Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2024 17.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3040
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қарори, 17.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3040
Кучга кириш санаси
18.07.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигиНинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3040]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 августдаги 24-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3553, 27.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон «Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2018 йил 9 июль,

12-2018-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 9 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 9 июлдаги 12-2018, 7-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон «Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан дастлабки танловдан ўтган 9-синф битирувчиларини академик лицейларга қабул қилиш учун саралаш имтиҳонлари (бундан буён матнда саралаш имтиҳонлари деб юритилади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Саралаш имтиҳонлари ижодий имтиҳон ёки тест синовлари тарзида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саралаш имтиҳонларини тест синовлари ёки ижодий имтиҳон шаклида ўтказиш таълим йўналишига мувофиқ академик лицейлар томонидан мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Саралаш имтиҳонлари барча ўқувчилар учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижодий имтиҳонлар ҳар бир фан бўйича Маслаҳат кенгаши тавсиясига асосан олий таълим муассасаси ректор буйруғи билан ташкил этиладиган ҳар бири камида 5 — 7 нафар аъзодан иборат комиссия томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тест синовлари Маслаҳат кенгаши тавсиясига асосан олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан ташкил этиладиган камида 7 нафар аъзодан иборат тест синовларини ўтказиш бўйича комиссия томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия таркиби қуйидаги тартибда шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия раиси — академик лицей директори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия аъзолари — тегишли олий таълим муассасаси ҳамда академик лицейнинг профессор-ўқитувчилари ва масъул ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия котиби — академик лицей директорининг ўринбосари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саралаш имтиҳонларида иштирок этадиган кузатувчилар рўйхатини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия ишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия вазифаларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси мазкур Низомда белгиланган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия саралаш имтиҳонларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ташкил этишга, шунингдек саралаш имтиҳонларининг адолатли, ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилишига ҳамда имтиҳон натижаларининг холислиги учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Саралаш имтиҳонларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Саралаш имтиҳонларини ўтказиш муддатлари ва тегишли йўналишлар бўйича саралаш имтиҳонлари топшириладиган фанлар рўйхати ва фанлар бўйича саралаш имтиҳони шакли, шунингдек саралаш имтиҳонлари натижаларини баҳолаш мезонлари саралаш имтиҳонлари ўтказилишидан камида 10 кун олдин ўқувчиларга улар таълим олган умумий ўрта таълим муассасаси орқали хабар қилинади, шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан академик лицейнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва академик лицейнинг эълонлар тахтасига илиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тегишли олий таълим муассасаси ректори академик лицейларга кириш учун синовлар катта сиғимдаги биноларда ўтказилиши, тест жараёнининг энг кўп даражада очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаб, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, ўқувчиларнинг ота-оналари синовларни онлайн режимида кузатиб боришларига имконият яратилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўқувчилар чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича саралаш имтиҳони топширади. Ўқувчи ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан саралаш имтиҳони топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар умумий ўрта таълим муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари ўтилмасдан бошқа чет тиллари ўқитилган ҳолда, шу чет тилидан тест синови ўрнига ижодий имтиҳон топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Саралаш имтиҳонлари саволлари (топшириқлари) академик лицей директорининг тавсиясига кўра тегишли олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тузилган эксперт гуруҳ (бундан буён матнда Эксперт гуруҳ деб юритилади) томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳ аъзолари академик лицейнинг ва тегишли олий таълим муассасасининг профессор ўқитувчилари таркибидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи ишига академик лицей директори раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Саралаш имтиҳонлари саволлари (топшириқлари) Давлат таълим стандартлари доирасида 5 — 9 синф ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тузиладиган саволларнинг (топшириқларнинг) сифати ва мазмуни бўйича эксперт гуруҳи аъзолари масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Саралаш имтиҳонларнинг саволлари (топшириқлари) саралаш имтиҳонлар ўтказилишидан 5 кун олдин тўлиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саралаш имтиҳонлари саволлари (топшириқлари) академик лицей директорида сақланади ва махфийлиги учун академик лицей директори жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Саралаш имтиҳонлари ўқувчининг танловига асосан ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган куни академик лицейлар томонидан берилган тегишли рухсатномага эга бўлмаган шахсларнинг саралаш имтиҳонлари ўтказиладиган биноларга кириши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саралаш имтиҳонларида умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари, ота-оналар (васийлар), тасарруфида академик лицейлар бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда тегишли олий таълим муассасасининг ходимлари кузатувчи сифатида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Тест синовларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Академик лицейнинг айрим таълим йўналишлари хусусиятларидан келиб чиқиб 3 та умумтаълим фанидан тест синовлари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тест синови ўтказиладиган куни ўқувчилар тест синовлари ўтказиладиган бино ҳудудига соат 7:00 дан бошлаб видеотасвир орқали шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва академик лицей томонидан ўқувчига бериладиган рухсатнома билан бирга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчи тест синовлари ўтказиладиган бинога соат 8:20 гача киритилади. Тест синовлари бошлангандан кейин ўқувчи бинога киритилмайди ва белгиланган вақтда тест синовларига келмаган ўқувчи учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21.Тест синовлари соат 8:30 да бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соат 8:30 дан 9:00 гача ўқувчилар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш тартиби билан танишадилар, жавоблар варақасининг ва саволлар китоби муқовасининг белгиланган жойига ўзи ҳақидаги тегишли маълумотларни (Ф.И.О. ва таълим йўналиши) ёзади ва имзоси билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тест бошлангандан кейин ҳеч ким тест синовлари ўтказилаётган бинога киритилмайди ва тест топшириқлари бўйича ўқувчилар билан савол-жавоб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синови давомида тест синовлари ўтказилаётган бино эшиклари очиқ ҳолатда туради. Комиссия аъзолари ва кузатувчилар тест ўтказилаётган бинодан чиқиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўқувчи жавоблар варақаси рақами билан саволлар китоби рақамининг бир-бирига мослигини ва саволлар китобида фанлар бўйича тест саволларида типографик хато ёки бошқа нуқсонлар йўқлигини текширади. Агар тест саволларида нуқсон бўлганда соат 9.00 гача бу ҳақда комиссия аъзоларига хабар беради ва 9:00 дан кейин эътирозлар қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нуқсонлари аниқланган саволлар китоби ва жавоблар варағи комиссия томонидан бошқасига алмаштирилиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўқувчига тест топшириқларини бажариш учун ҳар бир фандан 15 та тест саволи берилади. Тест саволларини ечиш учун ўқувчиларга ҳар бир фан учун 30 дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир тест саволига 4 тадан (А, В, С, D) жавоблар варианти берилган бўлиб, ўқувчи улардан фақат биттасини саволлар китобчасида белгилаши (саволлар китобида белгиланган жавобларни ўзгартириш мумкин), кейинчалик жавоблар варақасидаги мос доирачаларини белгиланган тартибда тегишли белгини (+) қўйиши керак (жавоблар варақасида белгиланган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлдирилган жавоблар варақаси ўқувчининг билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жавоблар варақаси ўқувчи томонидан ҳаворанг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун ўқувчи шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёрига қўшимча 20 дақиқа ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавоблар варақаси намунаси ҳар бир академик лицей томонидан мустақил равишда белгиланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тест синовларини топшириш вақтида ўқувчининг бинодан чиқиши тақиқланади, бинодан чиққан ўқувчи қайтадан тест синовларига қўйилмайди, соғлиғи ёмонлашган ҳолатларда тест материалларисиз комиссия аъзоси ва тиббий хизмат ходими кузатуви остида бинодан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Комиссия раиси томонидан тестни бажариш учун ажратилган вақт тугагани ва саволлар китобида белгиланган жавобларни жавоблар варақасини тўлдириш учун қўшимча вақт бошланганлиги эълон қилинганда ўқувчи саволлар китоби билан ишлашни тўхтатиб, саволлар китобида белгиланган жавобларни жавоблар варақасининг мос доирачаларига тегишли белги (+) қўйишни бошлаши, қўшимча ажратилган вақт тугагани эълон қилинганда жавоблар варақаси билан ишлашни тўхтатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тест синовларини белгиланган муддатдан олдин тугатган ёки тест синовлари учун ажратилган вақт тугагач, ўқувчилар тест материалларини топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Комиссия аъзолари қуйидаги ҳолатларда тест синови жараёнидан четлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва қаватга тақиқланган воситаларни олиб кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчига тақиқланган воситалардан фойдаланиш учун шароит яратиб берганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва қаватда тест синови жараёнига бошқа шахсларнинг аралашувига, рухсатномаси бўлмаган шахсларнинг киришига йўл қўйганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юклатилган вазифаларини суиистеъмол қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатти-ҳаракати тест синовини ўтказиш тартибининг бузилишига олиб келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синови вақтида комиссия аъзоси ва кузатувчи томонидан аудитория эшиги ёпиб қўйилиши ёки аудитория эшиги олдида туриб қаватдаги ҳаракатларни кузатилишига йўл қўйганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синови жараёнида бино ва қаватда назоратни қўлдан чиқарганда ва тартибсизлик келиб чиқишига сабаб бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинода тест синови тартибини бузган ўқувчиларни четлаштириш тўғрисида далолатнома тузилишига қаршилик қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синови жараёнида юклатилган вазифаларни бажара олмаётганлиги аниқланганда ва шу каби бошқа ҳолатларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўқувчи томонидан уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъий ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда ўқувчи микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа ўқувчига узатса ёки ёрдам берса, ўқувчи тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб, у тест синовидан четлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўқувчига тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тест синовлари ўтказилаётган вақтда тест синовлари ўтказилаётган бинода ўқувчилар, комиссия аъзолари ва кузатувчилардан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ижодий имтиҳонларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ихтисослик хусусиятидан келиб чиқиб айрим таълим йўналишларида 3 та умумтаълим фанидан кўп бўлмаган фанлардан ижодий имтиҳонлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ижодий имтиҳонлар оғзаки, ёзма иш, иншо, баён, диктант шаклида бўлиши мумкин. Бунда ижодий имтиҳон ўтказиш жараёнлари видеотасвирга туширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ижодий имтиҳонлар белгиланган кунда соат 8:30 да бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ижодий имтиҳонларни ўтказиш учун ўқувчиларга ҳар бир фан учун 45 дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўқувчи томонидан уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш қатъий ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижодий имтиҳонлар ўтказилаётган бинога киришда ўқувчи микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, ижодий имтиҳонлар давомида бошқа ўқувчига ёрдам берса, ўқувчи ижодий имтиҳонларни ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб, у ижодий имтиҳондан четлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўқувчига ижодий имтиҳонларни қайта топширишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ижодий имтиҳонлар ўтказилаётган вақтда ижодий имтиҳон ўтказилаётган бинода ўқувчилар, комиссия аъзолари ва кузатувчилардан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Саралаш имтиҳонлари натижаларини баҳолаш, расмийлаштириш ва эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Саралаш имтиҳонлари 0 балдан 100 балгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш мезонлари ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, ўқувчиларга қўйилган талабларнинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, Эксперт гуруҳ томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Саралаш имтиҳонлари ижодий имтиҳон шаклида ўтказилганда, имтиҳон натижалари комиссия томонидан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саралаш имтиҳонлари тест синовлари шаклида ўтказилганда, имтиҳон натижалари Эксперт гуруҳ томонидан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ва Эксперт гуруҳ аъзолари томонидан имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган хонага уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Саралаш имтиҳонлари натижалари бўйича комиссия томонидан қайднома расмийлаштирилади. Қайдномада ўқувчиларга қўйилган баллар кўрсатилади. Бунда тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади. Қайднома комиссия раиси, котиби, аъзолари ва тегишли равишда Эксперт гуруҳ аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Саралаш имтиҳонларининг натижалари тест синовлари ёки ижодий имтиҳонлар ўтказилган куннинг эртасига тегишлилиги бўйича олий таълим муассасаси ёки академик лицейнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда академик лицейнинг эълонлар тахтасига илиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Саралаш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчилар ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилари (васийлар) саралаш имтиҳонлари натижаси эълон қилингандан кейин 2 кун давомида саралаш имтиҳонлари ўтказилган таълим муассасасида тегишли олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятига ўқувчи рухсатномасининг нусхаси илова қилинади. Апелляция шикояти қабул қилинганлиги тўғрисида ўқувчига ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчиларига (васийларга) хабарнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси таркиби комиссия (Эксперт гуруҳ) фаолиятида иштирок этмаган олий таълим муассасаси ҳамда академик лицей масъул ходимлари орасидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляцияни кўриб чиқишда ўқувчи ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилари (васий) иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси 24 соат ичида апелляция шикоятларини кўриб чиқади. Бунда апелляция комиссияси томонидан ўқувчининг саралаш имтиҳонида топширган ишига қўйилган баллнинг тўғрилигига баҳо берилади ва унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилинади. Қарорда ўқувчининг саралаш имтиҳонларидан ўтган ёки ўтмаганлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор 24 соат ичида ўқувчига етказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Академик лицейларга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг саралаш имтиҳонлари натижалари уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларига тикиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқишга қабул қилинмаган ўқувчиларнинг саралаш имтиҳонлари натижалари 6 ой давомида сақланади, белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ўқувчиларни академик лицейларга ўқишга қабул қилишни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 10/18/3040/1525-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)