20.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3577
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Марказий банки бошқарувининг қарори, 20.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3577
Кучга кириш санаси
23.11.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 20 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3577]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 29 августдаги 76, 2005-47, 267-В-сон «Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1515, 2005 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 313-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 17 январдаги 6, 2019-02, 267-В-1-сон «Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1515-1, 2019 йил 21 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2019 й., 10/19/1515-1/2513-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор акциядорлик тижорат Халқ банки билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 17 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
184-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 10 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024-21-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 8 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
364-В-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқарув раиси С. АТАБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 2 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 184-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 10 октябрдаги 2024-21-сон, Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 8 октябрдаги 364-Б-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига (бундан буён матнда ШЖБПҲ деб юритилади) мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган фуқаролар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар, агар ушбу ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланса, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар сифатида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг мажбурий иштирокчилари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан тўлиқ озод этилган бошқа фуқаролар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжаликларининг аъзолари жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий асосда иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда жамғариб бориладиган пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ходимнинг солиқ солинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда ҳисобланади, ушбу сумма жисмоний шахсларнинг даромадига қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган солиқ суммасидан тегишинча чегирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иш берувчи юридик шахслар ўз ходимларининг ШЖБПҲига, мазкур юридик шахс ходим учун асосий иш жойи ҳисобланиши ёки у ўриндошлик асосида ишлаши ёхуд фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишларни бажаришидан қатъи назар, мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсий ҳисобда турган (ШЖБПҲ ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига эга бўлган) фуқаролар иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш чоғида (бунга ўриндошлик ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси шартларида тузишлар ҳам киради) иш берувчига ўз ШЖБПҲлари тўғрисида маълумотларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Даромадлари қонунчиликка мувофиқ ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдорида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган фуқаролар жамғариб бориладиган пенсия тизимида умумий асосларда иштирок этадилар, яъни иш берувчи, ходимнинг иш ҳақи бўйича солиқ солинадиган қисмидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги жамғариб бориладиган пенсия бадалини ШЖБПҲга ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ушланган мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иш берувчилар фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини бюджетга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш билан биргаликда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш учун белгиланган муддатларда ажратадилар. Бунда мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ўтказиш тўлов топшириқномаси воситасида амалга оширилади ва унда омонатчининг реквизитлари, ўтказиш мақсади, ўтказилаётган жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг суммаси, иш берувчи солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилган жойдаги акциядорлик тижорат «Халқ банки» (бундан буён матнда Халқ банки деб юритилади) филиалига юбориладиган реестрнинг рақами ва санаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда натурал кўринишда тўлайдиган ёки маҳсулот сотилиши, ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилишидан олинган тушумдан тўловни амалга оширадиган иш берувчи тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун мобайнида жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммасини ўтказиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иш берувчи, мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини фуқароларнинг ШЖБПҲига киритишни Халқ банки филиалидаги махсус транзит ҳисобвараққа ўтказиш йўли билан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига киритилган мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иш берувчи жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг омонатчиси жойлашган жойдаги Халқ банки филиали билан, агар ходимлари 25 нафардан ортиқ бўлган алоҳида бўлинмалари ва (ёки) филиаллари мавжуд бўлса, ушбу бўлинмалар ва (ёки) филиаллар жойлашган жойдаги Халқ банки филиаллари билан ШЖБПҲга мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иш берувчи ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ўтказилган ҳар бир тўлов