Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 24 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1725-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 797-сон «Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 май,
28-сон
Келишилди:
Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси О. ХАЛИЛОВ
2021 йил 14 апрель
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 11 майдаги 28-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2007 йил 6 сентябрдаги 82-сон «Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1725, 2007 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 423-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 13 июлдаги 101-сон «Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1725-1, 2017 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 717-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 31 январдаги 14-сон «Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1725-2, 2018 йил 27 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 10/18/1725-2/0822-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2021 й., 10/21/1725-3/0484-сон)