19.07.2021 йилдаги ПҚ-5188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш борасидаги фаолиятини давом эттириши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) этиб;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси — Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) этиб қайта номлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, вазирлик ва идораларнинг Жамғармага йўналтириладиган бюджетдан ташқари маблағлар миқдорлари ҳамда Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 июлдаги ПФ-138-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 06/26/138/0762-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентликнинг 2021 — 2025 йилларда Агентлик тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактабни қуриш ва мавжуд 5 та ижод мактабини таъмирлаш, уларни зарур ўқув адабиётлари ва моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги мактабларни қуриш, таъмирлаш ҳамда зарур мебель жиҳозлари, ўқув адабиётлари ва моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган манзилли рўйхат (кейинги ўринларда — Манзилли рўйхат) 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги ижод мактаблари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, 2021 — 2025 йилларда Агентлик тизимидаги мактабларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш — Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий мебель ва жиҳозлар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер, мультимедиа ҳамда видео-кузатув воситалари билан таъминлаш — Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар, Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Манзилли рўйхатга мувофиқ амалга ошириладиган қурилиш ишларига буюртмачи ташкилотлар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Агентлик тизимидаги таълим муассасаларини замонавий мебель ва жиҳозлар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, ўқув-услубий материаллар, компьютер, мультимедиа ҳамда видео-кузатув воситалари билан жиҳозлашнинг янги меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазирлиги объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши бўйича давлат назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик 2021 йил 1 сентябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро (International Advanced Levels) дастурлар талабларига мувофиқ ўқувчи ва педагог кадрларнинг STEAM фанлари бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда уларга халқаро даражадаги AS ва A-LEVEL сертификатларини бериш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги мактабларни А. Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг электрон ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш, ўқувчиларга мазкур кутубхоналардан кенг фойдаланишга имконият яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги мактаблар ўқувчиларини лидерлик, тизимли таҳлил қилиш, креатив ва танқидий фикрлаш, нотиқлик санъати, лойиҳаларни бошқариш кўникмаларига ўргатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга кейинчалик ўқишини давом эттириш учун олий таълим муассасаларини танлашда кўмаклашишга қаратилган «Мактаб маслаҳатчиси» (School Counsеllor) дастурини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали мутахассислар, менторлар (устозлар), экспертлар ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларни жалб этган ҳолда Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун инклюзив IT таълимни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги ижод мактабларида ўқувчиларнинг чет эл адабиётларини ўзбек тилига таржима қилиш кўникмасини шакллантириш учун «Ёш таржимонлар тўгараги»ни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги ижод мактабларида веб-дизайн, компьютер графикаси, тасвирий ва рақамли санъат, аудиовизуал асарларни яратиш ва қайта ишлаш ҳамда актёрлик маҳорати йўналишлари бўйича ихтисослаштирилган тўгаракларни очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқ шоирлари, Халқ ёзувчилари, юксак унвонларга сазовор бўлган адиблар, актёрлар, режиссёрлар ҳамда бошқа маданият ва санъат вакилларини Агентлик тизимидаги ижод мактабларига бириктириш, улар иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш ҳамда мазкур мактабларда «устоз-шогирд» анъаналари асосида таълим-тарбия сифатини ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагиларга тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг кимё, биология, физика ва ахборот технологиялари соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида;
(8-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 06/22/106/0314-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги ижод мактабларининг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Халқаро (International Advanced Levels) дастурларнинг A ва B даражадаги A-LEVEL сертификатларига эга бўлган абитуриентлар давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга киришда сертификат берилган фан бўйича кириш имтиҳонидан озод этилади ҳамда уларга мазкур фандан максимал балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Агентлик билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар кимё, биология, физика, ахборот технологиялари, тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатини тасдиқласин ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги мактабларга раҳбар ва педагог кадрларни ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги мактаблар тўгарак раҳбарларининг базавий тариф ставкаси миқдори давлат умумий ўрта таълим муассасалари олий маълумотли ўқитувчиси базавий тариф ставкасининг 80 фоизи миқдорида белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул бир синфда ўқувчиларнинг энг кўп сони 20 нафардан ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 06/22/106/0314-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш марказини ташкил этишга оид Ҳукумат қарорини қабул қилсин ҳамда унинг фаолиятини лозим даражада йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик 2022 йил 1 январга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Агентлик ҳузурида Илмий-методик кенгашни ташкил қилсин ҳамда унинг фаолиятига малакали олимлар ҳамда педагог кадрларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Илмий-методик кенгаш билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро таълим стандартлари ва талаблари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари асосида раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбар ва педагог кадрлар учун узлуксиз малака ошириш курслари ҳамда методологик ўқув семинарларини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбар ва педагог кадрларнинг малака ошириш жараёнларини мониторинг қилиш, уларнинг касбий ривожланиш натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотлар киритилишини таъминловчи махсус электрон платформани ишлаб чиқсин ва лозим даражада ишлашини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзметкомбинат» АЖнинг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган мазкур жамиятга қарашли «Ёшлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳини Агентлик тасарруфига беғараз ўтказиш ҳамда келгуси 10 йил давомида унинг фаолиятини юритиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларни «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик «Ўзметкомбинат» АЖ билан келишган ҳолда бир ой муддатда «Ёшлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятини ташкил этиш ҳамда болаларни оромгоҳга жалб қилиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агентликка қуйидаги қўшимча ваколатлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги таълим муассасалари учун ихтисослик фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг ягона макетларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш, тақриз бериш ҳамда экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг тузувчиларини танлаш, экспертизадан ўтказиш ва чоп этишни тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Белгилансинки, Агентлик ва унинг тизимидаги таълим муассасалари учун хорижий давлатлардан олиб келинадиган адабиётлар, мультимедиа воситалари, ўқув-лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва реактив маҳсулотлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентлик Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қарашли IT-парк биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар бир ҳудуддаги Президент мактабларини биттадан автобус, Агентлик тизимидаги таълим муассасаларини биттадан енгил автомобиль билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 19 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5188-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Васийлик кенгаши раиси