ҳужжати суммасига алоҳида, белгиланган тартибда ШЖБПҲ рақамлари, ҳар бир ходимнинг фамилияси, ҳисобланган иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ҳолда ходимлар реестрларини (бундан буён матнда реестр деб юритилади) жамғариб бориладиган пенсия тизими (бундан буён матнда ЖБПТ деб юритилади) ягона маълумотлар электрон базаси форматида электрон ҳужжат сифатида шакллантириб, иш берувчи солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилган жойдаги Халқ банки филиалига электрон манбаларда тақдим этиши ёки уни Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» ёхуд интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали бевосита ЖБПТ ягона маълумотлар электрон базасига юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрни ЖБПТ ягона маълумотлар электрон базасига киритиш жараёнида хатолар ва тафовутлар аниқланган тақдирда ушбу реестр қабул қилинмайди ва автоматик тарзда хатоларни тузатиш ёки тафовутларни бартараф этиш учун иш берувчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи қайтарилган реестрдаги хатоларни ёки тафовутларни бартараф этади ҳамда уч кун муддатда иш берувчи солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилган жойдаги Халқ банки филиалига электрон манбаларда такроран тақдим этади ёки ЯИДХПдаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» ёхуд интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали юборади. Агар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунигача иш берувчи реестрга тузатиш киритиш чораларини кўрмаса, Халқ банки филиали бу ҳақда давлат солиқ хизматининг тегишли ҳудудий органини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хўжалик юритувчи субъектлар ва бюджет ташкилотлари ШЖБПҲ бўйича бухгалтерия ёзувларини бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Халқ банки филиали томонидан давлат солиқ хизмати органларига ахборот тақдим этилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Халқ банки ҳар куни Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига электрон маълумот алмашиш каналлари орқали ҳар бир филиал кесимида транзит ҳисобвараққа келиб тушган суммалар тўғрисидаги кўчирмани электрон шаклда тақдим этиб, унда юридик шахснинг СТИРи, номи ва ШЖБПҲга киритилган бадаллар суммасини кўрсатади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 4 ноябрдаги 507-сон, Солиқ қўмитасининг 2025 йил 22 октябрдаги 2025-23-сон, Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 29 октябрдаги 364-Б-1-сонли қарори (рўйхат рақами 3577-1, 17.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2025 й., 10/25/3577-1/1058)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Халқ банки ҳар ойда марказлашган ҳолда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 26-кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда фуқароларнинг ШЖБПҲига бадаллар киритган юридик шахслар тўғрисида маълумотларни филиаллар кесимида тақдим этади. Бунда, маълумотлар электрон шаклларда ўзаро электрон маълумот алмашиш каналлари орқали тақдим этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 4 ноябрдаги 507-сон, Солиқ қўмитасининг 2025 йил 22 октябрдаги 2025-23-сон, Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 29 октябрдаги 364-Б-1-сонли қарори (рўйхат рақами 3577-1, 17.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2025 й., 10/25/3577-1/1058)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иш берувчи томонидан ШЖБПҲга мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисобланиши ҳамда ўз вақтида киритилиши устидан назоратни давлат солиқ хизмати органлари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иш берувчи амалдаги қонунчиликка мувофиқ Халқ банки филиалига тақдим этиладиган, ШЖБПҲга ҳисобга қўйиш учун зарур маълумотларнинг, шунингдек фуқароларнинг шахсий маълумотлари билан боғлиқ барча ўзгаришлар (меҳнат шартномасини тузиш ёки бекор қилиш, паспорт маълумотларини ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини юритиш учун зарур бошқа маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ШЖБПҲга бадалларни ўз вақтида киритилиши ҳамда уларнинг талабларига кўра фуқароларга ҳисобланган ва киритилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим этилиши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Халқ банки амалдаги қонунчиликка мувофиқ фуқароларнинг ШЖБПҲларини очиш ва юритиш, фуқароларни ушбу ҳисобварақларнинг ҳолати тўғрисида хабардор қилиш, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тайинлаш ва бериш тартибини бузганлик, шунингдек мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларида назарда тутилган маълумотларни ўз вақтида ва тўғри тақдим этиш учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Солиқ инспекциясига

_________________________________

Банк номи _________________________

Банк реквизитлари ___________________

Манзил ___________________________

СТИР № __________________________

20 __ йил «____» _________ даги ҳолат бўйича шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига

бадаллар киритган юридик шахслар тўғрисида __-сон

МАЪЛУМОТЛАР
 

Т/р

Юридик шахслар

Юридик шахс СТИРи

Уларга жамғариб бориладиган бадаллар ўтказиладиган ходимлар сони

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғига тортиладиган жами даромад суммаси

ШЖБПҲга қайд этилган мажбурий бадаллар суммаси

ШЖБПҲга қайд этилган ихтиёрий бадаллар суммаси

Киритилган бадаллар умумий суммаси (6-уст. + 7-уст.)

1

2

3

4

5

6

7

8

РЕЕСТР БЎЙИЧА ЖАМИ:

Халқ банки филиали раҳбари

______________

______________________________

(имзо)

(имзо)

Бош бухгалтер

______________

______________________________

(имзо)

(имзо)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 10/24/3577/0956-сон; 18.11.2025 й., 10/25/3577-1/1058)