03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш долзарб вазифа сифатида намоён бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сон Фармонининг устувор мақсадларига эришиш, шунингдек, масъул давлат органлари ва ташкилотларининг республика маҳаллаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини 2025 йилда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда «Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» устувор вазифа этиб белгилансин ва қуйидаги ишлаш механизмлари жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда жиноят содир этилган ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилишнинг маҳаллалар кесимида чораклик манзилли чора-тадбирларини белгилаган ҳолда маҳалла — туман — вилоят даражасида унинг ижроси учун бевосита масъул раҳбарларни бириктириш ва аниқ соҳавий жавобгарликни юклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
криминоген вазият оғир маҳаллаларда илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда «маҳалла еттилиги» ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгилаш, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳар қандай тажовузларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситаларни кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича ҳар бир масъул идора ва муассаса томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижалари юзасидан қатъий сўров тизимини йўлга қўйиш ҳамда ушбу масалага масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбарларга таъсир чораларини кўриб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда янгича ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини ташкил этиш бўйича вилоят даражасидаги манзилли чора-тадбирларнинг намунавий «йўл харитаси» 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) маҳаллаларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирларнинг намунавий «йўл харитаси» 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирларнинг намунавий «йўл харитаси» 4-иловага* мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 5-иловага мувофиқ;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг самарали тизимини шакллантиришга қаратилган асосий мақсадли кўрсаткичлар (кейинги ўринларда — мақсадли кўрсаткичлар) 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) тегишли идоралар ҳамда илмий ташкилот ва таълим муассасалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уч ҳафта муддатда ҳар бир ҳудуд ва криминоген вазият оғир маҳалла кесимида мазкур қарорга асосан, 2025 йил биринчи чораги учун ҳудудий «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва ижрога қаратишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур, Концепция ва ҳудудий «йўл хариталари»да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан масъулият давлат органлари, муассасалари ва маҳаллий ҳокимликларнинг шахсан биринчи раҳбарларига юклатилсин.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳар бир марказий давлат органи ва муассаса раҳбари томонидан Дастур, Концепция ва ҳудудий «йўл хариталари» ижроси устидан доимий ва таъсирчан идоравий назорат ўрнатилсин.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан жиноят содир этилган маҳаллаларда 7-иловага* мувофиқ тартибда илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бевосита жойларга чиққан ҳолда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
криминоген вазияти мураккаб ёки оғир бўлган маҳалларда жиноятлар содир этилишига таъсир қилаётган асл омилларни ўрганиш ҳамда уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, манзилли ташкилий-профилактика тизимини йўлга қўйишга қаратилган илмий асослантирилган таклифларни 2025 йилнинг ҳар чораги учун ишлаб чиқиладиган ҳудудий «йўл хариталари»га киритиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалардаги криминоген вазиятга таъсир қилаётган асосий омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли методикаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, шунингдек, бунинг натижалари юзасидан бириктирилган илмий ташкилот ва таълим муассасаларидан соҳага масъул идоралар билан тенг равишда сўров қилиш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4, 6-7-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда Дастур, Концепция ва ҳудудий «йўл хариталари»нинг ижросини тизимли равишда назорат қилиб бориш мақсадида Бош прокуратура ҳузурида 2025 йил мобайнида доимий фаолият кўрсатувчи Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи) тузилсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи (Б. Валиев, Б. Абдуллаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларини жалб қилган ҳолда Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи таркибини шакллантирсин ва 2025 йилда маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси борасидаги ишларнинг натижадорлигини, шу жумладан, жойларга бевосита чиққан ҳолда тизимли мониторинг қилиб бориш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати устидан назоратни таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур, Концепция ва ҳудудий «йўл хариталари»да назарда тутилган чора-тадбирларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларининг илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан жойларда амалга оширилаётган ўрганишлар ва уларнинг натижадорлигини доимий равишда қатъий назорат қилиб борсин;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ой якунида криминоген вазият оғир, мураккаб ва жиноят содир этилган маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи ва натижадорлиги бўйича барча масъул идора ва муассасалар билан танқидий муҳокамалар ўтказилишини ҳамда ушбу масалага масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбарларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган таъсир чоралари кўриб борилишини йўлга қўйсин.