Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 27.08.2010 йилдаги ПҚ-1396-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геология-разведка ишларини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, фойдали қазилмалар саноат захиралари ва қазиб олиниши кўпайтирилишини таъминлайдиган минерал-хом ашё ресурслари базасини илдам ривожлантириш каби пировард натижаларга йўналтирилган геологик қидирувларни олиб боришни жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш, республиканинг реал иқтисодиёти етакчи базавий тармоқларини барқарор ривожлантириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 450-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 450-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия (Р.С.Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» ОАЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда 2011 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимига кирувчи илмий-ишлаб чиқариш марказлари, геология-разведка экспедициялари ва акциядорлик жамиятларини 1-иловага* мувофиқ белгиланган тартибда қайта ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» ОАЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, «Қимматбаҳо металлар ва уран геологияси» ҳамда «Рангли металлар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш, шунингдек уларни зарур моддий-техника базаси билан жиҳозлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сонли қарорига асосан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 450-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда замонавий халқаро тажрибани ва илғор технологияларни ҳисобга олган ҳолда, қимматбаҳо, рангли металлар, уранга оид геология-разведка ишлари таркибини мақбуллаштириш, шунингдек топшириладиган тузилмалар ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қимматбаҳо металлар ва уран геологияси» ИИМни ҳамда «Рангли металлар геологияси» ИИМни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидан топшириладиган тегишли тузилмаларнинг штат сони чегарасидан амалга оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2723-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 2-сон, 32-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 06/18/5594/2269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 450-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда унга бўйсунувчи ташкилотлар бошқарув ходимларининг аттестациясини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда 2011 — 2016 йиллардаги геология-разведка ишлари Дастурини тасдиқласин, унда геология-разведка экспедициялари, хизматлари ва бошқа тузилмаларнинг моддий-техника базасини янгилаш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбирларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» ОАЖ геология-разведка ишларини олиб бориш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йили тасдиқлайдиган рўйхатлари бўйича олиб кириладиган ускуналар, материаллар, махсус транспорт воситалари, дастурий ҳамда техник воситалар, шунингдек уларнинг эҳтиёт қисмлари 2020 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда очиқ савдо натижалари бўйича лицензиялар беришни ва конлардан тажриба-саноат кўламида фойдаланишнинг чекланган нормалари белгиланишини назарда тутган ҳолда, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги янги низом лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб, мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 27 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1396-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2016 й., 52-сон, 601-модда; 2017 й., 2-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 06/18/5594/2269-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)