Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 12.07.2023 йилдаги ПҚ-223-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хива шаҳри 2024 йилда «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда Хива шаҳрининг туристик салоҳиятини халқаро майдонда фаол тарғиб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2022 йил 27 — 29 июнь кунлари Боку шаҳрида (Озарбайжон Республикаси) бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XI сессиясида Хива шаҳри 2024 йилда «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» деб эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбирига (кейинги ўринларда — халқаро тадбир) тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024 йил март ойида «Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» шиори остида Хива шаҳрида халқаро тадбирнинг расмий очилиш маросими ҳамда май ойида Хива шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу халқаро тадбирга Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан иштирокчилар ва экспертлар жалб қилинади, халқаро тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Хива шаҳрининг туристик салоҳиятини халқаро майдонда фаол тарғиб қилиш мақсадида 2023-2024 йилларда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Taste of Uzbekistan Festival» шиори остида гастрономик фестиваль;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган «Strongmen» халқаро баҳодирлар ўйини мусобақаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» доирасидаги тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) масъул вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган топшириқлар, шунингдек, ташкилий қўмитанинг тезкор кўрсатмаларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилий қўмита (А. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда юзага келадиган ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хива шаҳрида халқаро тадбир ўтказиладиган жойларнинг техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, шу жумладан Хива шаҳрида ўтказиладиган қабул, маданий тадбирлар ва хорижий меҳмонларнинг саёҳатини ташкиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тадбирда қатнашувчиларнинг Ўзбекистонга келиб-кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тадбир бўлиб ўтадиган ҳудудларни ободонлаштириш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тадбир бўлиб ўтадиган ҳудудларда объектлар ва меҳмонхона фондининг тайёрлигини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, халқаро тадбирни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маданият ва туризм вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда «Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбири логотипини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Хоразм Маъмун академияси билан биргаликда халқаро тадбирга ташриф буюрадиган хорижий меҳмонлар фойдаланиши учун Хива шаҳри ҳақида ўзбек, рус, инглиз, араб ва француз тилларида қўлланма ишлаб чиқиб, чоп этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги билан биргаликда Хива шаҳрининг туризм ва маданий мерос объектлари, ислом дунёси ва илм-фаннинг ривожланишида тутган ўрни ва тарихи, маданияти, яшаш тарзини акс эттирувчи фото- ва видеоматериаллар («Guidebook») тайёрланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тадбирга тайёргарлик кўриш ва унинг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибияти билан ҳамкорликда ишни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023-2024 йилларда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғида «Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» шиори остида кенг тарғибот акциясини амалга ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023-2024 йилларда Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этиладиган халқаро тадбирлар ҳамда республикада ўтказиладиган туризм йўналишидаги кўргазма ва конференцияларда «Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» шиори остида тарғибот ишларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил октябрь ойида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туристик ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерларни жалб қилган ҳолда Хоразм вилояти бўйлаб инфотур ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган халқаро тадбир доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қуйидаги харажатлар қопланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тадбирнинг хорижий иштирокчиларини Тошкент шаҳридаги аэропорт ва вокзалда кутиб олиш ва кузатиш, уларнинг республика ҳудудида ҳаракатланиши учун автобус, авиа ва темир йўл чипталарини харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тадбир доирасида хорижий (инглиз, араб, француз) тилларда синхрон таржимонлар иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тадбирни хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тадбир учун тарғибот материаллари (видеороликлар, тарқатма материаллар, китоблар ва бошқалар)ни ишлаб чиқиш ва чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби, Бош котибият ходимлари ва экспертлари, фахрий меҳмонларнинг мамлакатга келиб-кетиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатлар қопланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тадбир ўтказиладиган ва диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш ҳамда тадбир ўтказиш учун тайёр ҳолга келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий иштирокчилар учун эсдалик совғалари (сувенирлар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқалар)ни ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб ўрнатилган баннерлар ва LED мониторларда халқаро тадбирни кенг ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчиларнинг тадбирлар дастури доирасида диққатга сазовор жойларга ташрифларини ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий иштирокчилар, уларга бириктирилган гид-таржимон ҳамда волонтёр кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун тушлик ва кечки овқатни ташкиллаштириш ва Хоразм вилояти бўйлаб ҳаракатланиши учун транспорт воситалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий иштирокчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг Хоразм вилоятидаги меҳмонхоналарда яшаши билан боғлиқ харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хоразм вилояти ҳокимлиги хорижий иштирокчиларни аэропорт (вокзал)да кутиб олиш ва кузатиш ҳамда халқаро тадбир дастури асосида уларнинг ҳаракатланиши учун транспорт воситаларини ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташқи ишлар вазирлиги Маданият ва туризм вазирлигининг виза талабномаларига биноан халқаро тадбирда иштирок этадиган чет эллик иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия билан биргаликда халқаро тадбир ўтказиладиган ҳудудларда иштирокчи ва меҳмонлар тўпланадиган жойларда, меҳмонхоналарда ҳамда уларнинг атрофида жамоат тартибини сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирларга ташриф буюрадиган делегация аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ ҳамроҳлик қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги халқаро тадбир ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тадбирлар ўтказиладиган жойларда тез тиббий ёрдам бригадалари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш, тадбирлар ўтказиладиган жойларда соғлиқни сақлаш ҳамда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилиниши бўйича зарур чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Рақамли технологиялар вазирлиги Маданият ва туризм вазирлигининг мурожаатига асосан халқаро тадбир ўтказиладиган конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини белгиланган тартибда зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маданият ва туризм вазирлигининг талабномасига асосан қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Airways» АЖга хорижий иштирокчилар учун халқаро ва маҳаллий рейсларга авиачипталарнинг банд қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга хорижий иштирокчилар учун қатновдаги поездларнинг барча турларига темир йўл чипталари захирасини яратиш ва расмийлаштириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият ва туризм вазири О.А. Назарбеков ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 12 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-223-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПҚ-223-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси

2.

М. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

О. Назарбеков

маданият ва туризм вазири, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

Ж. Рахимов

Хоразм вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

5.

А. Абдуҳакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири

6.

Ш. Кудбиев

иқтисодиёт ва молия вазири

7.

И. Абдураҳмонов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

8.

Ш. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

9.

А. Иноятов

соғлиқни сақлаш вазири

10.

Б. Саидов

ташқи ишлар вазири

11.

И. Махкамов

транспорт вазири

12.

П. Бобожонов

ички ишлар вазири

13.

А. Қулдашев

фавқулодда вазиятлар вазири

14.

Б. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

15.

С. Тошбоев

Дин ишлари бўйича қўмита раиси

16.

Б. Юсупалиев

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси

17.

Р. Джураев

Миллий гвардия қўмондони

18.

А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

19.

Б. Абдикаримов

Маданий мерос агентлиги директори

20.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

21.

Б. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

22.

Ш. Миноваров

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

23.

И. Абдуллаев

Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академияси раиси

24.

А. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания раиси

25.

Ш. Худайкулов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси

26.

Р. Джураева

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси

27.

Лавозимига кўра

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси

28.

Т. Давлетов

Хива шаҳри ҳокими

29.

У. Азамов

маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита масъул котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПҚ-223-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хива — 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

«Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбири (кейинги ўринларда — халқаро тадбир) ташкил этиладиган бино ва иншоотлар, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштириш.

1. Маҳаллий ва халқаро даражадаги йирик оммавий тадбирларни ўтказиш учун алоҳида анжуманлар ўтказиладиган жойларни тайёрлаш.

2. Халқаро тадбир ўтказиладиган жойни (шу жумладан, бино ва иншоотларни) белгилаш тўғрисида ташкилий қўмита ва Хоразм вилояти ҳокимининг тегишли қарорларини қабул қилиш.

3. Халқаро тадбир доирасида Хива шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини якунлаш.

2024 йил январь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

2.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) экспертларини таклиф қилган ҳолда туризм соҳаси вакилларига хизмат сифатини яхшилаш бўйича тренинг ташкил қилиш.

1. ИҲТбилан музокаралар олиб бориш.

2. Тренинг ўтказиш муддатларини белгилаш ва иштирокчиларни жалб қилиш.

2023 йил ноябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

3. ИҲТ томонидан розилик олингандан сўнг, туризм соҳаси вакилларига тренинг ташкил қилиш.

Келишилган муддатда

3.

