1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 11 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
481-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентлик боғдорчилик соҳаси ва иссиқхона хўжалигида бошқарув тизимини такомиллаштиришга ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга, шунингдек, замонавий ресурстежамкор технологиялар асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга масъул давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруқларига, ушбу Низомга, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукумат ташкилотлари билан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тузилган битимларга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик ўз фаолиятини амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимларининг боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўйича бўлимлари (секторлари) ва мутахассислари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентликнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инглиз тилида — The Agency of Нorticulture and Greenhouse Development under the Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) рус тилида — Агентство по развитию садоводства и тепличного хозяйства при Министерстве сельского хозяйства Республики Узбекистан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Агентлик тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик тизими Агентлик марказий аппаратидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агросервис оператор» ДУКнинг фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ресурстежамкор технологияларни, шу жумладан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш, шунингдек, бозор конъюнктураси таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, мева маҳсулотлари турларини кўпайтириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларига халқаро сертификатлаш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва сотишнинг бутун занжирини ўз ичига олган кластер шаклини ташкил қилиш ва кооперация тизимини ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш йўли билан рақобатбардош маҳсулот етиштириш, уни сотишни ташкил қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева навларини жойлаштириш ва етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, инновацияларни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган хорижий ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда боғлар ва иссиқхона хўжаликлари майдонларининг электрон реестрини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланишини узоқ муддатга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш соҳасида устувор аҳамиятга эга бўлган инвестицион лойиҳалар портфелини шакллантиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари билан биргаликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қисқа ва ўрта муддатли комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига ушбу дастурларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) замонавий ресурстежамкор технологияларни, шу жумладан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш, шунингдек, бозор конъюнктураси таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, мева маҳсулотлари турларини кўпайтириш чораларини кўриш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликларини хатлови натижаларига асосланиб, эски боғ ва иссиқхоналарни реконструкция қилиш ҳамда яроқсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғ ва иссиқхоналар ўрнида янги интенсив боғлар ва иссиқхоналарни ташкил этиш бўйича таклифлар киритади ва лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан ташкил этилган боғлар ва иссиқхоналарнинг аҳволи, улардан самарали фойдаланилаётганлиги, агротехник меъёр ва қоидаларга риоя этилаётгани, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилаётганлиги бўйича мониторинг қилиб боради, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва сотилган мева маҳсулотларининг ҳажми ва қийматини умумлаштириб таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш жараёнига интенсив, ресурстежамкор технологияларни татбиқ этилишини инобатга олган ҳолда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари фаолиятига баҳо беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ресурстежамкор технологияларни қўллаган ҳолда, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган юқори ҳосилли мева навларини етиштирадиган боғ ва иссиқхоналарни яратишга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш ишларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ташқи бозорларда юқори талабга эга бўлган, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос келадиган мевалар навларини жойлаштириш бўйича Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида ресурстежамкор технологияларни ҳамда механизациялаш даражасини ошириш чоралари ҳақида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва вилоят ҳокимликларига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларига халқаро сертификатлаш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бозорларда мева маҳсулотларига ва кўчатларига қўйиладиган сифат ва техник талабларни ҳисобга олган ҳолда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларига халқаро сертификатлаш стандартларини жорий этишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ва ташқи бозорларда мева маҳсулотларини рақобатбардошлигини ошириш мақсадида жаҳон миқёсида тан олинган халқаро стандартлар (organic, Global GAP кабилар) талабларига жавоб берадиган маҳсулот сифатини баҳолаш тизимларини, сифат менежменти тизимларини жорий этишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашади. Ушбу йўналишда хорижий компаниялар ва илмий-текшириш, консалтинг хизматлари кўрсатувчи институтлар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мева маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш, сақлаш ва сотишнинг бутун занжирини ўз ичига олган кластер шаклини ташкил қилиш ва кооперация тизимини ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари билан биргаликда етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш, сақлаш ва сотишни қамраб оладиган кластерлар ва кооперацияни ташкил этиш жараёнида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар маркетинги ва мевалар экспорт географиясини ҳисобга олган ҳолда, мева маҳсулотларини етиштириш, уларга ишлов бериш ва қадоқлаш, сақлаш, қайта ишлаш, уларнинг экспорти ва логистикасини самарали ташкил этиш бўйича замонавий услуб ва технологиялар асосида семинар ва тренингларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини юритадиган фермер хўжаликларни рағбатлантириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга имтиёзлар бериш, ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини, шу жумладан уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларига хизмат қилувчи ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини ривожлантириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, концепцияларни, стратегия ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) бозорлар конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш йўли билан рақобатбардош маҳсулот етиштириш, уни сотишни ташкил қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш мақсадида халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари ва техник кўмак маблағлари (грантлар)ни жалб этишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида мутахассислар малакасини ошириш учун ўқув курсларига чет эл мутахассислари ва консультантларни жалб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева ва иссиқхона маҳсулотлари етиштирувчиларнинг ташқи бозорлардаги ўрнини муносиб таъминлаш ҳамда янги салоҳиятли бозорларини топиш мақсадида мева маҳсулотлари ташқи бозорларининг маркетинг таҳлилини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот етиштириш салоҳиятини намоён этиш, мева маҳсулотларини импорт қилиш салоҳиятига эга хорижий ҳамкорлар билан шериклик алоқаларни ўрнатиш мақсадида ихтисослашган миллий ва халқаро ярмарка ва кўргазмаларни ташкил қилиш ҳамда ўтказишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева маҳсулотларини етиштириш ва сотишнинг илғор технологияларини жорий этиш мақсадида мева маҳсулотларини етиштириш ва сотишда етакчи бўлган мамлакатлар тажрибасини ўрганади ва натижаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева навларини жойлаштириш ва етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташқи бозорларда меваларга бўлган талабларини ўрганади ва таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликларига талаб юқори бўлган меваларнинг тур ва навларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб жойлаштириш тўғрисида тавсия беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортбоп мева турларини ресурстежамкор технологиялар асосида етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади ва жойларга етказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, инновацияларни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган хорижий ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:
(11-банд «ж» кичик бандининг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарорига асосан чиқарилгаан — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юклатилган вазифалар доирасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида инновацияларни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган ишлаб чиқарувчи хорижий ташкилотлар ва компаниялар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда боғлар ва иссиқхона хўжаликлари майдонларининг электрон реестрини юритиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғ плантациялари ва иссиқхона хўжаликларини идентификациялаш ягона электрон реестрини шакллантиради ва доимий равишда янгилаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифа ва функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика органларидан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик маълумотларни бепул асосда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимликларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг соҳага оид ташкилотлари билан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳамкорлик қилиш ва шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари ва техник кўмак (грантлар) хорижий компаниялар маблағларини ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағларини Агентлик фаолиятини молиялаштириш;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий, консалтинг ва аудит ташкилотларни, олим ва мутахассисларни, шу жумладан, чет эл олимлари ва мутахассисларини Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилишга шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича хорижий инвесторлар, компаниялар, таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари, халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотлар билан учрашувлар ўтказиш, музокаралар олиб бориш ва ёзишмалар юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим ва келишувлар асосида жисмоний ва юридик шахслар билан боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали, шу жумладан чет эллик, мутахассисларни жалб этган ҳолда Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, унинг бўлинмалари, илмий ва тажриба станциялари базасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда тадбиркорлар учун Ўзбекистон Республикасида ва хорижда тренинглар, семинарлар ва бошқа таълим дастурларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида жорий ва стратегик вазифалар, олиб борилаётган ишлар ва эришилган натижаларни ёритиш, услубий қўлланмалар ва буклетларни нашр қилиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ҳамда режалаштирилаётган лойиҳалар бўйича тақдимот ва конференциялар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг шуъба корхоналарини очиш ҳамда ҳамкорликда фаолият олиб бориш ва товар сотишдан комиссия шаклида даромад олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биноларга хизмат кўрсатиш, асбоб-ускуналар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва ташкилий техникани харид қилиш, сақлаш ва эксплуатация қилиш, турли жиҳозлар, дастурий таъминот ҳамда Агентлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа товарларни харид қилиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг топшириқларини ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Агентлик фаолиятини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентликка Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агентлик директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор ўринбосарига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор вақтинча бўлмаган вақтларда унинг вазифаларини директор ўринбосари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотларнинг қоидалари ва процедураларига мувофиқ ҳисоб юритади ва ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Агентлик раҳбариятининг асосий функционал вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Агентликка қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳамда халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотлари билан тузилган битимларда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг ўринбосари ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда киритиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўз вақтида киритишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка тақдим қилинган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларини амалга ошириш ва ташкил қилиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда сафар харажатларига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосари ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Агентлик мажлисларида эшитиш, якунлар бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосари ва Агентлик ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида бўлиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини қабул қилиш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, Агентликнинг ахборот тизими самарадорлиги ва сифатини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида»ги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишини ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган барча мурожаатларни ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ тушиши ва ишлатилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг олдин берилган маблағлари бўйича, шу жумладан, шартнома шартларини қайта тузиш ва узайтириш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставлари, низомлари, лавозим йўриқномалари ва Агентликнинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш, Агентлик марказий аппарати;
