15.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1717-2
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қарори, 15.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1717-2
Кучга кириш санаси
15.04.2019
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қарор қилади:
1. 5-банддаги «15-санасида эса» деган сўзлар «ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.