LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Кейинги йилларда демократик ислоҳотларнинг самарали ҳуқуқий базасини яратиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилиш жараёнида қонунларда амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари билан таъминланмаган қатор ҳаволаки нормалар аниқланди. Бу қонунларни шарҳлаш ва қўллашда субъективлик, тор идоравий танловли ёндашув учун шарт-шароит яратади.
Қонунчиликни янада такомиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бўшлиқларни тўлдириш, қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни кўриш, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида:
1. Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режалари:
*1—4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
бир ҳафта муддатда вазирликлар, идоралар вакиллари, етакчи олимлар ва мутахассислар орасидан тегишли соҳаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳлари тузилиши, шунингдек уларнинг фаолиятига самарали раҳбарлик қилинишини;
қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилиш, миллий ва халқаро тажрибани чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш якунлари бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда ишлаб чиқилишини;
мазкур қарорда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда келишилиши, шунингдек қабул қилинишини;
мазкур қарорда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилишини таъминласин.
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари белгиланган тартибда келишув тартиботларидан ўтказилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилиши устидан мониторинг қилинишини;
мазкур қарорда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз вақтида давлат рўйхатига олинишини;
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мувофиқлаштирилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига мазкур қарорда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши, экспертиза қилиниши ва келишилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Н.М. Исмаилов зиммасига юклансин.