26.11.2021 йилдаги ЎРҚ-731-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 4 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 23 апрелда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адад — ноширлик маҳсулотининг тайёрланган нусхалари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашр — моддий жисмда матн ва (ёки) тасвир тарзида қайд этилган, таҳририй-ноширлик жиҳатдан ишлов берилган, ноширлик маҳсулотини тайёрлаш учун мўлжалланган ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик маҳсулоти — чоп этиш матбаачилик технологияларини ва (ёки) визуаллаштирувчи дастурий-технологик воситаларни қўллаш йўли билан нашрга мувофиқ тайёрланган маҳсулот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти — нашрларни тайёрлашга ва чиқаришга қаратилган ташкилий, ижодий, ишлаб чиқариш чора-тадбирлари ҳамда бошқа чора-тадбирлар мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ноширлик фаолиятининг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятининг эркинлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
китобхонлик маданиятини оммалаштириш ва ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ноширлик фаолиятининг эркинлиги принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолияти субъектлари ўз фаолиятида, шу жумладан мавзуни, ихтисослашувини, ишлаб чиқариш кооперациясини аниқлашда, муаллифларни танлашда, ададни, ноширлик маҳсулотининг нархларини белгилашда, ўзаро алоқаларнинг, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, шунингдек бошқа ташкилотлар билан алоқаларнинг шаклларини белгилашда мустақилдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат органларининг ва жамоат бирлашмаларининг мансабдор шахслари нашрнинг муаллифлари бўлмаса, ушбу мансабдор шахслар томонидан нашриётлардан материалларнинг олдиндан келишиб олинишини, матнни олиб ташлашни ёки унинг айрим қисмларини тузатишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашрга тайёрланган қўлёзмаларни ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Китобхонлик маданиятини оммалаштириш ва ошириш принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат, нашриётлар, ноширлик маҳсулотини тайёрловчилар ҳамда тарқатувчилар китобхонлик маданиятини оммалаштиришга ва оширишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Китобхонлик маданиятини оммалаштириш ва ошириш қуйидагилар орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
китобхонликни тарғиб қилиш учун қулай ахборот муҳитини шакллантиришга кўмаклашиш ва ижтимоий аҳамиятга молик адабиётдан фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва жаҳон адабиёти классикларининг энг яхши асарларини чоп этиш, тарқатиш ва оммалаштириш, шунингдек улардан китобхонларнинг фойдаланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик онгида китобнинг қиймати ва аҳамияти тўғрисида барқарор тасаввурларни шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг барча қатламларини, аввало ёшларни китобхонликка жалб этиш, китобхонликни рағбатлантириш.
(6-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-1093-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 03/25/1093/1004-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолиятида муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий вазифалари муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашдан, шунингдек контрафакт маҳсулотни ишлаб чиқариш ва тарқатишга қарши курашишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ноширлик фаолияти эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларни ўз ичига олган нашрларни ва ноширлик маҳсулотини тайёрлаш ва (ёки) тарқатишга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга доир даъватни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тартибсизликларга, шунингдек белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш, зўравонлик ва терроризм, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари тарғиботини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатувчи ахборотни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тарғиботини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порнографияни тарғиб қилишни ва ўз жонига қасд қилишга даъват этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни, шу жумладан вояга етмаганларни уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёхуд бошқа шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига хавф солувчи ҳаракатларни содир этишга ишонтиришга ёки бошқача тарзда жалб қилишга қаратилган ахборотни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланиши ёки тарқатилиши қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ахборотни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, мазмунига кўра уларнинг шахсий ҳаётига аралашув деб қаралиши мумкин бўлган нашрларни ҳамда ноширлик маҳсулотини чиқариш ва тарқатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ноширлик фаолияти соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва ноширлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ноширлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик соҳасига инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик хизматлари бозорида тадбиркорлик субъектлари учун тенг имкониятлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини амалга оширишнинг талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунчиликка мувофиқ назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ноширлик фаолияти соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолияти соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ноширлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ноширлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ноширлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини ривожлантириш соҳасидаги давлат дастурлари ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ҳамда амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасидаги хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини амалга оширишнинг талаблари ва шартларига нашриёт томонидан риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик маҳсулотларининг мажбурий нусхаларини тақдим этиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасидаги давлат реестрини юритиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади ва ҳукуматлараро шартномалар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ноширлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ноширлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи:

ноширлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини ривожлантириш соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасида давлат реестрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти субъектларига уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиради, халқаро ташкилотларнинг мазкур йўналишдаги ишларида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини амалга ошириш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этиш тўғрисида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ноширлик фаолиятининг субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ноширлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини амалга оширишда солиқ имтиёзлари ва преференциялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти субъектларининг молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга молик адабиётлар чиқарилишини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни, давлат ва тармоқ дастурларини бажариш мақсадида, шунингдек ахборот-кутубхона муассасалари фондларини бутлашга мўлжалланган ноширлик маҳсулотини чиқариш учун давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртмалар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада миллий ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналари таржималарини ташкил қилиш ҳамда сифатли тарзда нашр этишни молиялаштириш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловлар ўтказиш орқали ноширлик фаолияти субъектларини моддий рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришга инвестицияларни жалб этиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қонунчиликка мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ноширлик фаолиятининг субъектлари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ноширлик фаолиятининг субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолиятининг субъектлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашриёт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрловчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарқатувчи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Нашриёт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашриёт нашрларни тайёрлаш ва чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашриёт:

ноширлик маҳсулотини чиқариш дастурини тузиш ва тасдиқлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб қилинган мавзулар бўйича бадиий, бадиий-публицистик, ижтимоий-сиёсий, ўқув ва илмий тусдаги асарларни яратиш билан боғлиқ буюртмаларни олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифлар ва ноширлик фаолияти субъектлари билан шартномалар тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифнинг мулкий ҳуқуқларини, шу жумладан унинг асарларидан бошқа мамлакатларда фойдаланиш ҳуқуқларини олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифларнинг асарларидан уларнинг рухсати билан бошқа мамлакатларда ва чет эллик муаллифларнинг асарларидан Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун чет эл жисмоний ва юридик шахслари билан шартномалар тузишда воситачи сифатида иштирок этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасидаги миллий ва халқаро танловларда, кўргазмаларда, ярмаркаларда иштирок этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик маҳсулотини тайёрловчи ва тарқатувчи сифатида иш юритишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашриёт қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашриёт:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашрларни ноширлик фаолияти соҳасидаги техник регламентларга (миллий стандартларга) мувофиқ безаши;
(15-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунчилик талабларига, ноширлик фаолияти соҳасидаги техник регламентлар (миллий стандартлар), ноширлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
(15-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чоп этилган нашрлар ҳақидаги ахборотни ваколатли давлат органига тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашриётнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151-модда. Бош муҳаррир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош муҳаррир нашриёт таҳририятининг ижодий фаолиятига раҳбарлик қиладиган, нашриётнинг мавзу режалари ишлаб чиқилиши ҳамда нашрларнинг қонунчилик талабларига, ноширлик фаолияти соҳасидаги техник регламентлар (миллий стандартлар) талабларига мувофиқ тайёрланиши учун масъул бўлган шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош муҳаррир лавозимига олий маълумотга ва ноширлик фаолиятида камида уч йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади. Бош муҳаррир ташкилотнинг муассиси (муассислари) ёки раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашриёт нашрларини чиқариш тўғрисидаги қарор бош муҳаррир томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош муҳаррир нашриётнинг ижодий фаолияти учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош муҳаррир нашрларнинг мавзу йўналишларидан келиб чиқиб, тегишли экспертлар ва олимларнинг ёки илмий-тадқиқот муассасаларининг тақризларини мустақил равишда олишга ёки муаллифдан (муаллифлардан) уларнинг тақдим этилишини талаб қилишга ҳақли.
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-1093-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 03/25/1093/1004-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Тайёрловчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёрловчи ноширлик маҳсулотини чиқариш ва кўпайтиришни амалга оширувчи юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси ёхуд якка тартибдаги тадбиркордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёрловчи:

ноширлик маҳсулотини тайёрлашга доир шартномалар тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ноширлик маҳсулотини тайёрлашга, шунингдек реализация қилиш учун ноширлик фаолияти субъектларидан буюртмалар қабул қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёрловчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёрловчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик маҳсулотининг нашрга мувофиқ тарзда тайёрланишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик маҳсулотининг сифатига доир белгиланган талабларга риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёрловчининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Буюртмачи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи нашр ва (ёки) ноширлик маҳсулоти учун буюртмани тақдим этувчи жисмоний ёки юридик шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи нашриётга ёки тайёрловчига нашрларни таҳририй-ноширлик жиҳатдан ишлов бериш, ноширлик маҳсулотини тайёрлаш ва чиқариш бўйича хизматларни бажариш учун қуйидаги материалларни тақдим этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беллетристика, ижтимоий-сиёсий, реклама, ахборот, ўқув, илмий ва техник хусусиятга эга асарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқишлар, лекциялар, нутқлар, маърузаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матнли ва матнсиз мусиқали асарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
драматик, мусиқали-драматик асарларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий санъат асарларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фотосуратлар, расмлар, хариталар, тарҳлар, эскизларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таржималар, аннотациялар, шарҳлар, қисқача шарҳлар, асарларнинг асл нусхаси мазмунига зарар етказмайдиган бошқа ишланмаларни, эркин асарлар яратилишига асос бўладиган фольклор ишланмаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
альманахлар, антологиялар, энциклопедиялар, маълумотномаларни ва бошқа тўпламларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа асарларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи ноширлик маҳсулотининг тили, ҳажми, адади, шунингдек уни реализация қилиш ва тарқатиш тартибини белгилаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмаларни бажариш шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликка мувофиқ муаллиф (ҳаммуаллиф) ёки буюртма объектининг эгаси бўлган шахс, буюртмачи, нашриёт, ноширлик маҳсулотини тайёрловчи ва тарқатувчи ўртасида тузилган шартномада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Тарқатувчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарқатувчи ноширлик маҳсулотини тарқатишни, жумладан сотишни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарқатувчи:

мустақил равишда ўз режаларини шакллантиришга, ўз фаолияти миқёсларини белгилашга, ноширлик маҳсулотини мавзулар йўналиши бўйича танлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан ноширлик маҳсулотини тарқатиш учун буюртмалар қабул қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик маҳсулотини олиб кириш ёки олиб чиқиш мақсадида чет эл нашриётлари, ноширлик маҳсулотини тайёрловчилар ёки тарқатувчилар билан муносабатлар ўрнатишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарқатувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарқатувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда белгиланган ноширлик фаолияти талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик маҳсулоти материалларини тақдим этган шахс тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз ошкор қилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини қонунчилик талабларига мувофиқ амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарқатувчининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ноширлик фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ноширлик фаолиятини амалга ошириш бошланганлиги тўғрисида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолияти қонунчиликка мувофиқ хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш талаб этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, марказий муассасалар, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини ҳамда бошқа ҳужжатларни нашр этишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика аҳамиятига эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган, оммавий равишда тарқатиш ёки қўлёзма ҳуқуқи асосида кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари ушбу оммавий ахборот воситаларининг таҳририятлари томонидан чоп этилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ноширлик фаолиятини амалга ошириш талаблари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолиятини амалга ошириш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка, мазкур соҳадаги техник ва бошқа талабларга риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашрларни тайёрлашни ва чиқаришни белгиланган ихтисослашув бўйича амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқарилаётган нашрларнинг нашриёт-матбаа сифати белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифлик ҳуқуқига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланган нашрлар (шу жумладан ушбу маҳсулот таркибига киритилган асарлар) ҳисобини уларнинг номини, нусхалар сонини, шунингдек нашриётнинг ёки буюртмачининг мазкур нашрга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ноширлик фаолиятини амалга ошириш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолиятини амалга ошириш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат ваколатли давлат органи томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи жисмоний