17.09.2021 йилдаги 579-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, ушбу йўналишда экспертиза ўтказиш жараёнига алоқадор шаҳарсозлик фаолияти субъектлари фаолиятини уларнинг бу борадаги ўзаро муносабатларини тартибга солиш орқали янада ривожлантириш ҳамда экспертиза-тартибот жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали соҳада шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга оширишда:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатлари объектларнинг хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали кўриб чиқилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар, давлат ва давлат ташкилотлари кафолатлари остида олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ишларнинг лойиҳа ҳужжатлари «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳа ҳужжатлари объектлар хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари — юридик шахслар, «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосаси эксперт ташкилоти томонидан ахборот тизимининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«топография» маълумотлар базасига киритилмаган топографик режалардан фойдаланилган ишчи лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун хизматлар ҳақини табақалаштирилган тартибда ҳисоблаш тизими жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт ташкилотлари эксперт — мутахассислари белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилсин ва уларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг смета қиймати Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларини интеграция қилган ҳолда, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан жорий этиладиган «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси асосида аниқланади.
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бошқармалари моддий-техник базасини корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъсисчи билан келишган ҳолда Марказ молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази ва унинг ҳудудий бошқармаларига штатлар сонидан келиб чиққан ҳолда вазирлик ва ҳудудий бошқармалари балансидаги бинолардан ижара тўловисиз (ноль қийматда) қўшимча жой ажратилиши таъминланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари сметасида қўлланиладиган ресурсларнинг нархлари бўйича экспертиза хулосаси:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда, қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, муайян объектнинг (ҳудуднинг) шаҳарсозлик ҳужжатларини тармоқ (соҳавий) экспертизадан (сейсмик, экологик, саноат хавфсизлиги ва б.) ўтказиш талаб этилса, мазкур жараёнлар шаҳарсозлик экспертизасидан олдин амалга оширилади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларнинг бошланғич қиймати Давлат статистика қўмитаси расмий сайтига (stat.uz) жойлаштириб бориладиган қурилиш материалларининг жорий нархлари, машина ва механизмлар хизмати учун ўртача нархлар ҳамда ўртача иш ҳақи кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда нархлар йил давомида ўзгариши инобатга олиниб, муайян давр учун ўртача нарх нархлар ўсиши тўғрисидаги статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тизими жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда иштирок этувчи экспертларни аттестациядан ўтказиш ва уларга сертификат бериш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Архитектура, қурилиш, муҳандислик ва коммунал хўжалик соҳаларида кадрлар тайёрлаш (жумладан, махсус мақсадли), қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва баҳолаш бўйича ихтисослашган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги Компетенцияни ривожлантириш институти томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 октябрга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишнинг такомиллашган тизими «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 ноябрга қадар Давлат тест маркази билан биргаликда тасдиқланган режа-жадвал асосида эксперт ташкилотлари эксперт — мутахассисларини аттестациядан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 10 ноябрга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, мутасадди вазирликлар ва идоралар статистик ҳамда идоравий маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланадиган эксперт ташкилотларининг электрон рейтингини жорий этиш назарда тутилган ҳужжат лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжат лойиҳасида энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлган эксперт ташкилотларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида уларга давлат томонидан қўшимча имкониятлар ва имтиёзлар тақдим этилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 17 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
579-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом юридик ва жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда — буюртмачи) шаҳарсозлик ҳужжатлари, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини (ишчи лойиҳа, лойиҳа-смета ҳужжатлари, ишчи ҳужжатлар) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, муҳандислик изланишлар, энергия самарадорлиги кўрсаткичлари, ёнғинга қарши ҳамда экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/266/0533-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт — белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ва тегишли сертификатга эга бўлган, қурилиш соҳасида камида беш йил иш тажрибасига эга (асосан лойиҳа ташкилотларида ишлаган) бўлган олий маълумотли мутахассис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда — ТИА/ТИҲК) — лойиҳанинг умумий энг кўп миқдордаги қийматини ва молиялаштириш эҳтиёжи ҳажмини молиялаштиришнинг кўриб чиқилган дастлабки шартларини ҳисобга олган ҳолда белгилаб берувчи муқобил вариантларни ўрганиш асосида лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник-технологик ва ташкилий ечимини танлашни асослаб берадиган лойиҳаолди ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи лойиҳа (кейинги ўринларда — ИЛ) — энг кўп қиймат акс этган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва ишчи ҳужжатлар бўлган тасдиқланадиган қисм ҳамда ишчи чизмалар билан бирга тайёрланадиган техник лойиҳадан ташкил топган лойиҳа ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи ҳужжатлар — алоҳида бинолар ва иншоотлар ҳамда иш турлари учун ишчи чизмалар жамланмасидан иборат лойиҳа ҳужжати. Мураккаб объектлар бўйича ишчи ҳужжатларни тайёрлашда бутун бино ва иншоот учун ишлаб чиқиладиган ишчи чизмалар билан бирга лойиҳанинг аниқлаштирувчи материаллари бўйича қўшимча ўрганишлар амалга оширилади. Ишчи ҳужжатларда ишчи-соат ва асосий қурилиш материаллари харажатларидаги ўзгаришлар келтирилиши, спецификациялар, жиҳозлар ва маҳсулотларнинг тегишли турларига ўлчам схемалари, бино ва иншоот учун ишчи қурилиш чизмаларининг паспортлари тузилиши лозим. Қоидага кўра, ишчи ҳужжатлар белгиланган тартибда тасдиқланган ТИА/ТИҲК асосида ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда — ТИТК) — илғор технологияларнинг жорий этилиши, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш йўналишларини инобатга олган ҳолда, лойиҳанинг асосий техник-технологик ечимларини унинг тармоқ ривожланиш истиқболларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан аниқлаш мақсадида ташаббускор (буюртмачи) қарори билан ташкил этиладиган коллегиал орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатлари — ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақида тасдиқланган ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари, ваколатли вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари, эксперт комиссиялар ва гуруҳлар, шунингдек, аккредитация қилинган юридик шахслар (кейинги ўринларда — эксперт ташкилотлари) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси махсус