01.04.2024 йилдаги ПҚ-147-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий адабиёт ва бошқа ижод соҳаларига меҳр қўйган иқтидорли ёшларни саралаш ва тарбиялаш, уларнинг истеъдодини ривожлантириш, келажакда ўзбек адабиёти ва санъати, оммавий ахборот воситалари учун муносиб кадрлар тайёрлаш, миллий ўзлигимиз, она Ватанимиз ва халқимизга садоқатли етук ижодкорларнинг янги авлодини камол топтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларида (кейинги ўринларда — ижод мактаблари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ва ижодий фаол, кенг жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳорат дарслари учун тўланадиган бир марталик тўлов Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, уларнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўзбек тилига бадиий таржима қилиш мақсадида «Ёш таржимонлар» клублари фаолияти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мумтоз адабиётимиз, жумладан, жадид маърифатпарварларининг Ватанимиз тарихида чуқур из қолдирган бой илмий меросини ўрганиш мақсадида амалдаги таянч ўқув режаси доирасида «Матншунослик» дарслари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили икки маротаба ўқувчиларнинг «Ижод боғидан гулдаста» номли тўпламларини нашр этиш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларда ахлоқий, ижтимоий-эмоционал ва эстетик дидни ривожлантириш мақсадида «Тасвирий санъат ва чизмачилик» фани негизида «Санъат» (ART) фани киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг сунъий интеллект ва робототехника йўналишига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яратувчанлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида 7 — 9-синфларнинг «Технология» фани доирасида робототехника асослари ўргатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тасвирий санъат ва чизмачилик» ҳамда «Мусиқа» фанларидан дарс берадиган педагог кадрларнинг малака тоифалари «Санъат» (ART) фанига, «Информатика ва ахборот технологиялари» фанидан дарс берадиган педагог кадрларнинг малака тоифалари эса — «Технология» фанига ҳам татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижод мактаблари ўқувчиларини ўз ижодий фаолият натижаларини, жумладан ижтимоий тармоқларда ва онлайн платформаларда тижоратлаштиришга ўргатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни саралашга қаратилган кўрик-танлов ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрик-танлов ҳар йили туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловнинг вилоят босқичида совринли 1-, 2- ва 3-ўринларни қўлга киритган 6-синф ўқувчилари ижод мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) билан биргаликда ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида ижод мактабларининг ижодий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ижод мактабларининг 10- ва 11-синф ўқувчиларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов) билан биргаликда гид, таҳрирчи ва реставратор ёрдамчиси касбларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев) билан биргаликда теле- ва радиоканалларда режиссёр ёрдамчиси, овоз ёзиш режиссёри ассистенти, муҳаррир ёрдамчиси ҳамда репортёр касбларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) билан биргаликда босма нашриётларда муҳаррир ва дизайнер касбларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг ҳудудлардаги филиаллари билан биргаликда сканерлаш ва рақамлаштириш ҳамда рақамлаштирилган ресурсларни қайта ишлашга оид касбларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) билан биргаликда театрларда санъатшунослик, актёрлик санъати, режиссёрлик, халқ ижодиёти соҳаларидаги касбларга ўргатиш бўйича амалий дарсларни жорий қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, касбларга ўргатиш бўйича дарслар амалдаги таянч ўқув режага ажратилган дарс соатлари ва (ёки) дарсдан ташқари машғулотлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Менинг биринчи китобим» лойиҳаси доирасида ҳар бир ижод мактабидан камида икки нафар ўқувчининг ижодий ишлар тўпламини нашр этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
анъанавий «Зомин семинари»да ҳар бир ижод мактабидан камида 5 нафардан ижодкор ўқувчиларнинг иштирокини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) ҳар бир ижод мактабини «Туркий адабиёт дурдоналари» номли 100 жилддан иборат китоблар мажмуаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижод мактаблари 1-иловада кўрсатилган олий таълим муассасалари ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналарига бириктирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-иловада кўрсатилган олий таълим муассасалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 майга қадар бириктирилган ижод мактабларида олий таълим муассасаси тил, адабиёт ва хорижий тиллар йўналишлари бўйича кафедраларининг бўлинмаларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 сентябрга қадар «Устоз-шогирд» анъаналари асосида ижод мактаблари ўқитувчиларининг касбий ва илмий-ижодий маҳоратини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили соҳа ривожига катта ҳисса қўшган ижодкорларга бағишланган кўрик-танлов ва фан олимпиадаларини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижод мактаблари ўқувчилари учун миллий қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб этишга қаратилган маданий-маърифий кечалар, маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-иловада кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ижод мактабига хорижий тил бўйича камида иккитадан мутахассисларни жалб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижод мактабларига хорижий давлатлардаги халқаро мактаблар билан ўқувчи алмашиш дастурларини амалга оширишга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024-2025 йиллар давомида ижод мактабларининг камида 50 нафар ўқитувчиларининг хорижий илғор таълим муассасаларида малака оширишларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижод мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчиларини турли йўналишдаги халқаро конференциялар, анжуманлар, фан олимпиадалари, танловлар, ихтисосликка оид кўргазмаларда иштирок этиш учун жалб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 сентябрга қадар ижод мактаблари кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш чораларини кўрсин ҳамда уларга етакчи хорижий ахборот-кутубхоналари билан алоқа ўрнатишга кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган чора-тадбирлар — тегишли олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, «б» кичик бандидаги тадбирлар — Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижод мактабларида таълим-тарбия жараёни ҳамда дарсдан ташқари машғулотларнинг сифатини яхшилаш, педагог кадрлар салоҳиятини оширишни тизимли ташкил этишга қаратилган Ижод мактабларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижод мактаблари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда таълим сифати натижадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори А.Т. Уббиевга мақсадли кўрсаткичларга эришилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-147-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПҚ-147-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларига бириктирилган олий таълим муассасалари ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ижод мактаблари

