19.11.2004 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегарабўйи вилоятлари ҳудудида жойлашган хўжалик объектларида хизмат қилувчи шахслар томонидан ўзбек-туркман чегарасини кесиб ўтишлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати (бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1996 йил 16 январда имзоланган Шартноманинг қоидаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини такомиллаштириш мақсадида ва чегарабўйи вилоятлари ҳудудида жойлашган хўжалик объектларида хизмат қилувчи шахсларнинг киришлари, чиқишлари ва унда бўлишларининг ҳуқуқий тартибга солинишини таъминлаш зарурлигидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган хўжалик объектларига хизмат кўрсатувчи персонали ходимлари бўлган фуқаролари (бундан кейин хизмат кўрсатиш персонали ходимлари деб аталади) ҳудудида мана шу объектлар жойлашган давлат Томонининг ваколатли органлари тарафидан давлат чегараси чизиғида бериладиган олдиндан расмийлаштирилган рухсатномалар асосида хизмат вазифаларини бажариш учун фуқароларнинг амалдаги миллий паспортлари ўзлари билан мавжуд бўлган ҳолда юборувчи Томондан дипломатик каналлар орқали олдиндан тақдим этилган шахслар рўйхатларига биноан визасиз кирадилар, чиқадилар ва унда бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатиш персонали ходимлари учун рухсатномаларни расмийлаштиришда қилинган ҳақиқий харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган рўйхатга олиш йиғимлари ундирилади. Рухсатнома намунаси, унинг амал қилиш муддати ва уни расмийлаштириш учун ундириладиган йиғим ҳажми бундай рухсатномаларни берувчи Томондан белгиланади ва бошқа Томон эътиборига дипломатик каналлар орқали етказилади. Юборувчи Томон шахсларнинг рўйхатлари бўйича маълумотни ҳар ой тасдиқлайди ёки уларга киритиладиган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида дипломатик каналлар орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудида бошқа Томоннинг хўжалик объектлари жойлашган Томон юборувчи Томон дипломатик каналлар орқали тақдим қилган тегишли маълумотларга кўра хизмат кўрсатиш персонали ходимларининг ҳаракатланиш йўналишлари ва келиш жойларини рухсатномалар бўйича аниқлайди ва бу тўғрида бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган хўжалик объектларида ишлайдиган бир Томон давлати фуқаролари бўлган хизмат кўрсатиш персонали ходимларининг сони объектларнинг нормал ишлаши ва сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган минимал миқдорда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур объектларда авария ҳолатларида созлаш-тиклаш ишларини бажарадиган ва бошқа Томон давлати ҳудудига фуқароларнинг амалдаги миллий паспортлари ўзлари билан мавжуд бўлган ҳолда ҳудудида мана шу объектлар жойлашган давлат Томонининг ваколатли органлари тарафидан юборувчи Томондан дипломатик каналлар орқали олдиндан тақдим этилган шахслар рўйхатларига биноан давлат чегараси чизиғида бериладиган олдиндан расмийлаштирилган рухсатномалар асосида визасиз кириш, чиқиш ва унда бўлиш ҳуқуқига эга бўлган хизмат кўрсатиш персонали ходимларининг резерв миқдорини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган ва бир Томоннинг хўжалик объектларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган автотранспорт, механизмлар ҳамда махсус техника юборувчи Томондан дипломатик каналлар орқали олдиндан тақдим этилган рўйхатларга биноан ҳудудида хўжалик объектлари жойлашган давлат Томонининг ваколатли органлари тарафидан давлат чегараси чизиғида бериладиган олдиндан расмийлаштирилган рухсатномалар асосида бу Томон давлати ҳудудига киради, чиқади ва унда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган ва бир Томоннинг хўжалик объектларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган автотранспорт, механизмлар ҳамда махсус техникасига рухсатномаларни расмийлаштиришда сарф қилинган ҳақиқий харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган рўйхатга олиш йиғимлари ундирилади. Рухсатнома намунаси, унинг амал қилиш муддати ва уни расмийлаштириш учун йиғим ҳажмини рухсатномани берадиган Томон белгилайди ҳамда бошқа Томон эътиборига дипломатик каналлар орқали маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик объектларининг ишлаши учун зарур бўлган ва олиб кирилиши ҳамда олиб чиқилиши лозим бўлган юклар, материаллар, ускуналар ва техника тўғрисидаги маълумотларни келишиб олиш мақсадида Томонлар бир-бирларига дипломатик каналлар орқали олдиндан тақдим этадилар. Томонлар келишувга кўра автотранспорт, механизмлар ва махсус техниканинг ҳаракат йўналишини, уни жойлаштириш ерини ҳамда юклар, материаллар ва ускуналар турадиган жойни белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ҳар бири тузиладиган контрактларга мувофиқ пуллик асосда ўз давлати ҳудудида бошқа Томон хўжалик объектларининг хавфсизлиги ва бутунлигини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркманистон ҳудудида жойлашган Қарши ва Аму-Бухоро каналларининг ишлашини таъминловчи, шунингдек Туямўйин сув омборининг биргаликдаги мулкдори ҳисобланувчи хўжалик объектларининг бутунлигини таъминлаш контракти нархи бир йилга 300 (уч юз) минг АҚШ доллари миқдорида белгиланади (ҳар бир объект учун бир йилга 100 (юз) минг АҚШ долларидан).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим кучга киргандан сўнг ўттиз кун давомида ушбу Битимнинг амал қилиши дахл қиладиган ҳужжатларнинг нусхаларини дипломатик каналлар орқали алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги рухсатномалар жорий қилинадиган ёки амалдаги рухсатномаларга ўзгартишлар киритиладиган ҳолларда Томонлар бу тўғрида бир-бирларини хабардор қиладилар ва янги ёхуд ўзгартирилган рухсатномаларнинг намуналарини уларнинг киритилишидан камида ўттиз кун илгари дипломатик каналлар орқали юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар заруратга кўра ушбу Битимни бажариш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида маслаҳатлашувлар олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувларига кўра ушбу Битимга унинг 10-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ кучга кирадиган ва Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини бажариш ёки қўллаш давомида юзага келадиган ҳар қандай масалалар Томонлар ўртасида музокаралар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган кундан ўн беш кун ўтгач кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томондан ушбу Битим амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисидаги расмий хабарнома олган санадан кейин тўқсон кун ўтгунича амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳрида 2004 йил 19 ноябр (Санжар)да икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2004 й., 3-4-сон)