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, криминоген вазияти мураккаб ёки оғир маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйишга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш мақсадида барча туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига (кейинги ўринда — масъул раҳбарлар) 2025 йилда маҳаллалар номма-ном бириктирилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул раҳбарлар зиммасига ўз ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш намунасини яратиш, ҳудудий «йўл хариталари»нинг тўлақонли ижро этилишини таъминлаш ҳамда ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича қатъий шахсий жавобгарлик юкланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул раҳбарларнинг криминоген вазият оғир ва мураккаб маҳаллаларда эришилган натижалари уларнинг фаолиятини баҳолашда инобатга олиниб, ҳар ой якунида — ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида — Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда Бош вазир ҳузурида тегишли республика раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилади ҳамда рағбатлантириш ёки интизомий жазо чоралари белгиланади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратуранинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари профилактика кичик инспектори лавозимини киритиш ҳамда унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни юклаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар, мактаб битирувчилари ҳамда талабалар билан ижтимоий профилактика чоралари доирасида манзилли ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар ҳудудида содир этиладиган айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича белгиланган тартибда баённомалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари таркибида қуйидаги тузилмаларни ташкил этиш ҳамда манзилли фаолиятини йўлга қўйиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, маҳалла профилактика инспекторларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда аниқланган муаммоларни масъул идоралар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш вазифасини амалга оширувчи миграцион профилактика бўлинмаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла профилактика инспекторлари томонидан аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланган шахсларни махсус қабулхоналарга олиб бориш вазифасини амалга оширувчи туманлараро маъмурий конвой гуруҳларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан эътиборан ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимини тугатиш ҳамда бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган янги лавозим ва тузилмаларни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида синов тариқасида криминоген вазият оғир ва мураккаб ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш ва улар зиммасига профилактика инспекторларига тушган мурожаатлар юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳужжатларини ўрганиб, таркибида маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган ҳолатлар юзасидан белгиланган ҳужжатларни расмийлаштириш вазифасини юклаш;
(6-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) айрим ҳудудларининг криминоген вазият оғир ва мураккаб маҳаллаларида ташкилий-штат тузилмаси асосида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бештагача маҳаллани микроҳудудларга бирлаштирган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизимини жорий этиш.
(6-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ташкилий-штат тузилмасига, қоида тариқасида, микроҳудудга хизмат кўрсатувчи профилактика (катта, кичик) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги, қўриқлаш ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими киритилиб, туман (шаҳар) ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари доимий равишда хизмат олиб бориши ташкил этилади;
(6-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микроҳудудларда кунлик жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шу жумладан, ижтимоий профилактика тизимини жойида ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиб бориш мақсадида ички ишлар органлари профилактика бош инспектори лавозими жорий этилади ҳамда унинг зиммасига маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифаси юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикаси тизими самарали амалга оширилиши мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил тан жароҳати, майда безорилик, оилавий (маиший) зўравонлик, гиёҳвандлик воситалари ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний муомаласи билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар «E-maʼmuriy ish» ахборот тизимида рўйхатдан ўтган вақтнинг ўзида ҳуқуқбузар (жабрланувчи)ларга нисбатан автоматик тарзда «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизимида ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш бўйича хулоса шакллантирилади ва ижрога қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларга нисбатан шакллантирилган ҳар бир хулосалар ижроси устидан кунлик идоравий назорат механизмлари жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикасини амалга оширувчи субъектлар ва кўмаклашувчи шахсларнинг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларига (KPI) ижтимоий профилактика тадбирлари натижалари