23.03.2018 йилдаги 212-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2024
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, академик лицейларга умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли ўқувчиларини танлаб олишнинг самарали механизмини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 июндан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Академик лицейларга ўқувчиларни танлаб олиш иловадаги 1-схемага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда белгилаган тартиб асосида қуйидаги босқичларда:
31. Ўқувчилар 30-банднинг «а», «б», «в», «г» ва «е» кичик бандлари бўйича ўқув йили давомида, «д» кичик бандига асосан эса академик лицей педагогик кенгашининг қарорига мувофиқ ўқув семестри тамом бўлганидан сўнг 3-иловадаги схемага мувофиқ ўқишдан четлатилиши мумкин.
34. 33-банднинг 2-кичик бандида белгиланган интизомий жарималар 2018/2019 ўқув йили якунидан бошлаб академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши даражасига мувофиқ тегишли олий таълим муассасалари ректорлари, академик лицейлар билан ишлаш бўйича тегишли проректорлар ҳамда академик лицейларнинг директорлари, ўқувчилари ўқишга кирмаган йўналишда дарс машғулотларини ташкил этган барча профессор-ўқитувчиларига (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар бундан мустасно) нисбатан қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)