06.08.2024 йилдаги ПҚ-283-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси саноатининг ривожланиш барқарорлигини рағбатлантириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлиги ва инновацион фаоллигини ошириш, минтақавий ва халқаро қўшилган қиймат занжирларига уланиш ҳамда қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2023 йил 9 ноябрда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги Битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги 1-иловага мувофиқ 50 гектар суғориладиган ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 1-иловадаги ер участкасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда — «Марказ») ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказ ҳудудининг чегаралари тавсифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ фаолиятини бошқариш «Сирдарё» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» унитар корхонасига (кейинги ўринларда — Дирекция) юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик қонунга мувофиқ узайтирилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ҳудудига саноат корхоналарини ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали саноат кооперацияси кенгайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ягона дарча», интерактив механизмларга асосланган божхона, сертификатлаштириш, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк ва валюта айирбошлаш, уяли алоқа, шунингдек, мижозлар учун тиббиёт, меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа хизматлар йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ҳудудида фақат Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида реализация қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар томонидан Марказ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Марказ ҳудудига алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида ўтади ва уларга фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали ортга қайтишга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ҳудудида шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қозоғистон Республикаси ва ушбу давлат орқали ташриф буюрувчи чет эл фуқаролари учун Марказ ҳудудига махсус назорат ўтказиш пункти орқали визасиз тартибда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш, 15 кун мобайнида ҳудудда бўлиш ва кирган назорат пункти орқали чиқиш имконияти йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сирдарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Марказ бош режаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош режани ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти белгиланган тартибда танлов (тендер) савдоларига асосан аниқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош режани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2026 йил 1 январга қадар мазкур қарор билан ер фонди тоифаси ўзгартирилаётган ер участкасининг икки баравари миқдорида янги ер участкалари ўзлаштирилишини ҳамда суғориладиган ерлар тоифасига ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Марказ ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион савдолари орқали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармонининг 3-бандида белгиланган тартибда босқичма-босқич ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфратузилма объектларини қуриш ишлари электрон онлайн аукциондан тушган маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфратузилма объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5101-сон қарорида белгиланган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сирдарё вилояти ҳокимлиги уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда Марказнинг тасдиқланган бош режасига асосан 2024-2025 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш лозим бўлган объектлар рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан биргаликда Марказ ҳудудини хавфсизлик инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича техник шарт ва асосларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбектелеком» АК ва «Ўзсувтаъминот» АЖ Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси объектларининг рўйхати тасдиқлангандан сўнг тўрт ой муддатда амалга ошириладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин, ўрнатилган тартибда келишиш ишларини якунласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси икки ой муддатда Марказ ҳудудини қўриқлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда чегара ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун талаб этиладиган шахсий таркиб штат бирлигини умумий штат бирликлари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида белгилаш ҳамда моддий-техник жиҳатдан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кадастр агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ер участкаларининг мазкур қарорга асосан янги мақсадлар учун ажратилишига, шунингдек, янги ерларнинг суғориладиган ерлар тоифасига киритилишига кўра Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий давлат назорати ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими А.А. Маҳмудалиев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 6 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-283-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 августдаги ПҚ-283-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази» эркин иқтисодий зонаси учун ажратиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳудуд манзили ва унинг чегаралари

Контур рақами

Ер майдони

(га)

Шундан:

Тупроқ балл бонитети

Ўзгартиришга таклиф этилаётган ер майдони тоифаси

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

суғориладиган ерлар

бошқа ерлар

Сирдарё тумани,

«Элобод» МФЙ

403,

404,

405

50,0

50,0

-

67,0

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Эркин иқтисодий зона ташкил этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 августдаги ПҚ-283-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази» эркин иқтисодий зонаси учун ажратиладиган ер участкалари чегараларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд ва унинг чегаралари тавсифи

Майдони (га)

Сирдарё тумани, «Элобод» МФЙ, Синдаробод массиви

1.

Ғарб томондан

1-нуқта

40°50'0,588''N, 68°34'30,918''E

50,0

2-нуқта

40°49'46,55''N, 68°34'30,525''E

2.

Жануб томондан

3-нуқта

40°49'46,55''N, 68°34'30,525''E

4-нуқта

40°49'32,982''N, 68°33'49,475''E

3.

Шарқ томондан

5-нуқта

40°49'32,982''N, 68°33'49,475''E

6-нуқта

40°50'6,575''N, 68°33'49,932''E

4.

Шимол томондан

7-нуқта

40°50'6,575''N, 68°33'49,932''E

8-нуқта

40°50'0,588''N, 68°34'30,918''E

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 07/24/283/0587-сон)