киритилади ҳамда баҳолашда алоҳида инобатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар ойда ҳудудий «йўл хариталари»да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар бир туман (шаҳар)нинг криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларида 8-иловага мувофиқ намунавий талаблар асосида камида иккитадан «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» ташкил этиш чораларини кўрсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бош прокуратура (Б. Валиев) Ички ишлар вазирлиги (Б. Абдуллаев) ва Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ тасдиқланадиган ҳудудий «йўл хариталари»да белгиланган чора-тадбирларнинг вилоят — туман — маҳалла даражаларида ижросини қайд этувчи электрон назорат платформасини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Б. Абдуллаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизимини «E-maʼmuriy ish» ахборот тизимига интеграция қилиш ҳамда мазкур қарорга мувофиқ ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларга нисбатан автоматик тарзда хулоса шакллантириш имкониятини яратиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига ҳимоя ордерини расмийлаштириш ваколатини ҳамда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари (бригада, батальон, отряд) командирлари ва уларнинг ўринбосарларига патруль-пост хизмати инспекторлари томонидан тузилган маъмурий баённомалар юзасидан қарор қабул қилиш ваколатини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга мувофиқ киритилаётган профилактика кичик инспекторлари лавозимларини жамлаш мақсадида 2025 йил 1 апрель кунига қадар ички ишлар органларининг амалдаги малакали ходимлари орасидан номзодларни махсус касбий тайёргарлик курсларида қисқартирилган уч ойлик ўқув дастури бўйича ўқитишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика инспекторлари ва профилактика катта инспекторлари лавозимларига биринчи навбатда камида бир йил давомида профилактика кичик инспектори лавозимида хизмат қилаётган, туман (шаҳар) ички ишлар органи раҳбарининг жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосари ва профилактика бўлинмаси бошлиғи лавозимларига — ижобий натижаларга эришган профилактика бош инспектори лавозимида хизмат қилаётган ходимларни тайинлаш тартибини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 9-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) охирги беш йил давомида криминоген вазияти бўйича «қизил» тоифада турган маҳаллаларда (кейинги ўринларда — маҳаллалар), яъни мураккаб маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва хавфсиз муҳитни яратиш соҳасидаги давлат масъул органлари фаолиятининг устувор йўналишларини ва бу борада амалга ошириладиган ишлар бўйича алоҳида механизмларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллаларда алоҳида ташкилий-профилактик тадбирлар ҳамда манзилли чоралар билан илмий-амалий ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва пировардида хавфсиз муҳитни яратиш Концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш манзилли профилактик тадбирларнинг устуворлиги, қонунийлик, «хонадонбай» ва «фуқаробай» мақсадли ишлаш ҳамда илмий-амалий ёндашувлар жорий этилиши каби асосий тамойилларга таянган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бош прокурорнинг ва ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарлари, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Тошкент давлат юридик университети ва Жамоат хавфсизлиги университети (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари Концепция ижроси учун шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Концепция доирасида белгиланган манзилли тадбирлар масъул давлат органлари томонидан жамоат бирлашмалари, фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллалардаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатиб келаётган асосий омиллар қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги»нинг ижтимоий профилактика объектлари ва алоҳида тоифадаги шахслар (ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли бор шахслар, ички ишлар органлари ҳисобида турувчи шахслар) билан олиб бораётган профилактик тадбирлари натижадорлигининг пастлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» вакилларининг ижтимоий профилактикага оид вазифаларни бажариш учун билими, тажрибаси ва маҳорати етарли эмаслиги, профилактика инспекторларининг хизмат юкламасининг юқорилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил қилиш, бошқариш ва мувофиқлаштиришдаги тизимли муаммолар, кадрлар салоҳиятининг пастлиги ва кадрлар қўнимсизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада ишсизлик ва камбағаллик даражаси юқорилиги, бу борада тизимли ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалладаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки қўриқлови даражасининг пастлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар ҳудудидаги давлат ва нодавлат идора ва ташкилотлар, савдо ва бозор мажмуалари атрофида, шунингдек, жамоат жойлари ва аҳоли гавжум жойларда ҳуқуқ-тартибот тизимининг куч ва воситаларининг етарли эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда атроф-муҳитни лойиҳалаштириш орқали жиноятларнинг олдини олиш бўйича илғор хорижий тажрибалар татбиқ этилмаганлиги, «намунавий хавфсиз кўча» ва «намунавий хавфсиз йўлак»лар турли ёндашувлар асосида ташкил этилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик шаҳар марказларидаги ички миграция жараёнлари тўлиқ назоратга олинмаганлиги ҳамда туман (шаҳар) марказларидаги бозор атрофидаги ноқонуний савдо