ва юридик шахслар томонидан хабарнома юбормасдан ноширлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолларини аниқлаш учун белгиланган тартибда назорат тадбирларини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширувлар натижалари асосида, шу жумладан жойига чиққан ҳолда, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ноширлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ белгиланган талаблар ва шартларнинг бузилишини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузишга, аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини жисмоний ва юридик шахслар зиммасига юкловчи қарорлар қабул қилишга, шунингдек мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ талаблар ва шартлар бузилганлиги аниқланган тақдирда, нашриётнинг фаолиятини ўн иш кунидан ошмайдиган муддатга тўхтатиб туришга ва аниқланган қоидабузарликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда нашриёт фаолиятини тугатиш тўғрисида белгиланган тартибда судга даъво аризаси беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ноширлик маҳсулотини нашр этиш ва тарқатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Ноширлик маҳсулотини тарқатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик маҳсулотини тарқатиш тарқатувчи томонидан бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик маҳсулотини тарқатишга фақат буюртмачи ёки нашриёт ёхуд улар ваколат берган шахс мазкур маҳсулотнинг чиқарилишига рухсат берганидан кейин йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Муаллифлик нашрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар ўз қўлёзмаларини ҳамда бошқа материалларини, агар улар қонунчиликда белгиланган талабларга зид бўлмаса, ўз маблағлари ҳисобидан чиқаришга, тарқатишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Нашрнинг чиқарилишига доир маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашрнинг чиқарилишига доир маълумотлар нашрни тавсифловчи ва уни расмийлаштириш, истеъмолчиларни хабардор қилиш, унга библиографик ишлов бериш ва уни статистик ҳисобга олиш учун мўлжалланган маълумотлар йиғиндисидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқариладиган барча турдаги ноширлик маҳсулотида ноширлик фаолияти соҳасидаги халқаро ва миллий стандартларга, техник регламентларга (миллий стандартларга) мувофиқ нашрнинг чиқарилишига доир маълумотлар бўлиши керак.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашрнинг чиқарилишига доир маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик маҳсулотининг халқаро стандарт рақами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош муҳаррирнинг ва муаллифнинг (ҳаммуаллифларнинг, тузувчиларнинг, таржимонларнинг) фамилияси, исми, отасининг исми;
(24-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-1093-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 03/25/1093/1004-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашрнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таржима ёки қайта босиш қайси нашр асосида амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таснифлаш индекслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашр чиқарилган жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашриётнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашр чиқарилган йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адади;

босма табоғининг ва ҳисобга олиш-ноширлик табоғининг ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашрни теришга берилган ва босишга рухсат этилган саналар ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоғоз бичими, табоқ улуши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий матннинг фойдаланилган шрифт гарнитураси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртма рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик маҳсулотини тайёрловчи ҳақидаги ахборот ва унинг почта манзили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган ёки давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларни нашр этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган ёки давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи ҳужжатларни нашр этиш қоидалари ва шартлари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ноширлик фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорлик халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги технологияларни жорий этиш орқали нашриёт-матбаа мажмуасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, бунинг учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ишлаб чиқарилган ноширлик маҳсулотини хорижда тарқатиш тармоғини ва тегишинча чет эл ноширлик маҳсулотини Ўзбекистон Республикасида тарқатиш тармоғини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасида биргаликда кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолияти соҳасида халқаро конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, ярмаркалар (кўргазмалар) ва бошқа тадбирлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Чет эл инвесторлари билан ҳамкорлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолияти субъектлари чет эл инвесторлари билан биргаликда ноширлик-матбаа корхоналарини ва китоб савдоси корхоналарини ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Ноширлик маҳсулотини олиб чиқиш ва олиб кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик маҳсулотини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш, шунингдек бошқа давлатлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолияти соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги 274-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 137-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 275-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 138-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-447-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 8-модда) XII бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) 16-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-731-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021 й., 03/21/731/1095-сон; 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон; 04.11.2025 й., 03/25/1093/1004-сон)