Олий таълим муассасалари

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари

1.

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби

А. Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси

2.

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети,

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси

3.

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,

Ўзбекистон давлат хореография академияси

Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси

4.

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби

Андижон давлат чет тиллар институти,

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси

5.

Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби

Қарши давлат университети,

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти

Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси

6.

Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби

Наманган давлат университети,

Наманган давлат чет тиллар институти

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси

7.

Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби

Фарғона давлат университети,

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги элчихонаси

8.

Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактаби

Урганч давлат университети,

Тошкент давлат шарқшунослик университети

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонаси

9.

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби

Тошкент давлат шарқшунослик университети, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПҚ-147-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижод мактабларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

2024

2025

2026

2027

I. Ижод мактаблари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар

1.

Ижод мактабларида иккинчи четтилини ўқитишни жорий этиш.

фоизда

(жами ижод мактабларига нисбатан)

75

100

100

100

2.

Ижод мактабларида халқаро сертификатларга (IELTS, SEFR, TOEFL ва бошқа) эга ўқитувчилар улушини ошириш.

фоизда

(жами чет тили ўқитувчилари сонига нисбатан)

50

65

75

85

3.

Чет тилларидан CEFR талаблари асосида B2 ва B2+ даражадаги сертификатга эга битирувчилар улушини ошириш.

фоизда

(жами битирувчилар сонига нисбатан)

50

60

70

80

4.

Иккинчи хорижий тилни ўрганиб, CEFR талаблари асосида B2 ва B2+ даражадаги сертификатга эга битирувчилар улушини ошириш.

фоизда

(жами битирувчилар сонига нисбатан)

-

-

5

10

5.

Ижод мактабларида фаолият юритадиган ўқитувчилар орасида олий тоифага эга ўқитувчилар улушини ошириш.

фоизда

(жами ўқитувчилар сонига нисбатан)

55

60

65

70

6.

Ижод мактабларида фаолият юритадиган тарбиячилар орасида олий маълумотга эга тарбиячилар улушини ошириш.

фоизда

(жами тарбиячилар сонига нисбатан)

93

95

97

100

7.

Ўзбек тили ва адабиёти фанини билиш даражаси бўйича миллий сертификатларга эга ўқитувчилар улушини ошириш.

фоизда

(жами она тили фани ўқитувчилари сонига нисбатан)

30

40

55

65

8.

Ўзбек тили ва адабиёти фанини билиш даражаси бўйича миллий сертификатларга эга ижод мактаблари битирувчилари сонини ошириш.

фоизда

(жами битирувчилар сонига нисбатан)

20

30

40

50

9.

Ижод мактабларида драма клубларини ташкил этиш.

мактаблар сони

5

9

9

9

10.

Ижод мактабларида замонавий тўгаракларга ўқувчилар қамровини ошириш.

фоизда

(жами ўқувчилар сонига нисбатан)

30

40

50

60

11.

Республика фан олимпиадасининг ҳудудий (учинчи) босқичида совринли ўринларни қўлга киритиш.

(Халқаро онлайн ва офлайн олимпиадалар мақомидан келиб чиқиб инобатга олинади)

фоизда

(жами иштирокчилар сонига нисбатан)

10

12

15

18

12.

Ўзбек мумтоз ва жаҳон адабиёти (100 номда) дурдона асарларини аудио китоб шаклига ўтказиш.

та

25

45

70

100

II. Бириктирилган олий таълим муассасалари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар

13.

Олий таълим муассасалари томонидан ўтказиладиган фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ўқувчилар қамровини ошириш.

фоизда

(жами ўқувчилар сонига нисбатан)

10

15

20

25

III. Ёзувчилар уюшмаси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар

14.

Ўқувчиларнинг ижодий ишлар тўпламларини чоп этиш.

та

9

18

18

18

15.

Умумтаълим мактабларининг 3 — 10-синфларида таълим олаётган ижодкор ўқувчилар базасини шакллантириш.

нафар

2 000

3 000

4 000

6 000

16.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ижодий кўрик-танловларни ўтказиш.

та

2

2

3

4

17.

Ижод мактаблари ўқувчиларининг ижодий ишларини «Бадиий кенгаш»да кўриб чиқиш ва хулоса тайёрлаш.