2.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

Ш.Д. Кудбиев

иқтисодиёт ва молия вазири

4.

И.Ю. Абдурахманов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

5.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

6.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

7.

Қ.С. Санакулов

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори

8.

А.Х. Хурсанов

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раиси

9.

Р.Х. Пирматов

«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси

10.

Б.Б. Сидиқов

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

11.

Х.Н. Хасилов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси

12.

У.У. Розукулов

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси

13.

М.М. Юнусов

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси

14.

А.К. Мирсоатов

«Ўзмиллийбанк» АЖ бошқаруви раиси

15.

К.Н. Ирисбекова

«Алоқабанк» АТБ бошқаруви раиси

16.

С.С. Аннакличев

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси

17.

А.Т. Уббиев

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори, Васийлик кенгаши котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши таркибига кўнгилли тадбиркорлик субъектлари ва ҳомий ташкилотлар ихтиёрий равишда жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларни қуриш, таъмирлаш ҳамда зарур мебель жиҳозлари, ўқув адабиётлари ва моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича 2022 — 2025 йилларга мўлжалланган манзилли рўйхат1
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Объект номи

Мактаблар сони

Қурилиш (таъмирлаш) йили

Жами қуввати

(ўқувчи ўрни)

Республика бўйича жами:

18

Янги қурилиш:

13

6 624

Ихтисослаштирилган мактаблар

13

6 624

Таъмирлаш ва қўшимча қурилиш:

5

1 220

Ижод мактаблари

5

1 220

Қорақалпоғистон Республикаси

Янги қурилиш

504

1.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2022 й.

504

Таъмирлаш ва қўшимча қурилиш

200

2.

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби2

1

2022 й.

200

Андижон вилояти

Янги қурилиш

504

3.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2022 й.

504

Таъмирлаш ва реконструкция қилиш

420

4.

