30.08.2023 йилдаги ЎРҚ-865-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 4 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 4 августда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотлари — сув омборлари тўғонлари, дарёлар, сойлар, каналлар ва коллекторлардаги тўғонлар, дарёларнинг ўзанларини тўсувчи иншоотлар, сув олиш, сув ўтказиш, сув ташлаш ҳамда қирғоқларни ҳимоя қилиш иншоотлари, гидроэлектростанциялар, насос станциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини консервациялаш — гидротехника иншоотларини қуришни ёки улардан фойдаланишни вақтинча тўхтатган ҳолда уларни сақлаб туришга доир чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги — гидротехника иншоотларининг фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва қонуний манфаатлари, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулки, атроф-муҳит ва хўжалик объектлари ҳимоя қилинишини таъминлаш имконини берувчи ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси — гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини асословчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги мезонлари — гидротехника иншоотлари ҳолатининг ва улардан фойдаланиш шартларининг гидротехника иншоотлари аварияси хавфининг йўл қўйиладиган даражасига мувофиқ бўлган миқдор ва сифат кўрсаткичларининг чекланган қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи ташкилот — балансида гидротехника иншооти мавжуд бўлган ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Гидротехника иншоотлари хавфсизлигининг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотлари хавфсизлигининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилишнинг, шунингдек атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Гидротехника иншоотларининг таснифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг лойиҳа кўрсаткичлари параметрларига, уларга юкламалар ҳамда таъсир кўрсатиш омилларига, шунингдек қурилишда ишлатиладиган материалларга, фойдаланиш шароитларига қараб гидротехника иншоотлари I, II, III ва IV синфларга бўлинади. Гидротехника иншоотларининг таснифидан келиб чиққан ҳолда гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашнинг асосий талаблари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар (бундан буён матнда фавқулодда вазиятлар деб юритилади) юзага келишининг олдини олиш, шунингдек уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, амалий ва инновацион лойиҳалар натижаларини ишлаб чиқариш амалиёти билан интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат қилинадиган гидротехника иншоотларининг рўйхатини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назоратини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этади ва таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Махсус ваколатли давлат органининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотлари хавфсизлигининг давлат назоратини ва текширувини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга доир лойиҳаолди, лойиҳа ҳужжатларини, шунингдек улардан фойдаланиш қоидаларини келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги мезонларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарёларнинг, сойларнинг ўзанларида, гидротехника иншоотларига туташ бўлган юқори ва қуйи ҳудудларда сув хўжалиги объектларидан фойдаланишни амалга оширувчи ёхуд хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг хўжалик фаолиятини ёхуд бошқа фаолиятини, агар бу фаолият гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатса, тақиқлайди, тўхтатиб туради ёки чеклайди. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тақиқлаш, тўхтатиб туриш ёки чеклаш суд тартибида амалга оширилади, бундан уларнинг фаолиятини фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар, пандемиялар, шунингдек аҳолининг ҳаёти ва соғлиги, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулки учун ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш зарурияти муносабати билан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки чеклаш ҳоллари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг қўриқланиши, шунингдек уларнинг хавфсизлик декларациясига мувофиқлиги устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш тўғрисида кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи даражаси юқори бўлган гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш ишларини амалга оширишда хавфсизлик қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолларда, лойиҳалаштириш ва қуришга доир лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларига монеликсиз киради, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли барча ҳужжатлар ва материаллар билан танишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотлари хавфсизлиги таъминланишининг давлат назоратини ва текширувини амалга ошириш чоғида гидротехника иншоотидан фойдаланувчини, лойиҳа ҳамда пудрат ташкилотларини, шунингдек манфаатдор вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини жалб этиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатишда иштирок этади, шунингдек тегишли хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва диагностика ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз назорати остидаги гидротехника иншоотларининг текширувини бир йил ичида камида икки марта амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган гидротехника иншоотларининг давлат назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ уларнинг хавфсиз ишлашини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини модернизация қилиш, қуриш, реконструкция қилишга доир ишларнинг сифатли бўлишини таъминлайди, шунингдек лойиҳаларнинг давлат экспертизасини ҳамда уларга илмий-техника ҳужжатлари илова қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида фан-техника ютуқларининг амалиётга тизимли равишда жорий этилишини ташкил қилади, таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги интеграцияни кучайтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорликни амалга оширади, чет эл инвестициялари ва техник ёрдам маблағларини жалб этади, лойиҳалаштириш ва давлат экспертизасини ўтказиш учун малакали чет эл экспертларини ҳамда консалтинг ташкилотларини жалб этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги замонавий технологияларнинг, қурилиш материалларининг ҳамда илғор хорижий тажрибанинг қўлланилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, шунингдек фавқулодда вазиятлар оқибатлари тўғрисида хабардор қилиш бўйича биргаликдаги ўқув машғулотларида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларида фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда, аҳолини ва ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланувчи ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори бўлган гидротехника иншоотларини қуришга доир лойиҳа ҳужжатларининг фавқулодда вазиятлар талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трансчегаравий аҳамиятга эга гидротехника иншоотларидаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш бўйича авария-қутқарув ишларида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосланган прогнозлар бўйича гидротехника иншоотларидаги эҳтимол тутилган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, моддий ва маданий қимматликларни муҳофаза қилиш, шунингдек фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш ҳамда уларнинг зарарли таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишда шаҳарсозлик ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, миллий стандартларга, қурилиш ишлари технологияларига, қурилиш материалларининг ва буюмларининг сифатига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини синфларга бўлиш нормалари ва қоидаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини қуришда буюртмачи ташкилотнинг техник назоратни амалга ошириш бўйича ишлари, лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини амалга оширишга доир ишлари, шунингдек пудрат ташкилоти томонидан ички назоратни амалга ошириш бўйича ишлар текширилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланган гидротехника иншоотларини фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини сейсмик жиҳатдан заифлик даражаси бўйича таснифлашда, шунингдек уларнинг инструментал-техник текширувида ҳамда зилзилабардошлигини оширишга доир тадбирларда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари лойиҳаларининг давлат экспертизасини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг лойиҳалаштирилиши ва қурилиши жараёнида ишларнинг сифати устидан текширув ҳамда техник назорат амалга оширилишини таъминлайди, қурилиш жараёнида камчиликлар ва нуқсонлар аниқланган ҳолларда эса уларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган объектларда гидротехника иншоотларининг қўриқланишини шартнома асосида таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган объектлардаги гидротехника иншоотларида объектнинг ички режимига ва назорат режимига риоя этилишини таъминлайди, жамоат тартибини сақлашда, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда ҳамда уларнинг оқибатларини тугатишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг қўриқланадиган объектларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига ва уларнинг олдини олишга қонунчиликда белгиланган тартибда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг қўриқланадиган объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини тажовузлардан ҳимоя қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини қўриқлашга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида гидротехника иншоотларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларини рўйхатдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш чоғида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидаги хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларга, шунингдек норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларида саноат хавфсизлиги талабларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалар сертификатлаштирилишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва ижроси устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини жойлаштириш ҳақида, шунингдек гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик бузилган ҳолларда улардан фойдаланишни чеклаш ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритади ҳамда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланишда ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг авариялари оқибатларини тугатишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг фавқулодда вазиятларни юзага келтириши мумкин бўлган авариялари хавфи тўғрисида аҳолини хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини сақлаб туриш учун Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексида белгиланган тартибда маблағлар ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш юзасидан фойдаланувчи ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, буюртмачи ташкилотларнинг, лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Фойдаланувчи ташкилотларнинг гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи ташкилотлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини таъмирлаш ва реконструкция қилишда иштирок этиш ҳамда амалга оширилаётган ишларнинг тасдиқланган лойиҳага мувофиқ бажарилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларида хавф юзага келганда гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ мустақил равишда чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг ҳудудига кириш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларнинг (шахсларнинг) гидротехника иншоотларига киришига йўл қўйилмаслигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлардан гидротехника иншоотларини қўриқлаш талабларига риоя этилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслардан гидротехника иншоотлари ҳудудида хавфсизликни таъминлаш қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш, тиклаш, реконструкция қилиш, якунланган ишларни қабул қилиш, консервациялаш, гидротехника иншоотларини фойдаланишдан чиқариш ҳамда тугатиш чоғида гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига риоя этилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, шунингдек санитария муҳофазаси зоналари ва санитария ҳимоя ҳудудлари лойиҳа кўрсаткичларига мувофиқ аниқланишини ҳамда белгиланишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг ҳолати, шунингдек уларга нисбатан табиий-техноген таъсирлар устидан назорат ва мониторингни амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини баҳолашни уларга нисбатан барча зарарли таъсирларни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги мезонлари ишлаб чиқилишини ва уларга ўз вақтида аниқликлар киритилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини мониторинг қилиш ва гидротехника иншоотларининг маълумотлар базасини шакллантириш чоғида замонавий ахборот технологияларидан ҳамда тезкор алоқа воситаларидан фойдаланилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотлари хавфсизлигининг пасайиши сабабларининг доимий таҳлилини ўтказиши, уларнинг техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлишини таъминлаши, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши, шунингдек гидротехника иншоотларида аварияларнинг олдини олишга доир тадбирлар ишлаб чиқилишини ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг мунтазам текширувлари ўтказилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидан фойдаланишни ташкил этиш чоғида ходимларнинг малакаси белгиланган талаблар ва қоидаларга мувофиқ бўлишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият хавфи юзага келиши мумкинлиги ёки фавқулодда вазият юзага келганлиги тўғрисида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизими доимий шай ҳолатда бўлишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда аҳолини гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги масалалари бўйича хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи билан ҳамкорлик қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидан фойдаланиш хавфсизлигини ошириш учун уларни замонавий ускуналар, назорат-ўлчов ва кузатув асбоблари билан жиҳозлаши, шунингдек рақамли технологияларни жорий этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиши хавфи ёки фавқулодда вазият юзага келганлиги тўғрисида республика ижро этувчи ҳокимият органларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни, шунингдек аҳолини дарҳол хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг назорат-ўлчов ва кузатув асбоблари ишлаш ҳолатида сақланишини, уларнинг такомиллаштирилишини, шунингдек улардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органига ўз ваколатларини амалга оширишида кўмаклашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидан фойдаланиш учун ажратиладиган маблағларни биринчи навбатда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ишларини молиялаштириш учун йўналтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш, улардан фойдаланиш чоғида ишларни тасдиқланган гидротехника иншоотларидан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги қонунчилик талабларига ҳамда сейсмик хавфсизлик таъминланишини техник жиҳатдан тартибга солиш қоидаларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашга оид қисмида махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаларини бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Буюртмачи ташкилотларнинг гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида буюртмачи ташкилотлар гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, консервациялаш ва тугатиш чоғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаши, шунингдек уларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлаши, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиши, шунингдек гидротехника иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш даврида давлат экологик экспертизасининг хулосасида кўрсатилган талабларни бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияларида объектларнинг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник назорат ва мониторингни амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа талабларига мувофиқ ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиши ҳамда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳада назарда тутилган ишлар тугалланганидан кейин гидротехника иншоотларининг ўз вақтида фойдаланишга қабул қилинишини белгиланган тартибда таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини фойдаланишга қабул қилиш чоғида уларнинг зилзилабардошлигига доир инструментал-техник текширувдан ўтказилишини ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланган гидротехника иншоотларидан фойдаланишнинг кафолатли даври мобайнида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга мазкур соҳадаги ихтисослашган нуфузли лойиҳа ташкилотларининг жалб этилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I, II ва III синфга мансуб гидротехника иншоотларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини махсус ваколатли давлат органи билан келишиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга ошириш чоғида муаллифлик ва геотехник назоратни ташкил этиши ҳамда таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ва II синфга мансуб гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш ҳамда экспертизадан ўтказиш чоғида илмий муассасаларнинг ва таълим ташкилотларининг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг, чет эл компанияларининг юқори малакали мутахассисларини экспертлар сифатида жалб этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси назорати остидаги гидротехника иншоотларига ўрнатилган техник қурилмаларни қўллаш учун рухсатнома олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ёки танлов ҳужжатларида иштирокчиларга гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги амалий тажриба, қурилиш ускуналари, лабораториялар, машиналар ва механизмлар, шунингдек малакали мутахассислар мавжуд бўлиши тўғрисидаги талабларни белгилаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, консервациялаш ва тугатиш чоғида буюртмачи ташкилотларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Лойиҳа ташкилотларининг гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида лойиҳа ташкилотлари гидротехника иншоотларини қуришни, реконструкция қилишни, таъмирлашни, консервациялаш ва тугатишни лойиҳалаштириш чоғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига, «Экологик экспертиза тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатларида юқори самарали машиналар ва механизмлар, замонавий қурилиш материаллари, технологиялари ҳамда ускуналари қўлланилишини назарда тутиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидан фойдаланиш қоидаларини буюртмачи ташкилотнинг талабномасига кўра ишлаб чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизасида, шу жумладан давлат экологик экспертизасида иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаштириш чоғида муҳандислик-геологик қидирув ишларининг сифатли бажарилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани бажаришда шартномага асосан муаллифлик назоратини амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаштириш чоғида гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги мезонларини инобатга олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларини қуришни, реконструкция қилишни, таъмирлашни, консервациялаш ва тугатишни лойиҳалаштириш чоғида лойиҳа ташкилотларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Пудрат ташкилотларининг гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пудрат ташкилотлари гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, консервациялаш ва тугатиш лойиҳаларини амалга ошириш чоғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳада назарда тутилган ишларнинг лойиҳа талабларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш даврида назорат ҳужжатлари юритилишини, лойиҳа ташкилотларининг ва буюртмачи ташкилотнинг, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияларининг, шунингдек махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмалари бажарилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга ошириш чоғида буюртмачи ташкилотга ижро ҳужжатларини, қурилиш материаллари ва ускуналарининг тегишли мувофиқлик сертификатларини ҳамда техник паспортларини тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш жараёнида, шунингдек фойдаланишнинг кафолатли даврида муаллифлик ва техник назорат натижасида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишга оид таваккалчиликлар хавфини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириши, қурилиш даврида объектнинг қўриқланишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, консервациялаш ва тугатиш лойиҳаларини амалга ошириш чоғида пудрат ташкилотларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашга доир асосий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашга нисбатан қуйидаги асосий талаблар қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашга доир норматив ҳужжатларга риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини декларациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфлилик даражаси юқори бўлган объектлар жумласига кирувчи гидротехника иншоотларини лойиҳалаштиришга, қуришга ва улардан фойдаланишга доир фаолиятни лицензиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидан фойдаланишнинг узлуксизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан уларнинг хавфсизлик мезонларини белгилаш, гидротехника иншоотларининг ҳолатини назорат қилиш мақсадида уларни замонавий техник ускуналар билан жиҳозлаш, гидротехника иншоотларига зарур малакага эга бўлган ходимлар томонидан хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларида фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши хавфини энг кўп даражада камайтириш бўйича профилактика тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органининг ҳамда фойдаланувчи ташкилотларнинг хавфсизликни таъминлашга доир кўрсатмалари гидротехника иншоотлари ҳудудида жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларини бир вақтнинг ўзида (мувозий) лойиҳалаштириш ва қуриш, реконструкция қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларини бир вақтнинг ўзида (мувозий) лойиҳалаштирилган ҳолда қуриш мудофаа қобилиятини ҳамда давлат хавфсизлигини, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлашга доир тадбирлар, табиий ва экологик офатлар оқибатларини бартараф этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолларда, шунингдек молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Гидротехника иншоотларидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан таъминлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд вазиятлар ва муаммолар лойиҳада тўғри баҳоланганлигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган лойиҳа-қидирув ишларининг сифати ва тўлиқлигини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик, гидрологик ва гидрогеологик маълумотларнинг сифатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган лойиҳавий ечимнинг тўғрилигини, якуний ечимнинг илмий-техник жиҳатдан асосланганлигини, юқори самарали машиналар ва механизмлар, замонавий қурилиш материаллари, технологиялари ҳамда ускуналари қўлланилганлигини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибадан фойдаланилганлигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсиз ишлаши, шунингдек атроф-муҳитга таъсирининг баҳоланганлигини, муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларининг белгиланганлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан таъминлашга таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва олимлар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Гидротехника иншоотларининг давлат кадастри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг давлат кадастри Давлат кадастрларининг ягона тизимига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотлари тўғрисидаги маълумотлар Гидротехника иншоотларининг давлат