та

9

12

14

19

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПҚ-147-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижод мактаблари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда таълим сифати натижадорлигини ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

1.

Ижод мактаблари тўғрисидаги низомни такомиллаштириш.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

ижод мактаблари тўғрисида низом лойиҳасини;

ижод мактаблари фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси лойиҳасини тасдиқлашни назарда тутиш.

2024 йил август

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев),

Адлия вазирлиги

(А. Тошқулов)

2.

Ижод мактабларида ишловчи ходимлар меҳнатини қўшимча рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш.

1. Ижод мактаблари ходимларини рағбатлантириш жамғармасига ажратилган маблағлардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.

2024 йил май

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов),

Адлия вазирлиги

(А. Тошқулов)

2. Ижод мактабларининг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини амалиётга жорий этиш.

2024 йил сентябрь

3.

Ижод мактабларининг намунавий штатлар жадвалини тасдиқлаш.

1. Ижод мактабларининг амалдаги штатлар жадвалини таҳлил қилиш ҳамда янги таҳрирдаги намунавий штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев)

2. Ижод мактаблари намунавий штатлар жадвалини амалиётга жорий этиш.

2025 йил январь

4.

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабини ихтисослик фанларидан қорақалпоқ тилидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш.

1. Қорақалпоқ тилидаги янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш мақсадида муаллифлар гуруҳларини шакллантириш.

2024 йил май

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш, уларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш.

2025 йилдан бошлаб

3. Ижод мактабини халқаро талаблар асосида тайёрланган қорақалпоқ тилидаги дарсликлар билан босқичма-босқич таъминлаш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

5.

Умумий ўрта таълим муассасалари 6-синф ўқувчилари ўртасида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорлиларини аниқлашга қаратилган кўрик-танловлар ўтказиш.

1. Адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ўқувчиларни аниқлашга қаратилган кўрик-танловлар ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда:

ҳар йили туман (шаҳар) ва вилоят босқичларини ўтказишни;

танловнинг вилоят босқичида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларнинг (1-,2-,3-ўрин) ижод мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинишини назарда тутиш.

2. Кўрик-танловларни юқори савияда ташкил этиш, ғолибларини муносиб тақдирлаш.

2024 йил октябрь

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

(С. Саидов)

3. Танлов натижаларидан келиб чиқиб, адабиёт ва санъат соҳасида кичик ёшдаги иқтидорли ўқувчилар базасини яратиш.

2025 йилдан бошлаб

6.

Ижод мактабларида ижтимоий ва ижодий фаол, кенг жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ўтказишни тизимли ташкил этиш.

1. Маҳорат дарсларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

2. Маҳорат дарсларини олиб борувчи шахсларга қўйиладиган талабларни белгилаш.

3. Маҳорат дарсларини олиб борувчи шахсларни танлаш.

2024 йил август

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

(С. Саидов)

4. Маҳорат дарсларини тизимли равишда ўтказиш.

2024 йил сентябрь

7.

Ижод мактаблари ўқувчиларининг ижодий ишларини доимий чоп этиш тизимини йўлга қўйиш.

1. Ўқувчиларнинг ижодий ишларини нашр этиш тартибини белгилаш.

2024 йил май

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

(С. Саидов)

2. Ўқувчиларнинг ижодий ишларини тўплаш ва таҳрир қилиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2024 йил ноябрь

3. Ўқувчиларнинг ижодий ишлари тўпламини нашр этиш.

ҳар йили

8.

Ижод мактаблари ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш.

1. Ижод мактаблари фаолияти натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил май

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

2. Ижод мактаблари фаолияти натижадорлигидан келиб чиқиб, уларнинг рейтингини аниқлаш.

ҳар йили август

3. Рейтинг бўйича энг яхши натижа кўрсатган ижод мактаблари раҳбарларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

2024-2025 ўқув йилидан бошлаб

9.

Ижод мактабларининг таълим жараёнларини халқаро таълим ташкилотлари талабларига мувофиқлаштириш.

1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда халқаро таълим ташкилотлари талабларини ўрганиш.

2024 йил май

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

2. Ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, таълим жараёнлари халқаро таълим ташкилотлари талабларига мувофиқлаштириладиган ижод мактабларини белгилаш ҳамда тегишли халқаро таълим ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш.

2024 йил август

3. Ижод мактабларининг таълим жараёнларини босқичма-босқич халқаро талабларга мувофиқлаштириш.

2024 — 2030 йиллар

10.

Ижод мактаблари ўқувчиларининг ўз ижодий фаолиятини тижоратлаштиришга ўргатиш.

1. Ижод мактаблари ўқувчиларининг ўз ижодий фаолиятини тижоратлаштиришга ўргатиш режасини ишлаб чиқиш ва масъулларни белгилаш.

2024 йил май

-

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

2. Режа асосида ўқувчилар учун амалий машғулотлар ташкил этиш.

Бунда, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ижтимоий тармоқларда ва онлайн видео платформаларда тижоратлаштиришни назарда тутиш.

2024 йил майдан бошлаб

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/147/0261-сон)