Ҳужжат кучини йўқотган 17.01.2023 16.01.2019 йилдаги 39-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.01.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли «Ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган ҳудудларнинг қиёфаси ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларнинг самарадорлиги оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, шахсий таркибини ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси (кейинги ўринларда Махсус бошқарма деб аталади) муддатли ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва бўлинмалари учун белгиланган тартибда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус бошқармага юридик ва жисмоний шахсларга Махсус бошқарманинг мавжуд куч ва воситалари (шу жумладан, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг меҳнати) билан хизмат кўрсатиш, шунингдек, пудрат ишларини (муҳандислик-қурилиш, транспорт ва фаолият йўналиши бўйича бошқа ишларни) тўлов асосида амалга ошириш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Махсус бошқарма бўлинмаларини оғир иқлим шароитларида вақтинча жойлаштиришда барча тоифадаги ҳақиқий ҳарбий хизматчиларга (муддатли ҳарбий хизматчилардан ташқари) пул таъминотини, ишчи ва хизматчиларга иш ҳақини ҳисоблаш тегишли ҳудудий коэффицентларни қўллаган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Махсус бошқарманинг автомобиль, махсус ва муҳандислик техникалари, шунингдек, агрегатлари учун техник-эксплуатацион нормалар ҳамда фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда йўл босиш (моторесурс, мотосоат) лимитларини белгилаш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус бошқарма бошлиғи юқори кўрсаткичларга эришган, топширилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарган Махсус бошқарма ҳарбий хизматчиларини (муддатли ҳарбий хизматчилардан ташқари), шунингдек, ишчи ва хизматчиларини бюджетдан ажратилган маблағлар ҳамда жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлар доирасида ҳар ойда лавозим маошининг уч баробаригача миқдорда рағбатлантириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2019 й., 09/19/39/2493-сон)