1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳудудларнинг қиёфаси ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларнинг самарадорлиги оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада аҳолининг турмуш шароитини тубдан яхшилаш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллаларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари самарадорлигини ошириш долзарб вазифа ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳудудларнинг қиёфаси ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларнинг самарадорлиги оширилиши муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳудудларнинг қиёфаси ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 23 июндаги ПҚ-291-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ташкил этилган ва қайта ташкил этилган тузилмаларнинг ҳуқуқий муносабатларини тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳудудларнинг қиёфаси ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларнинг самарадорлиги оширилиши муносабати билан алоқадор Ҳукумат қарорларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги 39-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 16 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарори билан ташкил этилган Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) қарорларига асосан бошқа ташкилотлар томонидан фақат тошқин сувлари ва сел оқимларини ўтказиб юборишнинг имконияти йўқлиги билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банддаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади)», сўзлари «Табиат ресурслари вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банддаги «Давлат экология қўмитаси ҳамда Давлат геология қўмиталари» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18. ФВВ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва муассасалар билан биргаликда ҳудудий манзилли дастурлар асосида келгуси йил учун Йиғма манзилли дастурни ишлаб чиқади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-банддаги ««Давархитекқурилиш» қўмитаси ва Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва Табиат ресурслари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-банддаги «ФВВ ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари» ва 32-банддаги «ФВВ ихтисослаштирилган отрядларига» сўзлари «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-банддаги, 36-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 37-банддаги «ФВВнинг ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари» сўзлари «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-банддаги «Давлат экология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — «Хавфсиз дарё» ДУК)» сўзлари ««Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Хавфсиз дарё бошқармаси») сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш иш куни мобайнида участкалар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарори билан ташкил этилган Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) белгиланган тартибда киритади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини олгандан сўнг Хавфсиз дарё бошқармаси икки иш куни мобайнида давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органлари йигирма иш куни мобайнида ҳар бир лойиҳа ҳужжати бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва Хавфсиз дарё бошқармасининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 14-банднинг биринчи хатбошисидаги ««Хавфсиз дарё» ДУК директори» сўзлари ««Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги ««Хавфсиз дарё» ДУК» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«20. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тадбиркорлик субъектларини аукционда иштирок этишга кенг жалб қилишга доир чораларни кўради, шу жумладан, Хавфсиз дарё бошқармасидан олинган ҳужжатлар ва ахборотни аукционда иштирок этиш учун буюртма жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги манзилига таянган ҳолда, ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги ««Хавфсиз дарё» ДУК» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-банддаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси «Хавфсиз дарё» ДУКдан» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Хавфсиз дарё бошқармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги ««Хавфсиз дарё» ДУК» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш схемаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Табиат ресурслари вазирлиги,
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини (кейинги ўринларда участкалар рўйхати деб аталади) шакллантиради.
Заруратга кўра
2-босқич
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Участкалар рўйхати Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда киритади.
5 иш куни мобайнида
3-босқич
Тошқин сувлар ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси
Участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.
10 иш куни мобайнида
4-босқич
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Хавфсиз дарё бошқармаси деб аталади)
Тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради.
5 иш куни мобайнида
5-босқич
Лойиҳа ташкилотлари
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади.
Шартномага мувофиқ
6-босқич
Хавфсиз дарё бошқармаси
Давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.
2 иш куни мобайнида
7-босқич
Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг давлат экологик экспертизаси органлари
Ҳар бир лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва Хавфсиз дарё бошқармаси вакилига ишончнома асосида топширади.
20 иш куни мобайнида
8-босқич
Хавфсиз дарё бошқармаси
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКка (кейинги ўринларда оператор деб аталади) электрон буюртма беради.
2 иш куни мобайнида
9-босқич
Оператор
Ўтказилган аукцион натижалари ҳақидаги баённомани Хавфсиз дарё бошқармасига тақдим этади ва ўз веб-порталига ахборотни киритади.
1 иш куни мобайнида
10-босқич
Хавфсиз дарё бошқармаси
Аукцион ғолиби билан шартнома тузади. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига аукцион ғолиблари тўғрисида маълумотлар тақдим этади.
3 иш куни мобайнида
11-босқич
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Табиат ресурслари вазирлиги,
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
Хавфсиз дарё бошқармасидан олинган аукцион ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.
3 иш куни мобайнида
12-босқич
Хавфсиз дарё бошқармаси,
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳисобини юритади.
Доимий равишда
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион ташкил қилиш ҳақида Электрон буюртмадаги ««Хавфсиз дарё» ДУК», ««Хавфсиз дарё» ДУКнинг», ««Хавфсиз дарё» ДУК директори» ҳамда «Хавфсиз дарё» ДУК директорининг» сўзлари тегишинча «Хавфсиз дарё бошқармаси», «Хавфсиз дарё бошқармасининг», «Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғи» ва «Хавфсиз дарё бошқармаси бошлиғининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди бешинчи хатбошисидаги «ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси» сўзлари ««Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)