Халқаро тадбир логотипи ва хештегини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро тадбир логотипи ва хештегини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ижтимоий тармоқлар орқали тарғиботини ташкил қилиш.

2023 йил август

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

4.

2024 йилда амалга ошириладиган халқаро тадбирни юқори даражада ташкил қилиш юзасидан аниқ ҳисоб-китоблар асосида таклиф киритиш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг баёни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишиш.

2023 йил ноябрь

-

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

3. Тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

4. Баён тасдиқлангандан сўнг, чора-тадбирлар ижросини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

5.

ИҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳаси вакилларини «Халқаро зиёрат туризми» ҳафталигида иштирок этишини таъминлаш.

1. Иштирокчилар рўйхатини тузиш ва жалб қилиш.

2. ИҲТга аъзо давлатларнинг туроператорлари ва маҳаллий туристик ташкилотлар билан учрашувлар ўтказиш.

3. Хива шаҳрида зиёрат туризми йўналишида яратилган шарт-шароитлар юзасидан тақдимот материалларини тайёрлаш ва ўтказиш.

2023 йил ноябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

6.

Урганч халқаро аэропортининг учиб келиш ва учиб кетиш залларида халқаро тадбир иштирокчилари учун қулайликлар яратиш.

1. Урганч халқаро аэропортида туристлар учун шарт-шароитларни яхшилаш ва замонавий санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш.

2. Ахборот кўрсаткич белгиларини ўрнатиш.

2023 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Р. Джураева),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

7.

Халқаро тадбир учун инглиз, француз, турк, араб, рус тилларида ҳамроҳ таржимонлар, волонтёрлар тайёрлаш.

1. Халқаро тадбир учун инглиз, француз ва бошқа тиллар бўйича ҳамроҳ таржимонлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Олий таълим ташкилотларидан кўнгилли волонтёрлар жамоаларини шакллантириш.

2023 декабрь

Маҳаллий бюджет ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

3. Ҳамроҳ таржимон (гид)ларни ўқитиш ва халқаро тадбирга жалб қилиш.

2024 йил мартмай

8.

Халқаро тадбир доирасида фойдаланиш учун 2 000 нусхадан ортиқ тарғибот материалларини (видеоролик ва тарқатма материаллар, китоблар ва бошқаларни) тайёрлаш.

1. Халқаро тадбирда фойдаланиш ва Хоразм вилояти маданияти, туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун тарқатма материаллар дизайнини ишлаб чиқиш.

2. Халқаро тадбир моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тарқатма ва видео материаллар тайёрлаш.

2023 йил ноябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

3. Тарқатма материаллардан халқаро тадбир давомида фойдаланиш.

2024 йил мартмай

9.

2024 йилда халқаро тадбир давомида «Ичан қалъа» давлат музей қўриқхонаси ҳудудидаги ҳолатнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мослигини таъминлаш.

1. «Ичан қалъа» давлат музей қўриқхонаси ҳудудидаги санитария-гигиена шохобчаларини хатловдан ўтказиш.

2024 йил январь

«Ичан қалъа» давлат музейи маблағлари

Маданий мерос агентлиги

(Б. Абдикаримов),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

2. Халқаро тадбир давомида санитария-гигиена шохобчаларининг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мослигини таъминлаш ва мониторинг қилиш.

2024 йил мартмай

10.

Халқаро тадбир давомида хорижий меҳмонлар жойлашадиган меҳмонхоналарда зиёрат туризмига мос хизматлар ташкил қилиш.

Меҳмонхоналар рўйхатини шакллантириш, уларда зиёрат туризмига мос хизматлар ташкил қилиш, сифатли хизмат кўрсатиш юзасидан ходимлар малакасини ошириш.

2024 йил давомида

-

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

11.

ИҲТга аъзо давлатлар оммавий ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари ва блогерлари учун инфотурлар ташкил қилиш.

1. ИҲТга аъзо давлатлар ОАВ вакиллари ва блогерлар билан инфотурлар ташкил этиш юзасидан келишувга эришиш.

2. Ташриф буюрувчилар рўйхатини шакллантириш ва ташриф дастурини ишлаб чиқиш.

3. Инфотурларни юқори савияда ташкил қилиш ва ОАВда ёритиш.

2023 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

12.

Халқаро тадбир иштирокчилари учун эсдалик совғалари бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва уларни тайёрлаш.

1. Халқаро тадбир иштирокчилари учун эсдалик совғалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2023 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

2. Халқаро тадбир давомида иштирокчиларга эсдалик совғаларини тақдим этиш.

2024 йил давомида

13.

Халқаро тадбир иштирокчилари учун бепул «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш.

«Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси, Нуруллабой мажмуаси, иштирокчилар жойлашадиган меҳмонхоналар, халқаро тадбир ўтказиладиган бино ва матбуот марказида бепул «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш.

2023-2024 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

14.

Халқаро тадбир доирасида ўтказиладиган конференция, кўргазма ва матбуот анжуманлари учун ўрнатилган тартибда зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозларини ажратиш.

Маданият ва туризм вазирлигининг мурожаатига асосан ўрнатилган тартибда халқаро тадбир доирасида 2024 йилда ўтказиладиган конференция, кўргазма ва матбуот анжуманлари учун зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари (4 та кабина, 300 та қулоқчин) ажратиш.

2024 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

15.

«Ичан қалъа» мажмуасидаги Жума масжидини қайта реконструкция қилиш.

«Ичан қалъа» мажмуасидаги Жума масжиди ҳолатини ўрганиш, эксперт хулосаларини шакллантириш ва реконструкция қилиш чораларини кўриш.

2023 йил сентябрь

-

Маданий мерос агентлиги

(Б. Абдикаримов),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

16.

Хива шаҳрида 20 000 китоб фондини қамраб олиш имкони бўлган кутубхона қуриш лойиҳасини амалга ошириш.

1. Кутубхонани қуриш учун шаҳарнинг бош режасига асосан ер участкасини танлаш ва белгиланган тартибда ажратиш.

2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳани амалга ошириш.

2023 йил сентябрь

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пўлатов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров)

17.

Хива туманида жойлашган «Биби Ҳожар» мажмуаси ҳудудини ободонлаштириш ва унда сайёҳлар ташрифи учун шарт-шароит яратиш.

«Биби Ҳожар» мажмуаси ҳудудини ободонлаштириш, сайёҳларни қабул қилиш учун шароит яратиш ва сайёҳлар ташрифини ташкил қилиш.

2023 йил август

-

Маданий мерос агентлиги

(Б. Абдикаримов),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов),

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков)

18.

Хоразм вилоятига халқаро тадбир доирасида ташриф буюрадиган сайёҳлар учун 3х6 ўлчамдаги 6 та туристик харитани тайёрлаш ва уларни туристлар ташриф масканларига ўрнатиш.

1. Туристик харита дизайнини ишлаб чиқиш ва туристик объектларни жойлаштириш.

2. Туристик хариталар жойлашувини аниқлаш ва уларни ўрнатиш.

2023 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

19.

Урганч-Хива автомагистрали ҳамда Хива шаҳрида 50 та туристик ва ахборот йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш.

Туризм ахборот белгиларини жойлаштириш учун нуқталарни аниқлаш ва белгиланган ўлчамда ўрнатиш.

2023 йил декабрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

20.

«Хива2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» шиори остида Хива шаҳрида расмий очилиш маросимини (launching ceremony) ўтказиш.

1. Расмий очилиш маросими (launching ceremony) дастурини ишлаб чиқиш. Бунда, очилиш маросимининг маданий дастурида ИҲТга аъзо мамлакатларнинг маданиятини акс эттирувчи куй ва қўшиқларини инобатга олиш.

2023 йил ноябрь

-

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

2. ИҲТ экспертлари, хорижий ва маҳаллий иштирокчиларни халқаро тадбирга жалб қилиш чораларни кўриш.

2023 йил декабрь

3. Расмий очилиш маросимини ташкил қилиш.

2024 йил февраль-март

21.

ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессиясини юқори савияда ташкил қилиш ва ўтказиш.

1. ИҲТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессиясини юқори савияда ташкил қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг баён лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш.

Бунда, халқаро тадбирни юқори савияда ташкил қилиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни инобатга олиш.

2024 йил январь

-

Маданият ва туризм вазирлиги

(О. Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б.Саидов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ж. Рахимов)

2. Лойиҳани тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил февраль

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 07/23/223/0468-сон)