(18-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига боғдорчилик ва иссиқхона соҳасида хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик, идоравий мансуб ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, белгиланган тартибда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик марказий аппарати, идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилма ва штат жадвалларига ўзгартиш киритиш юзасидан белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, улар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директорнинг буйруқлари ҳамда топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, марказий аппарат ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар захирасини шакллантириш, кадрларни танлаш ва жойига қўйиш бўйича директорга таклифларни тақдим қилиш, уларнинг касбий маҳорати, амалий тажрибаси, маънавий-маърифий сифатларининг ошириши ва самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимлари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар, жумладан мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда таҳлил қилиш, Агентлик мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш, ушбу соҳада қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни директорга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича директорга таклиф киритиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида бўлиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларга юкланган вазифалар ва функционал вазифалар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига тушаётган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлашни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирокини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор ўринбосари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агентлик директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари мақсадли сарфланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган Агентликнинг функционал вазифалари тўлиқ бажарилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўзининг функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агентлик директори ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган Агентликнинг функционал вазифалари тўлиқ бажарилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги жиҳатдан мунтазам равишда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агентлик миллий валютада махсус талаб қилингунига қадар депозит ҳисоб рақамлари очади, унга фаолиятнинг ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар, Агентлик мол-мулкларини ўрнатилган тартибда сотишдан, тузилган шартномалар доирасида жарима санкцияларидан, суғурта тўловларидан тушган тушумлар, бўш маблағларни вақтинча депозитларга жойлаштиришдан олинган даромадлар, хайрия маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳисобрақамидаги маблағлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришга, вакиллик харажатларига, халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молия ташкилотлар вакилларини, чет эл делегацияларини қабул қилиш харажатларига ва ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик директор зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган Агентликнинг жалб этилган ходимлари, экспертлари ва маслаҳатчилари хизматларига тузилган контрактлар шартларига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Рағбатлантирувчи устама ва қўшимча тўловлар Агентлик директори томонидан имзоланадиган жамоа келишуви ва меҳнат шартномаларга мувофиқ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) бошқариш тартибини, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади ҳамда унинг маблағлари Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамида жамланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек уларнинг молиявий фаоллигини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг марказий аппарати таъминоти ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик марказий аппаратининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма фаолияти ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан бошқарилади ва назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН коди 07 ва 08 бўлган товар гуруҳлари бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишдан тушган божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) суммасининг 10 фоизига тенг миқдордаги ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялар;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5200/0731-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг очиқ савдоларида сотилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бошланғич баҳосидан ошган сумманинг 50 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага мажбурий ажратмаларни ўз вақтида юбориш учун шахсий масъулият Жамғармага ажратмаларни амалга оширувчи ташкилот раҳбарлари зиммасига юкланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни шунингдек, саримсоқпиёз етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш шу жумладан, янги лимонзорларни барпо этиш ва лимон кўчатларининг харид қилишга;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/787/1631-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар бериш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил ва ундан кейинги йилларда ташкил этилган янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган лойиҳалар учун;
(6-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдони 10 гектардан зиёд боғларда ва хўраки, кишмишбоп узум плантацияларида сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар 35 гектар учун ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
(6-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5200/0731-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил ва ундан кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан иссиқхоналарда янги лимонзорларни барпо этиш ва лимон кўчатларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ҳар бир сотихи учун 300 минг сўм миқдорида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан лимон етиштириш мақсадида иссиқхонани муқобил энергия (табиий газга нисбатан) билан иситиш мақсадида харид қилинган қурилмалар қийматининг 30 фоизи миқдорида;
(6-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2022 й., 09/22/24/0034-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига маҳаллий шароитда ҳар бир интенсив (пакана ва ярим пакана) кўчат учун 8 000 сўм ҳамда пайвандтагнинг ҳар бир донаси учун 2 500 сўм миқдорида;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 09/21/458/0697-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги боғ ва хўраки, кишмишбоп узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда мевали боғлар ва хўраки, кишмишбоп узум плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий шароитда «in-vitro» усулида етиштирилган ҳар бир дона хўраки, кишмишбоп ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўраки ва кишмишбоп ток кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 (ўн беш) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майиз қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, лекин 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сонли қарорига асосан олтинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5200/0731-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва интенсив кўчатларни (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни харид қилиш билан боғлиқ сарфланган харажат мазкур кичик бандда белгиланган суммадан кам бўлган тақдирда субсидия шартномада назарда тутилган суммага ажратилади;
