1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базаси шакллантирилди, маъмурий функцияларни номарказлаштириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда — маъмурий кенгашлар) ваколатларини кенгайтириш орқали уларнинг фаолиятини бошқариш механизми соддалаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш амалиётини ўрганиш уларнинг самарали фаолият юритишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммолар ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, маъмурий кенгашлар ва эркин иқтисодий зоналар дирекциялари фаолиятининг етарлича самарали эмаслиги, шунингдек, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасининг суст ривожланганлиги инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда ва эркин иқтисодий зоналарнинг салоҳиятли инвесторлар учун жозибадорлигини пасайтирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштиришда давлат бошқаруви органлари функцияларининг такрорланиши инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилишнинг кечикишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада соддалаштириш, инвестициялар жалб қилиш учун шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши;
4.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкалари махсус иқтисодий зоналарнинг дирекцияларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади ва уларнинг тасарруфида туради, бундан махсус саноат зоналарининг ҳудудлари мустасно;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус иқтисодий зоналар дирекцияларининг қарорлари билан маъқулланган инвестиция буюртманомаларида белгиланган ҳажмлардаги ер участкалари махсус иқтисодий зоналарнинг дирекциялари томонидан электрон онлайн-аукционга чиқарилади, бунда ер участкасини аукционга чиқаришни бошқа ташкилотлар билан келишиш, шу жумладан «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш талаб этилмайди;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторлар томонидан таклиф этиладиган инвестиция буюртманомаларида ер участкасини электрон онлайн-аукционга чиқаришдаги бошланғич нарх ҳақидаги ҳамда ҳар йилги ижара тўлови миқдори ҳақидаги таклиф ҳам назарда тутилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон онлайн-аукционга чиқариладиган ер участкасининг бошланғич нархи ҳамда ҳар йилги ижара тўлови миқдори инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш вақтида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори билан белгиланади;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон онлайн-аукцион ғолиби инвестиция буюртманомаларида белгиланган ер участкасини ижарага олиш ва инвестиция битими тузиш ҳуқуқини қўлга киритади, бунда ер участкасини ижарага олиш шартлари инвестиция битимида назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон онлайн-аукциондан тушган пул маблағлари (аукционни ўтказиш харажатлари чегириб қолинган ҳолда) тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига, Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига, туристик-рекрацион зоналар ҳудудидаги ер участкаларини реализация қилишдан тушган пул маблағлари туристик-рекрацион зоналар дирекцияларига ҳамда ҳар йилги ижара тўловлари махсус иқтисодий зоналарнинг дирекцияларига ўтказилади, ушбу маблағлар махсус иқтисодий зоналарнинг бош режаларига мувофиқ ташқи ва ички муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини қуриш ва яхшилаш учун сарфланади;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги ПФ–5719-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2019 й., 06/19/5719/3136-сон)
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда импорт қилинадиган ўхшаши бўлмаган технологик ускуналар ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари божхона расмийлаштируви товарлар рўйхатини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» (кейинги ўринларда — Марказ) ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар рўйхатини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш бўйича Марказнинг хулоса бериш муддати беш календарь кунидан ошмаслиги лозим;
(1-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
(1-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
(1-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
(1-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар чоракда дирекция раҳбарларининг маъқулланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналарда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аукцион орқали ер ижарага олинганда ижара тўловлари лойиҳа ишга тушгунга қадар, бироқ 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга кечиктириб тўланиши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармонига асосан ўн етинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини энг яхши жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ДУКнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамиятига ўзгартириб, унинг балансига «Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини давлат улуши сифатида, шунингдек, «Навоий» эркин иқтисодий зонасининг барча ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси томонидан эркин иқтисодий зона иштирокчиларига, шу жумладан маркетинг, консалтинг, логистика, коммунал-маиший, меҳмонхона, таълим, суғурта ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида соддалаштирилган виза режими ва ходимларни, шу жумладан чет эл фуқароларини ишга ёллаш тартибини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зона қатнашчилари учун лицензия ва рухсатнома олишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилиш. Бунда «Навоий» эркин иқтисодий зонаси дирекциясига қатнашчини кузатиш ва талабгорнинг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш ваколати берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси лойиҳаларни жойлаштириш шартларини бажармаган тақдирда у билан тузилган шартномани фақатгина суд тартибида бекор қилиш тартибини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида чет эл фуқаролари учун қулай яшаш ва меҳнат шароитларини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига:
(3-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни эркин иқтисодий зоналар ҳудудига жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ишга туширишга тўсқинлик қилаётган сабабларни аниқлаб, юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрган ҳолда, лойиҳаларнинг бажарилиши ва иштирокчилар фаолияти самарадорлиги устидан доимий мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига:
(3-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларни жалб қилиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар ҳудудида зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан муҳандислик-транспорт инфратузилмаси, ижтимоий-маиший ва маданий-жамоатчилик объектлар билан таъминланганлик даражасини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналарнинг ихтисослашуви ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ролини белгилаш ва шу асосда лойиҳаларни танлаб олишнинг аниқ мезонларини, берилаётган имтиёзлар ҳамда давлат кўмагининг бошқа шаклларини белгилаш;
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси бўлинмаларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналарнинг ривожланиши ва фаолият кўрсатиши, уларнинг ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш юзасидан вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмалари раҳбарларининг, шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари биринчи раҳбарларининг мазкур Фармонда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш бўйича жавобгарлик юклансин.