кадастрига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи назоратидаги гидротехника иншоотларининг давлат кадастри махсус ваколатли давлат органи томонидан, қолган барча гидротехника иншоотларининг давлат кадастри эса фойдаланувчи ташкилотлар томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг давлат кадастрини юритиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек фойдаланувчи ташкилотлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг давлат кадастрини юритишда қўлланиладиган шакллар махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш, шунингдек консервациялаш, тугатиш даврида — фойдаланувчи ташкилотлар томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини фойдаланишга топширишда — буюртмачи ташкилотлар томонидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи ташкилотлар ва буюртмачи ташкилотлар гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини махсус ваколатли давлат органига давлат экспертизасини ўтказиш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларациясининг махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланиши гидротехника иншоотларини давлат кадастрига киритиш ҳамда уларни фойдаланишга топширишга ёки уларни фойдаланишдан чиқаришга, реконструкция қилишга, капитал таъмирлашга, тиклашга ёки консервациялашга рухсатнома олиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларациясининг давлат экспертизаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларациясининг давлат экспертизаси махсус ваколатли давлат органи томонидан ўтказилади ва унинг ҳузурида ташкил этилган Экспертлар кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат экспертизаси хулосасига асосан гидротехника иншоотининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш тўғрисида, тегишли рухсатнома бериш ҳақида ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи ташкилотлар махсус ваколатли давлат органининг рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарори устидан суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Гидротехника иншоотларини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи ташкилотларнинг, лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ёки консервациялаш бўйича фаолияти гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши мақсадида ваколатли органлар томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларини текшириш чоғида фойдаланувчи ташкилотлар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари текширувчиларга барча зарур ҳужжатларни тақдим этиши, уларнинг гидротехника иншоотлари жойлашган ҳудудга монеликсиз киришини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Гидротехника иншоотларидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари улардан шошилинч тарзда фойдаланиш мақсадида фойдаланувчи ташкилотлар томонидан олдиндан яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари озиқ-овқат маҳсулотларининг, кийим-кечакларнинг, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг, тиббий техниканинг, қурилиш материалларининг, нефть маҳсулотларининг, умумий ва якка ҳимояланиш воситаларининг, авариядан ҳимояланишга доир бошқа воситаларнинг махсус захираларини, шу жумладан моддий ресурсларни, шунингдек фавқулодда вазиятларни бартараф этиш чоғидаги кутилмаган харажатларнинг ўрнини қоплаш учун мўлжалланган маблағларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари дахлсиз ҳисобланади ҳамда моддий бойликларни ҳар йили инвентаризациядан ўтказиш чоғида нормадан ортиқча қолдиқ ҳисоботга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби ва Суғурта объектларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазиятлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда суғурта суммаси доирасида қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган гидротехника иншоотларидаги фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ва халқаро шартномаларида белгиланган тартибда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарнинг суғурта суммасидан ортиғининг ўрнини қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида чет давлатлар, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида чет давлатлар, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трансчегаравий таъсир кўрсатадиган ёки трансчегаравий зарар етказишга қодир бўлган трансчегаравий гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келганлиги ёки юзага келиши мумкинлиги тўғрисида чет давлатларни хабардор қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида халқаро ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келган ҳолларда унинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида халқаро ёрдам бериш ва олиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«76-модда. Сув хўжалиги объектлари ва қурилмаларини шикастлантириш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сув хўжалиги объектлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 245-модданинг биринчи қисмидаги «76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида)» деган сўзлар «76-моддасида (сув хўжалиги объектларини шикастлантириш ва гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ қисмида)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги 826-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 223-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 827-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 224-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 447-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 8-модда) XXIII бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-59-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) 26-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 112-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 26 ва 27-моддалари 2024 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 30 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-865-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2023 й., 03/23/865/0664-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)