20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари учун халқаро стандартларга мос дастурий таъминот воситаларини республикада ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, сифатли, рақобатбардошли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш юзасидан мамлакатимиз ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек уларнинг маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда илдам силжитишга кўмаклашиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрини тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри software.uz Интернет-порталида жойлаштирилган дастурий маҳсулотлар ва ишлаб чиқувчиларнинг миллий каталоги негизида яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий реестр электрон шаклда он-лайн режимида юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва сотишдан олинган даромадлари улар сотган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар Миллий реестрга ихтиёрий ва бепул асосда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилар миллий реестрини юритишнинг асосий вазифалари ва йўналишлари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари тўғрисидаги ахборотнинг ягона электрон банкини яратиш ва истиқболли лойиҳаларни ҳамда инновацион компьютер технологияларини яратиш билан машғул бўлган истеъдодли ёш дастурчиларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий дастурий маҳсулотларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда мамлакатимизда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бозорининг ҳолати ва салоҳияти тўғрисида ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган, сифатли миллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишнинг устувор йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчиларининг манфаатларини ифодалаш, уларга ўз маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда илдам силжитишда кўмак бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрини шакллантириш, юритиш ва янада ривожлантириш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига юклансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар 2020 йилнинг 1 январига қадар муддатда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фондига, бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 августдаги ПҚ-3242-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 923-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, дастурий таъминот воситаларига бож тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор 4-бандининг 2-хатбошида назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар Миллий реестрга киритилган юридик шахслар — дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг ходимларини рағбатлантириш, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий реестрга киритилган юридик шахслар – дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар учун ушбу қарорда назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати, агар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми улар сотган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50 фоизини ташкил этган тақдирда, 2 йилга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли фармонининг амал қилиши Миллий реестрга киритилган юридик шахслар — дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларига, агар улар хонадонларда ишловчи (касаначи) жисмоний шахслар билан меҳнат шартномалари тузадиган бўлсалар, татбиқ этилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар фойдасига солинадиган солиқ ва ягона солиқ тўлови бўйича янги технология ускуналарини харид қилиш чоғида солиққа тортиладиган базани камайтиришга доир амалдаги тартиб республика корхоналари ва ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги ривожланиш давлат дастурларига киритиладиган ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот воситаларини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар миқдорига жорий қилинсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2020 й., 06/20/5370/0975-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Миллий реестрга киритилган юридик шахслар – дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда хизматларни Интернет тармоғининг он-лайн дўконлари орқали экспорт шартномаси мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда икки ой муддатда Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ташқи савдо операцияларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2042-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 508-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2016 й., 52-сон, 601-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда, 35-сон, 923-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2020 й., 06/20/5370/0975-сон)