ваколатли давлат органининг ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари томонидан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосаси Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритиш жараёнида аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқ экспертларнинг асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида текшириш учун тегишли маълумотлар базасига интеграция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза ташкилотига буюртмачи томонидан юбориш жараёнида лойиҳа ташкилотларининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ объектларнинг мураккаблик тоифалари классификаторидан келиб чиқиб, мутахассисларнинг иш жойи тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида текшириш учун тегишли маълумотлар базасига интеграция қилинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳарсозлик ҳужжатлари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шаҳарсозлик, зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, муҳандислик изланишлар, ёнғинга қарши ҳамда экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилиши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/266/0533-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда, қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, муайян объектнинг (ҳудуднинг) шаҳарсозлик ҳужжатларини тармоқ (соҳавий) экспертизадан (сейсмик, экологик, саноат хавфсизлиги ва б.) ўтказиш талаб этилса, мазкур жараёнлар шаҳарсозлик экспертизасидан олдин амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш учун шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми, яъни зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, энергия самарадорлиги кўрсаткичлари, ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан мажбурий экспертизадан ўтказилиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/266/0533-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи янги объектларни лойиҳалаштиришда юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва (ёки) локал сув тозалаш иншоотлари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳаларни шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш ман этилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Барча қурилиш объектлари учун лойиҳаларнинг смета қисмини экспертизадан ўтказиш мажбурийдир, қурилиши тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидаги объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мажбурий эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсумий ишлар учун вақтинча ва маиший бинолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч юз куб метрдан ортиқ бўлмаган алоҳида қурилаётган кичик ҳажмдаги объектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий таъмирланадиган бинолар, иншоотлар, бундан давлат бюджети ва марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг смета қисми мустасно.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Экспертлар ва эксперт ташкилотлари ўз фаолиятида шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан мустақилдир. Шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқиш ва улар бўйича экспертиза хулосаларини тайёрлаш вақтида ҳеч ким экспертлар ёки эксперт ташкилотлари ишига аралашишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий эксперт хулосаси эксперт ташкилотлари томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — ахборот тизими) «Эксперт хулосаларининг ягона реестри»га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Эксперт ташкилотлари ва экспертлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг сметасида қўлланилган ресурслар нархлари бўйича экспертиза хулосаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг смета қиймати Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларини интеграция қилган ҳолда, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан жорий этиладиган «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси асосида аниқланади;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда нархларнинг йил давомида ўзгаришини инобатга олиб, муайян давр учун ўртача нарх нархлар ўсиши тўғрисидаги статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Эксперт ташкилотларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Эксперт ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш, илғор хорижий давлатларда ўқитиш ва сертификатлаш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Эксперт ташкилотлари ўзига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар лойиҳаларининг шаҳарсозлик, зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, муҳандислик изланишлар, ёнғинга қарши ва экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказади;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/266/0533-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети ва марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳаларининг смета харажатларини, жумладан, қурилиш материаллари қиймати, қурилишда ишлаб чиқариш (иш ва хизматлар) нархларини, машина ва механизмлардан фойдаланиш ҳамда автотранспорт хизматлари (норматив кўрсаткичлари) қийматини, шунингдек, пудрат корхоналарининг бошқа харажатларини экспертизадан ўтказади;
(13-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик, зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, муҳандислик изланишлар, ёнғинга қарши ва экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлиги бўйича шартнома асосида экспертларни жалб қилади;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/266/0533-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт ташкилотларининг хулосаларини ҳар чоракда ва йил якуни бўйича мониторинг қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза хулосаларини ахборот тизимига юклаб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар, пудратчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни уларнинг мурожаатларига мувофиқ кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишмовчиликлар юзасидан тегишли хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалашда қўпол камчилик ва хатоликларга йўл қўйган лойиҳа ташкилотлари бўйича махсус ваколатли органга тақдимнома киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда шаҳарсозлик, зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, муҳандислик изланишлари, ёнғинга қарши ва экологик нормалар ва қоидаларга, санитария қоидалари ва нормаларига, гигиена нормативларига мувофиқлигини текширади;
(13-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/266/0533-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган лойиҳа-қидирув ишларининг сифатига баҳо беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш, илғор хорижий давлатларда ўқитиш ва сертификатлаш ишларини амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий равишда кадрлар малакасини ошириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертларни хорижий ривожланган давлатларда ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертларни белгиланган тартибда сертификатлашни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддатларда экспертларнинг аттестациядан ўтишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш объекти бўйича тайёрланган шаҳарсозликка оид ҳужжатлар ва ҳисоботлар тўлиқ ва тўғрилигини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш объектида ҳақиқатда бажарилган физик иш ҳажмларини лойиҳа ҳужжатлари, оферта ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоб-фактура асосида ўлчовдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат ўлчови натижасига кўра пудрат шартномаси асосида лойиҳа ҳужжатларида, офертада ва ҳисоботларда назарда тутилган иш турларининг ҳақиқатда бажарилганлигини иш турлари бўйича аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат ўлчови