12.04.2021 йилдаги 204-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлар билан Давлат чегарасига белги қўйиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чегара белгилари турлари, шакллари, ўлчамлари ва тузилиши тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини жойларда чегара белгилари билан белгилаш ва ўрнатиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 12 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
204-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 204-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий чегара белгиси — Давлат рамзига эга бўлган, чегарадош давлат томонига қаратилган чегара белгиси. Асосий чегара белгиси Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларга мувофиқ ҳамда ҳудуднинг физик-географик хусусиятларидан келиб чиқиб бир ёки бир нечта Давлат рамзига эга бўлган асосий чегара устунларидан ва битта марказий чегара устунидан иборат бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий чегара устуни — олд қиррасида Давлат герби тасвирланган, белгиланган рангга ва тартиб рақамига эга бўлган чегара белгисининг элементи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Делимитация қилиш — Ўзбекистон Республикаси ва чегарадош давлатлар ўртасида тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Давлат чегараси чизиғини аниқлаш, унинг ўтишини тавсифлаш ва уни харитада график тарзда акс эттириш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демаркация қилиш — Ўзбекистон Республикаси ва чегарадош давлатлар ўртасида тузилган делимитация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ чегара белгиларини ўрнатиш йўли билан жойларда Давлат чегараси чизиғини белгилаш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
демаркация комиссияси — Давлат чегарасини демаркация (редемаркация) қилиш масалалари бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус чегара белгиси — чегаранинг ўтиш қийин бўлган ҳудудларида ва сув ҳавзаларида ўрнатиладиган чегара белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий чегара устуни — тўғридан-тўғри Давлат чегараси чизиғида ўрнатиладиган чегара белгиси элементи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оралиқ чегара белгиси — чегара чизиғини янада аниқроқ белгилаш ва асосий чегара белгилари орасидаги кўринишни таъминлаш учун ўрнатиладиган чегара белгиси. Оралиқ чегара белгиси бир ёки бир нечта оралиқ чегара устунларидан иборат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оралиқ чегара устуни — белгиланган ранг ва тартиб рақамига эга бўлган чегара белгисининг элементи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Редемаркация қилиш — чегарадош давлатлар билан келишувга кўра махсус ташкил этилган ҳукуматлараро комиссиялар томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, жойларда Давлат чегараси чизиғини тиклаш ва уни чегара белгилари билан белгилаш, шунингдек йўқотилган чегара белгиларини тиклаш, қўшимча чегара белгиларини ўрнатиш;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегарадош давлатлар — ҳудудлари (қуруқликдаги, сувдаги) бир-бирига бевосита туташ, умумий Давлат чегарасига эга бўлган давлатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара белгиси — бир ёки бир неча элементлардан ташкил топган Давлат чегарасини жойларда белгилаш учун мўлжалланган қурилма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси — Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди доирасини (қуруқликни, сувни, ер қаърини ва самовий ҳудудни) белгиловчи чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат.
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ўзбекистон Республикаси чегара белгиларининг турлари, шакллари, ўлчамлари ва тузилиши тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Асосий чегара устуни қуйидаги турларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий темир-бетон чегара устуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий йиғма темир-бетон чегара устуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий полимер (композит) чегара устуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий темир-бетон чегара устуни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узунлиги 265 см, кўндаланг кесими 18х22 см, юқори қисмида баландлиги 9 см пирамидал шаклга эга, пирамидал қисмининг пастки четидан 4 см масофада ўлчами 22х22 см, чуқурлиги 2 см бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини ўрнатиш учун махсус чуқурчага эга бўлган темир-бетон устун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказининг баландлиги 10 см, баландлиги 5 см бўлган, четига қараб оғишган, ўртасида 23х18 см тешиги бор, 80х82 см ўлчамдаги йиғма (икки бўлакдан иборат) темир-бетон ётқизма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43х43х30 см ўлчамли, марказида 24х24х20 см ўлчамли чуқурчага эга бўлган пойдевор блок.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устун ўрнатилгандан сўнг устки қисмининг ер сатҳидан баландлиги 200 см ни ташкил қилади.

