокуратура (Йўлдошев) |
2. Реестр асосида коррупциявий хатарлар энг кўп содир этилган инсон омили орқали амалга ошириладиган давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва онлайн шаклда амалга ошириш. | 2025 йил ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), маҳаллий ҳокимликлар, Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) | ||
3. Мажбурий тусдаги талаблар, лицензия ва рухсат берувчи, шу жумладан, солиқ, божхона ҳамда бошқа турдаги имтиёз ва преференцияларни тақдим этишда талаб этиладиган қоғоз шаклидаги ҳужжатларни мақбуллаштириш ҳамда тўлиқ рақамлаштириш. | 2025 йил декабрь | |||
17. | Муқаддам судланган шахслар томонидан такрорий жиноят содир этилишининг олдини олиш ва уларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш самарадорлигини ошириш. | Муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар билан ишлаш натижадорлигини ошириш. Бунда: | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Куранбаев), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов) | |
ҳар бир маҳалладаги мазкур тоифадаги шахслар бўйича манзилли ишлаш режаларини тасдиқлаш; | 2025 йил май | |||
ҳафтада камида бир маротаба уларнинг ҳолидан хабар олиш; уларни касбга ўқитиш ва йўналтириш чораларини кўриш. | Доимий | |||
18. | Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан «бир тугмали» визуал электрон дастур орқали давлат хизматчисининг сифатли ва коррупциясиз хизмат кўрсатганини жойида баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш. | 1. Давлат хизматчиси сифатли ва коррупциясиз хизмат кўрсатганлигини «бир тугмали» визуал электрон баҳолаш имконини берувчи махсус дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. 2. Қайта алоқа орқали олинган маълумотларни давлат хизматчиси фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичи (KPI) сифатида белгилаш. | 2025 йил июнь | Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) |
3. Давлат ташкилоти ва давлат улуши бўлган корхоналарда махсус дастурий таъминот ўрнатилган инфокиоскларни биринчи галда соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал хизматлар, қурилиш, солиқ, божхона идораларида, давлат хизматлари марказларида ўрнатиш ва ишга тушириш. | 2025 йил сентябрь | Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) | ||
19. | Қонунларда коррупцияга шароит яратувчи нормаларнинг олдини олиш борасидаги ишларни янада кучайтириш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси ўз вақтида ва сифатли таъминланишини таҳлил қилиш. 2. Қонун лойиҳаларида коррупцияга шароит яратувчи нормалар мавжуд эмаслиги, шу жумладан, лойиҳанинг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлигига алоҳида эътибор қаратиш. | Доимий | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) |
20. | Назорат инспекциялари фаолиятида коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган ишлар натижадорлигини баҳолаб бориш. | Ҳар ойда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида биттадан назорат инспекциялари фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, уларнинг ўз тизими ва назорат объектида коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган ишлар натижадорлиги бўйича ҳисоботини эшитиб бориш тизимини йўлга қўйиш. | Режа-график асосида | Вазирлар Маҳкамаси (Арипов) |
21. | Кибермаконда коррупцияга қарши самарали курашиш бўйича янги механизмларни ишлаб чиқиш. | Халқаро тажриба асосида кибермаконда коррупцияга қарши самарали курашиш бўйича янги механизмларни жорий қилишга оид таклифлар ишлаб чиқиш. | 2025 йил август | Олий Мажлис палаталари (Қозихонова, Абдуллаев), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Давлат хавфсизлик хизмати (Курбанов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) |
22. | Фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш. | 1. Нодавлат нотижорат ташкилотлар учун коррупцияга қарши курашиш мавзуларида ҳар йили 10 млрд сўмлик грантлар ва ижтимоий буюртмаларнинг йиллик рўйхатини шакллантириш. 2. Рўйхат асосида очиқ танлов орқали тадқиқот ўтказувчи нодавлат нотижорат ташкилотларни танлаш. 3. Тадқиқот натижаларини эълон қилиш ва амалиётга жорий этиш бўйича вазирлик ва идораларга киритиш. | Йил давомида | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (Ишанходжаев) |
23. | «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш чораларини кўриш. | 1. «Маҳалла еттилиги» аъзоларини уларнинг ижтимоий профилактика бўйича билимларини ошириш мақсадида ўқитиш. 2. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш. | 2025 йил май-июнь | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Куранбаев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов), Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (Нурматова) |
24. | Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талабларни кучайтириш. | 1. Вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларда 2025 йилда зарур бўладиган асосий воситаларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ўрганиш. | 2025 йил май | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Қўчқоров), Ҳисоб палатаси (Абдуллаев), Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Сохибназаров) |
2. Ички аудит хизмати ҳамда комплаенс назоратининг хариднинг қонунийлиги ҳамда асослилиги бўйича берган хулосаларидан сўнг асосий воситалар харидини амалга ошириш тартибини белгилаш. | 2025 йил май — декабрь | Ҳисоб палатаси (Абдуллаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Рахимова), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) | ||
3. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот базаларини ўзаро интеграция қилган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) миллий классификаторига барча товар кодларини мувофиқлаштириш. | 2025 йил июль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Миллий статистика қўмитаси (Ҳамраев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Рахимова) | ||
25. | Тўй-ҳашам, маърака ва маросимлардаги исрофгарчиликларнинг олдини олиш. | 1. Тўй-ҳашам, маърака, маросимларда ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик мақсадида ижтимоий роликлар ишлаб чиқиш, уларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш. | Йил давомида | АОКА (Ходжаев), ЎзМТРК (Джурабоев), «Юксалиш» ҳаракати (Бекмуродов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Куранбоев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) |
2. Ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш борасида кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш. | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Куранбоев), «Нуроний» жамғармаси (Турдиев), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Холиқназаров) | |||
3. Ортиқча исрофгарчиликнинг зарарлари ҳақида қисқа метражли фильм, ижтимоий реклама, кўрсатув, эшиттириш, подкастлар, мақолалар орқали тарғибот ишларини амалга ошириш. | Маданият вазирлиги (Назарбаев), АОКА (Ходжаев), ЎзМТРК (Джурабоев), Кинематография агентлиги (Ризаев), «Юксалиш» ҳаракати (Бекмуродов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) | |||
26. | Вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига тайинланган янги ходимлар салоҳиятини ошириш. | 1. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига тайинланган янги ходимларнинг «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси»да коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш, зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга қаратилган махсус чуқурлаштирилган ўқув курсларида малакасини ошириш. | 2025 йил май-июнь | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (Самадов), вазирлик ва идоралар |
2. Вазирлик ва идораларни порахўрликка қарши курашиш бўйича халқаро стандартни татбиқ этиш бўйича услубий материаллар билан таъминлаш. | 2025 йил июль | |||
27. | Коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа эканлиги, коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш ҳамда бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш. | 1. Сайловчилар билан учрашувлар давомида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича белгиланган вазифалар аҳамияти юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш. 2. Учрашувларда тинчлик ва барқарорликни қадрлаш, тўй-ҳашам, маърака ва маросимларда ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик, ҳалоллик, шукроналик билан ҳаёт кечириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратиш. | Ҳар ойнинг охирги ҳафтаси | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари |
28. | Тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга имтиёзли кредит ажратишда коррупциявий омилларни бартараф этиш. | Тижорат банклари ва уларнинг филиалларида коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, шу жумладан, молиявий хизматлар кўрсатишда инсон омилини чеклаш, бу борада рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 2025 йил июль | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Марказий банк (Ишметов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) |
29. | «Коррупция — келажакка таҳдид» ғояси асосида ёшлар қалбида жой оладиган тизим яратиш. | 1. Тарбия фани доирасида ўғил-қизларга ҳалоллик, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик каби эзгу ғояларни содда тилда тушунтириб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Талаба-ёшларнинг коррупцияга қарши лойиҳалари, стартап ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар ҳолатини ўрганиш, таклифларни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга киритиш. 3. «Аксилкоррупция волонтёрлик фаолияти» лойиҳасини йўлга қўйиш. | 2025 йил август | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабаларининг махсус дастурлар асосида таълим олишларини ташкиллаштириш. Виртуал академияда камида икки миллион ёшларни уларда ҳалоллик, қонунга итоаткорлик муносабатини шакллантиришга қаратилган дастур бўйича ўқитиш. | Йил давомида | Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (Самадов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов) | ||
