13.03.2020 йилдаги 155-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори ижросини таъминлаш, сув хўжалиги соҳасида илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Сув хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йилги Инвестиция дастурини шакллантириш жараёнида асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, 2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида келгуси йилларда амалга ошириладиган сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда қўшимча маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган маблағларнинг 50 фоизини лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни молиялаштиришга йўналтиришни, қолган 50 фоизи эса Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказилишини ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 13 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 155-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объекти — сув ресурсларини тўплаш, бошқариш, етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилиш, ажратиб бериш ва муҳофаза қилиш мақсадида сув хўжалиги фаолияти амалга ошириладиган сув объекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация объектлари — сув ресурсларини бошқариш, тўплаш ва уларни сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларга етказиш, суғориладиган ерларни сув билан таъминлашга кўмаклашадиган, гидроузеллар, сув оқимини йўналтириш, дарёлар ва каналлар ўзанларини ҳимоя қилиш, сув омборлари, сел-сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва суғориш тармоқлари иншоотлари билан, насос станциялари, суғориш вертикал қудуқлари, сув олиш, сув ташлаш, сув чиқариш ва бошқа иншоотларни ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мелиорация объектлари — коллектор-дренаж ва ер усти ташлама сувларини тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган, коллекторларни ва коллектор-дренаж тармоғини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиорация насос станцияларини (агрегатларини) ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича олиб бориладиган лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган ихтисослаштирилган лойиҳа гуруҳи (кейинги ўринларда Лойиҳа гуруҳи деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа гуруҳига фақат маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек, алоҳида олимлар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳа гуруҳи сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишда қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилаётган лойиҳа топшириқлари ва лойиҳаолди ҳужжатлари сифатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш объектидаги мавжуд ҳолат тўғри баҳоланганлиги ва муаммолар тўғри аниқланганлигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича амалга оширилган дала қидирув ишларининг сифати ва тўлиқлигини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик, гидрологик ва гидрогеологик маълумотларнинг сифатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммоларнинг ечими юзасидан қабул қилинган вариантлар тўғри танланганлигини, қабул қилинган якуний ечимнинг илмий-техник жиҳатдан асосланганлигини, замонавий қурилиш материаллари, ресурс тежамкор технологиялар ва техниканинг қўлланилганлигини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий сув хўжалиги объектлари бўйича маълумотлар ва илғор хорижий тажрибадан фойдаланганлик даражасини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектининг ишончли ва хавфсиз ишлаши чоралари кўрилганлиги, шунингдек, атроф-муҳитга таъсирининг баҳоланганлиги, муҳофаза зоналари ва соҳилбўйи минтақаларнинг ажратилганлигини кўриб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатларини шакллантириш ва лойиҳа-қидирув ишлари жараёнида лозим ҳолларда объектга чиқиш ва ўрганиш, муаммоли лойиҳалар бўйича махсус илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш юзасидан «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларига таклифлар киритиш;
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник жиҳатдан кузатиш натижалари бўйича асосланган хулоса ва таклифлар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа гуруҳи лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танлов (тендер) асосида аниқланган бош лойиҳа ташкилоти (кейинги ўринларда бош лойиҳа ташкилоти деб аталади) билан шартномага асосан лойиҳаларни амалга оширишда илмий-техник кузатув ва бошқа ишларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ҳамда молиялаштириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йилда сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ирригация ва мелиорация тадбирлари дастурларини шакллантириш учун устувор лойиҳаларни танлашда жойлардаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилган ҳолда илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш талабини ҳар бир лойиҳа бўйича аниқлайди ва илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини ҳар йили 25 мартга қадар шакллантириради. Ушбу рўйхатни шакллантиришда тегишли лойиҳа ташкилотлари ва Лойиҳа гуруҳини жалб қилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу рўйхатга алоҳида илмий-техник ечим ва асослаш талаб этиладиган (намунавий бўлмаган) гидроузеллар, сув омборлари, сел-сув омборлари, насос станциялари, ирригация тизими каналлари ва суғориш тармоқлари, гидротехника иншоотлари, вертикал суғориш қудуқлари, коллекторлар ва коллектор-дренаж тармоқлари, вертикал дренаж қудуқлари, мелиорация насос станциялари (агрегатлари) ва кузатув тармоғи ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини асословчи маълумотлар билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа гуруҳи билан биргаликда тақдим қилинган илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини ва асословчи маълумотларни ҳар йили 15 апрелга қадар таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг сув хўжалиги масалалари бўйича Тармоқ илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда Тармоқ илмий-техник кенгаши деб аталади)нинг йиғилишларида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳалар бўйича тақдимотларини ҳар йили 25 апрелга қадар ўтказади ва муҳокама қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқ илмий-техник кенгашининг йиғилишларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда манфаатдор бошқа вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларини таклиф этади;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун ажратиш талаб этиладиган маблағнинг дастлабки миқдорини белгилашда қуриладиган ва реконструкция қилинадиган сув хўжалиги объектнинг категорияси, жойлашган манзили, геологик, гидрогелогик, гидрологик ва бошқа тупроқ-иқлим шароити, объект муқобилининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, дастлабки умумий қиймати ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб Лойиҳа гуруҳининг асосланган таклифларини эътиборга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг якуний рўйхатини ишлаб чиқади ва лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча ажратиш талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки қийматини кўрсатган ҳолда ҳар йили 1 майга қадар Тармоқ илмий-техник кенгашининг тегишли қарори билан тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлик тасдиқланган Тармоқ илмий-техник кенгашининг қарорини уч кун мобайнида «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларига улар томонидан келгуси йилда сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган ирригация ва мелиорация тадбирларининг лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатлари (кейинги ўринларда — манзилли рўйхатлар)ни ишлаб чиқиш учун юборади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдори ҳисобига илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки қийматларини кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилган манзилли рўйхатларни ҳар йили 10 майга қадар Агентликка белгиланган тартибда келишиш учун тақдим қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлик ҳар йили 15 майга қадар «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари томонидан тақдим қилинган манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, келишгандан сўнг тасдиқлаш учун Вазирликка тақдим қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 25 майга қадар манзилли рўйхатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритган ҳолда келишади ҳамда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган манзилли рўйхатларни ижро учун Агентликка тақдим қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлик тасдиқланган манзилли рўйхатларни ҳар йили 1 июнга қадар ижро учун «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларига тақдим қилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларни расмийлаштириш ва молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан ҳар бир лойиҳа бўйича лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун танлов (тендер) асосида бош лойиҳа ташкилотини аниқлайди ва у билан тегишли шартномани тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномага лойиҳа-қидирув ишлари бўйича илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-қидирув ишларини бажариш жараёнида тайёрланган материалларни асословчи ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар билан биргаликда Лойиҳа гуруҳига тақдим қилиб бориш жадвалини илова қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети билан ҳар бир лойиҳа-қидирув ишлари бўйича Лойиҳа гуруҳи томонидан илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузади. Шартномага лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни амалга ошириш жадвалини илова қилади;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига шартнома асосида олдиндан 15 фоиз бўнак маблағларини тўлайди;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома бўйича қолган тўловларни Лойиҳа гуруҳининг «Сувқурилишинвест» давлат муассасаси ва бош лойиҳа ташкилотига тақдим қилинадиган хулоса ва таклифлар ҳамда расмийлаштирилган далолатнома ҳисоб-фактура асосида амалга ошириб боради;
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича барча лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорининг 50 фоизини шартнома асосида вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказади. Бунда ушбу маблағлар фақат сув хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштиришга ҳамда республика таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига грантлар ажратиш учун сарфланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бош лойиҳа ташкилоти лойиҳа-қидирув ишларини бажариш жараёнида тайёрланган материалларни асословчи ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар билан «Сувқурилишинвест» давлат муассасаси билан тузилган шартномага илова қилинган жадвал бўйича Лойиҳа гуруҳига илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун тақдим қилиб боради.