Асосий йиғма темир-бетон чегара устуни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узунлиги 50 см бўлган, ҳар бири 15х15 см кесимли тўртта темир-бетон блоклар, биринчи блокнинг юқори қисми 9 см баландликдаги пирамидал шаклга эга (тўрт қиррали), пирамидал қисмининг пастки четидан 4 см масофада ўлчами 15х15 см, чуқурлиги 1 см бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини ўрнатиш учун махсус чуқурча, ўртасида диаметри 80 мм, чуқурлиги 20 см бўлган тешик мавжуд. Устуннинг қолган блоклари ўрта қисмида диаметри 80 мм бўлган тешикка эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60х60 см ўлчамдаги, ўртасида 16х16 см тешиги бор, марказининг баландлиги 10 см, баландлиги 5 см бўлган, четига қараб оғишган йиғма (икки бўлакдан иборат) темир-бетон ётқизма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узунлиги 235 см дан 420 см гача, диаметри 76 мм, деворининг қалинлиги камида 3 мм, қанотларининг қалинлиги камида 5 мм бўлган қувур шаклидаги углеродли пўлатдан ясалган қозиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устун ўрнатилгандан сўнг устки қисмининг ер сатҳидан баландлиги 200 см ни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий полимер (композит) чегара устуни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узунлиги 200 см, кўндаланг кесими 18х22 см, юқори қисмида баландлиги 9 см пирамидал шаклга эга, пирамидал қисмининг пастки четидан 4 см масофада Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини ўрнатиш учун ўлчамлари 22х22 см ва чуқурлиги 2 см камгакка эга, деворининг қалинлиги камида 5 мм бўлган полимер (композит) материалли устун. Устуннинг бурчакларида, пастки қиррасидан 4 см баландликда металл тахтачага маҳкамлаш учун тешикли 4х4х4 см ўлчамдаги чуқурчалар мавжуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказининг баландлиги 10 см, баландлиги 5 см бўлган четига қараб оғишган, ўртасида 23х19 см тешиги бор, 40х40 см ўлчамдаги, деворининг қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган полимер (композит) материалли яхлит ётқизма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18х22 см ўлчамли тўғри бурчак шаклидаги, камида 3 мм қалинликдаги металл пластина, 4 та бурчагига узунлиги 6,5 см рухланган М10 тамба ўрнатилган қозиқ боши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узунлиги 65 см дан 250 см гача, диаметри 76 мм, деворининг қалинлиги камида 3 мм, қанотлариниг қалинлиги камида 5 мм бўлган, қувур кўринишидаги углеродли пўлатдан ясалган қозиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устун ўрнатилгандан сўнг устки қисмининг ер сатҳидан баландлиги 200 см ни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий чегара белгисининг устуни бутун баландлиги бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғига мос рангларга бўялади: юқори қисми 60 см мовий рангга, унинг остидаги чизиқ 5 см қизил рангга, ўртаси 60 см оқ рангга, унинг остидаги чизиқ 5 см қизил рангга, пастки қисми 60 см яшил рангга, ётқизма эса оқ рангга бўялади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби 18 (11) см диаметрга, 21х21 (14х14) см тахта кўринишидаги асосга эга бўлиб, металл, полимер ёки композит материаллардан тайёрланади (қавс ичида йиғма темир-бетон чегара устуни учун ўлчамлар кўрсатилган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби бир текис тилло рангга бўялади ва асосий чегара устунининг махсус камгакига маҳкамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий чегара белгисининг тартиб рақами оқ рангли бўёқ билан мовий фонда, устуннинг иккала кенг томонларида (асосий йиғма темир-бетон чегара устунининг олди ва орқа томонида), Давлат гербидан 5 см пастда, марказий қисмида баландлиги 10 (6,5) см, кенглиги 4,5 (3,5) см, қалинлиги 1 см, рақам оралари 1 (0,6) см масофада, араб рақамлари билан ёзилади (қавс ичида йиғма темир-бетон чегара устуни учун ўлчамлар кўрсатилган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий чегара белгисининг устунида Давлат герби тасвири ва тартиб рақамидан бошқа белгилар кўзда тутилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий устун ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 см узунликдаги кўндаланг кесими 15х15 см бўлган темир-бетон устун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказининг баландлиги 10 см, баландлиги 5 см бўлган, четига қараб оғишган, ўртасида 16х16 см тешиги бор, диаметри 40 см яхлит доирасимон темир-бетон ётқизма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устун ўрнатилгандан сўнг устки қисмининг ер сатҳидан баландлиги 30 см ни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий чегара устуни ётқизмаси билан оқ рангга бўялади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оралиқ темир-бетон чегара устуни ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узунлиги 185 см, кўндаланг кесими 18х22 см, юқори қисмида баландлиги 9 см пирамидал шаклга эга бўлган темир-бетон устун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказининг баландлиги 10 см, баландлиги 5 см бўлган, четига қараб оғишган, ўртасида 23х18 см тешиги бор 80х82 см ўлчамдаги йиғма темир-бетон ётқизма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43х43х30 см ўлчамдаги, марказида 24х24х20 см ўлчамдаги чуқурчага эга бўлган пойдевор блок.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устун ўрнатилгандан сўнг устки қисмининг ер сатҳидан баландлиги 120 см ни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устун ва ётқизма оқ рангга бўялади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оралиқ чегара устунининг тартиб рақами унинг иккала кенг томонларининг марказига пирамидал қисмининг остки қиррасидан 5 см пастда, араб рақамлари билан, қора рангли бўёқда каср сонлар билан ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оралиқ чегара устунининг тартиб рақами ўлчамлари асосий чегара белгиси устуни тартиб рақами ўлчамлари билан бир хилдир. Каср чизиғининг қалинлиги тартиб рақами қалинлигига тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Махсус чегара белгилари ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ қуйидаги турларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўплам, тур, буй (қалқович) ва ишорат қозиғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўплам кўринишидаги махсус чегара белгиси — цемент қоришма билан бириктирилган конус шаклидаги, баландлиги ер сатҳидан 100 см ва асосининг кенглиги 80 см бўлган тош тўплам бўлиб, жойлардаги тошлардан йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тур кўринишидаги махсус чегара белгиси — цемент қоришма билан тошдан терилган тўрт ёқлама кесик пирамида ёки кесик конус шаклидаги, баландлиги ер сатҳидан 100 см ва асосининг кенглиги 80 см бўлган қурилма бўлиб, жойлардаги тошлардан йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўпламлар ва турлар оқ ранга бўялади, тартиб рақамлари оралиқ чегара устуни билан бир хил тарзда ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буй (қалқович) кўринишидаги махсус чегара белгиси — сув остига лангар ёрдамида занжир (сим) орқали маҳкамланадиган полимер материалдан (металлдан) ишланган конус шаклидаги қалқи (пўкак) бўлиб, сувдаги аниқ жойни белгилайди. Буйнинг баландлиги камида 250 см, диаметри камида 150 см, сув устидаги қисмининг баландлиги камида 200 см, ўрнатиш чуқурлиги 10 — 15 метрни ташкил қилиши ҳамда кундузи камида 3,5-4 км масофадан кўринишини таъминлайдиган ёрқин рангга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буй қурилмасининг сувдан юқори қисми чеккаси ёруғлик техник ускунаси ёки ёруғлик қайтаргич билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишорат қозиғи кўринишидаги махсус чегара белгиси — сув остига лангар ёрдамида занжир (сим) орқали маҳкамланадиган полимер материалдан (металлдан) ишланган, хода шаклидаги қалқи (пўкак) бўлиб, сувдаги аниқ жойни белгилайди. Ишорат қозиғининг узунлиги камида 400 см, диаметри камида 150 мм, сув устидаги қисмининг баландлиги камида 200 см ва ўрнатиш чуқурлиги 10-15 метр бўлиши ҳамда кундузи камида 1 км масофадан кўринишни таъминлайдиган ёрқин рангга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишорат қозиғи сув юзасига нисбатан вертикал ҳолда жойлашади ва қурилманинг сувдан юқори қисмида ёруғлик қайтаргич билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйнинг (ёки ишорат қозиғининг) тартиб рақами каср сонлар билан, қора бўёқда, икки марта горизонтал (вертикал) равишда ёруғлик техник ускунаси ёки ёруғлик қайтаргичнинг остки чизиғидан 50 см масофада, сув устидаги қисмининг тенг иккига бўлинган (180°) секторларининг ўртасида, оралиқ чегара устуни билан бир хил тарзда ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйнинг (ишорат қозиғининг) тартиб рақамлари ўлчами асосий чегара устуни тартиб рақами ўлчами билан бир хилдир. Каср чизиғининг қалинлиги тартиб рақами қалинлигига тенг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ҳудудининг хусусиятларини инобатга олиб, буй ва ишорат қозиғининг қурилмаси ва ўлчамлари ўзгариши мумкин. Шу билан бирга улар аниқ кўринадиган, мустаҳкам ва пухта бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат чегарасини жойларда чегара белгилари билан белгилаш ва ўрнатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат чегарасини жойларда чегара белгилари билан белгилаш ва ўрнатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат чегарасини белгилаш учун Ўзбекистон Республикасининг чегара белгилари географик координаталари аниқ белгиланиб, ҳудуднинг физик-географик хусусиятларидан келиб чиқиб, Давлат чегараси чизиғида, чегарадош давлат чегара белгиларига параллель ёки навбатма-навбат тартибда қуйидаги жойларда ўрнатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегара чизиғи ўз йўналишни