LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 204-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасига белги қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг қўшни мамлакатлар билан Давлат чегараси чизиғини белгилаш ишларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, Давлат чегараси чизиғи халқаро шартномалар билан аниқланади ва жойларда ўз ичига асосий (чегара устуни), қўшимча ва ёрдамчи белгиларни (қоровултепалар, буйлар, ишорат қозиқлари, стволлар ва бошқа белгилар) ўз ичига олувчи чегара белгилари тизими билан белгиланади.
асосий чегара белгиси Давлат чегарасининг дахлсизлиги, мамлакатнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги рамзи ҳисобланади ва ўтказиш манзилларида, қуруқликдаги участкалардан дарё (кўл, денгиз) участкаларига Давлат чегарасидан ўтиш жойларида, уч давлат чегараси туташган жойларда ва Давлат чегараси чизиғи ўтишининг бошқа характерли нуқталарида ўрнатилади;
қўшимча чегара белгилари асосий чегара белгилари ўртасида Давлат чегараси ўтиши чизиғини белгилаш учун ўрнатилади;
ёрдамчи чегара белгилари айрим бориш қийин бўлган қуруқликдаги участкаларда ва дарёлар, кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг сув юзасида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғи ўтишини белгилаш учун қўлланилади:
Белгилансинки, қўшимча, ёрдамчи чегара белгилари, ствол белгилари, буйлар, ишорат қозиқларининг шакллари ва ўлчамлари Демаркация бўйича ҳукуматлараро комиссиялар томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг чегара белгилари Давлат чегараси чизиғида, географик координатлари аниқ белгиланган ва Демаркация бўйича ҳукуматлараро комиссия протоколи тузилган ҳолда ўрнатилади. Чегара белгилари аниқ кўриниб туриши, мустаҳкам ва чидамли бўлиши керак;
чегара белгилари ўрнатилгандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларига берилади. Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари чегара белгиларининг қўриқланишини ва уларнинг кейинчалик сақланишини таъминлайди.
(4-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Қўшни давлатлар билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини демаркация қилишда ўрнатиладиган Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгиси* кўндаланг кесими 18х22 см, баландлиги 265 см бўлган ва юқори қисмида тўрт қиррали пирамидал шаклли тўғри бурчакли конструкциядан иборат темир-бетондан иборатдир. Чегара белгиси ерга ўрнатилгандан кейин унинг конструкцияси ўзида баландлиги 200 см устунни, пойдеворни ва тўкилган тошни ифодалайди.
Асосий чегара белгиси бутун устун бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангига мос рангга бўялади.
Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгисида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ўрнатилади ва мазкур белгининг тартиб рақами ёзиб қўйилади (араб рақамлари билан).
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири қолиплаш усули билан 22х22 см ўлчамли металл пластинкага туширилади. Давлат герби тўкилган тошдан 165 см баландликда (пластинканинг пастида) асосий чегара белгисининг қўшни давлат томонга қаратилган томонида ўрнатилади.
10 см баландликдаги тартиб рақами ҳаво ранг фонда оқ эмал бўёқ билан бўялади. Рақамлар Давлат герби тасвири туширилган пластинкадан 5 см қуйида ўрнатилади. (Тегишли асосий чегара белгиси рақами, шунингдек қўшимча чегара белгиларида ҳам кўрсатилади, уларнинг тартиб рақами каср сон шаклида ёзилади, суратда асосий чегара белгиси рақами ва махражда мазкур қўшимча белгининг ўзининг тартиб рақами кўрсатилади.).
Асосий чегара белгиларида Давлат герби тасвири ва тартиб рақамидан бошқа белгилар назарда тутилмайди.
Чегара белгиси аниқ кўриниб турадиган, мустаҳкам ва чидамли бўлиши керак. Белги чегара белгисининг асосий майдончаси ернинг чўкишини истисно этадиган, узоқ вақт сақланишни ҳамда инсон ёки табиат кучларининг (сув тошқини, ўпирилиш, кўчки) таъсири натижасида емирилишдан ёки йўқ қилинишдан ишончли ҳимояланишни кафолатловчи зичлантириш ва темир-бетонга маҳкамлаш ишлари олиб борилган ҳолда тупроқнинг чўкишини истисно этадиган қаттиқ (зич) ерга камида 65 см чуқурликда ўрнатилиши керак.
Чегара белгиларини чўкадиган ерга ва силжиб турадиган тупроққа ўрнатиш тақиқланади. Чегара белгиларини чўл-қумлоқ жойларда ўрнатиш бўйича технология схемаларини ишлаб чиқишда пойдеворнинг асосини зичлаш ва эрозияга қарши жараёнларни амалга ошириш (шағал ётқизиш, чим босиш ва бошқалар) шарт эканлиги назарда тутилади.