LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 11 августдаги ЎРҚ-707-сонли «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ушбу Қонун давлат статистикасини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади, давлат статистикаси органларининг ваколатларини белгилайди ҳамда ягона статистика ахбороти тизими юритилиши учун норматив асос яратади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат статистикаси тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар ҳамда уларнинг натижалари тўғрисидаги статистика маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва эълон қилиш;
давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик шахслар, давлат муассасалари ва халқаро ташкилотларни, шунингдек жамоатчиликни белгиланган тартибда статистика маълумотлари билан таъминлаш;
статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика таснифлагичлар тизимини ҳамда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш.
статистика ҳисоботини йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш тартибига ҳар қандай аралашишни истисно этувчи статистика ишларини ташкил этиш тизимини яратиш.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 1-модда)
Давлат статистикаси ваколатли органи ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, туманлар ва шаҳарлардаги органлари давлат статистикаси органлари ҳисобланади. Давлат статистикаси ваколатли органининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига қаранг.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 3 сентябрдаги ЎРҚ-253-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 йил, 35-36-сон 299-модда)
Давлат статистикаси органлари маълумотлар манбаларини, статистика усулларини, статистика маълумотларининг мазмуни, шакли, вақти ва тарқатилишини танлашда мустақилдир. Давлат статистикаси органларининг фаолиятига давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аралашишига йўл қўйилмайди.
Давлат статистикаси органларини молиялаштириш ҳамда моддий-техника жиҳатидан таъминлаш Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган статистика ишларига ҳақ тўлаш буюртмачи томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
Давлат статистикаси органларининг айрим бўлинмалари ўз фаолиятини шартнома асосида амалга ошириши мумкин.
давлат статистикаси соҳасидаги ягона сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади, уни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлайди;
ягона статистика услубиятини ва давлат статистика кузатувларининг шаклларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда жорий этади;
статистика кўрсаткичларининг тезкорлиги, ишончлилиги ва холислигини таъминлайди, статистика ахборотидан фойдаланиш эркинлигини, унинг очиқлиги ва ошкоралигини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга оширади;
давлат статистикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва қабул қилади;
бошқа давлатларнинг статистика органлари ва халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорлик тўғрисида белгиланган тартибда битимлар тузади.
Давлат статистикаси ваколатли органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(51-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, банклардан, бошқа юридик шахслардан (зарур ҳолларда уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан) давлат статистика ҳисоботларини олиш ҳамда улардан статистика мақсадларида фойдаланиш;
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятининг давлат статистика кузатувларини ўтказиш ва олинган маълумотлардан статистика мақсадларида фойдаланиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, давлат ташкилотларидан давлат статистика ишларини олиб бориш учун зарур бўлган маълумотларни (уларни тайёрлашнинг ҳар қандай босқичида), шунингдек уларга илова қилинадиган тушунтиришларни сўраш ва олиш;
олинаётган давлат статистика маълумотларининг тўлиқлиги, холислиги ва ишончлилигини экспертизадан ўтказиш;
давлат статистика маълумотларида қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш ҳақида кўрсатмалар бериш ҳамда жамланма давлат статистика маълумотларига тегишли тузатишлар киритиш;
давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузган мансабдор шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ маъмурий жазо чораларини қўллаш;
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлардан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш учун зарур маълумотларни олиш;
Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган, статистика, таҳлилий, ахборот, ноширлик хизматлари ва бошқа хизматларни қонунчиликда белгиланган тартибда шартнома асосида кўрсатиш;
(6-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сонли Қонуни таҳрирда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 1-модда)
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат статистикаси принципларига риоя этилишини ва халқаро стандартларга монанд статистика услубияти бирлигини таъминлаши;
мамлакатни, унинг минтақаларини, иқтисодиётнинг тармоқлари ва шуъбаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиш жараёни устидан давлат статистика кузатувларини ташкил этиши;
давлат статистика ҳисоботларини йиғиш ишини, уй хўжаликларининг статистика кузатувларини рўйхатга олиш, бир маротабалик ҳисобга олиш, сўровлар, танланма монографик ва бошқа хил кузатувлар ўтказилишини ташкил этиши ва таъминлаши;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини белгиланган тартибда статистика маълумотлари ва таҳлилий ахборот билан таъминлаши;
жамланма статистика маълумотлари эълон қилинишини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровларига биноан шартнома асосида тақдим этилишини таъминлаши;
якка тартибдаги статистика маълумотларининг махфийлигини, давлат сирлари ва юридик шахсларнинг тижорат сирларига риоя этилишини, жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг эгаси мавҳумлаштирилишини таъминлаши;
давлат статистикаси ахборот тизими давлатнинг бошқа ахборот тизимларига мослашувчанлигини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот маконида ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлаши;
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини ҳамда давлат статистикаси учун зарур бўлган таснифлаш тизимини юритиши шарт.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Статистика кенгаши давлат статистикаси ваколатли органи ҳузуридаги давлат статистикасининг ривожлантирилиши, фаолият кўрсатиши ва мувофиқлаштирилиши муаммолари бўйича коллегиал маслаҳат органидир.
Статистика кенгаши давлат статистикасининг айрим масалаларини кўриб чиқиш учун эксперт комиссиялари тайинлаши мумкин. Статистика кенгаши ва эксперт комиссияларининг йиғилишларига экспертлар таклиф этилиши, йиғилишларда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар вакилларининг давлат статистикаси масалалари бўйича ахборотлари эшитилиши мумкин.