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар электрон шаклда Лойиҳа гуруҳининг электрон почта манзилига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Лойиҳа гуруҳи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари билан тузилган шартномага асосан ҳар бир лойиҳа-қидирув ишини илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг соҳа бўйича профессор-ўқитувчилари, илмий ходимларини ҳамда юқори тажрибага эга бўлган алоҳида олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади, иш режасини тузади ва тасдиқлайди;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳа ташкилоти томонидан тақдим қилинган лойиҳа-қидирув ишлар, материаллар ва ҳисоб-китобларни ҳамда қабул қилинаётган технологик ечимларни илмий-техник жиҳатдан асосланганлигини, замонавий қурилиш материаллари, ресурс тежамкор технологиялар ва техниканинг қўлланилишини таҳлил қилади, тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда қурилиш объектини жойида қўшимча равишда ўрганади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларни шартномада белгиланган муддатларда кўриб чиқади. Ҳужжатларни ўрганиш учун қўшимча мутахассисларни жалб этиш, қўшимча илмий асосланган маълумотлар, алоҳида махсус илмий-тадқиқот ёки тажриба-синов ишларини ўтказиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш талаб этилганда ва бошқа ҳолларда «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари билан имзоланадиган қўшимча келишув шартномасига мувофиқ ўрганиш муддати узайтирилиши мумкин;
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳа ташкилоти томонидан қабул қилинган технологик ечимлар етарлича илмий-техник жиҳатдан асосланмаган ва бу борада илмий асослар ва тажрибалар, жумладан, хорижий тажриба етарли бўлмаган ҳолларда бу борада алоҳида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш лозимлиги юзасидан «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетига таклифлар тайёрлайди;
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланган хулосалар ва таклифларни «Сувқурилишинвест» давлат муассасаси ва бош лойиҳа ташкилотига белгиланган тартибда тақдим қилиб боради.
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа гуруҳи илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини шартномаларда белгиланган муддатларда бажаришга ҳамда натижалари бўйича тайёрланган хулоса ва таклифларнинг асосланганлигига масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бош лойиҳа ташкилоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа гуруҳининг илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича берган хулосалари ва таклифларини биргаликда таҳлил қилади ҳамда хулоса ва таклифлар етарлича асосланган деб топилганда лойиҳа-қидирув ишларини такомиллаштириш учун қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича тақдим қилинган хулоса ва таклифлар етарлича асосланмаган тақдирда уни Лойиҳа гуруҳининг тегишли экспертлари билан муҳокама қилади ва тегишли қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли экспертлар томонидан илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича тақдим қилинган хулоса ва таклифлар маъқулланмаган тақдирда ушбу хулосани қайта кўриб чиқиш учун Лойиҳа гуруҳига юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари якунланган лойиҳа-қидирув ишларини белгиланган тартибда «Сувқурилишинвест» давлат муассасасига тақдим қилади.
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош лойиҳа ташкилоти Лойиҳа гуруҳининг илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича асосланган хулосалар ва таклифлари бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг сифатини яхшилашга масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳа ташкилотлари ҳамда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети билан тузилган шартномалар ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб боради;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳа ташкилоти томонидан якунланган лойиҳа ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари бўйича хулосалар ва таклифлар билан биргаликда кўриб чиқади ҳамда идоравий ва давлат экспертизасидан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза хулосалари олинган лойиҳа ҳужжатларини Вазирликнинг Тармоқ илмий-техник кенгаши муҳокамасига киритиш учун Агентликка тақдим қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари бош лойиҳа ташкилотлари ҳамда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети билан тузилган шартномаларга кўра бажарилган ишларни ўз вақтида молиялаштириб бориш ҳамда сифатли қабул қилишга масъулдир.
(18-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазирлик экспертиза хулосаси олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини икки кун муддатда Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш учун Вазирликка тақдим қилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза хулосалари олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини икки кун мобайнида Лойиҳа гуруҳининг раҳбари ва тегишли экспертларини таклиф қилган ҳолда Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа гуруҳи ва бош лойиҳа ташкилоти ўртасида лойиҳа-қидирув ишлари юзасидан юзага келган келишмовчиликларни кўриб чиқади ҳамда лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижасини ва лойиҳа-қидирув ишларининг сифатини таҳлил қилиб бориш ҳамда ушбу тизимнинг самарадорлигини ошириш юзасидан масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаолди ҳужжатларини (техник-иқтисодий асос ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда тасдиқлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари учун «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари томонидан Лойиҳа гуруҳига тўлаб берилган маблағларни ишлатиш, жалб қилинган маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг соҳа бўйича профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ва юқори тажрибага эга бўлган мутахассислари билан шартнома асосида ҳисоб-китоб қилишни, хизмат сафарлари харажатларини қоплашни назарда тутувчи тартиб «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари бўйича тузилган шартнома бўйича низолар томонларнинг ўзаро келишувига кўра, агар келишувга эришилмаса суд тартибида ҳал қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

1. Келгуси йилда сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ирригация ва мелиорация тадбирлари дастурларини шакллантириш учун устувор лойиҳаларни танлашда илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш талабини ҳар бир лойиҳа бўйича аниқлайди ва илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатинишакллантиради.

Ҳар йили

25 мартга қадар

2. Илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини асословчи маълумотлар билан биргаликда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

Ҳар йили

1 апрелга қадар


2-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги

1. Лойиҳа гуруҳи билан тақдим қилинган илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини ва асословчи маълумотларни таҳлил қилади.

Ҳар йили

15 апрелга қадар

2. Тармоқ илмий-техник кенгашининг йиғилишларида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳалар бўйича тақдимотларини ўтказади ва муҳокама қилади.

Ҳар йили

25 апрелга қадар

3. Лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг якуний рўйхатини ишлаб чиқади ва лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча равишда ажратиш талаб этиладиган маблағларнинг дастл?бки қийматини кўрсатган ҳолда Тармоқ илмий-техник кенгашининг тегишли қарори билан тасдиқлайди.

Ҳар йили

1 майга қадар

4. Тасдиқланган Тармоқ илмий-техник кенгашининг қарорини Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги ва «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларга келгуси йилда сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган ирригация ва мелиорация тадбирларининг лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш учун юборади.

Рўйхат тасдиқлангандан сўнг
3 кун мобайнида


3-босқич

«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари

1. Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдори ҳисобига илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки қийматлариникўрсатади.

2. Ишлаб чиқилган манзилли рўйхатларни Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги белгиланган тартибда келишиш учун тақдим қилади.

Ҳар йили

10 майга қадар


4-босқич

Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги

«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари томонидан тақдим қилинган манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, келишгандан сўнг тасдиқлаш учун Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

Ҳар йили

15 майга қадар


5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

1. Манзилли рўйхатларни Молия вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритган ҳолда келишади ҳамда тасдиқлайди.

2. Тасдиқланган манзилли рўйхатларни ижро учун Сув хўжалиги капитал қурилиш лойи?аларини амалга ошириш агентлигига тақдим қилади.

Ҳар йили

25 майга қадар


6-босқич

Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги

Тасдиқланган манзилли рўйхатларни ижро учун «Сувқурилишинвест» давлат муассасаларига тақдим қилади.

Ҳар йили

1 июнга қадар


7-босқич

«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари

1. Тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан ҳар бир лойиҳа бўйича лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун бош лойиҳа ташкилоти билан тегишли шартномани тузади.

2. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети билан ҳар бир лойиҳа-қидирув ишлари бўйича Лойиҳа гуруҳи томонидан илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузади ҳамда белгиланган тартибда молиялаштиради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича


8-босқич

Бош лойиҳа ташкилоти

Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш жараёнида тайёрланган материалларни асословчи ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар билан биргаликда Лойиҳа гуруҳига илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун тақдим қилиб боради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича


9-босқич

Лойиҳа гуруҳи

1. Ҳар бир лойиҳа-қидирув иши юзасидан илмий-техник жиҳатдан кузатув ишларини амалга ошириш учун маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уларнинг соҳа бўйича профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ҳамда юқори тажрибага эга бўлган алоҳида олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади.

2. Тақдим қилинган лойиҳа-қидирув ишлари, материаллар ва ҳисоб-китобларни ҳамда қабул қилинаётган технологик ечимлар илмий-техник жиҳатдан асосланганлигини, замонавий қурилиш материаллари, ресурс тежамкор технологиялар ва техниканинг ишлатилишини таҳлил қилади, тегишли хулосалар ва таклифлар тайёрлайди.

3. Тайёрланган хулосалар ва таклифларни «Сувқурилишинвест» давлат муассасаси, шунингдек, бош лойиҳа ташкилотига белгиланган тартибда тақдим қилиб боради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича


10-босқич

Бош лойиҳа ташкилоти

1. Лойиҳа гуруҳига лойиҳа-қидирув ишлари, материаллар ва ҳисоб-китобларни белгиланган муддатларда тақдим қилиб боради.

2. Лойиҳа гуруҳининг илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари натижаси бўйича берган хулосалари ва таклифларини биргаликда таҳлил қилади ҳамда лойиҳа-қидирув ишларини такомиллаштириш учун қабул қилади.

3. Хулосалар ва таклиф етарлича асосланмаган тақдирда уларни Лойиҳа гуруҳининг тегишли экспертлари билан муҳокама қилади ва тегишли қарор қабул қилади.

4. Илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари якунланган лойиҳа-қидирув ишларини белгиланган тартибда «Сувқурилишинвест» давлат муассасасига тақдим қилади.

Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича


11-босқич

«Сувқурилишинвест» давлат муассасалари

1. Бош лойиҳа ташкилотлари ҳамда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети билан тузилган шартномалар ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.

Шартномаларга илова қилинган жадвал бўйича

2. Якунланган лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишлари бўйича таклифлар ва хулосалар билан биргаликда кўриб чиқади ҳамда идоравий ва давлат экспертизасидан ўтказади ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш учун Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигига тақдим қилади.

Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан сўнг

бир ой мобайнида


12-босқич

Сув хўжалиги капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги

Экспертиза хулосаси олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини Тармоқ илмий-техник кенгашида кўриб чиқиш учун Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.

Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан

икки кун ичида


13-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги

1. Экспертиза хулосалари олинган лойиҳа-қидирув ишлари ҳужжатларини белгиланган тартибда Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилади.

2. Лойиҳа гуруҳи ва бош лойиҳа ташкилоти ўртасида лойиҳа-қидирув ишлари юзасидан юзага келган келишмовчиликларни кўриб чиқади ҳамда лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.

Лойиҳа-қидирув ишлари тақдим қилингандан сўнг

икки кун мобайнида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 09/20/155/0316-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)