05.04.2024 йилдаги ПҚ-153-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигидаги ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат экинлари етиштиришни кўпайтириш, аҳоли, шу жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони (кейинги ўринларда — ер майдонлари) электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун устувор равишда 1-иловага мувофиқ ёшларга ижарага берилади ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи қуйидаги янги тизим жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда 60 минг гектар ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар (кейинги ўринларда — талабгорлар) ўртасида ўтказилади. Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
закалат пули базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) талабгорларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга суғориладиган экин майдонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик-узумчилик йўналишлари учун кўп йиллик дарахтзорлар ёки самарасиз боғлар ер майдонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачилик йўналишлари учун чорва озуқаси экинларини етиштиришга мўлжалланган, лалми, бўз, яйлов ва янги ўзлаштирилган ер майдонлари 30 йил муддатгача кичик лотларда «бир массив — бир маҳсулот» тамойили асосида ижарага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, электрон онлайн аукцион савдоларида 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, аукцион ўтказилган ҳисобланади ҳамда ушбу имтиёзли шартлар асосида ўтказиладиган аукцион савдоларида ёшларга ер майдонини фақат бир маротаба ижарага олишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) талабгорларга ажратиладиган ер майдонлари ўлчамлари «маҳалла еттилиги» таклифига кўра аниқланади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» томонидан талабгорларга «E-auksion» электрон савдо платформасига жойлаштириладиган ер майдонлари бўйича кичик лотларни мажбурий бириктиришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни яхши ташкил қиладиган тадбиркорлар, маҳсулотни қайта ишловчи ёки экспорт қилувчиларга «Ёшлар дафтари»даги бир нечта ёшларнинг бандлигини таъминлаш мажбурияти билан яхлит контурдаги ер майдонларини беришга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага олган ёшлар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) талабгорлар томонидан ер майдонларида етиштириладиган экин турлари ва улар миқдорининг доимий мониторинги Ёшлар ишлари агентлигининг «Ёш фермерлар» платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлиги бир ой муддатда Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон ёш фермерлар кенгаши ташаббуси асосида «Ёш фермерлар» платформасини ишга туширсин ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агроплатформа» ахборот тизими билан интеграция қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш. Ғаниев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда ушбу тадбирларни 20 кун муддатда сифатли ташкил қилиш бўйича масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизимни жорий қилиш мақсадида талабгорлар Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими билан келишилган ҳолда «Агробанк» АТБнинг «Фермерлар мактаби», «Сувчилар мактаби», аграр соҳада кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларига ва ҳудудлардаги кичик бизнесга кўмаклашиш марказларига ўқув курсларига йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда аграр соҳадаги ва ҳудудлардаги бошқа олий таълим муассасалари тегишли ўқув-тажриба участкаларида боғ ва токзорларни барпо этиш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонлари барпо этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим бўйича талабгорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-52-сон қарорида назарда тутилган шартларда ва маблағлар доирасида талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратиш. Бунда, қарор доирасида барча турдаги кредитларни «маҳалла еттилиги»нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларга мини-техника, уруғ ва кўчат харидига «Ёшлар дафтари» жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан — 33 млн сўмгача кредит ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан жойлардаги 167 та «Агромарказлар» орқали хусусий секторни жалб этган ҳолда уруғ, кўчат етказиш, минерал ўғит бериш, мини-техника ва агроном хизматлари йўлга қўйилади ҳамда етиштирилган маҳсулотни харид қилишга қайта ишловчилар ва экспорт қилувчилар бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга мувофиқ ижарага бериладиган ер майдонларида турар жой, бино ва иншоотлар қуриш қатъиян ман этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари экин майдонларини ёшларга ажратишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг ер участкаси ижара шартномаси асосида белгиланган ҳуқуқлари бузилмаслигига шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ёшларга ажратиладиган ер майдонлари учун мини-техника, уруғ ва кўчат харид қилишга 2024 йилда Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) «Ёшлар дафтари» жамғармасидан 50 миллиард сўмгача, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов) Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 60 миллиард сўмгача маблағ йўналтириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2024 йилда 2-иловага мувофиқ қўшимча 218 минг гектар ер майдонини янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш юзасидан таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, Бош прокуратура (Ж. Хатамов), Ички ишлар вазирлиги (С. Нишанбаев) мазкур бандга асосан қўшимча ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритишга шахсан масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш. Ғаниев қўшимча 218 минг гектар ер майдони янгидан ўзлаштирилиши ва қайта фойдаланишга киритилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қўшимча ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қўшимча ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш учун 2-иловага мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 200 миллиард сўм миқдоридаги фоизсиз қарз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил учун Давлат бюджети параметрларида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ер майдонлари ва чўл ҳудудларидаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун режалаштирилган 100 миллиард сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтларининг грант маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу тадбирларни амалга оширишга етишмаган қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ички суғориш тармоқларини ва улардаги гидротехник иншоотларни қуриш ва таъмирлаш ишлари ушбу ер участкаларини ижарага оладиган ташаббускорлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қудуқ қазиш, суғориш тармоқларини тиклаш орқали ер майдонларини сув билан таъминлаш, электр энергиясини тортиш, сув тежовчи технологияларни жорий этишнинг техник ва молиявий кўрсаткичларини белгилайди ҳамда ушбу ишларни амалга оширувчи пудратчи ташкилотларни, истисно тариқасида, мустақил аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга 2-иловадаги ер майдонларини ижарага беришдан тушадиган маблағлар (аукцион харажатларидан ташқари) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бош прокурор Ҳисоб палатаси билан биргаликда мазкур қарорнинг 8-бандида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
428-моддасига мувофиқ томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилган ерлар — томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга, қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар — ваколатли орган томонидан тасдиқланган лойиҳага мувофиқ, уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан беш йил мобайнида ҳамда янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланишдан қатъи назар, беш йил муддатга ер солиғидан озод қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
337-моддасига мувофиқ ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган мезонларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойдаси бўйича фойда солиғи ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори М.М. Убайдуллаев ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси К.К. Куранбаев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 5 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-153-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдонини электрон онлайн аукцион орқали ижарага олувчи ёшларнинг тоифаси*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Темир дафтар»га киритилган оила фарзанди**.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар фарзанди**.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Меҳр дафтари»га киритилган ёшлар**.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оила фарзанди**.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Оиласи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш фуқаро.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига бириктирилган ёшлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишдан қайтган ёшлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш фуқаро.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларнинг соғлом фарзанди**.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ногиронлиги бўлган бола парвариши билан шуғулланаётган ёш оила (эр-хотиннинг бири).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ота-оналардан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёки ота-онасида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёш фуқаро.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган ёш фуқаро.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* қуйидаги ёшларга электрон онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб ерни ижарага олишга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 30 сотихдан кўп томорқа ери бўлиб, ундан фойдаланмаётган ёшлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) илгари очиқ электрон танловларда ёки электрон онлайн-аукцион савдоларида ерни ижарага олган ёшлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** 18 — 30 ёшдаги фуқаролар инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда қўшимча 218 минг гектар ер майдонини янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖА-КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

2024 йилда янги ўзлаштириладиган ва қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари,

(гектар)

шундан

2024 йилда ажратиладиган маблағлар миқдори

I чорак

(маълумот учун)

II чорак

(режа)

III чорак

(режа)

IV чорак

(режа)

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан,

(млн сўм)

Республика бюджети маблағлари ҳисобидан,

(млн сўм)

Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан,

(млн АҚШ доллари)*

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

20 000

2 050

5 180

5 204

7 566

18 376

9 188

5

2.

Андижон вилояти

7 100

58

1 694

2 507

2 842

6 523

3 262

4

3.

Бухоро вилояти

20 000

2 441

5 134

4 999

7 427

18 376

9 188

5

4.

Жиззах вилояти

21 476

2 249

3 969

7 745

7 513

19 732

9 866

5.

Қашқадарё вилояти

25 000

4 127

6 071

5 986

8 816

22 970

11 485

6.

Навоий вилояти

12 000

1 253

2 937

3 342

4 468

11 025

5 513

5

7.

Наманган вилояти

10 000

1 067

2 801

2 283

3 849

9 188

4 594

4

8.

Самарқанд вилояти

20 001

1 878

3 815

7 199

7 109

18 376

9 188

9.

Сурхондарё вилояти

25 059

2 912

5 944

7 035

9 168

23 024

11 512

10.

Сирдарё вилояти

10 003

909

2 499

2 809

3 786

9 226

4 613

11.

Тошкент вилояти

20 000

950

3 422

8 376

7 252

18 376

9 188

12.

Фарғона вилояти

10 001

1 341

2 682

1 984

3 993

9 188

4 594

4

13.

Хоразм вилояти

17 000

791

3 554

6 244

6 411

15 620

7 809

5

Жами

217 640

22 025

49 701

65 713

80 200

200 000

100 000

32

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро молия институтлари маблағлари 217,7 минг гектардан бошқа ерларни ўзлаштирилишига жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги тоғолди ва қир адирликларни ўзлаштириш учун Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасидан (IFAD) 8 млн АҚШ доллари, Европа Иттифоқидан 2,5 млн АҚШ доллари, Жаҳон банкидан 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оролбўйи минтақасидаги ерларни ўзлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларига Яшил иқлим жамғармасидан 9 млн АҚШ доллари, Глобал экологик жамғармасидан (GEF) 6 млн доллар, Абу-Даби жамғармасидан 5 млн АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қўшимча ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъул вазирлик ва идоралар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

Фойдаланишдан чиққан ва янги ўзлаштириладиган ерларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш.

Бир ҳафта муддатда

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

Фойдаланишдан чиққан ва янги ўзлаштириладиган ерларни фойдаланишга киритиш учун ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

Икки ой муддатда

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Ишчи лойиҳалар асосида белгиланган тадбирларни амалга ошириш бўйича пудрат ташкилотларини аниқлаш.

Ўн беш кун муддатда

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш.

Лойиҳада белгиланган муддатларда

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Фойдаланишга киритилган ва янги ўзлаштирилган ерларни аукцион савдолари орқали жисмоний ва юридик шахсларга ижара ҳуқуқи асосида ажратиш.

Бир ой муддатда

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2024 й., 07/24/153/0268-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)