30. | Аҳоли гавжум бўлган жойларда қисқа рақамлар ва мурожаат қилиш бўйича чақириқларни жойлаштириш («Коррупция ҳақида хабар бер — адолатни таъминла!» ахборот кампанияси). | 1. Давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, бозорлар, вокзал, аэропорт ва бошқа аҳоли гавжум бўлган жойларда қисқа рақамли «ишонч телефонлари» ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш. 2. Коррупция ҳақида хабар бериш йўллари ҳақидаги плакатлар, LED экранларда видеороликлар ва бошқа ахборот материалларини тарқатиш. 3. Телеграм-бот, мобил иловалар ва онлайн платформалар орқали коррупция ҳақида хабар бериш имкониятини яратиш. | 2025 йил июль | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), АОКА (Ходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар |
31. | Коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлардаги давлат хизматчиларининг малакасини ошириш. | Давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган давлат хизмати лавозимларида фаолият кўрсатувчи ходимлар учун «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» орқали махсус чуқурлаштирилган ўқув дастурлари асосида малака ошириш машғулотларини ўтказиш. Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларидаги тегишли лавозимлардаги ходимлар учун алоҳида махсус чуқурлаштирилган ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш. | 2025 йил давомида | Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (Самадов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), вазирлик ва идоралар |
32. | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентларининг коррупцияга қарши курашишдаги ролини ошириш («Ёшлар — коррупцияга қарши ҳаракат етакчилари» ташаббуси). | 1. Ёшлар парламенти аъзоларини коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик таклифлари ишлаб чиқишга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича мониторинг ишларига жалб этиш. 2. Ёшлар парламенти аъзолари учун коррупцияга қарши курашишга оид махсус тренинг ва семинарлар ташкил этиш. | Доимий | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев) |
33. | БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси талаблари бажарилишини мониторинг қилишга нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб этиш. | Коррупцияга қарши конвенция талаблари бажарилишини мониторинг қилишга нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларини жалб қилиш, улар томонидан муқобил баҳолаш механизмларини жорий этиш. | 2025 йил давомида | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (Ишанходжаев) |
34. | «Виждон» видеолойиҳасини йўлга қўйиш ҳамда лойиҳа орқали аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шу жумладан, коррупцияга нисбатан тоқатсизлик кайфиятини шакллантиришга қаратилган видеороликлар ишлаб чиқиш. | «Виждон» видеолойиҳаси доирасида тасвирга олинадиган видеороликлар сценарийсини ишлаб чиқиш, сценарий асосида видеороликлар тасвирга олиш ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатиш. | 2025 йил май-июнь | Адлия вазирлиги (Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), ЎзМТРК (Джурабоев) |
35. | «Transparency International» рейтингида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш чораларини кўриш. | 1. Рейтингнинг ҳар бир индикаторига тегишли вазирлик ва идораларни масъул этиб белгилаш, мазкур рейтингда Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилаш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш. 2. «Йўл харитаси» ижросини доимий назорат қилиб, ижроси таъминланмаган топшириқлар юзасидан масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўриш. | 2025 йил июнь | Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши (Нарбаева), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Бош прокуратура (Йўлдошев) |
36. | Ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарликка тортишнинг илмий-ҳуқуқий асосларини таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш. | Ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик белгиланган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, бу борада олимлар, амалиётчилар ҳамда жамоатчилик фикр ва хулосаларини таҳлил қилиш. Ўрганиш ва таҳлиллар якуни бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва Президент Администрациясига киритиш. | 2025 йил сентябрь | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (Курбанов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) |