Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 282-сон қарорига
1-ИЛОВА| А. Абдухакимов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири, Ташкилий қўмита раиси |
| С. Тошбоев | — | Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
| О. Назарбеков | — | маданият вазири |
| И. Махкамов | — | транспорт вазири |
| В. Норов | — | ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
| Н. Холиқназаров | — | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий |
| Ж. Махмудов | — | ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари |
| А. Икрамов | — | ички ишлар вазири ўринбосари |
| Х. Хасилов | — | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси в.б |
| А. Ходжаев | — | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси |
| А. Кўчимов | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
| лавозими бўйича | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари |
| Б. Ибрагимов | — | туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 282-сон қарорига
2-ИЛОВА2022 йилда ўтказиладиган «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
| Т/р | Тадбирлар номи | Муддат | Масъул вазирлик ва идоралар |
| 1. | 2022 йилдаги «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» (кейинги ўринларда — Халқаро ҳафталик) нинг Тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. | 2022 йил 15 июнь | Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
| 2. | Халқаро ҳафталик доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилишини ўтказиш ва ташкилий масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш. | 2022 йил 20 июнь | Ташкилий қўмита, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Маданият вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
| 3. | Тадбирлар дастурига мувофиқ Халқаро ҳафталик доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларни (бинолар) белгилаш ва банд қилиш. | 2022 йил 1 июль | Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
| 4. | 2022 йилдаги «Халқаро ҳафталик»нинг босма ва электрон тақдимот материаллари ва портфолиосини ишлаб чиқиш. | 2022 йил 10 июль | Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита |
| 5. | 2022 йилдаги «Халқаро ҳафталик» доирасида ўтказиладиган тадбирлар ҳақидаги ижтимоий ролик тайёрлаш. | 2022 йил 1 август | Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита |
| 6. | Халқаро ҳафталикнинг логотипи, баннер дизайни ва веб-сайтини тайёрлаш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини очиш. | 2022 йил 1 август | Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита |
| 7. | Халқаро ҳафталикни хорижий ОАВ, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда (видео роликлар, баннерлар ва мақолалар орқали) кенг тарғиботини амалга ошириш. | 2022 йил август — октябрь | Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 8. | Тадбирлар дастурига мувофиқ тегишли ҳудуддаги аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб Халқаро ҳафталикни кенг тарғиб қилишга қаратилган баннерлар ўрнатиш. | 2022 йил октябрь | Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Транспорт вазирлиги |
| 9. | Халқаро ҳафталикда иштирок этадиган хорижий меҳмонлар рўйхатини шакллантириш. | 2022 йил 1 октябрь | Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 10. | Халқаро ҳафталик ҳақида пресс-конференция ва брифинг ташкил этиш. | 2022 йил 5 ноябрь | Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита |
| 11. | Халқаро ҳафталикнинг расмий очилиш маросими ва «Ўзбекистон исломий мероси» конференциясини ўтказиш. | 2022 йил 7 ноябрь | Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, |
| 12. | Халқаро ҳафталик доирасида «Кўнгил оҳанглари» фестивалини ўтказиш. | 2022 йил 8 ноябрь | Маданият вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, |
| 13. | Халқаро ҳафталик доирасида «Замонавий исломий меъморчилик» ҳамда «Ислом хаттотлиги ва наққошлик» кўргазмаларини ўтказиш. | 2022 йил 9 — 13 ноябрь | Бухоро вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги |
| 14. | Тошкент шаҳрида миллий ва сипо либослар, косметика маҳсулотлари каби маданий тадбирлар билан кенгайтирилган «Миллий либослар кўргазмаси» ташкил этиш. | 2022 йил 10 — 13 ноябрь | Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги |
| 15. | Халқаро ҳафталик доирасида «Ҳалол таомлар фестивали»ни ўтказиш. | 2022 йил 12 ноябрь | Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги |
| 16. | Халқаро ҳафталик доирасида «Ҳалол туризм» конференциясини ўтказиш. | 2022 йил 12 ноябрь | Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги |
| 17. | Халқаро ҳафталик доирасида «Ислом иқтисодиёти» давра суҳбатини ўтказиш. | 2022 йил 12 ноябрь | Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги |