18.10.2007 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчи,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни, транспорт воситаларини, юкларни, товарларни, ҳайвонларни ва бошқа мулкни ўзбек-туркман чегарасидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш заруратига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграция, қурол, наркотик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлари контрабандасини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек эпидемия ва эпизоотиялар тарқалишининг олдини олиш бўйича биргаликда ва ўз вақтида чоралар кўриш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсларнинг ва транспорт воситаларининг ўзбек-туркман давлат чегарасини кесиб ўтишлари ва шунингдек товарларни, ҳайвонларни ва бошқа мулкларни олиб ўтказиш учун Томонлар давлат чегарасидан халқаро, икки томонлама ва соддалаштирилган, ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган иловасида кўрсатилган ўтказиш пунктларини (бундан кейин-ўтказиш пунктлари) ўрнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ўтказиш пунктлари шахсларни, транспорт воситаларини, товарларни, юкларни, ҳайвонларни ва бошқа мулкни ўтказишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки томонлама пунктлар Томонлар давлатларининг фуқароларини, транспорт воситаларини, товарларини, юкларини, ҳайвонларини ва бошқа мулкини ўтказишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соддалаштирилган ўтказиш пунктлари Томонлар давлатларининг яёв юрувчи фуқароларини ўзбек-туркман давлат чегарасидан ўтказиш учун хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида 2004 йилнинг 19 ноябрида (Санджар) Бухоро шаҳрида имзоланган фуқароларнинг ўзаро қатновлари ва чегара бўйи вилоятларида яшовчи фуқароларга енгиллаштирилган қатнов тартиби тўғрисида ва чегара бўйи вилоятлари ҳудудида жойлашган хўжалик объектларида хизмат қилувчи шахслар томонидан ўзбек-туркман чегарасини кесиб ўтишлари тўғрисидаги битимларида назарда тутилган шартлар асосида ҳақиқий йўл ҳужжатлари билан Битимда кўрсатилган ўтказиш пунктлари орқали Томонлар давлатлари ҳудудига (ҳудудидан) кирадилар ва чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктларининг иши (иш режими) Томонларнинг келишувларига мувофиқ ушбу Битимнинг иловасига биноан, кечаю кундуз ёки сутканинг ёруғ вақти давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш режимига риоя этишни назорат қилиш ва шунингдек фуқароларни, транспорт воситаларини, товарларни, юкларни, бошқа мулкни ва ҳайвонларни ўтказиш тартиби Томонлар давлатларининг ваколатли органлари келишувига кўра ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг, транспорт воситаларининг, юкларнинг, товарларнинг, бошқа мулкнинг ва ҳайвонларнинг чегара, божхона томонидан назорати ва зарурат туғилганда назоратнинг бошқа турлари (бундан кейин-назорат) ўтказиш пунктларида Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига ва улар иштирок этаётган халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктининг тегишли фаолиятини таъминлаш учун Томонлардан ҳар бири ўз давлати ҳудудида зарур инфратузилма яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ўтказиш пунктларини очиш, мавжудларини бекитиш (шу жумладан соддалаштирилган ўтказиш пунктлари) ёки мақомини ва иш режимини ўзгартириш Томонлар дипломатик каналлари орқали келишилади ва мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган баённомалар билан расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим кучга кирган санадан 30 кун давомида Томонлар унинг қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз вақтида бир-бирига дипломатик каналлар орқали ваколатли органларининг номлари ёки уларнинг вазифаларида ҳар қандай ўзгартиришлар тўғрисида хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича ваколатли органлар бевосита биргаликда ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қарорига кўра, фавқулодда ҳолларда (эпидемия, эпизоотия, табиий офат ва ҳ.к.), Томонлар вақтинча фуқароларни, транспорт воситаларини, юкларни, товарларни, бошқа мулкни ва ҳайвонларни чегара орқали ўтказишни тўхтатиб қўйишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда бундай чораларни қўллаган Томон олдиндан, кечи билан 24 соат илгари, бошқа Томонни бундай чоралар қўллагани ёки бекор қилингани тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонларнинг ўзлари иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра мазкур Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар алоҳида баённомалар кўринишида расмийлаштирилади ва мазкур Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллашда баҳслар ва келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Томонлар уларни музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини Томонлар бажарганликлари тўғрисида охирги хабарнома олинган кундан кучга киради ва 5 йил давомида амал қилади. Агар томонлардан бири навбатдаги беш йиллик муддат тугунга қадар 6 ой илгари бошқа Томонни Битим амалини тўхтатиш истаги борлиги тўғрисида ёзма хабардор қилмаса, ҳар сафар унинг амали навбатдаги 5 йил муддатга ўз-ўзидан узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашхобод шаҳрида 2007 йил 18 октябрда (Гарашсизлик) икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш учун рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида Битимга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларининг рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№ т/р‎ Ўзбекистон Республикасининг ўтказиш пунктларининг номлари‎ Ўзбекистон Республикасида жойлашган ўрни‎ Туркманистоннинг ўтказиш пунктларининг номлари‎ Туркманистондаги жойлашган ўрни‎ Ўтказиш пунктларининг мақоми‎ Иш режими‎
1.‎ Болдир— темир йўли‎ Сурхондарё вилояти Музработ тумани‎ Окдарё — темир йўли‎ Лебап вилояти Койтендог этрапи Окдарё станцияси‎ Халқаро‎ Кечаю кундуз‎
2.‎ Таллимаржон—темир йўли ‎ Қашқадарё вилояти Нишон тумани‎ Теллимержен—авто йўли‎ Лебап вилояти Туркманбаши этрапи‎ Икки томонлама‎ Куннинг ёруғ вақти‎
3.‎ Таллимаржон—темир йўли ‎ Қашқадарё вилояти Нишон тумани‎ Теллимержен—темир йўли‎ Лебап вилояти Туркманбаши этрапи Теллимержен станцияси ‎ Халқаро‎ Кечаю кундуз‎
4.‎ Олот—авто йўли‎ Бухоро вилояти Олот тумани‎ Фарап—авто йўли‎ Лебап вилояти Фарап этрапи‎ Халқаро‎ Кечаю кундуз‎
5.‎ Хожидавлат — темир йўли‎ Бухоро вилояти Олот тумани‎ Фарап—темир йўли‎ Лебап вилояти Фарап этрапи Фарап станцияси‎ Халқаро‎ Кечаю кундуз‎
6.‎ Дўстлик—авто йўли‎ Хоразм вилояти Хазорасп тумани‎ Газ оджак — авто йўли‎ Лебап вилояти Бирата этрапи‎ Халқаро‎ Куннинг ёруғ вақти‎
7.‎ Питнак—темир йўли‎ Хоразм вилояти Хазорасп тумани‎ Газоджак —темир йўли‎ Лебап вилояти Бирата этрапи‎ Халқаро‎ Кечаю кундуз‎
8.‎ Шовот—авто йўли‎ Хоразм вилояти Шовот тумани‎ Дашогуз—авто йўли‎ Дашогуз вилояти С.Ниязов этрапи‎ Халқаро‎ Куннинг ёруғ вақти‎
9.‎ Ҳўжайли—авто йўли‎ Қорақалпоғистон Республикаси Ҳўжайли тумани ‎ Куня—Урганч —авто йўли‎ Дашогуз вилояти Куня—Урганч этрапи‎ Халқаро‎ Куннинг ёруғ вақти‎
10.‎ Шовот—темир Йўли‎ Хоразм вилояти Шовот тумани (449-разъезд)‎ Дашогуз— темир йўли‎ Дашогуз шаҳри Дашогуз станцияси Халқаро‎ Кечаю кундуз‎

11.‎

Найманкўл — темир йўли ‎

Қорақалпоғистон Республикаси Ҳўжайли тумани ‎ Галкыныш — темир йўли ‎ Дашогуз вилояти Конеургенч этрапи Тахиаташ станцияси ‎

Халқаро ‎

Кечаю кундуз ‎

12.‎

Джумуртау — темир йўли ‎

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ‎ Губадаг — темир йўли ‎ Дашогуз вилояти Губадаг этрапи Губадаг станцияси ‎

Халқаро ‎

Кечаю кундуз ‎

(илова «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида 2007 йил 18 октябрда имзоланган Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2015 йил 8 октябрдаги Баённома таҳририда)