Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитасининг
Қарори
НЕФТЬ ВА ГАЗ КОНЛАРИНИНГ ҚИДИРУВ ИШЛАРИ, ҚУДУҚЛАРНИ БУРҒУЛАШ, СИНАШ ВА ИШГА ТУШИРИШДАГИ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 6 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1285-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 26 сентябрдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3459, 26.09.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қарор қиладилар:
1. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги, Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2003 йил 15 октябрдаги 01-637, 01/07-899, 01-1137-сон қарори (рўйхат рақами 1285, 2003 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 19-20-сон) билан тасдиқланган Нефть ва газ конларини қидирув ишлари, қудуқларни бурғулаш, синаш ва ишга туширишдаги технологик жараёнлар устидан назорат қилиш тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
«Саноатгеоконтехназорат» ДИ бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 декабрь,
271-сон
Ўздавнефтгазинспекция бошлиғи Ш. МАХМУДОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 декабрь,
01/09-1462-сон
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси в.б. И. ТУРАМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 декабрь,
01/2445-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 12-модда)