Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2019 13.04.2017 йилдаги ПФ-5012-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сонли «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо алоқаларининг самарадорлигини янада ошириш, ташқи савдони либераллаштириш, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда рақобатдош маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш тизимини такомиллаштириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан хорижий шериклар ўртасида савдо соҳасида узоқ муддатли барқарор шериклик муносабатларини шакллантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги этиб қайта ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ваколатли давлат органи бўлиб, ташқи савдо соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади ҳамда ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган ва норматив-ҳуқуқий характерга эга бўлган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо муносабатлари қисмида унинг мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон бозорларининг комплекс маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини амалга оширишда кўмаклашиш, ташқи бозорлардаги талаб- эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган юқори қўшилган қийматли маҳсулотларнинг рақобатдошлигини кучайтириш ва ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва хилларини тизимли асосда таҳлил қилиш, ташқи бозорларда унинг рақобатдошлиги даражасини аниқлаш, тегишли маълумотлар базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан савдо ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, сотиш бозорларини диверсификациялашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли хорижий савдо шерикларни излаш ва танлашда хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек, маҳаллий корхоналарнинг тендер савдоларида, халқаро савдо-саноат кўргазмалари, ярмаркаларида ва хорижий мамлакатларда ўтказиладиган бошқа шундай тадбирларда иштирок этишларига амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт бўйича келтириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳажми ва таркибини чуқур таҳлил қилиш, маҳаллий хом ашё негизида импорт ўрнини босадиган тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқариш ҳамда уларни маҳаллийлаштириш масалалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича концепция ва дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо асосий кўрсаткичлари параметрларини шакллантиришда ва Ўзбекистон Республикасининг божхона-тариф сиёсатини такомиллаштиришда иштирок этиш, ташқи савдони либераллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (ишлар ва хизматлар), шу жумладан, ўзига хос товарлар ва саноат маҳсулотлари ташқи савдоси, шунингдек, ташқи савдода тариф ва нотариф бошқаруви чораларини қўллаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш чораларини амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, хусусан транзит салоҳиятини, логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш масалалари бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигини қайта ташкил этиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш бўйича иловага* мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия (А.Ж. Раматов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигини қайта ташкил этиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг бўшаётган ходимларини иш билан таъминлашга кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5012-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 246-модда)