(6-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 09/21/458/0697-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган микдорда;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 787-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/787/1631-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ қазиш, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга сувни тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрдаги 519-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 09/22/519/0840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг хизмат сафарлари бўйича харажатларни молиялаштириш, шу жумладан, Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, қўшимча ҳақ, устамалар, мукофотлар ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа тўловларни амалга ошириш;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳасига хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, шунингдек, Агентлик ходимлари, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари эгаларини касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мамлакатимизда ишлаб чиқарилган мева ва иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотлар, шу жумладан, ушбу маҳсулотларини таништириш бўйича конференциялар, семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари, фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш ва ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, ушбу тадбирларда, шу жумладан, чет элда ўтказиладиган боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳаси корхоналари иштирок этишида кўмаклашиш, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) маҳаллий ташкилотлар ва халқаро ташкилотларда аъзолик бадалларини ва бошқа бадалларни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан, даврий нашрлар, эълонлар, рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар)ни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари соҳасида видеороликлар ва тақдимот материалларини яратишга сарфланган харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан боғдорчилик ва иссиқхоначилик соҳасида нормалар, регламентлар ва қоидалар ишлаб чиқилишини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) малакали тренер-консультантларни тайёрлаш бўйича дастур ва уларни танлаб олишга доир талабларни ишлаб чиқиш, деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш, ўқув курсларини ташкил этиш, деҳқон хўжаликларига яқиндан, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали доимий тарзда маслаҳат бериб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланган давлатлардан малакали мутахассислар жалб қилиш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги 238-сонли қарорига асосан «и» ва «к» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2022 й., 09/22/238/0391-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари Агентликнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган қонун билан тақиқланмаган бошқа тадбирларни ўтказиш учун ҳам сарфланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Субсидияларни ажратиш сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, яратилаётган боғ ва иссиқхоналарда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ ва сувни тортиш учун насос станциясини қуриш ҳолати бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/98/0191-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Кенгаш томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси келгуси йилда кутилаётган молиявий маблағлар тушуми прогнози (2019 йил учун — жорий йилда кутилаётган молиявий маблағлар тушуми прогнози) ва тадбирларни ўтказиш режасидан келиб чиқиб тузилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/98/0191-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Буюртманомаларни қабул қилиш ва умумлаштириш, Жамғарма кенгашининг қарорига асосан даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузиш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш Агентликнинг бош ҳисобчиси ва унинг ўринбосари томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кенгаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом 6-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши юзасидан келиб тушган буюртманомаларни кўриб чиқади ва умумлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг устуворлари ва асосланганларини танлаб олади ҳамда маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом 6-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ белгиланган йўналишлар доирасида маблағлардан фойдаланиш учун энг устуворларини танлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртманомалар асосида ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятига оид бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кенгашнинг субсидияларни тақдим этиш тўғрисидаги ижобий қарори Жамғарма маблағларини ажратиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлислари бир ойда камида бир маротаба ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади, унинг вазифалари ва функциялари Кенгаш томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентлик директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини ушбу Низомга ҳамда Жамғарманинг прогнози ва харажатлари сметасига мувофиқ тасарруф этади ва унинг маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган товарларни (ишлар ва хизматлар) харид қилиш учун шартномаларни тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан молиялаштирилган маблағлар бўйича, шу жумладан, шартнома шартларига қўшимча киритиш, тўлдириш, амал қилиш муддатини ўзгартириш (узайтириш) бўйича қарорларни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисоби юритилишини, Жамғарма маблағларидан ушбу маблағларни олувчилар томонидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш мониторингини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма кенгашига Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/98/0191-сон)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/98/0191-сон)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/98/0191-сон)
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/98/0191-сон)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/98/0191-сон)
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/98/0191-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/98/0191-сон)
(5-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/98/0191-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот бериш, назорат қилиш ва жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агентлик ҳар бир йўналиш бўйича Жамғарма маблағлари тушиши ва ҳаракатининг алоҳида ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агентлик директори ва бош ҳисобчиси Жамғармага келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланишига оид бухгалтерлик ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишни тўғри олиб боришга жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 санасигача ҳар чоракда, йиллик ҳисобот эса кейинги йилнинг 30 январидан кеч бўлмаган муддатда тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган ва лойиҳа ташаббускорларига ўтказилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни назорат қилиш ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходжаев Ж.
—
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, Кенгаш раиси
Нажимов Н.
—
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори, Кенгаш раисининг ўринбосари
Киргизбоев Ф.
—
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқармаси бошлиғи
Сафаров М.
—
«Ипак йўли банк» АТБ бошқаруви раиси ўринбосари
Пўлатов Ж.
—
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
Абдуллаев Т.
—
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари, Кенгаш котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси субсидиялари ҳисобига лойиҳаларни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
I босқич
Лойиҳа ташаббускори
1. Субсидияларни олиш имконини кўриб чиқиш учун барча зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳужжатларни тақдим қилади.
Ташаббус кўрсатиш тартибида
II босқич
Агентлик
Ташаббускорнинг мурожаат ва ҳужжатларини кўриб чиқади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига субсидиялар бериш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан кўриб чиқиш учун киритади.
3 иш куни мобайнида
III босқич
Кенгаш
Агентлик томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.
1 ой мобайнида
IV босқич
Агентлик
Ташаббускорни Кенгаш томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Қарор қабул қилингандан кейин 1 иш куни мобайнида
V босқич
Агентлик, лойиҳа ташаббускори
Лойиҳани амалга ошириш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномани тузади.
Кенгашнинг ижобий қарори қабул қилингандан сўнг 3 иш куни мобайнида
1. Маблағлардан қатъий равишда интенсив боғ ва/ёки иссиқхоналарни яратиш, томчилаб (ёмғирлатиб) суғориш технологиясини жорий қилиш ва/ёки бурғилаш қудуқларини қуриш учун белгиланган мақсадда фойдаланади.
2. Лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун барча кучларни сафарбар қилади.
Шартнома шартларига мувофиқ
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги интенсив боғ ва иссиқхона яратиш лойиҳаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Лойиҳа ташаббускори: ___________________________ 2. Яратиладиган интенсив боғ ва иссиқхоналарнинг умумий майдони: __________ га. 3. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили: __________________________. 4. Мевали дарахт (ёки иссиқхонада парваришланадиган маҳсулот) тури ва навини ўтқазиш режаси: _____________________га (масалан, олма — 50 га, гилос — 10 га, беҳи — 10 га). 5. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _________ (масалан, 2019 йил кузи). 6. Яратиладиган иш ўрни: ___ киши. 7. Лойиҳанинг умумий қиймати — ___________ млн. сўм ёки _________ АҚШ доллари, ундан:
Т/р
Амалга ошириладиган ишлар
Лойиҳанинг умумий қиймати, млн сўм, шундан:
Молиялаштириш манбалари, млн сўм
Лойиҳа ташаббускорларининг маблағлари
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси субсидиялари
Агротехник тадбирлар (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш ва ҳоказо ишларни амалга ошириш)
2.
Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш
3.
Мевали дарахт (ёки кўчат) ниҳолларини харид қилиш ва уларни ўтқазишни ташкил қилиш
4.
Сув чиқариш учун бурғилаш қудуқлари қуриш
5.
Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш
6.
Бошқа харажатлар
ЖАМИ:
Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб биз янги интенсив боғ (ва/ёки иссиқхонани) яратиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.
Ташкилот раҳбари
_________________________
___________
(Ф.И.О.)
(имзо)
М.Ў.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Лойиҳалаштиришнинг аниқ манбалари кўрсатилмаган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.