(3-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Эркин иқтисодий зоналар дирекцияларига ўз ҳудудларининг бош режалари ва архитектура-режалаштириш ишларини ишлаб чиқишда буюртмачи сифатида иштирок этиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда эркин иқтисодий зоналарнинг автомобиль йўллари, сув таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Иқтисодиёт вазирлиги билан бирга 2019 йилнинг 1 апрелига қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналарнинг ихтисослашуви, инвестиция лойиҳаларини танлаб олишнинг аниқ мезонлари, берилаётган имтиёзлар ва давлат кўмагининг бошқа шаклларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларни жалб қилиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар ҳудудида зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан муҳандислик-транспорт инфратузилмаси, ижтимоий-маиший ва маданий-жамоатчилик объектлар билан таъминланганлик даражасини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналарнинг бошқариш тизимини, шу жумладан дирекциялар фаолиятини ташкил этишда ягона стандартларни белгилаш, кўрсатилаётган хизматларнинг рўйхатини кенгайтириш, шунингдек, эркин иқтисодий зоналар дирекцияларини тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий компанияларга ишончли бошқарувга бериш йўли билан такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Маъмурий кенгашлар ва эркин иқтисодий зоналарнинг дирекциялари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин, унда эркин иқтисодий зоналарнинг вазирлик, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маъмурий кенгашлар ва эркин иқтисодий зоналарнинг дирекциялари билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарасиз фойдаланилаётган ер участкаларини қайтарган ҳолда, эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари билан ердан фойдаланиш шартномаларини қайта кўриб чиқиш ёки қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига ердан оқилона фойдаланиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналарнинг белгиланган муддатларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни бошламаган иштирокчилари билан келишувларни бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳисобга олиб, қолоқ лойиҳалар бўйича тармоқ жадвалларини тузишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар томонидан бирламчи маълумотларни Интернет тармоғи орқали рақамли имзодан фойдаланган ҳолда киритиш, шунингдек, лойиҳаларни муайян мезонлар асосида қатъий белгиланган аниқ автоматик алгоритм бўйича баҳолаш имконини берадиган, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун аризаларни маъмурий кенгашлар томонидан кўриб чиқишнинг электрон тизимини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга тушириши, маҳсулотларни экспорт қилиши, янги иш ўринлари яратиши ҳамда инвестициявий мажбуриятларни бажариши устидан тезкор назорат олиб бориш имконини берувчи эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган тизимини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Фармон талаблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарори 12-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси эркин иқтисодий зоналари ягона порталининг янгиланган версиясини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2019 йилнинг 1 мартига қадар эркин иқтисодий зоналар бўйича қабул қилинган қонунчилик базасини хатловдан ўтказсин ва тўғридан-тўғри амал қиладиган «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин ва унда ушбу Фармон қоидалари ҳамда кейинчалик ўз кучини йўқотадиган Ўзбекистон Республикасининг «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуни нормаларини назарда тутсин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларни молиялаштиришни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда эркин иқтисодий зоналар учун инфратузилмаларни барпо этиш бўйича ҳукумат қарорларининг амалий ижросини таҳлил қилсин, зарур ҳолларда, молиялаштириш кўрсаткичлари ва манбаларини қайта кўриб чиқсин ҳамда ҳар бир эркин иқтисодий зона кесимида Инфратузилмани жадал ривожлантириш дастурини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда ҳар бир эркин иқтисодий зона бўйича муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини босқичма-босқич қуриш тармоқ графикларини тасдиқласин, уларнинг ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва ишга тушириш муддатлари билан боғланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидовага — вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эркин иқтисодий зоналарнинг ривожланиши ва ишлаши, шунингдек, уларнинг ҳудудида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаевга — Марказ томонидан эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асослари бўйича хулосалар ўз вақтида берилиши;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарлари С.У. Умурзоқов, Л.Ш. Қудратов, Н.К. Холмуродовга — маъмурий кенгашлар томонидан эркин иқтисодий зоналар ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун инвестиция буюртмаларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва инвестиция лойиҳаларини эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича қарорлар ўз вақтида қабул қилиниши;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиевга, «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев, «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси Б.Б. Эшмурадов, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош менежери-муҳандиси Х.Н. Хасилов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ҳокимларига — ташқи инфратузилмаларни қуриш ва уларга эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг уланиши ҳамда ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун электр энергияси, табиий газ, сув ҳамда ташқи канализация тармоқлари билан узлуксиз таъминланиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бир ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарлари Б.М. Мавлонов ва Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 21 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5600-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда эркин иқтисодий зоналарнинг автомобиль йўллари, сув таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорининг 1-банди «б» кичик банди, шунингдек, 1, 2 ва 4-иловалари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)