натижасига кўра қурилиш объектида ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмларида лойиҳадан четга чиқиш ҳолатларини кўрсатиб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш объектларида қурилиш материалларининг ҳажмини, калькуляциясини, техник параметрларини ва сифатини буюртмачи ва пудрат ташкилоти ўртасида ўзаро расмий келишув, пудрат шартномаси, оферта, лойиҳа ҳужжатлари ва ҳисоботлар асосида қўлланилганлигини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқатда бажарилиб, ҳисоботларда акс эттирилган асбоб-ускуналар ва коммуникация тизимларининг синовдан ўтказилганлигини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат ўлчови натижаларининг махфийлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботларда арифметик хатоларнинг мавжудлиги ва бошқа ҳисоб-китобларни текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Эксперт ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимларининг шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларига мувофиқлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг мажбурий талабларига, энергия жиҳатидан самарадор ҳамда энергияни тежайдиган техник, технологик ва инновацион лойиҳа ечимларини қўллаш бўйича мажбурий талабларга риоя этилишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза натижалари юзасидан хулосалар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган лойиҳа-қидирув ишларининг сифатига баҳо бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Экспертлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш лойиҳалари бўйича комплекс шаҳарсозлик экспертизасида эксперт комиссиялари (эксперт гуруҳлари) таркибида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилардан ва ишлаб чиқувчилардан зарур материалларни ҳамда ахборотни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолиятининг профессионал ихтисослашувига мувофиқ лойиҳаларнинг алоҳида бўлимлари (қисмлари) бўйича экспертизани амалга ошириш, улар бўйича маҳаллий экспертиза хулосаларини тузиш. Айрим бўлимлар (қисмлар) бўйича экспертизанинг локал хулосалари шаҳарсозлик ҳужжатларини яхлит тарзда тасдиқлаш учун асос ҳисобланмайди ва экспертизанинг жамланма хулосасини тузишда фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи экспертиза хулосасида қайд этилган шартларни (талабларни) бажармаган ҳолларда, эксперт ташкилоти томонидан илгари берилган экспертиза хулосасини чақириб олинишини таклиф қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Экспертлар мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатларининг кўриб чиқилаётган лойиҳалари бўйича давлат сирларининг ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг махфийлигига риоя этиш ҳамда сақланишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз касбий малакасини ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Экспертларга қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур эксперт тайёрланишида бевосита ёки билвосита иштирок этган лойиҳалар юзасидан ёхуд эр (хотин) ва (ёки) бошқа яқин қариндошлар иштирокида бажарилган лойиҳалар юзасидан экспертиза ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолиятининг субъектлари билан меҳнатга оид, молиявий жиҳатдан ва (ёки) бошқача тобелик муносабатларида бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатларини эксперт ташкилотларига юбориш ҳамда кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шаҳарсозлик ҳужжатларини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали эксперт ташкилотларига юбориш ҳамда кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ахборот тизими орқали экспертизадан ўтказиш учун буюртмачи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) янги қурилиш учун ушбу Низомга 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) реконструкция қилиш учун ушбу Низомга 3-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мукаммал таъмирлаш ишлари учун ушбу Низомга 4-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жорий таъмирлаш ишлари учун ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ аризани ахборот тизими орқали электрон кўринишда эксперт ташкилотларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шаҳарсозлик ҳужжатлари объектларнинг хавф-хатарлар тоифаларининг таснифига мувофиқ ахборот тизими орқали кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар, давлат ва давлат ташкилотлари кафолатлари остида олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишларнинг лойиҳа ҳужжатлари, «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳа ҳужжатлари буюртмачининг ихтиёрий мурожаатига кўра эксперт ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси хавф-хатар тоифалари бўйича қуйидаги тартибда кўриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган I тоифа объектлар — лойиҳа ҳужжатлари экспертизаси мажбурий эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган II тоифа объектлар — лойиҳа ҳужжатлари буюртмачи ихтиёрига кўра мазкур Низомнинг 21-бандига мувофиқ эксперт ташкилотлари томонидан кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети ва унга тенглаштирилган манбалар, давлат ва давлат ташкилотлари кафолатлари остида олинган ташқи инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган I ва II тоифа объектлар — лойиҳа ҳужжатлари буюртмачи томонидан ахборот тизими орқали юборилган мурожаат «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМга келиб тушади. Мазкур мурожаатлар Марказнинг ҳудудий бошқармалари иш юкламасини ҳисобга олган ҳолда, ахборот тизими орқали тасодифий танлаш йўли билан автоматик равишда йўналтирилади ва ҳудудий бошқармалар томонидан кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III тоифа объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари — буюртмачи томонидан ахборот тизими орқали юборилган мурожаат «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМга келиб тушади. Мазкур мурожаатлар «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5000 ва ундан кўп инсонлар ташриф буюрадиган объектлар (жумладан, йирик савдо мажмуалари) ва хавф-хатар омили II — IV тоифага кирувчи кўп қаватли уй-жойларнинг, шунингдек, амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида зилзилабардошлиги бўйича киритилган чегаравий ўлчамлардан четга чиқиб лойиҳаланган объектларнинг лойиҳалари «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV тоифа объектлар — лойиҳа ҳужжатлари фақат «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ томонидан кўриб чиқилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221. Давлат бюджети ва марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар лойиҳаларини амалга оширишда пудрат корхоналарининг бошқа харажатлари, шунингдек, машина ва механизмлардан фойдаланиш ҳамда автотранспорт хизматлари (норматив кўрсаткичлари) қиймати «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган объектларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари (ТИА, ТИҲК) ҳамда импорт контрактлар бўйича лойиҳалар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан алоҳида тартиб асосида экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Буюртмачи томонидан ахборот тизими орқали юборилган тегишли ариза эксперт ташкилоти томонидан уч иш куни давомида текшириб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижасида шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, эксперт ташкилоти аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида буюртмачини беш иш куни давомида ахборот тизими орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланган камчиликлар тўғрисида эксперт ташкилотининг тегишли сўрови олинган кундан бошлаб буюртмачи томонидан мазкур камчиликларни бартараф этилганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ахборот тизими орқали ўн иш куни давомида эксперт ташкилотига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Эксперт ташкилотлари томонидан берилган ижобий хулосалар нусхалари ахборот тизимидаги «Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш» дастурига электрон тарзда юкланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тегишли ҳужжатларга мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси билан бир вақтнинг ўзида бажарилиши назарда тутилган объектлар ёки техник воситаларни ўрнатиш учун телекоммуникация оператор ва провайдерларининг телекоммуникация объектлари бўйича экспертиза хулосаси экспертизадан ўтказиш шартномасида кўрсатилган жадвалга мувофиқ босқичма-босқич белгиланган тартибда ва ҳажмда ахборот тизими орқали берилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 июндаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Эксперт ташкилотлари шаҳарсозлик ҳужжатларини кўриб чиқишда иштирок этган мустақил эксперт (эксперт гуруҳ)ларнинг экспертиза (соҳавий) хулосаларини ҳисобга олган ҳолда, шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича йиғма экспертиза хулосасини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича тузилган йиғма экспертиза хулосаси эксперт томонидан имзоланади ва эксперт ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда берилган экспертиза хулосаси буюртмачига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Эксперт ташкилотига тақдим этилган шаҳарсозлик ҳужжатларининг сифати, дастлабки маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва қабул қилинган лойиҳа ечимларига буюртмачи ҳамда лойиҳа ташкилоти жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертиза қиймати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш буюртмачи ва эксперт ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза» қилиш республика маркази ДМ ва унинг ҳудудий бошқармалари билан тузиладиган шартномалар (оферта)га мувофиқ буюртмачи томонидан 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари экспертизасининг хулосаси тақдим этилади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитациядан ўтган юридик шахсларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича шартномалардаги бўнак (аванс) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Объектларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган ускуналар бўйича нархи хулосада акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Лойиҳа ҳужжатлари билан қурилиш ишлари бир вақтнинг ўзида амалга оширилган объектларнинг нархлари ҳудудда шаклланган нархлардан келиб чиқиб, буюртмачи билан пудратчи ўртасида келишилган нархлар баёнига асосланган ҳолда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Эксперт ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун хизматлар ҳақи ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Хавф-хатар тоифалари бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I тоифа объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда телекоммуникация оператор ва провайдерларининг телекоммуникация объектларида техник воситаларни ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага топширилган санадан бошлаб ўн беш кун муддатда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II, III ва IV тоифалардаги объектлар шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси ўттиз кун муддатда кўриб чиқилади.
(34-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 июндаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг йирик ва мураккаблигидан келиб чиқиб, томонларнинг келишувига мувофиқ экспертизани ўтказиш муддатлари узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича эксперт ташкилотлари томонидан берилган экспертиза хулосасининг амал қилиш муддати 2 йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Экспертиза хулосаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Экспертиза хулосасида қуйидагилар акс эттирилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишни амалга оширишнинг шарт-шароитлари ва асосий лойиҳа ечимлари ҳамда қурилиш объектининг техник-иқтисодий кўрсаткич манбалари бўйича маълумотларнинг қисқача тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза ўтказиш жараёнида қабул қилинган лойиҳа ечимлари бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида аниқ изоҳ ва таклифлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги лойиҳалаштириш жараёнида алоҳида лойиҳа ечимларини қўшимча равишда батафсил такомиллаштириш бўйича тавсиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект лойиҳасининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига лойиқлиги бўйича тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатларини тасдиқлаш учун берилган тавсиялар (лойиҳа ечимлари ва асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгаришига олиб келадиган жиддий эътирозлар бўлмаган тақдирда) ёки рад этиш (қайта кўриб чиқиш учун қайтариш) сабаблари кўрсатилган хулоса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Экспертизани ўтказиш натижалари йиғма экспертиза хулосаси ҳисобланиб, унда қуйидагилар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда келгусида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тавсия этилиши ҳақидаги талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш объектларининг чекланган қиймати, қурилиши тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган объектлар қиймати бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатларининг белгиланган талабларга номувофиқлиги, рад этиш ёки қайта кўриб чиқиш учун қайтариш тўғрисидаги талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисидаги ижобий хулоса қуйидагилар учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги лойиҳалаштириш босқичини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер (танлов) ҳужжатларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштиришни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси хулосасининг намунавий шакли ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Хулоса икки нусхада тайёрланади, бир нусхаси буюртмачида, иккинчи нусхаси экспертиза ташкилотида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Лойиҳа ечимларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, шу жумладан, қурилаётган ёки мавжуд объектларнинг конструкцияси ўзгарганда (бино иншоотнинг зилзилабардошлигига ҳамда ёнғин хавфсизлигига таъсир қилувчи ўзгаришлар мавжуд бўлганда), шаҳарсозлик ҳужжатлари киритилаётган ўзгартиришлар қисмида қайта экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Эксперт ташкилотларининг берган хулосалари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Муайян эксперт ташкилоти томонидан берилган хулосаларда кўрсатилган маълумотлар ва кўрсаткичлар бўйича мутасаддилар томонидан бир йил давомида камида уч марта хатоликлар ёки экспертиза сифатсиз ўтказилганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, эксперт ташкилотининг экспертиза фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжати (гувоҳномаси) ваколатли орган томонидан бекор қилинади ҳамда уч йил мобайнида мазкур фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза ташкилотлари томонидан берилган хулосалар ўртасида тафовутлар бўлганда ёки экспертиза хулосаси белгиланган талабларга мос келмаганда ахборот тизими орқали аниқлаш йўли билан ёки мурожаатга асосан «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» республика маркази давлат муассасаси томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза сифатсиз ўтказилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, экспертлар ва эксперт ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик ҳужжатларини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали эксперт ташкилотларига юбориш ҳамда кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Буюртмачи

Шаҳарсозлик ҳужжатларини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали белгиланган тартибда эксперт ташкилотига юбориш.

Белгиланган тартибда

2-босқич

Модератор

Шаҳарсозлик ҳужжатларининг тўлиқлигини ҳамда ишчи лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган топографик режа «Топография» маълумотлар базасига киритилганлигини текшириб чиқиб:

1. Ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда:

I-II тоифали объектлар ЛСҲлари кўриб чиқиш учун ҳудудий филиалларга юборилади.

III-IV тоифали объектлар ЛСҲлари кўриб чиқиш ва ижрочига йўналтириш учун бош директорга юборилади.

2. Текшириб чиқиш натижасида шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ишчи лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган топографик режа «Топография» маълумотлар базасига киритилмаган ёки илова этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, асосли изоҳ билан буюртмачига қайтариш.

1 кун муддатда

3-босқич

Эксперт ташкилоти раҳбари

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича электрон шаклда тушган мурожаатни кўриб чиқиш учун бош экспертга юбориш.

1 кун муддатда

4-босқич

Бош эксперт

ЛСҲларини шаҳарсозлик нормаларига риоя этилганлигини ўрганиб чиқиб:

1. Ҳужжатлар шаҳарсозлик нормаларига мос бўлган тақдирда, экспертизадан ўтказиш учун оммавий офертани тасдиқлаш учун юборади.

2. Ўрганиб чиқиш натижасида шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмачига қайтариш.

2 кун муддатда

5-босқич

Буюртмачи

Шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисида эксперт ташкилотининг тегишли сўрови олинган кундан бошлаб мазкур камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатларни эксперт ташкилотига юбориш.

10 кун муддатда

6-босқич

Буюртмачи

Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси учун оммавий оферта бўйича ҳисобланган тўловни эксперт ташкилотининг ҳисобрақамига ўтказиш.

3 кун муддатда

7-босқич

Ахборот тизими томонидан автоматик равишда

Буюртмачи томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги тўлов хабарномасини бош экспертга юбориш.

Тўлов амалга оширилган кунда

8-босқич

Бош эксперт

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун мурожаатни бажариш муддатини белгилаган ҳолда тегишли экспертларга юбориш.

1 кун муддатда

9-босқич

Экспертлар

1. Шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган камчилик ёки берилган тавсияларни бош экспертга юбориш.

2. Экспертиза натижалари ижобий бўлган тақдирда, йиғма экспертиза хулосасини тайёрлаш учун бош экспертга хабар юбориш.

12 кун муддатда

10-босқич

Бош эксперт

1. Экспертлар томонидан лойиҳа юзасидан аниқланган камчилик ёки берилган тавсиялар асосида буюртмачига қайта ишлаш учун юбориш.

1 кун муддатда

2. Экспертиза натижалари ижобий бўлган тақдирда, йиғма экспертиза хулосасини шакллантириб тасдиқлаш учун эксперт ташкилоти раҳбарига юбориш.

5 кун муддатда

11-босқич

Буюртмачи

1. Шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган камчилик ёки берилган тавсияларни қайта ишлаб, таҳрирланган лойиҳа-смета ҳужжатларини бош экспертга юбориш.

5 кун муддатда

12-босқич

Бош эксперт

1. Буюртмачи томонидан таҳрирланган лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертларга қайта кўриб чиқиш учун юбориш.

1 кун муддатда

13-босқич

Экспертлар

1. Буюртмачи томонидан таҳрирланган лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш камчилик ёки берилган тавсияларни бош экспертга юбориш.

2. Таҳрирланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ижобий бўлган тақдирда, йиғма экспертиза хулосасини тайёрлаш учун бош экспертга хабар юбориш.

3 кун муддатда

14-босқич

Бош эксперт

Экспертиза натижалари ижобий бўлган тақдирда, йиғма экспертиза хулосасини тайёрлаб, тасдиқлаш учун экспертиза ташкилоти раҳбарига юбориш.

3 кун муддатда

15-босқич

Экспертиза ташкилоти раҳбари

1. Йиғма экспертиза хулосасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ва буюртмачига юбориш.

1 кун муддатда

2. Йиғма экспертиза хулосасини ахборот тизимидаги Ягона электрон реестрга жойлаштириш.

Автоматик равишда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги қурилиш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ахборот тизими орқали экспертизадан ўтказиш учун аризанинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот бланкасида

_____________________________га эксперт ташкилотининг номи ‎‎

__________________________дан буюртмачининг номи (лойиҳачи)

‎‎юридик манзили, ИФУТ, МФО, ҳисобрақами

Ариза
1. Объектни янги қуриш учун асос бўлган норматив ҳужжат:

_______________________________________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, топшириқлари ва бошқа ҳужжатлар)

2.Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ёки Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган архитектура-режалаштириш топшириғи:‎

‎‎______________________________________________________________________

‎‎(баён, йил, ой, кун)
‎‎3. Белгиланган тартибда мутасадди идоралар томонидан тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи:

________________________________________________________________________

4. Муҳандислик тармоқларига уланишнинг техник шартлари, муҳандислик тармоқларини назорат қилувчи ва улардан фойдаланувчи манфаатдор ташкилотлар билан келишилган материаллар:
______________________________________________________________________
‎‎5. Қурилиш майдонининг муҳандислик-геологик тадқиқотлари ва уларнинг экспертизаси натижалари тўғрисидаги хулосалар:

______________________________________________________________________


 

51. Лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган топографик режани «Топография» маълумотлар базасида қайд этилган ягона рўйхатга олиш рақами


______________________________________________________________________

‎‎6. Лойиҳа-тадқиқот ишлари учун тузилган шартнома:
______________________________________________________________________
‎‎(шартнома нусхаси)
‎‎7. Лойиҳалаш учун лицензия:
‎‎______________________________________________________________________
‎‎‎‎(лицензия рақами, берилган йил, ой, кун)
8. Объект жойлашган ҳудуддаги Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ёки Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан қабул қилинган Кенгаш хулосаси:‎‎
‎‎______________________________________________________________________
‎‎(берилган йил, ой, кун)
9. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий органларининг эътирозларсиз хулосаси:
‎‎‎______________________________________________________________________
‎‎‎‎(эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда)
‎‎10. Лойиҳалашнинг аввалги босқичида кўриб чиқилган ва тасдиқланган материаллар ва ҳужжатлар:
______________________________________________________________________
(эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда)
‎‎11. Махсус ваколатли органнинг илмий-тадқиқот кенгаши баёни (хулосаси):
‎‎______________________________________________________________________
‎‎‎(эксперт ташкилотининг сўровига кўра, ўта муҳим, махсус ёки стратегик объектлар бўйича тегишли ҳолларда)‎‎
‎‎12. Соҳавий хулосалар:

‎‎______________________________________________________________________

(эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда)

13. Бинонинг энергия паспорти.

‎‎______________________________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 1 — 9 бандларга мувофиқ талаблар мажбурий, 10 — 13 бандларга мувофиқ ҳужжатлар буюртмачи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, эксперт ташкилотининг сўровига асосан тақдим этилиши шарт.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни реконструкция қилиш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ахборот тизими орқали экспертизадан ўтказиш учун аризанинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Ташкилот бланкасида
__________________________га эксперт ташкилотининг номи
‎‎_________________________дан буюртмачининг номи (лойиҳачи)
‎‎‎‎юридик манзили, ИФУТ, МФО, ҳисобрақами
‎‎Ариза
‎1. Объектни реконструкция қилиш учун асос бўлган норматив ҳужжат:
___________________________________________________________________________

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва топшириқлари,
‎Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, топшириқлари ва бошқа ҳужжатлар)

2. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ёки Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан тасдиқланган архитектура-режалаштириш топшириғи:
‎‎____________________________________________________________________________
‎‎(баён, йил, ой, кун)
‎3. Белгиланган тартибда мутасадди идоралар томонидан тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи:
‎‎____________________________________________________________________________
‎‎4. Муҳандислик тармоқларига уланишнинг техник шартлари, муҳандислик тармоқларини назорат қилувчи ва улардан фойдаланувчи манфаатдор ташкилотлар билан келишилган материаллар:
‎‎___________________________________________________________________________
5. Қурилиш майдонининг муҳандислик-геологик тадқиқотлари ва уларнинг экспертизаси натижалари тўғрисидаги хулосалар:
‎‎____________________________________________________________________________

 
51. Лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган топографик режани «Топография» маълумотлар базасида қайд этилган ягона рўйхатга олиш рақами 
‎‎____________________________________________________________________________
‎6. Реконструкция қилиш талаб этиладиган бино ва иншоотларни техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги хулоса:
‎‎____________________________________________________________________________
‎7. Лойиҳа-тадқиқот ишлари учун тузилган шартнома:
‎‎____________________________________________________________________________
‎‎(шартнома нусхаси)
8. Лойиҳалаш учун лицензия:
____________________________________________________________________________‎‎
‎‎(лицензия рақами, берилган йил, ой, кун)
‎‎9. Нуқсон далолатномаси:
___________________________________________________________________________
‎‎10. Объект жойлашган ҳудуддаги Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ёки Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан қабул қилинган Кенгаш хулосаси:
‎‎____________________________________________________________________________
‎‎(берилган йил, ой, кун)
‎‎11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий органларининг эътирозларсиз хулосаси:
‎‎___________________________________________________________________________
‎‎(эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда)
‎12. Лойиҳалашнинг аввалги босқичида кўриб чиқилган ва тасдиқланган материаллар ва ҳужжатлар:
‎‎___________________________________________________________________________
‎‎(эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда)
13. Махсус ваколатли органнинг илмий-тадқиқот кенгаши баёни (хулосаси):
___________________________________________________________________________
‎‎(эксперт ташкилотининг сўровига кўра, ўта муҳим, махсус ёки стратегик объектлар бўйича тегишли ҳолларда)
14. Соҳавий хулосалар:

‎‎__________________________________________________________________________

‎‎(эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда)‎

15. Бинонинг энергия паспорти

‎‎__________________________________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 1 — 7 бандларга мувофиқ талаблар мажбурий, 8 — 14 бандларга мувофиқ ҳужжатлар буюртмачи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, эксперт ташкилотининг сўровига асосан тақдим этилиши шарт.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни мукаммал таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ахборот тизими орқали экспертизадан ўтказиш учун аризанинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот бланкасида
‎‎_________________________га эксперт ташкилотининг номи
________________________дан
буюртмачининг номи (лойиҳачи)
‎‎юридик манзили, ИФУТ, МФО, ҳисобрақами
Ариза
1. Объектни мукаммал таъмирлаш учун асос бўлган норматив ҳужжат:
______________________________________________________________________
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, топшириқлари ва бошқа ҳужжатлар)
2. Белгиланган тартибда мутасадди идоралар томонидан тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи:
______________________________________________________________________
3. Лойиҳа-тадқиқот ишлари учун тузилган шартнома:
______________________________________________________________________
(шартнома нусхаси)
4. Лойиҳалаш учун лицензия:
______________________________________________________________________
(лицензия рақами, берилган йил, ой, кун)
5. Нуқсон далолатномаси:
______________________________________________________________________
6. Мукаммал таъмирлаш талаб этиладиган бино ва иншоотларни техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги хулоса:
______________________________________________________________________

7. Объект жойлашган ҳудуддаги Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ёки Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан қабул қилинган Кенгаш хулосаси:

______________________________________________________________________
(берилган йил, ой, кун)
‎8. Соҳавий хулосалар:‎
______________________________________________________________________
‎‎(эксперт ташкилотининг сўровига кўра, тегишли ҳолларда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 1 — 7 бандларга мувофиқ талаблар мажбурий, 8-бандга мувофиқ ҳужжатлар буюртмачи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, эксперт ташкилотининг сўровига асосан тақдим этилиши шарт.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ахборот тизими орқали экспертизадан ўтказиш учун аризанинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот бланкасида
‎‎_________________________га эксперт ташкилотининг номи
________________________дан
буюртмачининг номи (лойиҳачи)
‎‎юридик манзили, ИФУТ, МФО, ҳисобрақами
Ариза
1. Объектни мукаммал таъмирлаш учун асос бўлган норматив ҳужжат:
______________________________________________________________________
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, топшириқлари ва бошқа ҳужжатлар)
2. Белгиланган тартибда мутасадди идоралар томонидан тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи:
______________________________________________________________________
3. Лойиҳа-тадқиқот ишлари учун тузилган шартнома:
______________________________________________________________________
(шартнома нусхаси)
4. Лойиҳалаш учун лицензия:
______________________________________________________________________
(лицензия рақами, берилган йил, ой, кун)
5. Нуқсон далолатномаси:
______________________________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 1 — 5 бандларга мувофиқ талаблар мажбурий.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази» ДМ ва ҳудудий бошқармалари, аккредитациядан ўтган юридик шахслар томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар қийматини
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБЛАШ ЖАДВАЛИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Бажариладиган ишларнинг экспертизаси номи

Асоси

Ўлчов бирлиги

Смета қийматидан олинадиган улуш

1.

Янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизаси*

смета қийматидан

%

0,1

2.

Янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта кўриш экспертизаси*

смета қийматидан

%

0,05

3.

Барча объектлар смета қийматларининг экспертизаси**

смета қийматидан

%

0,05

4.

Барча объектларнинг қайта ҳисоблагандаги смета қийматларининг экспертизаси**

смета қийматидан

%

0,02

5.

Объектлар лойиҳаларининг зилзилабардошлик ва ёнғин хавфсизлиги бўйича берилган экспертиза хулосалари***

иш ҳажми (м2) дан БҲМ 2 %

иш ҳажми (м3) дан БҲМ 1,5 %

иш ҳажми (пм) дан БҲМ 1 %

51

 Фойдали қазилма конларини аниқлаш, модернизация қилиш ва кенгайтириш юзасидан истиқболли лойиҳалар илмий тажриба-синовдан ўтказилиб, илмий хулоса олингандан сўнг бино ва иншоотлар қурилиши бўйича ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси

шартнома қиймати қурилишнинг бошланғич қийматидан ҚҚСни инобатга олмаган ҳолда 0,01 фоиз, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорида 

6.

Мутахассисларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар томонидан эксперт сифатида жалб қилиниши

ҳар бир кунига БҲМнинг 5 баравари

7.

а) шаҳар бош режалари шунингдек, алоҳида ҳудудларнинг қуриш лойиҳалари,

БҲМнинг 100 баравари

б) шаҳарчаларнинг бош режалари,

БҲМнинг 70 баравари

в) қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари (бош режалари), шунингдек, алоҳида ҳудудларнинг мастер-режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари

БҲМнинг 50 баравари

8.

а) буюртмачи ва пудратчини бошқа харажатларига ҳисобланган нархлар экспертизаси

— БҲМнинг 30 баравари (икки ва ундан кўп фаолият турлари билан шуғулланганда 50 баравари);

б) хом ашё ёки ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш калькуляцияси экспертизаси

— БҲМнинг 5 баравари;

в) қурилиш машиналари ва механизмларнинг эксплуатация қилинадиган жорий нархларини аниқлаш экспертизаси

— БҲМнинг 3 баравари.

г) қурилишда юк ташиш жорий нархларини аниқлаш экспертизаси

— БҲМнинг 2 баравари.

 9.

 Аҳоли пунктлари бўйича ишлаб чиқилган бош режалар, шаҳарларни батафсил режалаштириш лойиҳалари, мастер-режалар (шунингдек, унинг таркибидаги ишларни бажариш) учун ишлаб чиқилган смета нархларини аниқлаш экспертизаси (мазкур нархлар ваколатли орган томонидан тасдиқланган махсус услубий қўлланма асосида аниқланган тақдирда, экспертиза талаб этилмайди)

  — БҲМнинг 3 баравари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчининг бошқа харажатлари, машина-механизм харажатлари ва бошқа ишлар калькуляциясини экспертизадан ўтказиш мажбурий ҳисобланмайди ва хизмат ҳақи базавий ҳисоблаш қийматининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Лойиҳа-смета ҳужжатларини тўлиқ экспертизадан ўтказиш хизмати базавий ҳисоблаш қийматининг 3 бараваридан кам бўлмаган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Объектлар смета қийматининг экспертизаси учун олинадиган энг кам миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварига тенг бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Объектлар шартнома қийматлари ҳисобланганда, қурилиш ҳажми билан биргаликда ертўла, қаватлар ва қўшимча бино, иншоотлар ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳажмлари ҳам ҳисобга олинади. Объектлар лойиҳа ҳужжатлари бўйича берилган экспертиза хулосаларини қайта кўриб чиқиш учун дастлабки шартнома қийматининг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи ёки лойиҳачи ташкилотнинг хатоси билан объектларнинг смета қиймати 20 фоиз ва ундан ошиб кетган тақдирда ошган қисмига ўрнатилган тартибда қўшимча шартнома қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизадан ўтказиш жараёнида аниқланган хато ва камчиликлар бартараф этилиб, қайта ишланган лойиҳа ҳужжатлари 30 иш кунидан ошмаган муддатда тақдим этилса, тўлов ундирилмайди. Кечиктириб киритилганда дастлабки тузилган шартнома нархининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган, қурилиш майдони ва ҳудуди хусусиятлари ҳисобга олинган намунавий лойиҳа ҳужжатларини боғлашда ҳамда бир вақтда бир хил типдаги лойиҳалар комплекси киритилганда, битта объектга тўлиқ ҳисобланиб, қолган қисмларини ҳисоблашда 0,5 коэффициент қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киритилган лойиҳалардаги жиҳозлар улушига қараб, лойиҳа қийматидан интерполяция усулида 20 — 80 фоизгача пасайтирилган нархларда хизмат ҳақи ҳисобланади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертиза хулосаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот бланкасида
‎‎ЭРИ (раҳбар)
ЙИҒМА ЭКСПЕРТИЗА ХУЛОСАСИ №_____

