03.11.2017 йилдаги ПФ-5215-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сон қарорига мувофиқ, шунингдек экспорт-импорт операцияларини бошқариш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 10 ноябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармонга 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш, шунингдек тендер ҳужжатлари ва техник вазифаларни экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилишга лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Импорт контрактларини ва тендер (танлов) ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек тендер (танлов) таклифларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 3 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5215-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида бериладиган лицензиялар бўйича экспорт-импорт қилинадиган махсус товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН бўйича товар коди

1.

Қурол-яроғ ва ҳарбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи буюмлар

8526 (фақат ҳарбий мақсадлар учун), 8710, 8802 (фуқаро вертолётлари, фуқаро самолётларидан ташқари), 8803 (фуқаро авиацияси учиш аппаратлари қисмларидан ташқари), 8805 (фуқаро тоифасига тегишли бўлмаган) 8906 10 000 0,9013 10 000 0,9013 20 000 0,9013 80,9014,9301, 9302 00 000 0,9305 (фақат жанговар қуролларга тегишли), 9306 (фақат ҳарбий мақсадлар учун)

2.

Уран ва бошқа радиоактив моддалар, улардан тайёрланган буюмлар радиоактив моддаларининг чиқиндилари

2612 (фақат уран концентратлари), 2844, 2845

3.

Радиоактив моддалардан

фойдаланилган приборлар ва асбоб-ускуналар

8401

4.

Қимматбаҳо металлар ва улардан тайёрланган бошқа буюмлар*

7106, 7107 — 7111 00 000 0, 7112, 7115

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Қуйидаги ҳолларда қимматбаҳо металлар ва улардан тайёрланган бошқа буюмлар экспорти ва импорти учун лицензия олиш талаб этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан Марказий банкнинг ўлчовли кумуш қуймаларини (ТИФ ТН бўйича коди 7106) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан Марказий банкнинг ўлчовли олтин қуймаларини (ТИФ ТН бўйича коди 7108) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар юридик шахслар томонидан заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 7106 92 000 0) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб киришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 ноябрдан бошлаб қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо металлар билан қопланган металларнинг чиқиндилари ва парчаларини (ТИФ ТН коди 7112) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб киришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо металларни ҳамда таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган хом ашёни «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштиришда ҳамда «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар ва таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган хом ашёни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 06/24/104/0551-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сон Фармонига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тендер (танлов) савдоларини ўтказишда, тендер (танлов) савдолари ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишда иштирок этиш ва тендер (танлов) таклифларини баҳолаш, тендер (танлов) савдолари натижаларини мувофиқлаштириш, келишиш ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш, зарур холларда. ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш бўйича таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича тузилган импорт контрактларини тизимли асосда пухта экспертизадан ўтказиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 6 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги «1-иловага мувофиқ махсус товарлар бундан мустасно» сўзлари «қонун ҳужжатларида назарда тутилган махсус товарлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарори 6-бандининг бешинчи хатбошидаги «уларни амалга ошириш доирасида тузиладиган импорт шартномалари эса — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2718-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги «уларни амалга ошириш доирасида замонавий импорт асбоб-ускуналарни ва технологияларни харид қилиш бўйича тузиладиган импорт контрактлари эса — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарори 9-бандидаги «уларни амалга ошириш доирасида замонавий импорт асбоб-ускуналарни ва технологияларни харид қилиш бўйича тузиладиган импорт контрактлари эса — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)