ўзгартирадиган жойларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегара чизиғи мавжуд йўллар, каналлар, коллекторлар ва бошқа объектлар билан кесишган жойларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегара чизиғи сув ҳудудидан қуруқликка ёки қуруқлик ҳудудидан сувга ўтган жойларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта чизиқли объектдан бошқа чизиқли объектга ўтиш жойларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара яқинидаги аҳоли интенсив хўжалик ва бошқа фаолият юритадиган жойларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегаранинг ўтишини кўз билан кўриб аниқлаш қийин бўлган жойларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат чегараси жойларда асосий, оралиқ ва махсус чегара белгилари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий ва оралиқ чегара белгилари қуйидагилардан ташкил топади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегарасининг қуруқликдаги қисмида, тўғридан-тўғри чегара чизиғида ўрнатиладиган битта асосий ёки оралиқ устундан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегараси сув ва бошқа чизиқли объектлар орқали, шунингдек, йўлларни кесиб ўтаётганида ўрнатиладиган иккита асосий ёки оралиқ чегара устунларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегара чизиғининг сув ҳудудидан қуруқликка ўтишида ёки аксинча ҳолларда ўрнатиладиган иккита ёки учта асосий ёки оралиқ чегара устунларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ қуруқлик ҳудудларда чегарани асосий чегара белгилари билан белгилашда, чегарадош давлат чегара белгиларига параллель равишда бевосита Давлат чегара чизиғига марказий устунлар ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Битта асосий чегара устунидан иборат асосий чегара белгилари чегарадош давлатнинг чегара белгиси билан навбатма-навбат, олди томони чегарадош давлатга қаратилиб ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Битта оралиқ чегара устунидан иборат оралиқ чегара белгисини, чегара белгисининг кенг томонларини чегарадош давлатларга қаратилган ҳолда олдинги асосий чегара белгисини ўрнатган давлат ўрнатади. Бир нечта оралиқ чегара белгилари ўрнатиладиган ҳолларда, кейинги белгиларни юқорида айтиб ўтилган давлат ўрнатиши ёки икки давлат навбат билан ўрнатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оралиқ чегара белгилари миқдори чегарадош давлат билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оралиқ чегара белгилари қуйидаги ҳолларда ўрнатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган асосий чегара белгилари жойларда чегара чизиғининг ўтишини етарлича аниқ белгилаб бера олмаса ҳамда рельеф шароитига кўра улар орасида кўриниши таъминланмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара яқин ҳудудларида аҳоли пунктлари мавжуд бўлганда ҳамда хўжалик ва бошқа фаолият юритилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Чегара белгилари орасидаги масофа меъёри ҳудуднинг физик-географик шароитларидан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Чегара чизиғининг қуруқлик ҳудудидаги бурилиш жойига ўрнатилган устуннинг олд томони чегара бурчагининг биссектрисасига перпендикуляр бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Оралиқ белгилари ва махсус чегара белгиларига тартиб рақамлар каср сонлар билан берилади, касрга олдинги асосий чегара белгисининг тартиб рақами, махражга эса оралиқ ёки махсус чегара белгисининг рақами кейинги асосий чегара белгисигача ўсиб бориш тартибда ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Иккита ва учта чегара устунларидан иборат бўлган чегара белгиларини ўрнатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ қуруқлик ҳудудларидан ўтаётган чегара чизиғи автомобиль ва темир йўллар билан кесишган ҳолларда иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик) чегара белгиси ўрнатилади. Бунда чегарадош давлатнинг чегара устуни чегара чизиғи устида, автомобиль/темир йўлнинг ўнг томонига ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара устунига тартиб рақами ўсиб бориш тартибида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ чегара сув объектлари (дарё, канал, коллектор-дренаж тармоғи ва бошқалар) орқали ўтган чегара чизиғини автомобиль ва темир йўллар кесиб ўтган ҳолларда, иккита чегара устунидан иборат чегара белгиси ўрнатилади. Бунда чегарадош давлатнинг чегара устуни автомобиль/темир йўлнинг ўнг томонига, сув объектининг қирғоғига ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сув (дарё, канал, коллектор-дренаж тармоғи ва бошқалар) ва бошқа чизиқли (йўллар, тўғонлар ва бошқалар) чегара иншоотлари орқали ўтадиган чегара чизиғи объектнинг ҳар икки томонига бир-бирига қарама-қарши демаркация чизиғига параллель ўрнатилган иккита чегара устунларидан иборат чегара белгиси билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ давлат чегараси қуруқлик