Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сонли «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 1 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 20 август,
827-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 224-модда)