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби3

1

2022 й.

420

Бухоро вилояти

Янги қурилиш

504

5.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2023 й.

504

Жиззах вилояти

Янги қурилиш

504

6.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2023 й.

504

Таъмирлаш ва қўшимча қурилиш

200

7.

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби4

1

2022 й.

200

Қашқадарё вилояти

Янги қурилиш

504

8.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2023 й.

504

Таъмирлаш ва реконструкция қилиш

200

9.

Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби5

1

2022 й.

200

Навоий вилояти

Янги қурилиш

504

10.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2023 й.

504

Наманган вилояти

Янги қурилиш

504

11.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2024 й.

504

Самарқанд вилояти

Янги қурилиш

576

12.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2022 й.

576

Сурхондарё вилояти

Янги қурилиш

504

13.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2024 й.

504

Сирдарё вилояти

Янги қурилиш

504

14.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2023 й.

504

Тошкент вилояти

Янги қурилиш

504

15.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2023 й.

504

Фарғона вилояти

Янги қурилиш

504

16.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2024 й.

504

Таъмирлаш ва қўшимча қурилиш

200

17.

Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби6

1

2022 й.

200

Хоразм вилояти

Янги қурилиш

504

18.

Ихтисослаштирилган мактаб

1

2024 й.

504

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Бино-иншоотларни қуриш манзили бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Агентликка киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Нукус шаҳридаги Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби учун қўшимча 80 ўринли ётоқхона ва кутубхона бинолари қурилади ҳамда қўшимча жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби биносида жойлашган умумтаълим мактаби бошқа бинога кўчирилади, мактаб биноси тўлиқ таъмирланади, замонавий кутубхона ташкил этилади ҳамда ўқув ва ётоқхона бинолари қўшимча жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби учун қўшимча ўқув хонаси, ётоқхона, ошхона, кутубхона, спорт зали қурилади ҳамда мактабни жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби учун 50 ўринли ошхона ва 80 ўринли ётоқхонанинг қуввати оширилади ҳамда қўшимча жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби учун қўшимча 100 ўринли ўқув хонаси, 90 ўринли ётоқхона ва спорт зали қурилади, ўқув хоналарининг қуввати оширилади ҳамда қўшимча жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 06/22/106/0314-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича «йўл харитаси»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

I. Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларининг таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш

1.

Ихтисослик фанлари бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

1. Махсус адабиёт, матншунослик сабоқлари, нутқ маданияти ва нотиқлик санъати, она тили ва адабиёт ҳамда чет тили фанларидан таълим дастурларини ишлаб чиқиш жараёнига малакали мутахассисларни жалб этиш.

2021 йил сентябрь

Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

2. Илғор миллий ҳамда хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда таълим дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2021 йил август — ноябрь

3. Ишлаб чиқилган таълим дастурларини апробациядан ўтказиш ва такомиллаштириш.

2021 йил декабрь

4. Махсус адабиёт, матншунослик сабоқлари, нутқ маданияти ва нотиқлик санъати, она тили ва адабиёт ҳамда чет тили фанларидан яратилган таълим дастурларини амалиётга жорий этиш.

2022 йил сентябрь

2.

Ихтисослик фанлари бўйича дарсликларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

1. Дарсликларни яратиш бўйича муаллифлар гуруҳини шакллантириш.

2021 йил август

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

2. Дарслик ва ўқитувчи китобини яратиш.

2021 йил декабрь

3. Яратилган дарсликларни таълим муассасаларида апробациядан ўтказиш.

2022 йил январь

4. Дарсликларни апробация натижалари асосида такомиллаштириш.

2022 йил июль

3.

Ижод мактабларида маҳорат дарслари ўтказишни тизимли ташкил этиш.

1. Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда маҳорат дарсларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

2. Маҳорат дарсларини олиб борувчи шахсларга қўйиладиган талабларни белгилаш.

3. Маҳорат дарсларини олиб борувчи шахсларни танлаш.

4. Маҳорат дарсларини тизимли равишда ўтказиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб доимий

-

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (Саидов)

4.

Ижод мактаблари ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш.

1. Ижод мактаблари фаолияти натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил февраль

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

2. Ижод мактаблари фаолияти натижадорлигидан келиб чиқиб, уларнинг рейтингини аниқлаш.

2022 йил май

3. Рейтинг бўйича энг яхши натижа кўрсатган ижод мактаблари раҳбарларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

2022 йил июнь

5.

Ижод мактабларида таълим сифатини баҳолаш тизимини такомиллаштириш.

1. Ўқувчилар билимини баҳолаш тартибини такомиллаштириш.

2022 йил март

-

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

2. Мониторинг гуруҳларини шакллантириш.

2022 йил апрель

3. Ўқувчилар билимини баҳолашни ахборот-коммуникация технологиялари асосида амалга ошириш тизимини жорий этиш.

2022 йил сентябрь

4. Ўқувчиларнинг билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш чораларини кўриш.

2022 йил ноябрь

6.

Мактаб кутубхоналарини жаҳон ва ўзбек бадиий асарлари билан бойитиш.

1. Тажрибали педагог ва ёзувчилар билан биргаликда бадиий асарлар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил сентябрь

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (Саидов)

2. Танланган бадиий асарларни харид қилиш ва мактабларга етказиш.

2021 йил ноябрь

7.

Ижод мактаблари ўқувчиларини ўзбек ва дунё адабиёти, кинематографияси, тасвирий санъати ва мумтоз мусиқасининг энг сара намуналари билан мунтазам равишда таништириб бориш.

1. Ижод мактаблари ўқувчилари учун ўзбек ва дунё адабиёти, кинематографияси, тасвирий санъати ва мумтоз мусиқасининг энг сара намуналари рўйхатини тасдиқлаш.

2021 йил октябрь

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (Саидов),
Маданият вазирлиги (Назарбеков),
«Ўзбеккино» миллий агентлиги (Абдухоликов),
Ўзбекистон Бадиий академияси (Нуридинов)

2. Қуйидагиларни харид қилиш ва мактабларга етказиш:

ўзбек ва дунё адабиётининг энг сара 50 та асарини;

ўзбек ва дунё кинематографиясининг 100 та энг яхши намунасини;

ўзбек ва дунё тасвирий санъатининг 100 та энг етук асарини;

ўзбек ва дунё мумтоз мусиқасининг 100 та энг мукаммал асарини.

2021 йил ноябрь

II. Ижод мактабларини раҳбар ва педагог кадрлар билан таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

8.

Ижод мактабларининг раҳбар лавозимларини бугун мамлакатимизда, хусусан, таълим тизимида кечаётган ислоҳотларни тушунадиган, малакали, фаол ва ўзгариш қилишга қодир бўлган кадрлар билан таъминлаш.

1. Ижод мактаблари раҳбар кадрларининг салоҳияти, бошқарув маҳорати ва ташаббускорлигини ўрганиб, уларнинг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш.

2021 йил август

-

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Хасанов)

2. Раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш.

2021 йил август

3. Ижод мактабларининг раҳбар лавозимларини малакали кадрлар билан таъминлаш.

2021 йил декабрь

9.

Педагог ходим ва тарбиячиларнинг касбий маҳорати ва фаолият самарадорлигини ошириб бориш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. «Ҳаёт давомида ўқиш» тамойили асосида педагогларнинг узлуксиз малака ошириш тизимини йўлга қўйиш.

2022 йил январь

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

2. Малака ошириш курсларининг ўқув режа ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш.

2022 йил март

3. Ўқитувчи ва тарбиячилар эгаллаши лозим бўлган малака талабларини ишлаб чиқиш.

2022 йил март

4. Малака ошириш электрон платформасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2022 йил апрель

5. Фанлар кесимида малака оширишга оид амалий машғулотларни ташкил этиш.

2022 йил сентябрь

10.

Ижод мактабларида чет тилларни ўқитишни такомиллаштириш.

1. Чет тиллар ўқитилишига малакали мутахассисларни жалб қилиш.

2. Ўқитувчиларнинг чет тилини билиш бўйича маҳаллий ва халқаро сертификатларга эга бўлишига методик ёрдам кўрсатиш.

2021 йил сентябрь

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (Обидов)

11.

Ижод мактаблари раҳбарлари ва педагог ходимларини ишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Ижод мактаблари раҳбарлари ва педагог ходимлари учун замонавий мактабни бошқаришга мос келадиган ягона малака талабларини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

-

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

2. Ижод мактаблари раҳбарлари ва педагог ходимларини танлов асосида ишга қабул қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

12.

Ижод мактабларига Ўзбекистон халқ шоирлари, Халқ ёзувчилари ва бошқа юксак унвонларга сазовор бўлган устоз адибларни бириктириш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш, истеъдодли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш.

1. Ўзбекистон халқ шоирлари, Халқ ёзувчилари ва бошқа юксак унвонларга сазовор бўлган устоз адиблар (кейинги ўринларда — адиблар) рўйхатини тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (Саидов)

2. Адибларни ижод мактабларига бириктириш.

2021 йил сентябрь

3. Адибларнинг ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш бўйича берган таклифларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

2021 йил сентябрь

4. Адибларнинг фаолият самарадорлигини мониторинг қилиб бориш.

Доимий

13.

Ижод мактабларини ҳудудий кутубхоналар, газета ва журналларга бириктириш.

1. Ҳудудий кутубхоналар, газета ва журналлар фаолиятини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш.

2021 йил ноябрь

-

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (Саидов),
Маданият вазирлиги (Назарбеков),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев)

2. Кутубхоналар, газета ва журналларга ижод мактабларини бириктириш тартиби ва рўйхатини тасдиқлаш.

2021 йил декабрь

3. Кутубхоналар, газета ва журналлар ҳамда ижод мактабларининг ҳамкорлик самарадорлигини мониторинг қилиб бориш.

2022 йил январь

III. Ижод мактабларига иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш, уларнинг иқтидорини янада ривожлантириш

14.

Ижод мактабларига иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Ижод мактабларига иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил декабрь

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Давлат тест маркази
(Каримов),
Адлия вазирлиги
(Давлетов)

2. Саралаш танловида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш даражасини аниқлаш учун IQ тестлар ўтказиш.

2021 йил декабрь

3. Маънавият тарғиботчилари ёрдамида умумтаълим мактабларидаги иқтидорли ўқувчиларни ижод мактабларига йўналтириш тартибини белгилаш.

2021 йил декабрь

4. Бўшаган ўринларга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартибини белгилаш.

2022 йил январь

5. Иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш учун онлайн платформани яратиш.

2022 йил май

15.

Ижод мактаблари ўқувчиларининг ижодий ишларини доимий чоп этиш тизимини йўлга қўйиш.

1. Ўқувчиларнинг ижодий ишларини нашр этиш тартибини белгилаш.

2. Ўқувчиларнинг ижодий ишларини тўплаш ва таҳрир қилиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

3. Ўқувчиларнинг ижодий ишлари тўпламини нашр этиш.

2021 йил сентябрь

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Ёзувчилар уюшмаси
(Саидов)

16.

Ижод мактаблари ўқувчиларини замонавий касбларга йўналтириш.

1. Ўқувчиларнинг касбий кўникмаларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш.

2022 йил январь

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

2. Ўқувчиларнинг касбий лаёқатини ўрганиш.

2022 йил март

3. Ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб замонавий касблар рўйхатини белгилаш.

2022 йил сентябрь

4. Дарсдан ташқари замонавий касбларга йўналтиришни ташкил этиш.

2022 йил сентябрь

17.

Ижод мактабларида психологик хизмат сифатини такомиллаштириш.

1. Ўқувчиларнинг психологик саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг барқарор ижтимоий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш.

2. Психологларни методик қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш.

