19.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2539
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг буйруғи, 19.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2539
Кучга кириш санаси
23.12.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш Қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 19 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2539]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 52-модда) 10-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 13 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1636-сон

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 1636-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) чет элда ўтказиладиган тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиш тартибини белгилаш, тадбир иштирокчиларида ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 52-модда) (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 10-моддасига мувофиқ хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари томонидан хорижий давлатлар ҳудудида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига эҳтиром билан қараши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари хорижий давлатлар ҳудудида ўтказиладиган тадбирлар ҳақида ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хорижий давлатлар ҳудудида тадбирлар ва маросимларни ўтказиш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикасининг муассасаси ёки ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши учун зарур бўлган барча тегишли шарт-шароитлар яратилишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси — Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат суверенитетининг рамзи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакат тажрибаси ва маҳаллий урф-одатлари — хорижий мамлакатлар ҳудудида амал қиладиган, умумэътироф этилган ёки одат тусига кириб қолган миллий ёки маҳаллий анъаналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий тадбирлар — муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат, ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши муносабати билан ўтказиладиган расмий маросимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
делегация — Ўзбекистон Республикаси муассасаси ёки ташкилоти томонидан хорижий давлатлар ҳудудида ўтказиладиган тадбирлар ва маросимларда иштирок этаётган расмий гуруҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари томонидан ўтказиладиган қуйидаги тадбирлар вақтида хорижий мамлакат тажрибаси ва маҳаллий урф-одатларини инобатга олган ҳолда ижро этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умуммиллий байрамлар муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирлар ва йиғилишларнинг очилиши чоғида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини кўтариш чоғида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатга сафар билан ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазири ҳамда бошқа юқори мартабали мансабдор шахсларини кутиб олиш ва кузатиш чоғида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг турли расмий тадбирларини ўтказиш чоғида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиладиган спорт мусобақалари давомида — Ўзбекистон Республикасининг миллий терма командалари иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш чоғида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хорижий давлатлар ҳудудида расмий тадбирлар ва маросимлар ўтказаётган Ўзбекистон Республикаси муассасаси ёки ташкилотининг делегацияси Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги тегишли дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан хорижий мамлакат тажрибаси ва маҳаллий урф-одатлари ҳақида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси мадҳиянинг Қонун билан тасдиқланган матни ва мусиқавий таҳририга айнан мувофиқ ҳолда ижро этилмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясининг оркестр, хор, ҳам оркестр ҳам хор томонидан ёки ўзга вокал ҳамда вокал-чолғу асбоблари билан ёки кўпчилик ҳузурида ижро этиш Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг тегишли делегация раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Қоидалар талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 13 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 678-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)