ҳудудидан сув ҳудудига ёки аксинча ўтганда, унинг бурилиш жойига иккита устундан иборат бўлган ўтиш чегара белгиси, асосий ва створдаги чегара устунлари ўрнатилади. Бундай ҳолда асосий чегара устуни чегара чизиғига ўрнатилади, створдаги чегара устуни эса сув ҳудудининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Асосий чегара устунининг юз томони чегарадош давлат томонга йўналтирилади. Створдаги устунинг юзи чегара чизиғига перпендикуляр йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Учта чегара устунидан иборат (учлик) бўлган чегара белгиларини ўрнатиш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ чегара сув объектидан (канал, коллектор, зовур ва бошқалар) қуруқлик ҳудудига ёки аксинча ўтганда, қуруқлик ҳудудида юз томони демаркация чизиғига параллель равишда бир-бирига қарама-қарши иккита чегара устуни ўрнатилади, учинчи чегара устуни (створдаги) эса сув объектининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Створдаги чегара устуннинг юз томони чегара чизиғига перпендикуляр тарзда йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 12, 13-иловаларга мувофиқ чегара бир сув объектидан бошқасига ўтганда (канал, коллектор, зовур ва бошқалар), шунингдек, улар ўртасида унча катта бўлмаган қуруқлик ҳудуди мавжуд бўлганда, бир сув объектининг ҳар иккала қирғоғида бир-бирига қарама-қарши иккита чегара устуни юз томони демаркация чизиғига параллель равишда ўрнатилади, учинчи чегара устуни (створдаги) эса бошқа сув объектининг қарама-қарши қирғоғида Давлат чегарасининг створида ўрнатилади. Створдаги чегара устуннинг юз томони чегара чизиғига перпендикуляр тарзда йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учта чегара устунидан иборат чегара белгиларини ўрнатишда бурилиш нуқтаси ҳосил бўлган учбурчак ичида бўлиши ва унинг томонлари мутаносиблиги максимал даражада сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Иккита ва учта чегара устунларидан иборат чегара белгисининг тартиб рақамларига қўшимча (1), (2) ёки (3) рақамлари берилади. Рақамлар бошқа чегара устунларидан соат мили бўйича шимолроқда жойлашган устундан бошлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Учта устундан иккитасини чегаранинг бурилиш нуқтасида каттароқ айланиш сегменти бўлган томон ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлар билан тузган халқаро шартномалари ва битимларига ҳамда Давлат чегарасини демаркация ва редемаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия қарорларига биноан жойларда Давлат чегарасига белги қўйишнинг Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид келмайдиган бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга

Ўзбекистон Республикасининг асосий темир-бетон чегара устуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг асосий йиғма темир-бетон чегара устуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг асосий полимер (композит) чегара устуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий устун

5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг оралиқ темир-бетон чегара устуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг махсус чегара белгилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик) чегара белгисини ўрнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуруқлик ҳудудларидан ўтаётган чегара чизиғи автомобиль ва темир йўллар билан кесишган ҳолларда иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик) чегара белгисини ўрнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара сув объектлари орқали ўтган чегара чизиғини автомобиль ва темир йўллар кесиб ўтган ҳолларда иккита чегара устунидан иборат чегара белгисини ўрнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегараси сув ҳудудидан қуруқликка ёки қуруқлик ҳудудидан сувга ўтган жойларда иккита чегара устунидан иборат (жуфтлик) чегара белгисини ўрнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегараси сув ҳудудидан қуруқликка ёки қуруқлик ҳудудидан сувга ўтган жойларда учта чегара устунидан иборат (учлик) чегара белгисини ўрнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегараси бир сув объектидан бошқасига ўтган жойларда учта чегара устунидан иборат (учлик) чегара белгисини ўрнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара сув объектлари ўртасида унча катта бўлмаган қуруқлик ҳудуди мавжуд бўлганда учта чегара устунидан иборат (учлик) чегара белгисини ўрнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 204-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлар билан Давлат чегараси чизиғини белгилаш тартиби тўғрисида» 2003 йил 24 ноябрдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 345-модда) илованинг 14-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 126-модда) илованинг 28-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2021 й., 09/21/204/0323-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)