3. Психологлар фаолияти мониторингини олиб бориш.

2021 йил сентябрь

-

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

18.

Ижод мактаби ўқувчиларини маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш.

1. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган тўгаракларнинг ўқув-режа ва дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Тўгарак раҳбарларининг малакасини ошириш ва уларнинг истиқбол режаларини белгилаб бериш.

3. Тўгарак раҳбарларининг ишларини оммалаштириш ва уларни рағбатлантириш.

2021 йил сентябрь

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

19.

Ижод мактабларида маънавий-тарбиявий ишларни ташкил этиш.

1. Ўқувчилар ва педагог ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш.

2. Ижод мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 5 та ташаббуси доирасида фестиваллар, танловлар ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

3. Ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини янада ривожлантириш ва рағбатлантиришни ташкил этиш.

4. Ўқувчилар ўртасида ижодий танловларни ташкил этиш ва ғолибларни рағбатлантириш.

5. Иқтидорли ўқувчиларни кенг жамоатчиликка таништириб бориш мақсадида «Олтин фондимиз» теледастури лойиҳасини амалга ошириш.

2021 йил декабрь

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Маънавият ва маърифат маркази (Хожиматов),
Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),
Маданият вазирлиги (Назарбеков),
Туризм ва спорт вазирлиги (Абдухакимов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Садиков),
МТРК
(Хаджаев),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев)

20.

Ўқувчиларнинг истеъдоди, билими ҳамда кенг дунёқараши, илмий салоҳиятини намоён этишга қаратилган, мунтазам равишда эфирга узатиладиган интеллектуал теледастурни ташкил этиш.

1. Теледастурни ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил ноябрь

Жамғарма маблағлари

Президент таълим муассасалари агентлиги
(Умарова),
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (Саидов),
МТРК
(Хаджаев)

2. Ўқувчилар гуруҳларини шакллантириш.

2021 йил декабрь

3. Кўрсатувларни мунтазам ташкил этиб бориш.

Доимий

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент таълим муассасалари агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Президент таълим муассасалари агентлиги

Ихтисослаштирилган мактаблар

Ижод мактаблари

Президент мактаблари

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб

Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби

«Янги Ўзбекистон» университети

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб

Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби

Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб

Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактаби

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби

«Ренессанс» болалар соғломлаштириш оромгоҳи

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лардаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар

Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби

(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 06/22/106/0314-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент таълим муассасалари агентлигининг марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Агентлик ҳайъати

Директор

Ижро аппарати

3

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари

Директор ўринбосари

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

1

Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

1

Баҳолаш ва мониторинг қилиш бўлими

4

Молия-иқтисод бошқармаси

1

Президент мактаблари билан ишлаш бўлими

4

Педагоглар малакасини ошириш бўлими

2

Молиялаштириш ва режалаштириш бўлими

4

Ижод мактаблари билан ишлаш бўлими

3

Иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва олимпиадаларни ташкил этиш бўлими

4

Бухгалтерия ҳисоби бўлими

4

Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими

3

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар билан ишлаш бўлими

6

Маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўлими

2

Жамғарма маблағларини бошқариш бўлими

3

Халқаро ҳамкорлик бўлими

3

Дарсликларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш бўлими

2

Ташкилий назорат ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими

3

Моддий-техник таъминот бўлими

4

Ходимлар билан ишлаш бўлими

3

Ўқув жараёнини методик таъминлаш бўлими

3

«Ренессанс» болалар соғломлаштириш оромгоҳи

Соғлом овқатланишни ташкил этиш шуъбаси

3

Юридик бўлим

2

Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази

Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими

4

Ички аудит хизмати

4

«Янги Ўзбекистон» университети

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 132 нафар, шундан 80 нафари — марказий аппарат, 52 нафари — ҳудудий бўлимлар.
(5-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 06/22/106/0314-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2021 й., 07/21/5188/0687-сон; 15.04.2022 й., 06/22/106/0314-сон; 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон; 20.07.2026 й., 06/26/138/0762-сон)