ишчи лойиҳа бўйича объектни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш

‎‎«_________________________________________»‎
‎(лойиҳалаш топшириғи бўйича қурилиш объектининг номи)

Буюртмачи: ____________________________________ Бош лойиҳачи: _________________________________ Лицензия __-сон, «__» ___________________________ (қачон, ким томонидан берилган)
‎Молиялаштириш манбаи: _______________________
‎Бош пудратчи: _________________________________
‎(агар қарор қабул қилувчи орган томонидан белгиланган бўлса)
‎Қурилиш тури: ___________________________________ (янги қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва бошқалар) ‎

I. Лойиҳалаш учун асос.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқалар.

2. Тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи (белгиланган тартибда тегишли идора ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда, қачон ва ким томонида?).

3. Архитектура-режалаштириш топшириғи, қачон ва ким томонидан берилган.

4. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартлари ва муҳандислик тармоқларини назорат қилувчи манфаатдор ташкилотлар билан тасдиқлаш учун материаллар.

5. Қурилиш майдонининг муҳандислик-геологик тадқиқотлари натижалари бўйича хулосалар.

6. Объект лойиҳасининг энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича хулоса.

7. Реконструкция ёки таъмирлашни талаб қиладиган бино ва иншоотлар техник кўрикдан ўтказилганлиги бўйича хулоса.

8. Лойиҳа ва тадқиқот ишлари учун шартнома 20 ___ й. «__»______.

9. Белгиланган тартибда буюртмачи томонидан 20 ___ й. «__»______ да тасдиқланган объектнинг нуқсон далолатномаси.

II. Экспертиза учун тақдим этилган материаллар.

Лойиҳани ишлаб чиқиш босқичида «Ишчи лойиҳа ёки ҳужжатлар»нинг таркиби.

III. Лойиҳа ечимларининг қисқача мазмуни (мазмуни қисқа ва тушунарли бўлиши талаб этилади).

1. Қурилиш майдонининг шартлари (геология, мустаҳкамлиги, хавфсизлиги, зилзилага бардошлиги, ёнғин хавфсизлиги ва бошқалар).

2. Объектнинг бош режаси (асосий техник-иқтисодий кўрсаткичи (ТИК), чегарадошлиги).

3. Қурилиш майдонининг жойлашган манзили.

4. Асосий лойиҳа ечимлари (мустаҳкамлиги, хавфсизлиги (зилзилабардошлиги ва ёнғин хавфсизлиги) ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида — лойиҳа таркиби параметрлари ва кўрсаткичлар (м2, м3)).

IV. Лойиҳалаштирилаётган объектнинг муҳандислик таъминоти:

Ичимлик сув, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, канализация, сигнализация ва бошқалар (лойиҳалашда техник шартларга риоя этилганлиги ва бошқа ечимлар).

V. Лойиҳанинг келишилганлиги тўғрисида ҳужжатлар.

1. Буюртмачининг хулосаси (талаб ва таклифлар бор ёки йўқлиги).

2. Давлат экология экспертизасининг хулосаси.

3. Маҳаллий архитектура органи ва бошқа манфаатдор идоралар.

VI. Экспертиза натижалари.

1. Экспертиза жараёнида мутахассисларнинг изоҳларига мувофиқ лойиҳа ҳужжатларига қуйидаги асосий тузатишлар ва қўшимчалар киритилади.

2. Экспертиза натижаларига кўра қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) ва буюртмачининг бошқа харажатлари билан ____ минг сўм миқдорида тақдим этилган лойиҳа қиймати ____ минг сўмга камайтирилиб, ____ минг сўм қилиб белгиланди. Хусусан:

Қурилиш-монтаж ишлари: ____ минг сўм.

Асбоб-ускуналар: ____ минг сўм.

ҚҚС: ____ минг сўм.

Буюртмачининг бошқа харажатлари: ____ минг сўм.

3. Якуний харажат буюртмачи ва пудратчи томонидан қурилиш тугагандан сўнг назорат ўлчови натижалари асосида аниқланади.

ЭРИ (ходим)

4. Буюртмачи лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлашдан олдин белгиланган тартибда барча манфаатдор ваколатли органлар билан келишиши лозим.

5. Экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларининг тўлиқлиги, маълумотларнинг ишончлилиги юзасидан буюртмачи ва қабул қилинган лойиҳа ечимлари юзасидан ишлаб чиқувчи жавобгар ҳисобланади.

VII. Хулосалар.

Экспертиза натижаларини ҳисобга олган ҳолда, «_________________________________________»
‎(лойиҳалаш топшириғи бўйича қурилиниш объектининг номи)

ишчи лойиҳа келгусида кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тавсия этилади.

Ижрочи мутахассис ‎‎ЭРИ ‎‎(ходим)
Ф.И.О.‎
_________________
‎‎Ф.И.О.
‎‎Иштирокчи экспертлар:

‎‎_________________‎
‎Ф.И.О.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур хулоса намунавий хусусиятга эга бўлиб, айрим шаҳарсозлик ҳужжатлари юзасидан ушбу хулосада қайд этилмаган талаблар мавжуд бўлганда, кўриб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари ушбу намунавий хулоса талабларидан четга чиқмасдан, қўшимча талаблар бўйича хулоса берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорининг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 23-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон фармони) 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 122-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/579/0886-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 19.07.2024 й., 07/24/266/0533-сон; 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)