Давлат статистикаси органлари Давлат статистикаси ишлари дастурини бажаришда давлат статистикаси органларига кўмаклашиши шарт бўлган бошқа давлат органлари ҳамда юридик шахслар билан статистика ишларини ҳамкорликда бажаради, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик қилишдан фойдаланган ҳолда бажаради.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Давлат статистикаси органлари ўзларининг ваколат доирасига кирувчи айрим ишларнинг бошқа давлат органлари ҳамда юридик шахслар томонидан бажарилишига қонунчиликда белгиланган тартибда йўл қўяди.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Бошқа давлат органлари ҳамда юридик шахслар Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ давлат статистика кузатувларини, шунингдек давлат статистикаси ваколатли органи билан келишилган шаклларда идоравий статистика кузатувларини ўтказади.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сонли Қонуни таҳрирда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 1-модда)
Идоравий статистика кузатувларининг маълумотлари давлат статистикаси ваколатли органига унинг сўровига биноан тақдим этилади.
Давлат статистика ишлари дастури мамлакатда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисида статистика ахборотини тайёрлаш учун аниқ йўналтирилган топшириқлар ҳамда статистика ишларини молиялаштириш ҳажмлари қамраб олинган ҳужжатдир.
Давлат статистикаси ваколатли органи статистика маълумотларидан фойдаланувчилар талабини ўрганиш асосида кўп йиллик Давлат статистика ишлари дастурини ишлаб чиқади, бу дастурда давлат статистикасининг истиқболга мўлжалланган мақсадлари ва йўналишлари белгилаб берилади.
Давлат статистика ишлари кўп йиллик дастурини бажариш мақсадида давлат статистикаси ваколатли органи томонидан давлат статистика ишлари йиллик дастури ишлаб чиқилиб, унда ишларнинг бажарилиш муддатлари, давлат статистика кузатувлари даврийлиги ва шакллари белгилаб олинади.
Давлат статистика кузатувлари иқтисодиётда ва жамиятда содир бўлаётган ҳодисалар ҳамда жараёнлар тўғрисидаги статистика маълумотларини мунтазам равишда йиғиб боришдан иборат бўлиб, улар бирламчи ҳисоб ҳужжатлари асосида ва бевосита кузатувлар йўли билан ўтказилади.
Давлат статистика кузатувларини ўтказиш услублари, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат статистикаси ваколатли органи томонидан белгиланади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат статистика кузатувларининг шакллари статистика маълумотларини тақдим этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, банклар, бошқа юридик шахслар (уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари), жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар учун мажбурийдир.
Давлат статистикаси органлари давлат статистика кузатувларини ўтказиш учун шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиши мумкин.
Давлат статистика кузатувлари давлат статистикаси органлари томонидан Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ амалга оширилади.
Юридик шахслар давлат статистика кузатувлари ўтказилаётганида қонунчиликка мувофиқ хизмат бинолари ва ер участкаларига киришни таъминлаши шарт.
Уй хўжаликлари сўрови давлат статистика кузатувларининг турларидан биридир ва у қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(11-модданинг олтинчи ва еттинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Идоравий статистика кузатувлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилиши мумкин.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 3 январдаги ЎРҚ-315-сонли Қонуни таҳрирда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 1-модда)
Давлат статистика органлари Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини, шунингдек тўпланадиган маълумотлар ҳисобга олинишини ва кўрсаткичлар идентификация қилинишини таъминлайдиган статистика кузатувлари объектларининг статистика регистрларини юритади.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри ахборот-маълумотнома хусусиятидаги, вақти-вақти билан янгилаб туриладиган маълумотларни ўз ичига олувчи автоматлаштирилган тизим бўлиб, корхоналар ва ташкилотлар ягона таснифлаш тизими асосида давлат ҳисобига олиниши ва идентификация қилинишини таъминлайди.
Юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар регистрини ва ахборот базаларини яратадиган ва юритадиган давлат органлари ҳамда уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар давлат статистикаси органларига Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини шакллантириш ҳамда унинг долзарблигини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотни бепул беради.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисида»ги низом.
Статистика маълумотлари тўлиқ, холис, ишончли бўлиши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, банклар, бошқа юридик шахслар (зарур ҳолларда уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари), жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан давлат статистикаси ваколатли органи тасдиқлаган муддатларда ва давлат статистика кузатувлари шакллари бўйича бепул тақдим этилиши керак.
Давлат статистика кузатувларининг шакллари бўйича статистика маълумотлари қонунчиликка мувофиқ қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Бухгалтерия ҳисоби, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тартибга солувчи, қонунчилик билан белгиланган нормалар статистика ҳужжатларини тўлдириш (статистика кўрсаткичлари ҳисоби) учун асос бўлиб хизмат қилади.
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Статистика маълумотларидан давлат манфаатларини кўзлаб ва илмий мақсадларда, жамоатчиликни хабардор этиш, бундай маълумотлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун фойдаланилади.
Давлат статистикаси органлари юридик шахслардан, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлардан олган бирламчи статистика маълумотлари фақат жамланма статистика кўрсаткичларини тайёрлашда статистика мақсадларида ишлатилади ҳамда жамланма ҳолатда ва эгаси мавҳумлаштирилган тарзда эълон қилинади.
Таркибида давлат сири ва тижорат сирлари бўлган статистика маълумотлари қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этилади.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат статистика ҳисоботларини бузиб кўрсатганлик, статистика маълумотларини яширганлик ва давлат статистикаси тўғрисидаги қонунчиликни бошқача тарзда бузганликда айбдор шахслар қонунга мувофиқ жиноий, маъмурий ва бошқа йўсинда жавобгар бўладилар.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи