08.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2549
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари lавлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 08.01.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2549
Кучга кириш санаси
13.01.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2549]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сонли «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 508-модда) 7-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/21-30-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
330 В-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 25 ноябрдаги 61-мҳ, 17, 01-02/21-30, 330 В-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 10-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й, 39-сон, 508-модда) мувофиқ, дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий таъминот воситалари — алгоритм тилида тақдим этилган операциялар, командалар ва маълумотларнинг мантиқий ташкил этилган йиғиндисидан иборат ва муайян натижага эришиш мақсадида компьютерда амалга ошириш учун мўлжалланган интеллектуал мулк объекти. Дастурий таъминот воситалари деганда уларни ишлаб чиқиш давомида олинган тайёрлов материаллари ҳам назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси — ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш (ишлаб чиқиш), кузатиш (хизмат кўрсатиш), жорий қилиш ва сотиш билан боғлиқ фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширувчи юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри (бундан буён матнда Миллий реестр деб юритилади) — мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари тўғрисидаги ахборотнинг ягона электрон банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий таъминот воситалари экспорти — дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси томонидан дастурий таъминот воситаларини норезидентга электрон шаклда, шу жумладан олиб юриладиган ташувчиларда ва Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлар орқали сотиш, шу жумладан дастурий таъминот воситаларини кузатиш (хизмат кўрсатиш) бўйича ташқи савдо фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий таъминот воситалари импорти — Ўзбекистон Республикаси резиденти норезидентдан дастурий таъминот воситаларини сотиб олиши, шу жумладан дастурий таъминот воситаларини кузатиш (хизмат кўрсатиш) бўйича ташқи савдо фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғидаги он-лайн дўкон — Интернет тармоғи орқали товарлар (ишлар, хизматлар) билан савдо қилувчи, фойдаланувчиларга реал вақт режимида товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш учун буюртмаларни шакллантириш, улар учун ҳақ тўлаш ва етказиб бериш усулларини белгилаш имконини берувчи сайт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг экспорт операциялари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан шартномалар тузиш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси Миллий реестрга киритилган бўлса, экспорт шартномасисиз дастурий таъминот воситаларини чет эл валютасида Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали сотиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий реестрни шакллантириш ва юритиш Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2541, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 701-модда) билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг экспорт шартномаларини тузиш ва ижро этиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси томонидан Интернет тармоғидаги онлайн дўконлар орқали 5 минг АҚШ долларигача бўлган дастурий таъминот воситаларини экспорт шартномасисиз хорижий валютага сотиш, Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига маълумот киритмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурий таъминот воситаларининг экспорти 5 минг АҚШ долларидан ошган тақдирда, дастурий таъминот воситаларининг экспорт шартномаси бўйича маълумотлар электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига киритилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 10 январдаги мҳ-186, 1-п, 01-02/15-79, 330-В-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2549-2, 04,02,2019 й.) таҳрирда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/2549-2/2570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2015 йил 26 январдаги 97-мҳ, 2015/10-2, 01-02/21-05 ва 330-В-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2549-1, 28.01.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2015 йил 26 январдаги 97-мҳ, 2015/10-2, 01-02/21-05 ва 330-В-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2549-1, 28.01.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 47-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали дастурий таъминот воситалари экспортининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, дастурий таъминот воситалари учун чет эл валютасидаги тушум дастурий маҳсулотни сотиш факти бўйича дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчисининг ҳисоб рақамига чет эл валютасида келиб тушиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушумларнинг тушиш муддатлари хорижий онлайн-савдо майдончаси қоидаларига мувофиқ белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 10 январдаги мҳ-186, 1-п, 01-02/15-79, 330-В-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2549-2, 04,02,2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/2549-2/2570-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиси Миллий реестрдан чиқарилса, у 3 иш куни давомида бу ҳақда Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлари орқали дастурий таъминот воситалари экспортидан олинадиган чет эл валютасидаги тушум келиб тушадиган хизмат кўрсатувчи тижорат банкка хабар бериши керак.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 10 январдаги мҳ-186, 1-п, 01-02/15-79, 330-В-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2549-2, 04,02,2019 й.) таҳрирда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/2549-2/2570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг импорт шартномаларини тузиш ва ижро этиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Интернет тармоғида чет эл он-лайн дўконларида рўйхатдан ўтказиш учун тўлов дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари томонидан импорт шартномаси мавжуд бўлмаганда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари томонидан экспорт-импорт операцияларининг тўғри ўтказилганлигини назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2015 йил 26 январдаги 97-мҳ, 2015/10-2, 01-02/21-05 ва 330-В-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2549-1, 28.01.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 47-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 25-модда; 2015 й., 4-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/2549-2/2570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)