расталари ва автотураргоҳларни тартибга солиш чоралари кўрилмаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва унинг барвақт олдини олиш чора-тадбирлари илмий-амалий ёндашув асосида етарли даражада ташкил этилмагани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтириш ва тарбиялашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчан эмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан куч ва воситаларни тақсимлаш, бошқариш (мувофиқлаштириш)нинг янги тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими таъсирчанлиги ва натижадорлигини ошириш борасида манзилли тадбирларни уйғунликда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида тоифадаги шахслар (вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар, ишсизлар, муқаддам судланганлар, пробация ҳисобида турганлар ва бошқалар) билан манзилли, таъсирчан ишларни тизимли ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамровини изчил ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, CPTED (Crime Prevention Through Environmental Design — атроф-муҳитни лойиҳалаш орқали жиноятларнинг олдини олиш) концепцияси асосида маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» лойиҳаларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик муҳитини яратишда ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалладаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини тизимли равишда илмий ёндашган ҳолда таълим муассасалари томонидан ўрганиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Концепцияни амалга ошириш механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Концепцияни амалга ошириш механизмлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маҳаллаларда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан куч ва воситаларни тақсимлаш, бошқариш (мувофиқлаштириш)нинг янги тизимини жорий этиш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва прокурорлари ҳамда бириктирилган таълим муассасаси раҳбари билан биргаликда Концепцияга асосан ҳар бир маҳалла кесимида алоҳида ойлик «йўл хариталари»ни (туман ва маҳалла кесимида) тасдиқлаб, ижрога қаратишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларга вилоят даражасидаги прокурорнинг ва ички ишлар органи бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда тегишинча тармоқ ва соҳавий хизмат раҳбарлари номма-ном бириктирилиб, ҳафтада уч кун уларнинг иши бевосита ушбу маҳаллаларда ташкил этилади, самарадорлик индикатори юритилади ва ҳар ойда фаолиятни баҳолаб бориш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ва прокурорнинг хизмат хонаси 2025 йил якунига қадар бевосита маҳаллада ташкил этилиб, кундалик ишининг бошланиши ва якуни айнан ўша ерда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳокимликлари маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини туман (шаҳар) ички ишлар органлари хулосаларига асосан тезкорлик билан ҳал қилиш учун шахсан масъул ҳисобланади ва тегишли манзилли чораларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ички ишлар органларининг кечаю-кундуз хизматини ҳамда куч-воситаларнинг тезкор ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида камида 2 нафар, вазиятдан келиб чиқиб 3 нафаргача профилактика инспекторлари (шундан биттаси профилактика катта инспектори) штати ташкил этилади, камида 2 нафардан иборат патруль-пост хизмати нарядларининг хизмати йўлга қўйилади ҳамда тезкор ходим бириктирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда босқичма-босқич маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда профилактика катта инспектори лавозимларида профилактика соҳасида кўп йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлар хизмат ўташи йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта пайшанба — «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни»да маҳаллаларга бириктирилган вилоят даражасидаги ички ишлар органи масъул раҳбарлари профилактика катта инспекторлари билан бирга уларнинг вазифасини бажаради (амалий маҳоратини кўрсатади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими таъсирчанлиги ва натижадорлигини ошириш борасида манзилли тадбирларни уйғунликда амалга ошириш. Унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика катта инспекторлари бошчилигида «маҳалла еттилиги» томонидан маҳаллаларда таълим муассасалари томонидан тақдим этилган алоҳида методика асосида ижтимоий профилактика объектларига аниқлик киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган жой (объект)лар, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир қилиш ёки жиноят қурбонига айланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар бўйича «маҳалла еттилиги» аъзолари номма-ном тақсимланади (жавобгарлик ҳудуди ва шахслар бириктирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва туман даражасида бириктирилган масъул раҳбарлар маҳаллалар учун тасдиқланган «йўл харита»ларнинг натижадорлиги бўйича жойига чиққан ҳолда ҳафталик сўровни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда содир этилган жиноятлар маҳаллага бириктирилган масъул томонидан маҳалла аҳолиси ўртасида, шунингдек, суд ҳукми чиққандан сўнг жиноят содир қилган шахснинг яшаш кўчасида (маҳалласида) муҳокама қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) халқ депутатлари ҳар ойда жойига чиққан ҳолда маҳаллаларга бириктирилган масъул раҳбарларнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва маҳаллада криминоген вазиятни яхшилаш борасида олиб бораётган ишлари юзасидан ҳисоботини эшитиб, уларнинг фаолиятига баҳо беради ва амалий жиҳатдан кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) халқ депутатлари томонидан маҳаллада содир этилган жиноятларнинг асл омиллари айнан «маҳалла еттилиги»нинг фаолиятига ёхуд бошқа давлат органлари мутасаддиларининг фаолиятига тааллуқлилиги бўйича хулосалар тайёрланади ва таъсир чоралари тўғрисида таклиф киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиларига ижтимоий профилактика тадбирларининг натижадорлиги бўйича самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида қўшимча ҳақ тўлаш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) алоҳида тоифадаги шахслар (вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар, ишсизлар, муқаддам судланганлар, пробация ҳисобида турганлар ва бошқалар) билан манзилли, таъсирчан ишларни тизимли ташкил қилиш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика объектлари, айниқса, оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарликлар содир этувчи шахсларнинг (жанжалкаш ва низоли оилалар) ҳолидан мажбурий равишда камида ҳар уч кунда хабар олиш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия органлари томонидан фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларда низолашаётган оилаларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба тариқасида ижтимоий профилактика объектлари ҳолидан хабар олиш тизимининг таъсирчанлигини ошириш учун «маҳалла еттилиги»нинг электрон планшетлари орқали ижтимоий профилактика объектларини биометрик идентификация қилиш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини самарали ташкил этиш мақсадида ички ишлар органлари вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар ҳуқуқбузарликлар содир этиш эҳтимоли юқори бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва улар билан манзилли ишлашни ташкил этиш фаолиятини «маҳалла еттилиги» билан биргаликда ҳар ой якунида муҳокама этиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда «маҳалла еттилиги» вакилларининг касбий маҳоратини ошириш борасида бириктирилган таълим ташкилотлари, адлия органлари раҳбарлари томондан амалий маҳорат дарслари (мастер-класс) ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Криминология тадқиқот институти томонидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси маблағлари ҳисобидан малакали ходимлар ҳамда криминолог олимлар жалб қилинган ҳолда маҳаллалар кесимида мақсадли илмий-амалий тадқиқотлар ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маҳаллаларда жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамровини изчил ошириб бориш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари қўриқлаш хизматининг хизмат кўрсатиш тасдиқланган тарифлари асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлашни янги механизмлар асосида амалга ошириш чоралари кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар, савдо марказлари, автошоҳбекатлар, метронинг аҳоли гавжум бўлган бекатлари ва истироҳат боғлари, ресторанлар, кафе, бар ва бошқа кўнгилочар масканлар, шунингдек, бўш турган хонадонлар учун қўриқлаш хизматидан фойдаланиш мажбурий қилиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) марказидан узоқда жойлашган ҳудудларда маҳалладаги криминоген вазият барқарор бўлгунга қадар вилоятнинг маҳаллий бюджети ҳисобидан мажбурий қўриқлаш-патруль гуруҳини ташкил этиш чоралари кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) инновацион ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, атроф-муҳитни лойиҳалаштириш орқали жиноятчиликнинг олдини олиш концепцияси асосида маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» лойиҳаларини ташкил этиш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш концепцияси доирасида маҳаллалар ҳудуди тунги ёритқичлар ва кузатув камералари ҳамда сунъий интеллект билан ишловчи махсус дастурий таъминот билан тўлиқ қамраб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалланинг кириб-чиқиш жойлари маҳаллий бюджет ҳамда бошқарув сервис компаниялари ҳисобидан интеллектуал видеокамералар билан жиҳозланиб, ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда профилактика катта инспектори хизмат планшетига интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш фаолиятида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CPTED концепциясининг миллий стандартлари ишлаб чиқилади ва шаҳарсозлик қоидалари ҳамда нормаларига татбиқ этилади, хусусан, атроф-муҳитни лойиҳалаш, тураржойлар, бино-иншоотлар, бозорлар, савдо мажмуалари, боғ ва бошқа жамоат жойларини қуришда янги стандартларга риоя этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалладаги жамоат жойлари, кўп қаватли тураржой ва уйлар олди (йўлаклар)да «ташвиш» тугмалари ўрнатилади ва уларга хизмат кўрсатиш маҳаллий бюджет ҳамда бошқарув сервис компаниялари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар ҳудудидаги давлат ва нодавлат идора ва ташкилотлар, банк, савдо ва бозор мажмуалари атрофида, метронинг аҳоли гавжум бекатлари ва автотураргоҳларда жиноятдан жабрланиш эҳтимолини олдини олиш бўйича ташкилот ва идоралар масъул раҳбарларига шахсий жавобгарлик белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик муҳитини яратишда ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий маданият бўлимлари томонидан ҳар ойда маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, ҳалол меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва маданий ҳордиқ чиқаришига қаратилган тарғибот компаниялари ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик вакилларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва қўшимча рағбатлантириш механизмлари ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида «маҳалла еттилиги» томонидан фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борувчи «маҳалла тарғиботчиси» жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан маҳаллаларда хизмат ўтаётган профилактика (катта) инспекторларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки баравари миқдорида махсус устама тўлаш ва ушбу маҳалла йил якуни билан «қизил» тоифадан чиқарилса рағбатлантириш тариқасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида бир йил давомида қўшимча устама ҳақ тўлаш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил якуни бўйича маҳалладаги криминоген вазиятни барқарорлаштиришга эришган (кўмаклашган) давлат органлари ва жамоатчилик ташкилотлари вакилларини Бош прокуратура қошидаги мувофиқлаштирувчи штаб таклифига кўра тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан рағбатлантириш чоралари кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) маҳалладаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини тизимли равишда илмий ёндашган ҳолда таълим муассасалари томонидан ўрганиб бориш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Криминология тадқиқот институти, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Тошкент давлат юридик университети ва Жамоат хавфсизлиги университети бириктирилган ҳудудлардаги маҳаллаларни илмий-амалий танқидий ўрганиб, таклифлар (хулоса ва тавсиялар) ишлаб чиқади ва амалиётга татбиқ этиш натижадорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг биринчи раҳбарларининг «илмий хулоса — тавсия — натижа» тамойилига шахсан жавобгарлиги белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда илмий хулоса ва тавсиялар (методика)ларнинг татбиқ этилиши натижасида баҳолаш рейтингига мувофиқ, уларнинг натижадорлиги (маҳаллалардаги барқарорлик даражаси, «қизил» тоифадан чиқиши ва бошқа) бўйича таълим муассасаларининг самарадорлик рейтинги юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Концепцияни амалга ошириш орқали қуйидагиларга эришилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ижтимоий профилактика объектларини барвақт аниқлаш ва улар билан узлуксиз, доимий ва тизимли ишлаш механизми яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил якунига қадар жисмоний шахслар мол-мулкини техник қўриқлаш қамрови — 30 фоизга, юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамрови 60 фоизга олиб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалардаги жиноят содир этишга қулай, овлоқ ва чекка жойлар хавфсиз жойларга айлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларда маҳалладаги тинчлик ва осойишталикка дахлдорлик ҳисси ва фуқаровий жавобгарлик туйғуси шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика объектлари ҳолидан доимий хабар олишни йўлга қўйиш орқали жиноятларнинг барвақт олди олинади ва оиладаги ҳақиқий муҳит ўрганиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» фаолияти тўлиқ рақамлаштирилади, барча платформаларни бирлаштириш орқали ягона бошқарув ва назорат механизмлари йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва «иссиқ изи»дан очиш самарадорлиги ошади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва жамоатчилик ўртасида ишончли ижтимоий ҳамкорлик йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» ва давлат органларига илмий-услубий кўмаклашиб борилади, мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳалари орқали долзарб муаммоларнинг илмий ечимлари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тизимли назорат қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи аъзолари томонидан алоҳида режа-график асосида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, Концепция ва «йўл харита»ларида белгиланган вазифалар ижроси ҳолати танқидий ўрганилиб, уларга амалий ва услубий кўмак кўрсатилади ҳамда таъсир чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахслари ўз хизмат мажбуриятлари юзасидан мураккаб маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш борасида зарур чора-тадбирлар белгиланиши ҳамда уларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминламаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи томонидан ҳисобот йили якунида маҳаллаларда амалга оширилган ташкилий-профилактик тадбирлар ҳамда манзилли чоралар, шу жумладан бириктирилган масъуллар фаолияти натижадорлиги танқидий муҳокама қилиниб, ушбу Концепцияда назарда тутилган манзилли чора-тадбирларни кейинги йилда давом эттириш зарурати мавжуд маҳаллалар ва уларга бириктирилган масъул раҳбарлар рўйхатини тасдиқлаш учун Бош прокурор ва ички ишлар вазирига киритилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» ташкил этиш бўйича намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЛАБЛАР

1. Ушбу Намунавий талаблар криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларда (кейинги ўринларда — оғир маҳаллалар) «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»ларни ташкил этишнинг минимал талаблари ва тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оғир маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»лар ташкил этишнинг мақсадлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат жойлари (шу жумладан, аҳоли гавжум бўладиган жойлар), кўчалар, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларида назорат тизимини жорий этиш орқали хавфсиз муҳитни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳар қандай тажовузларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситаларни кенг жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оғир маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»лар ташкил этишнинг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларнинг кириш-чиқиш жойларини юзни таниб олувчи, транспорт воситаси давлат рақамини аниқловчи дастурий-техник воситалар билан жиҳозлаш, уларни ички ишлар органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамровини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят содир этилиш эҳтимоли юқори бўлган хилват (овлоқ) жойларни техник тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг тунги вақтларда ёритилиши, кузатув камералари билан назоратга олиниши, «ташвиш» тугмалари қамрови оширилиши, кўп қаватли уйлар кириш эшигига домофонлар ўрнатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўча бўйлаб уйларда яшовчи барча фуқароларнинг жиноятдан жабрланиш эҳтимолининг олдини олиш мақсадида техник-профилактик ишлар олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» ташкил этишга оид асосий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инфратузилмавий талаблар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тунги вақтда кўчанинг аҳоли истиқомат қиладиган ва ҳаракатланадиган қисми тўлиқ ёритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берк кўчалар, ички йўлаклар ва аҳоли кам юрадиган, жиноят содир этилиши эҳтимоли бўлган қоронғу ҳудудларнинг қисман ёритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситалари учун автотураргоҳларнинг техник кузатув талабларига жавоб бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчаларда ноқонуний (ёйма) савдо расталари фаолияти тартибга солиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаровсиз ертўла, чордоқ ва чиқиндихоналар мавжуд бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Техник талаблар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойлар ҳамда кўп қаватли уйларнинг ҳовли қисми тўлиқ кузатув камералари билан қамраб олиниши ва «ташвиш» тугмаларининг ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хонадонлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар масканлар, кафе, ресторан ва барларнинг қўриқловга олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
видеокузатув камераларининг профилактика инспектори хизмат планшетига интеграция қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз ҳудудига кузатув камералари ва ёритиш чироқлари ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчанинг кириш-чиқиш жойларига юзни таниб олувчи интеллектуал камералар ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп қаватли уйларнинг кириш эшикларига хонадонлардан бошқарилувчи домофонларнинг ўрнатилиши ҳамда йўлаклардаги эшиклар автоматик ёпилиши таъминланиши, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва масъул ходимларнинг телефон рақамлари жойлаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўконлар, хонадонлар, кўп қаватли уйлар ва бошқа ижтимоий объектларга «ҳудуд камера назоратида» каби стикерларнинг ўрнатилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Куч-воситаларга бўлган талаблар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
воқеа ва ҳодисаларга тезкор жавоб бериш тизими талаб даражасида йўлга қўйилганлиги, айниқса, тунги вақтда куч-воситаларнинг ҳаракатланиш алгоритми белгиланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчабоши, уйбоши тайинланганлиги, жамоатчилик, кўнгиллилар гуруҳи ва маҳалла ҳамкорлиги йўлга қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва шаҳар марказларидаги жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда патруллик йўналишлари йўлга қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика (катта) инспектори лавозими малакали ходимлар билан тўлиқ жамланиши, «маҳалла еттилиги» таркибида вакант лавозим бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижтимоий-иқтисодий чоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўча бўйлаб уйларда ҳамда кўп квартирали уйларда яшовчи барча фуқароларнинг жиноятдан жабрланиш эҳтимолининг олдини олиш мақсадида профилактик ишлар олиб борилиши (буклетлар, флайерлар тарқатилганлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўча бўйлаб уйларда ҳамда кўп квартирали уйларда яшовчи ижтимоий профилактика объектларининг муаммолари ўз вақтида ҳал қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўча бўйлаб уйларда ҳамда кўп квартирали уйларда яшовчи алоҳида тоифадаги шахслар билан тизимли ишлаш йўлга қўйилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. «Намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оғир маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»лар ташкил қилиш бўйича аниқ вазифалар ҳар чорак ва ҳар ойда маҳалла, туман ва вилоят даражасида ишлаб чиқиладиган «йўл хариталар»га манзилли киритилади ва муддатлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оғир маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»лар ташкил қилиш учун вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларидан, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлардан мақсадли ва манзилли фойдаланишга, маҳалла раисларига маҳалланинг жамғармаси маблағларидан фойдаланишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳудудларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»ларни ташкил қилишга бириктирилган масъуллар, маҳалла раиси, туман (шаҳар) ва вилоят ҳокимлари шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оғир маҳаллаларда ташкил этилаётган «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»ларнинг талаб даражасида эканлиги Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма ишчи гуруҳлари томонидан баҳолаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Маҳалла еттилиги» томонидан «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»ларнинг бошланиш ва тугаш нуқталарига ушбу ижтимоий мақомни билдирадиган стикерлар ўрнатилиши ва аҳолининг хабардорлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»ларни талаб даражасида ташкил этган, маҳаллаларда кескин ўзгариш қилган, хавфсиз муҳит яратганларни, шунингдек, ташкил қилишда ҳомийлик (хайрия) кўрсатган юридик ва жисмоний шахсларни маҳаллий ҳокимликлар ваколатида доирасида рағбатлантириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур талаблар минимал ҳисобланади ҳамда қўшимча бошқа тадбирларни амалга ошириш мумкин.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарорига
9-ИЛОВА
(9-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорининг 1-иловасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банднинг тўртинчи хатбошиси «ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади» сўзларидан кейин «(«ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти» мутахассислигига фақат камида икки йиллик амалий стажига эга ички ишлар органларининг ходимлари қабул қилинади)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-банднинг тўртинчи хатбошисидан «профилактика инспекторининг ёрдамчилари,» ва «ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган» сўзлари чиқариб ташлансин*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«полковник» махсус унвони — тегишлилиги бўйича ички ишлар органлари профилактика, тергов, тезкор ва эксперт-криминалистика бўлинмаларида йигирма календарь йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган профилактика катта инспектори, катта терговчи, катта тезкор вакили, ўта муҳим ишлар бўйича терговчи, ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, профилактика бош инспектори, бош эксперти лавозимидаги ходимларга «подполковник» махсус унвонида хизмат ўташ муддати тугаганидан сўнг»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4075-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «инспекторлари ва уларнинг ёрдамчиларига» сўзлари «инспекторларига» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 6-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга белгиланган тартибда устамаларни белгилаш, шунингдек, қўшимча штат бирликларини киритиш ва молиялаштириш, шартнома асосида кадрларни жалб этиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5050-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «профилактика катта инспектори» ва «профилактика катта инспекторининг» сўзлари тегишинча «профилактика бош (катта) инспектори» ва «профилактика бош (катта) инспекторининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин*:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Масканлар ўз фаолиятини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика бош инспектори, профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика кичик инспектори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда хизмат қилиш учун бириктирилган ёки ташкилий-штат тузилмаси асосида киритилган туман (шаҳар) ички ишлар органининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмасининг наряди, бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари ва жамоат тузилмаларининг вакиллари таркибида амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-банддаги «Профилактика катта инспектори» сўзлари «Профилактика бош (катта) инспектори» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Профилактика бош инспектори йўқлигида унинг ваколатлари профилактика катта инспектори томонидан амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «200» рақами «300» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банднинг тўртинчи хатбошисидан «профилактика инспекторининг ёрдамчилари,» ва «ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган» сўзлари чиқариб ташлансин*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-илова қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

8.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти

мутахассис

кундузги

3 ой

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон қарорига 1-илованинг 66-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«66. Ходимга буйруқ асосида тайинланган интизомий жазо тайинланган вақтдан бошлаб қуйидаги муддатларда амалда бўлади ҳамда ушбу муддат ўтганидан сўнг автоматик тарзда тугалланган ҳисобланади (агар ходим шу муддат ичида янги интизомий жазога тортилмаса):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танбеҳ — уч ой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайфсан — олти ой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозим маошининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима — тўққиз ой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ҳайфсан — бир йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рағбатлантириш тартибида интизомий жазо ушбу муддатлар ўтмасдан бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда белгиланган муддат ичида ходимга нисбатан бир неча интизомий жазо тайинланса, уларни бекор қилиш (тугалланиш) муддати охирги тайинланган интизомий жазо чораси санаси бўйича ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мазкур ўзгартиришлар 2025 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2025 й., 07/25/01/0059-сон; 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон; 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон; 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)